PAKHTAKOR FOOTBALL CLUB
3.02K members
12.2K photos
287 videos
18 files
321 links
Download Telegram
to view and join the conversation
"Пахтакор" - "Машъал" ўйинини Зокир Қодиров бошқаради
❗️❗️❗️ "Пахтакор" - "Машъал" ўйинида ишламоқчи бўлган ОАВ ходимлари диққатига!

⚽️ 7 июль куни Суперлига 8-турида "Пахтакор" ўз майдонида "Машъал"ни қабул қилади.

🏟 "Пахтакор" стадионида ўтадиган беллашув соат 19:00да бошланади. Ўйинга кирувчилар сони чеклангани боис журналистлар ва фотомухбирлардан 6 июль (душанба) куни соат 18:00дан кечиктирмасдан ўзлари ҳақидаги маълумотни info@pakhtakor.uz электрон почтасига юборишлари сўралади.

😷 ОАВ ходими йил бошида ПФЛ томонидан берилган аккредитацияга эга бўлиши, карантин қоидаларига қатъий риоя қилиши ҳамда ўйин бошланишига 30 дақиқа қолганида стадионда бўлиши лозим.

Аккредитацияси ёнида бўлмаган журналист стадионга киритилмайди.
🦁 "Пахтакор" бугундан 7 июль куни "Машъал" билан ўтказиладиган 8-тур ўйинига тайёргарлик кўришни бошлади.

📸 "Жар" стадионида жамоамизнинг машғулотидан фотосуратларни томоша қилинг.
📣 Превью. "Пахтакор" - "Машъал"

☝🏼 Жамоамиз Суперлига 8-турида Муборакнинг "Машъал" жамоасини қабул қилади.

📌 Ўйинда жамоалар сафида дисквалификацияга учраган футболчилар мавжуд эмас. Ҳар икки клуб асосий таркиб ўйинчиларидан фойдаланиш имкониятига эга.

🔖 Жамоалар чемпионат баҳсларида 34 баҳсда тўқнаш келишган. Уларнинг 23тасида "Пахтакор", 5тасида "Машъал" ютуққа эришган. 6 ўйин дуранг билан якунланган. "Шерлар" рақиб дарвозасини 65 бор ишғол қилган бўлсалар, муборакликлар 24 гол уришган.

⚽️ Тошкентда кечган 17 беллашувнинг 15тасида "Пахтакор" муваффақият қозонган. Биттадан ўйинда дуранг ва рақиб ғалабаси кузатилган. Ўз майдонидаги ўйинларда жамоамиз 9 марта "Машъал" устидан йирик ютуққа эришган. Охирги марта Муборак клуби Тошкентда 2007 йил очкони қўлга киритган. Ўшанда баҳс 3:3 ҳисобида якунланган. Тошкентдаги сўнгги 9 тўқнашувда "Пахтакор" кетма-кет зафар қучган. Ўзаро ўйинларда 5тадан тўп киритган Александр Гейнрих, Шаҳбоз Эркинов, Сервер Жепаров ва Анвар Солиев тўпурарлар саналади.

🕰 "Пахтакор" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги ўйин 7 июль, сешанба куни соат 19:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.
U-21 биринчилигида "Пахтакор" ва "Машъал" жамоалари ўйини бугун "Жар" стадионида соат 18:00да бошланади
"Пахтакор-2"нинг биринчи лигадаги тақвими маълум бўлди

Биринчи лига баҳсларига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Унга кўра, Артём Петросян бошчилигида биринчи лигада иштирок этадиган "Пахтакор-2" жамоаси мавсумни 10 июль куни Тошкентда "Ғиждувон"га қарши ўйин билан бошлайди. Биринчи давра 14 сентябрь куни якунланади. Биринчиликда 14 жамоа иштирок этади ва жамоалар 26тадан учрашувда майдонга тушишади.

1-тур, 10 июль
"Пахтакор-2" - "Ғиждувон"

2-тур, 16 июль
"Пахтакор-79" - "Пахтакор-2"

3-тур, 24 июль
"Пахтакор-2" - "Янгиер"

4-тур, 30 июль
"Жиззах Барс" - "Пахтакор-2"

5-тур, 6 август
"Пахтакор-2" - "Арал"

6-тур, 10 август
"Андижон-2" - "Пахтакор-2"

7-тур, 14 август
"Пахтакор-2" - "Навбаҳор-2"

8-тур, 18 август
"Локомотив" БФК - "Пахтакор-2"

9-тур, 23 август
"Пахтакор-2" - "Зирабулоқ"

10-тур, 30 август
"Чиғатой" - "Пахтакор-2"

11-тур, 3 сентябрь
"Пахтакор-2" - "Яшнобод"

12-тур, 7 сентябрь
"Пахтакор-2" - "Рубин

13-тур, 14 сентябрь
"Бунёдкор-2" - "Пахтакор-2"
"Пахтакор-2" жамоасининг биринчи давра тақвими билан танишинг
Forwarded from UzPFL | Uyda qoling!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mart oyining eng chiroyli goli – Dragan Cheran ("Paxtakor" - "Buxoro" uchrashuvida kiritgan uchinchi goli)

📲 https://t.me/uzpfl 👈
📲 PFL.uz rasmiy sahifalari 👇

Twitter | Instagram | Facebook | YouTube
Драган Черан ПФЛ томонидан март ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.