This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Ramazon hikmatlari
RAMAZON 11-KUN
📿 Ibn Abbos roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi: “Rasululloh sollallohu alayhi vasallam odamlarning eng saxiyi edilar. U zotning eng saxiyliklari Ramazonda – Jabroil u zot bilan uchrashganda bo‘lar edi. Jabroil Ramazonning har tunida u zot bilan uchrashib, Qurʼonni dars qilishardi. Darhaqiqat, Rasululloh sollallohu alayhi vasallam yaxshilikda erkin shamoldan ham saxiy bo‘lib ketar edilar” (Imom Buxoriy rivoyati).
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!
✿══••══ ❁🍀❁ ══••══✿
@Ramazon❤️

❤34👍20👏4💯4🤔1🎉1
«САҲАРЛАРДА ЙИҒЛАШГА ОДАТЛАНСИНЛАР...»
Шайх Саъдий ҳазратлари тонг отгач, фарзандларини, набираларини, ҳатто бешикда ётган 1-2 ёшли чақалоқларни ҳам уйғотар экан.
Шунда фарзандлари:
– Отажон, буларга ҳали ибодат фарз бўлмаган бўлса, индамасангиз-чи, ухлайверишсин. Уйғотсак, йиғлайдилар, – дейишибди.
Шунда Шайх Саъдий ҳазратлари:
– Булар ҳам саҳарларда йиғлашга одатлансинлар, – дебдилар.

❤49😢26👍9👏8🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум
🌸ХАЙРЛИ ТОНГ!🌸
Гўзал тасбеҳ
«Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳи адада холқиҳи ва ризо нафсиҳи ва зината Аршиҳи ва мидаада калимаатиҳ».
Маъноси: «Аллоҳни Унинг ҳамди ила, махлуқотлари ададича, то У рози бўлгунича, Арши вазнича ва калималари сиёҳи миқдорича поклайман».

❤31👍19👏1🎉1
Қандай мол афзал?
Ибн Мункадир раҳимаҳуллоҳдан сўрашди:
− Сиз учун энг суюкли бўлган амал нима?
− Мўмин кишининг қалбига хурсандчилик киритиш!
− Сизга қандай мол-дунё ёқади?
− Унинг-ла биродарларга илтифот ва мурувват кўрсатиладиган мол!
@Ramazon 🌙💚

👍24❤9😍1
Рамазонда қариндош-уруғ ва қўшниларингиз ҳолидан хабардор бўлиб туринг. Қанчадан қанча хонадонларнинг (сўрашдан ҳаё қилгани учун) иффати сабабли эшиклари
ёпиқ турибди.
@Ramazon❤️
ёпиқ турибди.
@Ramazon❤️
❤26👍14🎉2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутишдаги ҳикмат – тақводир. Ким Аллоҳга тақво қилмаса, рўзанинг мақсадини ҳам, ундаги ҳикматни ҳам қўлга киритмабди.
Рўза сабрни ўрганиш, нафсни тарбия қилиш, руҳий озуқани кўпайтириш ва бошқаларни ҳис қилиш йўлидаги мактабдир.
🕌
Рамазон – ҳаётингизни буткул ўзгартиришга қодир эканини исботидир. Ахир бир кеча ва кундузда ҳаётингиздаги кўплаб одатлардан халос бўлганингизни кўрмаяпсизми?
📿
Тутган рўзангиз қабул бўлсин! Хузур тўла ифторлик тилаймиз!

❤50👍17👏1
47. Биз улар нима сабабдан тинглаётганларини, улар сени тинглаётганларида ўзаро пичирлашаётганларини, золимларнинг: «Сизлар сеҳрланган кишига эргашяпсиз, холос», деганларини ҳам яхши билурмиз.
Уларнинг нима учун Қуръон тинглаётганларини яхши биламиз. Улар Қуръондан манфаат олиш, ҳидоят топиш учун эмас, масхара қилиш, айб топиш учун эшитадилар.
«Улар сени тинглаётганларида, ўзаро пичирлашаётганларини» ҳам яхши биламиз.
Пичирлашлари ҳам яхшилик учун эмас. Улар ёмонлик, куфр, ширк йўлида пичирлашадилар.
«Золимларнинг: «Сизлар сеҳрланган кишига эргашяпсиз, холос», деганларини ҳам яхши билурмиз».
Бу гапларининг ўзиёқ уларнинг Қуръондан таъсирланаётганларини билдириб турибди. Ўша таъсирни сезганларидан, нима дейишларини билмай, уни сеҳрга йўйишмоқда. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган одамларга: «Сизлар сеҳрланган кишига эргашяпсиз, холос», дерлар. Демак, Муҳаммаднинг гапи оддий гап эмас, сеҳрланган одамнинг гапи, шунинг учун одамларга таъсир ўтказмоқда, демоқчи бўладилар.

❤19👍11👏3
👍34❤10
Рўзадорнинг тиш пастасидан фойдаланиши
❓Cавол: Рўзадор одам тиш пастаси билан тиш ювса бўладими?
📥Жавоб: Рўзадор киши тишларини тозалашда тиш пастасидан фойдаланиши макруҳ саналади. Агар пастадан ҳосил бўлган кўпикларни ютиб юборса, рўзаси очилади. Чунки паста билан тиш тозалаш бирор нарсани татиб кўришга ўхшайди.
Фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
“Рўзадор бирор нарсани татиб кўрса, рўзани очувчи сурат ва моҳият топилмагани учун рўза очилмайди. Лекин бундай қилиш макруҳ ҳисобланади. Чунки бунда рўзани бузилишга олиб келиш бор” (“Ҳидоя” китоби).
Шунга кўра кўпчилик замонамиз уламолари рўзадор ҳолида тиш пастасидан фойдаланмасликни, балки уни саҳарликдан аввал ёки ифтордан кейинга қолдиришни тавсия этадилар. Зеро, ибодат масаласида эҳтиётини олиш авло саналади.
Қолаверса, Рамазон ойининг кундузлари тишларни тоза сақлаш учун мисвокдан фойдаланиш ҳам мумкин. Чунки мисвок ишлатиш билан рўза очилмайди. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўзадор ҳолларида ундан кўп марта фойдаланганлари далил бўлади. Омир ибн Рабийъа розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб саноғига, ҳисоблаб адоғига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман” (Имом Аҳмад ривояти).
Мисвок ишлатганда, милклар қонаса ёки оғизга сув тўпланса, ютиб юбормаслик шарт қилинади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.

👍41❤9👏2
Чап қўл билан овқатланиш
Савол: Баъзи кишилар иккала қўли билан таомланаётганини кўриб қоламиз. Чап қўлида нон, ўнг қўлида қошиқ бўлади. Мана шу тарзда таомланишга шариатимиз нима дейди?
Жавоб: Ўнг қўлда таомланиш суннат бўлиб, ўнг қўлнинг ўзи бажара олмайдиган ишлар, масалан, нон синдириш, гўшт майдалаш кабиларда ёрдам тариқасида чап қўлни ишлатиш мумкин. Аммо бир қўлда нон, иккинчисида қошиқ ушлаб овқатланиш суннатга хилофдир. Ўнг қўлда таомланиш ҳақида Ибн Умар розийаллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: *“Қачон бирортангиз еса, ўнг қўли билан есин. Қачон бирортангиз ичса, ўнг қўли билан ичсин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади”* (Имом Муслим ва Имом Термизий ривоят қилишган).
Демак, ўнг қўли соғлом бўла туриб, чап қўлни ўзида ёки ҳар иккала қўлда баробар овқатланиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатлари ва кўрсатмаларига зид ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

👍27❤4👏3
#Рамазон
Рамазонни қандай ўтказмоқдамиз?
Айтинг-чи, биз бу ойни тўғри ўтказяпмизми? Ундаги ғанимат фурсатлардан фойдалана оляпмизми?! Аслида уни қандай ўтказиш керак? Уламолар Рамазон ойини унумли ўтказишга доир қуйидаги тавсияларни беришган:
1. Ўтмишдаги барча гуноҳларга тавба қилиш. Зеро, гуноҳлар солиҳ амалларнинг кушандаси ҳисобланади. Ҳали вақтимиз бор, Рамазондан гуноҳлардан фориғ бўлган ҳолда чиқайлик!
2. Кўпроқ яхшиликларни ният қилиб, солиҳ амалларни кўпайтириш. Масалан, Қуръон хатм қилиш, таҳажжуд ўқиш, садақаю эҳсонлар қилиш, беҳуда ишлардан ва гаплардан парҳезда бўлиш ва ҳоказо... Зеро, Роббимиз қалбимиздаги эзгу ният сабаб ўз ҳузуридан кўплаб яхшиликларни эҳсон қилади, иншааллоҳ!
3. Кўп дуо қилиш. Ҳадиси шарифларда Рамазон ойида дуолар ижобат бўладиган фурсатлар борлиги таъкидланади. Демак, ҳар онимиз ғанимат. Вақтимизни кўпроқ дуо ва зикрлар билан ўтказайлик!

❤21👍18🎉1
Ифторлик (оғиз очиш) дуоси:
Аллохумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афтарту, фағфирли яйа ғоффарума қоддамту ва ма аххорту.
Маъноси: Эй Аллох, ушбу Рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга тавакал қилдим, ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гунохларни афв қилгувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гунохларимни мағфират қилгил.
@Ramazon🩷

👍26❤9😁2
🤲 Саҳарлик (ОҒИЗ ЁПИШ) дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри Рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъалаа. Аллоҳу акбар.
🗣 Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.
🤲 Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.
🗣 Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
@Ramazon💚

👍35❤4