Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
4.92K subscribers
4.81K photos
6.18K videos
15 files
9.47K links
Рамазон ойи 🌙 каналга ҳуш келибсиз!

Рамазон ойига оид барча янгиликлар шу ерда!
Рӯзага оид барча Савол-Жавоблар бизда.

https://t.me/Ramazonguppasi

@REKLAMA_QURONTVUZ

☆┈☆┈☆┈☆┈☆
Download Telegram
Иммунитетни кучайтириб, касалларни бартараф қилувчи 8 хил таом.
- Анор
- Қатиқ
- Саримсоқ
- Пиёз
- кўк чой
- шууфан
- Қовоқ
- Брукилли

Учта нарса жисмни касал қилади
1. Кўп ейишлик
2. Кўп гапиришлик
3. Кўп ухлашлик.

Баданни бузувчи тўртта нарса
1. Қайғу-ғам
2. Хафалик
3. Очлик
4. Уйқусизлик (бедорлик)

Тўртта нарса юзни чиройликлаштиради ва кўркамлаштиради
1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Муруват

Ризқни кенгайтирувчи тўртта нарса
1. Кечаси ўқиладигон намоз
2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш

Ризқни танглаштирувчи тўртта нарса
1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намозлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат

Қачонки маъсият остонасига келиб қолсангиз қуйидаги уч оятни эсланг!
1. Алам яълам бианналлоҳа яро. (Албатта Аллоҳ кўриб турганини билмайдими?!)

2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан. (Роббисини хузурида туришдан қўрққан киши учун иккита жаннат бор)

3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.
(Ким Аллоҳга тақво қилса унга чиқиш жойини қилур)

Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир.

Якка кураш 90 дақиқа,
сериаллар 60 дақиқа,
кинолар 130 дақиқа,
намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.
Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун.
Ватсаппда 300 та шеригингиз бор...

Телефонда 80 та...

Минтақада 50 та бўлиши мумкин.
Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар

Қабрда эса яна ёлғизсиз.

Ажабланманг, - бу ҳаёт.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


@Ramazon 🎉
❤21😢5❤‍🔥3🏆1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Шаввол ойининг 6 кунлик рўзаси ҳақида маълумот беринг

🎙Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


#Шаввол #Рўза

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

📲 @Ramazon
❤26⚡2❤‍🔥1😁1
🌙 Ҳайит – кимники?

Аллома Шайх Муҳаммад ал-Хизр Ҳусайн
раҳматуллоҳи алайҳ шундай хотирлайдилар:
«Бир ҳайит кечаси уйда аҳли фазл кишилар ва ака-укаларим билан суҳбатлашиб ўтирган эдик. Шунда улардан бири илгарилари хатиблар ҳайит кунлари минбарларда айтадиган машҳур бир ҳақиқатни ёдга олди:
لَيْسَ الْعِيدُ لِمَنْ لَبِسَ الْجَدِيدَ، وَلَكِنَّ الْعِيدَ لِمَنْ خَافَ يَوْمَ الْوَعِيدِ
«Аслида ҳайит янги кийим кийганники эмас, балки жазо кунидан (қиёматдан) қўрққанникидир!»

✨ Ҳақиқий байрам — қалб тақво билан безанган, гуноҳлардан покланилган ва Парвардигорнинг раҳматига эришилган кундир.

Шаввол ойининг илк куни ва Наврўз айёми барчангизга муборак бўлсин!

✍️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!

@ramazon
❤16🥰3❤‍🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

🌙 Шаввол ойидан олти кун рўза тутишни унутманг!

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан шаввол ойидан олти кун рўза тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади”, – деганлар (Имом Муслим ривоятлари).


🌙 @Ramazon
❤26🔥5❤‍🔥1😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Хафтанинг биринчи куни, Душанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган. янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

@ramazon
❤15⚡1❤‍🔥1😁1
ПИЁДА ЮРИШНИНГ 7 ТА ДАВОСИ

10 дақиқа: гипертония безовта қилмайди!

Бир кунда 4 маротаба 10 дақиқадан пиёда юришни одат қилсангиз, қон босимингиз меъёрда бўлади.

15 дақиқа: бадантарбия

Тез-тез қадамлар билан кунига 120 одим ташласангиз, 15 дақиқадан 100 ккал.дан халос бўласиз! Мана, сизга озишнинг арзон ва қулай усули!

20 дақиқа: хотиржамликка эришасиз!

Асабий иш кунининг «юк»ларидан халос бўлмоқчимисиз? Унда ҳар куни 20 дақиқагина пиёда юринг. Натижа сизни, албатта, хурсанд қилади. Яна чекишни ташлашни истаганлар, хумор тутганда,
20 дақиқа пиёда юрсалар, бу хоҳиш айни шу дақиқаларда ўз-ўзидан йўқоларкан.

25 дақиқа: кайфиятингиз кўтарилади!

Тоза ҳавода, ҳатто, ёмғирли кунда, ёлғиз ёхуд кўнгилга яқин инсонингиз билан атиги 25 дақиқа гина сайр қилсангиз, ширин хотираларни эслайсиз, қалбингиз янги ва эзгу орзуларга тўлади. Натижада ўзингизни бахтли ҳис қиласиз.

35 Дақиқа
Тушкунликни енгиш учун вақтингизни аяманг! Ахир сиздан нима кетди? 35 дақиқа тоза ҳавода сайр этсангиз бас!

45 дақиқа: шамоллашга йўқ деймиз!
Америкалик олимлар 45 дақиқа давомида марафонда қатнашган иштирокчиларнинг 50 фоизи шамоллашни енгиб ўтишганини таъкидлашади. Чунки айнан пиёда юрганимизда микроблар ва вируслар таслим бўларкан. Демак, айни кунларда сайр қилишни унутманг!

60 дақиқа: юракка фойда
Британиялик олимларнинг аниқлашича, ҳар куни 1 соат давомида пиёда сайр қилган кишилар юрак хасталикларига камроқ дучор бўлишаркан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


@Ramazon 🔋
❤28❤‍🔥5🐳1
Тариқат нима?

Шариат инсоннинг тана аъзоларини (тўғри) йўлга солишидир, тариқат эса тана аъзоларининг инсонни (яъни қалбини шариатга мувофиқ) йўлга солишидир.

Баъзи уламолар бу ҳақда ажойиб таъриф айтганлар:
«Ҳақиқат Аллоҳ таолонинг қадаридир, шариат Аллоҳ таолонинг бандаларига жорий қилган ҳукмларидир, тариқат эса банда Аллоҳнинг қадарига рози бўлишида ва Унинг ҳукмларига риоя этишида муроқаба қилишидир».
Масалан, тили билан зикр қилиб, қалбини ислоҳ этишидир.

"Тасаввуф ва нафс тарбияси" китобидан.

@Ramazon 🔋
❤19❤‍🔥7
✨ ИХЛОС — АМАЛНИНГ РУҲИДИР

Амаллар худди жасад, ихлос эса ундаги жон кабидир. Жонсиз жасаднинг қиймати бўлмаганидек, ихлоссиз амалнинг ҳам Аллоҳ ҳузурида вазни бўлмайди.

Ихлос нима?
Ихлос — қилинаётган ҳар бир ишда, айтилаётган ҳар бир сўзда фақат ва фақат Аллоҳнинг розилигини кўзлашдир. Одамлар кўриши, мақташи ёки "фалончи зўр иш қилди" дейиши учун эмас, балки Холиқ рози бўлиши учун ҳаракат қилишдир.

💡 Уламолар айтганларидек:
"Агар амалинг одамлар орасида бўлса-ю, ёлғиз қолганингда тўхтаб қолса — демак, ихлосингни текшириб кўр."

Ихлоснинг меваси:
Қалб хотиржамлиги: Сизни одамлар мақтаса ҳам, танқид қилса ҳам ўзгармайсиз. Чунки мақсадингиз — Банда эмас, Робб!

Амалнинг қабул бўлиши: Озгина бўлса-да, ихлос билан қилинган амал тоғдек гуноҳларни ювиб юбориши мумкин.

Дуонинг ижобати: Қалбида ихлоси бор инсоннинг дуосига осмон эшиклари очилади.

🌿 Дуоимиз: "Ё Роббим! Қалбимизни риёдан, амалларимизни хўжакўрсинликдан поклагин. Бизга ҳар бир ишимизда фақат Сенинг розилигингни излайдиган содиқ қалб ато эт!"

Ихлос билан бошланган кун хайрли бўлади! 😊

✅Яқинларингизга ҳам улашинг!

@ramazon
❤22❤‍🔥2🥰1😢1
⏳ УШБУ ОНЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛИНГ!

Умр — худди эриб бораётган муздек. Ҳар бир нафасимиз бизни ортга эмас, балки охират сари яқинлаштирмоқда. Шундай экан, берилган имкониятларни бой берманг:

✨ 1. Вақтни ғанимат билинг.
Кеча — ўтмиш, эртага — орзу, бугун эса — ҳақиқат. Хайрли ишларни "эртага қиламан" деманг, чунки эртага ким бор, ким йўқ...

✨ 2. Ота-онангизни ғанимат билинг.
Уларнинг дуосини олиш бахт, борликлари эса жаннат эшигидир. Бу эшик ёпилиб қолмасдан аввал уларнинг кўнглини шод қилинг.

✨ 3. Соғликни ғанимат билинг.
Ибодат қилишга, яхшилик тарқатишга қувватингиз борлигида ҳаракат қилинг. Касаллик келганда фақат афсус қолмасин.

✨ 4. Ёшликни ғанимат билинг.
Куч-ғайрат тўла даврингизни беҳуда ўйин-кулгига эмас, илм ва маърифатга сарфланг.

✨ 5. Тинчликни ғанимат билинг.
Хотиржамлик — энг катта неъмат. Бу неъматнинг шукрини адо этиш ва уни қадрлаш керак.

🌿 Расулуллоҳ ﷺ айтганлар:
"Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат бил: ёшлигингни қарилигингдан аввал, соғлиғингни беморлигингдан аввал, бойлигингни камбағаллигингдан аввал, бўш вақтингни машғуллигингдан аввал ва ҳаётингни ўлимингдан аввал." (Ҳадис)

Бугун — яхшилик қилиш учун энг зўр кун! 😊

✅Яқинларингизга ҳам улашинг

@ramazon
❤25❤‍🔥7😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

@Ramazon 🤍
❤11❤‍🔥1
✨ ҲАҚИҚИЙ МЎМИННИНГ 5 ТА БЕЛГИСИ

Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда мўмин кишининг сийрати қуйидагича таърифланади:

1. Аллоҳ зикр қилинганда қалби титрайди. 💓
"Мўминлар фақат Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрайдиган... зотлардир" (Анфол сураси, 2-оят). Унинг учун энг катта қувват ва суянч — Роббининг зикридир.

2. Омонатга хиёнат қилмайди. 🤝
Расулуллоҳ ﷺ айтганлар: "Мўмин шундай кишики, одамлар унга қонлари ва моллари борасида ишонадилар"(Термизий ривояти). Унга ишониб топширилган сир бўлсин, мол бўлсин — унга зарар етказмайди.

3. Тили ва қўлидан бошқалар озор топмайди.
Ҳақиқий мўмин бировни масхара қилмайди, ғийбат қилмайди ва дилини оғритмайди. Унинг ҳузурида ҳамма ўзини хавфсиз ҳис қилади.
4. Беҳуда ишлардан юз ўгиради. ⏳
У вақтни олтиндан қиммат билади. Фойдасиз суҳбатлар, кераксиз баҳслар ва гуноҳ амаллардан ўзини узоқ тутади. Унинг ҳар бир сонияси ё охирати, ё дунёси учун фойдали бўлади.

5. Ўзига раво кўрганини биродарига ҳам раво кўради. ✨
У фақат ўзини ўйлайдиган худбин эмас. Биродарининг ютуғидан қувонади, мусибатига шерик бўлади. Қалбида ҳасадга жой йўқ.

💡 Хулоса: Мўминлик — бу доимий изланиш ва ўзини ислоҳ қилишдир. Ташқи кўринишимиз мўминга ўхшаганидек, ички дунёмиз ва амалимиз ҳам шунга муносиб бўлсин.

Роббимиз барчамизни Ўзи суйган комил мўминлар қаторида қилсин! 🤲

✅ Яқинларингизга ҳам улашинг

@ramazon
❤32💯3😢2⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЖУМА_МУБОРАК
✨Қадрдонларим муборак Жуманинг файзи барокати сизга бўлсин


🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

😀 ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

⚡️ @Ramazon ❤️
❤19
🤲 ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН 7 ТА ОЛТИН ВАҚТ

Роббимиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман», деб ваъда берган. Аммо шундай вақтлар борки, унда қилинган илтижолар рад этилмаслиги ҳақида башоратлар келган:

1. Саҳар вақти (Таҳажжуд пайти).
Туннинг охирги учдан бир қисмида Аллоҳ таоло дунё осмонига тажалли қилади ва: "Ким Менга дуо қиладики, Мен уни ижобат қилсам?" дейди. Бу вақт — холислик ва қабул вақтидир.

2. Азон ва иқомат ораси.
Расулуллоҳ ﷺ: "Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмайди", деб марҳамат қилганлар. Бу қисқа фурсатдан унумли фойдаланинг.

3. Сажда пайти.
Банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати — саждадир. Саждада дуони кўпайтиринг, чунки бу ҳолатда қалб энг юксак тавозеда бўлади.

4. Жума кунидаги бир соат.
Жума куни шундай фурсат борки, мусулмон банда ўша вақтда Аллоҳдан нимани сўраса, албатта беради. Кўпчилик уламолар буни Асрдан шомгача бўлган вақт деб айтадилар.

5. Ёмғир ёғаётган вақт.
Осмон эшиклари очилиб, ерга раҳмат ёғилаётган лаҳзалар дуо ижобати учун энг қулай фурсатдир.

6. Фарз намозларидан кейинги ҳолат.
Намоз тугагач, дарров ўриндингизга туриб кетманг. Зикрлардан сўнг чин қалбдан сўралган дуолар мақбулдир.

7. Мусофир, мазлум ва ота-онанинг дуоси.
Бу уч тоифанинг дуоси билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ. Айниқса, ота-онанинг фарзанди ҳақига қилган дуоси тез ижобат бўлади.

⚡️ Муҳим эслатма: Дуо ижобат бўлиши учун еб-ичиш ҳалол бўлиши, қалб уйғоқ бўлиши ва натижага шошилмаслик (Аллоҳ бермади, демаслик) шартдир.

Бугунги дуоларингизда бизни ҳам эслаб қўйишни унутманг! 🤲 ✨

✅ Яқинларингизга ҳам улашинг

@ramazon
❤35❤‍🔥6🥰2
РАСУЛУЛЛОҲГА МУШТОҚ ҚАЛБЛАР УЧУН

Пешволаримизни ёзишича, кимдир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш хоҳласа, пайшанба кунидан жума кунига ўтар кечаси икки ракат нафл намози ўқисин. Унинг ҳар бир ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин ўн бир марта “Оятал курсий”ни ва ўн бир марта “Ихлос” сурасини тиловат қилсин. Намоздан кейин уч юз марта қуйидаги салавотни ўқисин:

اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَاَصْحَابِهِ وبارك وَسَلِّمْ.

Ўқилиши: Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадин Набиййил уммиййи ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ва баарик ва саллим.

Маъноси: Аллоҳим! Уммий пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, (У кишининг) оиласига ва саҳобийларига баракотинг ҳамда салавоту саломларинг бўлсин.

Ушбу амални кимдир бир неча бор такрор-такрор қилса, ин ша Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш насиб қилади.

❗️Эслатма: Бу амални қилувчи киши Расулуллоҳни чин дилдан кўришни хоҳлаши ва гуноҳлардан тийилиши шарт қилинади.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Ислоҳи хутубот” китоби (Ж. 6. – Б. 104-1050).

👉 @ramazon
❤14❤‍🔥5😢3
#Ҳикмат

Оятни тадаббур қилайлик!


Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳ Ўз бандасига (Муҳаммадга, уни асрашда) етарли эмасми?!» (Зумар сураси, 36-оят).

Ғам-ташвишга ботганингизда, балога йўлиққанингизда сизнинг қалбингизни Аллоҳ таолодан бошқа яна ким ҳам кенг қилади?!
Аллоҳга қайтинг!
Чунки У Зотга яқинлашиш чинакам саодатдир.

✅Яқинларингизга улашинг!

@ramazon
😢17❤11🥰1🤗1
🌙 Ухлашдан олдинги энг афзал зикрлар:

1. Оятал Курсий
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Ким ётаётганда Оятал Курсийни ўқиса, Аллоҳ томонидан бир қўриқчи тайинланади ва тонгача унга шайтон яқинлаша олмайди» (Имом Бухорий ривояти).

2. «Ихлос», «Фалақ» ва «Нос» суралари
Ҳар кеча ётишдан олдин икки кафтингизни бирлаштириб, шу уч сурани ўқинг ва кафтингизга дам уриб, баданингизнинг қўлингиз етган жойигача суртинг (бу ишни 3 марта такрорлаш суннатдир).

📿 «Нима учун ухлашдан олдин зикр қилиш керак?» 🕊

Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий шундай таъкидлайдилар: «Кунни қандай якунласангиз, тонгингиз ҳам шундай бошланади. Зикр билан ухлаган қалб, зикр билан уйғонади».

📌 Бугунги кеча учун тавсия:

• Таҳорат билан ётиш (бу фаришталар дуосига сабаб бўлади);
• Юқоридаги зикрларни айтиш;
• Қалбдаги барча гиналарни кечириб, хотиржам ухлаш.

Хайрли тун! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.

✅Яқинларингизга улашинг!

@ramazon
❤27❤‍🔥6
Ҳақни ундириш учун ёлғон гапирса бўладими?

❓ Cавол: Агар бир инсон ҳаққини бермаса, уни ундириш мақсадида ёлғон гапирса гуноҳ бўладими?

📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Икки дўст, эр-хотин орасини ислоҳ қилиш, урушда душманга сир бермаслик каби айрим ҳолатларда ёлғон гапиришга рухсат берилган. Бироқ улар ичида ҳақни ундириш учун ёлғон айтиш жоизлиги йўқ. Ҳақни ундириш учун қонуний чораларни кўрган маъқул. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан

✅Яқинларингизга улашинг!

@ramazon
❤17❤‍🔥6
Пайғамбарлар ва уларнинг гўзал хислатлари

Юсуф
алайҳиссалом – гўзал эди.
Мусо алайҳиссалом – кучли эди.
Иброҳим алайҳиссалом – ҳалим эди.
Исмоил алайҳиссалом – яхшилик қилувчи эди.
Айюб алайҳиссалом – сабрли эди.
Хизр алайҳиссалом – олим эди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – гўзал, кучли, ҳалим, яхшилик қилувчи, сабрли, олим эдилар.
У зот қиёматда бизнинг шафоатчимиз бўладилар.
Шундай экан, у зотга кўп-кўп салавот айтайлик:
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн».

✅Яқинларингизга улашинг!

@ramazon
❤24❤‍🔥8🥰2
МУҲИМ ЭСЛАТМА

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ айтганлар:

«Дуо қилса қабул бўлмайдиган ҳолатда юриш мусулмон кишига тўғри келмайди».


Бу ҳикматнинг моҳияти нима?
Дуонинг ижобат бўлиши учун фақат қўл очиб сўраш кифоя эмас. Мўмин киши ўз ҳаётини шундай тартибга солиши керакки, унинг дуосига тўсиқ бўладиган омиллар қолмасин.

Дуо ижобатига тўсиқ бўлувчи ҳолатлар:

• Ҳаром луқма: Ейиш-ичиш ва кийинишда ҳаромдан ҳазар қилмаслик.
• Зулм: Бировнинг ҳаққига тажовуз қилиш ёки дилини оғритиш.
• Гуноҳда бардавомлик: Тавба қилмасдан гуноҳ ишларни одат қилиш.

Бепарволик: Дуо қилаётиб қалбнинг бошқа нарсалар билан банд бўлиши.
Ҳар бир кунимизни дуоларимиз ижобат бўладиган пок ҳолатда ўтказишга ҳаракат қилайлик.

Аллоҳ таоло барчамизни дуоси мустажоб бўладиган солиҳ бандаларидан қилсин!

@ramazon
❤33💯4🥰2🔥1🏆1
يعطى الله مخرجا من أي موقف، و حتى عندما يبدو أنه لا يوجد مخرج..

Alloh har qanday vaziyatdan chiqish yo'lini beradi, hatto chiqish yo'li yo'qdek ko'rinsa ham..
🤍

@Ramazon
❤57⚡5❤‍🔥3😢3🥰1💯1