Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
4.88K subscribers
4.82K photos
6.24K videos
15 files
9.53K links
Рамазон ойи 🌙 каналга ҳуш келибсиз!

Рамазон ойига оид барча янгиликлар шу ерда!
Рӯзага оид барча Савол-Жавоблар бизда.

https://t.me/Ramazonguppasi

@REKLAMA_QURONTVUZ

☆┈☆┈☆┈☆┈☆
Download Telegram
✨ ИХЛОС — АМАЛНИНГ РУҲИДИР

Амаллар худди жасад, ихлос эса ундаги жон кабидир. Жонсиз жасаднинг қиймати бўлмаганидек, ихлоссиз амалнинг ҳам Аллоҳ ҳузурида вазни бўлмайди.

Ихлос нима?
Ихлос — қилинаётган ҳар бир ишда, айтилаётган ҳар бир сўзда фақат ва фақат Аллоҳнинг розилигини кўзлашдир. Одамлар кўриши, мақташи ёки "фалончи зўр иш қилди" дейиши учун эмас, балки Холиқ рози бўлиши учун ҳаракат қилишдир.

💡 Уламолар айтганларидек:
"Агар амалинг одамлар орасида бўлса-ю, ёлғиз қолганингда тўхтаб қолса — демак, ихлосингни текшириб кўр."

Ихлоснинг меваси:
Қалб хотиржамлиги: Сизни одамлар мақтаса ҳам, танқид қилса ҳам ўзгармайсиз. Чунки мақсадингиз — Банда эмас, Робб!

Амалнинг қабул бўлиши: Озгина бўлса-да, ихлос билан қилинган амал тоғдек гуноҳларни ювиб юбориши мумкин.

Дуонинг ижобати: Қалбида ихлоси бор инсоннинг дуосига осмон эшиклари очилади.

🌿 Дуоимиз: "Ё Роббим! Қалбимизни риёдан, амалларимизни хўжакўрсинликдан поклагин. Бизга ҳар бир ишимизда фақат Сенинг розилигингни излайдиган содиқ қалб ато эт!"

Ихлос билан бошланган кун хайрли бўлади! 😊

✅Яқинларингизга ҳам улашинг!

@ramazon
❤22❤‍🔥2🥰1😢1
⏳ УШБУ ОНЛАРНИ ҒАНИМАТ БИЛИНГ!

Умр — худди эриб бораётган муздек. Ҳар бир нафасимиз бизни ортга эмас, балки охират сари яқинлаштирмоқда. Шундай экан, берилган имкониятларни бой берманг:

✨ 1. Вақтни ғанимат билинг.
Кеча — ўтмиш, эртага — орзу, бугун эса — ҳақиқат. Хайрли ишларни "эртага қиламан" деманг, чунки эртага ким бор, ким йўқ...

✨ 2. Ота-онангизни ғанимат билинг.
Уларнинг дуосини олиш бахт, борликлари эса жаннат эшигидир. Бу эшик ёпилиб қолмасдан аввал уларнинг кўнглини шод қилинг.

✨ 3. Соғликни ғанимат билинг.
Ибодат қилишга, яхшилик тарқатишга қувватингиз борлигида ҳаракат қилинг. Касаллик келганда фақат афсус қолмасин.

✨ 4. Ёшликни ғанимат билинг.
Куч-ғайрат тўла даврингизни беҳуда ўйин-кулгига эмас, илм ва маърифатга сарфланг.

✨ 5. Тинчликни ғанимат билинг.
Хотиржамлик — энг катта неъмат. Бу неъматнинг шукрини адо этиш ва уни қадрлаш керак.

🌿 Расулуллоҳ ﷺ айтганлар:
"Беш нарсани беш нарсадан аввал ғанимат бил: ёшлигингни қарилигингдан аввал, соғлиғингни беморлигингдан аввал, бойлигингни камбағаллигингдан аввал, бўш вақтингни машғуллигингдан аввал ва ҳаётингни ўлимингдан аввал." (Ҳадис)

Бугун — яхшилик қилиш учун энг зўр кун! 😊

✅Яқинларингизга ҳам улашинг

@ramazon
❤25❤‍🔥7😢5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌤 ХАЙРЛИ ТОНГ!

Ассалому алайкум! Пайшанба тонги муборак бўлсин

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин!

@Ramazon 🤍
❤11❤‍🔥1
✨ ҲАҚИҚИЙ МЎМИННИНГ 5 ТА БЕЛГИСИ

Қуръони Карим ва ҳадиси шарифларда мўмин кишининг сийрати қуйидагича таърифланади:

1. Аллоҳ зикр қилинганда қалби титрайди. 💓
"Мўминлар фақат Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрайдиган... зотлардир" (Анфол сураси, 2-оят). Унинг учун энг катта қувват ва суянч — Роббининг зикридир.

2. Омонатга хиёнат қилмайди. 🤝
Расулуллоҳ ﷺ айтганлар: "Мўмин шундай кишики, одамлар унга қонлари ва моллари борасида ишонадилар"(Термизий ривояти). Унга ишониб топширилган сир бўлсин, мол бўлсин — унга зарар етказмайди.

3. Тили ва қўлидан бошқалар озор топмайди.
Ҳақиқий мўмин бировни масхара қилмайди, ғийбат қилмайди ва дилини оғритмайди. Унинг ҳузурида ҳамма ўзини хавфсиз ҳис қилади.
4. Беҳуда ишлардан юз ўгиради. ⏳
У вақтни олтиндан қиммат билади. Фойдасиз суҳбатлар, кераксиз баҳслар ва гуноҳ амаллардан ўзини узоқ тутади. Унинг ҳар бир сонияси ё охирати, ё дунёси учун фойдали бўлади.

5. Ўзига раво кўрганини биродарига ҳам раво кўради. ✨
У фақат ўзини ўйлайдиган худбин эмас. Биродарининг ютуғидан қувонади, мусибатига шерик бўлади. Қалбида ҳасадга жой йўқ.

💡 Хулоса: Мўминлик — бу доимий изланиш ва ўзини ислоҳ қилишдир. Ташқи кўринишимиз мўминга ўхшаганидек, ички дунёмиз ва амалимиз ҳам шунга муносиб бўлсин.

Роббимиз барчамизни Ўзи суйган комил мўминлар қаторида қилсин! 🤲

✅ Яқинларингизга ҳам улашинг

@ramazon
❤32💯3😢2⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЖУМА_МУБОРАК
✨Қадрдонларим муборак Жуманинг файзи барокати сизга бўлсин


🌙 Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

😀 ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

⚡️ @Ramazon ❤️
❤19
🤲 ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН 7 ТА ОЛТИН ВАҚТ

Роббимиз: «Менга дуо қилинг, сизга ижобат қилурман», деб ваъда берган. Аммо шундай вақтлар борки, унда қилинган илтижолар рад этилмаслиги ҳақида башоратлар келган:

1. Саҳар вақти (Таҳажжуд пайти).
Туннинг охирги учдан бир қисмида Аллоҳ таоло дунё осмонига тажалли қилади ва: "Ким Менга дуо қиладики, Мен уни ижобат қилсам?" дейди. Бу вақт — холислик ва қабул вақтидир.

2. Азон ва иқомат ораси.
Расулуллоҳ ﷺ: "Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмайди", деб марҳамат қилганлар. Бу қисқа фурсатдан унумли фойдаланинг.

3. Сажда пайти.
Банданинг Роббисига энг яқин бўлган ҳолати — саждадир. Саждада дуони кўпайтиринг, чунки бу ҳолатда қалб энг юксак тавозеда бўлади.

4. Жума кунидаги бир соат.
Жума куни шундай фурсат борки, мусулмон банда ўша вақтда Аллоҳдан нимани сўраса, албатта беради. Кўпчилик уламолар буни Асрдан шомгача бўлган вақт деб айтадилар.

5. Ёмғир ёғаётган вақт.
Осмон эшиклари очилиб, ерга раҳмат ёғилаётган лаҳзалар дуо ижобати учун энг қулай фурсатдир.

6. Фарз намозларидан кейинги ҳолат.
Намоз тугагач, дарров ўриндингизга туриб кетманг. Зикрлардан сўнг чин қалбдан сўралган дуолар мақбулдир.

7. Мусофир, мазлум ва ота-онанинг дуоси.
Бу уч тоифанинг дуоси билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ. Айниқса, ота-онанинг фарзанди ҳақига қилган дуоси тез ижобат бўлади.

⚡️ Муҳим эслатма: Дуо ижобат бўлиши учун еб-ичиш ҳалол бўлиши, қалб уйғоқ бўлиши ва натижага шошилмаслик (Аллоҳ бермади, демаслик) шартдир.

Бугунги дуоларингизда бизни ҳам эслаб қўйишни унутманг! 🤲 ✨

✅ Яқинларингизга ҳам улашинг

@ramazon
❤35❤‍🔥6🥰2
РАСУЛУЛЛОҲГА МУШТОҚ ҚАЛБЛАР УЧУН

Пешволаримизни ёзишича, кимдир Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш хоҳласа, пайшанба кунидан жума кунига ўтар кечаси икки ракат нафл намози ўқисин. Унинг ҳар бир ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин ўн бир марта “Оятал курсий”ни ва ўн бир марта “Ихлос” сурасини тиловат қилсин. Намоздан кейин уч юз марта қуйидаги салавотни ўқисин:

اَللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ النَّبِيِّ الْأُمِّيِّ وَعَلَى آلِهِ وَاَصْحَابِهِ وبارك وَسَلِّمْ.

Ўқилиши: Аллооҳумма солли ъалаа Муҳаммадин Набиййил уммиййи ва ъалаа аалиҳи ва асҳаабиҳи ва баарик ва саллим.

Маъноси: Аллоҳим! Уммий пайғамбар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга, (У кишининг) оиласига ва саҳобийларига баракотинг ҳамда салавоту саломларинг бўлсин.

Ушбу амални кимдир бир неча бор такрор-такрор қилса, ин ша Аллоҳ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўриш насиб қилади.

❗️Эслатма: Бу амални қилувчи киши Расулуллоҳни чин дилдан кўришни хоҳлаши ва гуноҳлардан тийилиши шарт қилинади.

Муҳаммад Тақий Усмонийнинг “Ислоҳи хутубот” китоби (Ж. 6. – Б. 104-1050).

👉 @ramazon
❤14❤‍🔥5😢3
#Ҳикмат

Оятни тадаббур қилайлик!


Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«Аллоҳ Ўз бандасига (Муҳаммадга, уни асрашда) етарли эмасми?!» (Зумар сураси, 36-оят).

Ғам-ташвишга ботганингизда, балога йўлиққанингизда сизнинг қалбингизни Аллоҳ таолодан бошқа яна ким ҳам кенг қилади?!
Аллоҳга қайтинг!
Чунки У Зотга яқинлашиш чинакам саодатдир.

✅Яқинларингизга улашинг!

@ramazon
😢17❤11🥰1🤗1
🌙 Ухлашдан олдинги энг афзал зикрлар:

1. Оятал Курсий
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Ким ётаётганда Оятал Курсийни ўқиса, Аллоҳ томонидан бир қўриқчи тайинланади ва тонгача унга шайтон яқинлаша олмайди» (Имом Бухорий ривояти).

2. «Ихлос», «Фалақ» ва «Нос» суралари
Ҳар кеча ётишдан олдин икки кафтингизни бирлаштириб, шу уч сурани ўқинг ва кафтингизга дам уриб, баданингизнинг қўлингиз етган жойигача суртинг (бу ишни 3 марта такрорлаш суннатдир).

📿 «Нима учун ухлашдан олдин зикр қилиш керак?» 🕊

Устоз Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий шундай таъкидлайдилар: «Кунни қандай якунласангиз, тонгингиз ҳам шундай бошланади. Зикр билан ухлаган қалб, зикр билан уйғонади».

📌 Бугунги кеча учун тавсия:

• Таҳорат билан ётиш (бу фаришталар дуосига сабаб бўлади);
• Юқоридаги зикрларни айтиш;
• Қалбдаги барча гиналарни кечириб, хотиржам ухлаш.

Хайрли тун! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг.

✅Яқинларингизга улашинг!

@ramazon
❤27❤‍🔥6
Ҳақни ундириш учун ёлғон гапирса бўладими?

❓ Cавол: Агар бир инсон ҳаққини бермаса, уни ундириш мақсадида ёлғон гапирса гуноҳ бўладими?

📨 Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Икки дўст, эр-хотин орасини ислоҳ қилиш, урушда душманга сир бермаслик каби айрим ҳолатларда ёлғон гапиришга рухсат берилган. Бироқ улар ичида ҳақни ундириш учун ёлғон айтиш жоизлиги йўқ. Ҳақни ундириш учун қонуний чораларни кўрган маъқул. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан

✅Яқинларингизга улашинг!

@ramazon
❤17❤‍🔥6
Пайғамбарлар ва уларнинг гўзал хислатлари

Юсуф
алайҳиссалом – гўзал эди.
Мусо алайҳиссалом – кучли эди.
Иброҳим алайҳиссалом – ҳалим эди.
Исмоил алайҳиссалом – яхшилик қилувчи эди.
Айюб алайҳиссалом – сабрли эди.
Хизр алайҳиссалом – олим эди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – гўзал, кучли, ҳалим, яхшилик қилувчи, сабрли, олим эдилар.
У зот қиёматда бизнинг шафоатчимиз бўладилар.
Шундай экан, у зотга кўп-кўп салавот айтайлик:
«Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн».

✅Яқинларингизга улашинг!

@ramazon
❤24❤‍🔥8🥰2
МУҲИМ ЭСЛАТМА

Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳ айтганлар:

«Дуо қилса қабул бўлмайдиган ҳолатда юриш мусулмон кишига тўғри келмайди».


Бу ҳикматнинг моҳияти нима?
Дуонинг ижобат бўлиши учун фақат қўл очиб сўраш кифоя эмас. Мўмин киши ўз ҳаётини шундай тартибга солиши керакки, унинг дуосига тўсиқ бўладиган омиллар қолмасин.

Дуо ижобатига тўсиқ бўлувчи ҳолатлар:

• Ҳаром луқма: Ейиш-ичиш ва кийинишда ҳаромдан ҳазар қилмаслик.
• Зулм: Бировнинг ҳаққига тажовуз қилиш ёки дилини оғритиш.
• Гуноҳда бардавомлик: Тавба қилмасдан гуноҳ ишларни одат қилиш.

Бепарволик: Дуо қилаётиб қалбнинг бошқа нарсалар билан банд бўлиши.
Ҳар бир кунимизни дуоларимиз ижобат бўладиган пок ҳолатда ўтказишга ҳаракат қилайлик.

Аллоҳ таоло барчамизни дуоси мустажоб бўладиган солиҳ бандаларидан қилсин!

@ramazon
❤33💯4🥰2🔥1🏆1
يعطى الله مخرجا من أي موقف، و حتى عندما يبدو أنه لا يوجد مخرج..

Alloh har qanday vaziyatdan chiqish yo'lini beradi, hatto chiqish yo'li yo'qdek ko'rinsa ham..
🤍

@Ramazon
❤57⚡5❤‍🔥3😢3🥰1💯1
МАНЗИЛГА ЭМАС, ЙЎЛГА ЭЪТИБОР БЕРИНГ!

Кўпчилигимиз ҳаётимизни фақат "қачондир" бошланадиган бахтга созлаб олганмиз:

• "Мана бу ишим битса, кейин хотиржам бўламан..."
• "Уй олсам, кейин хурсанд яшайман..."
• "Фарзандларим катта бўлса, кейин ибодатга вақт топаман..."

Аслида эса, ҳаёт — бу манзил эмас, ҳаёт — бу йўлнинг ўзидир!

💡 Бир ўйлаб кўринг:
Агар сиз фақат маррага етишни ўйласангиз, йўл четидаги гўзал гулларни, тонгнинг отишини ва яқинларингизнинг табассумини кўрмай ўтиб кетасиз.

📜 Ҳикмат:
"Эртага қиламан" деган сўз шайтоннинг энг катта тузоғидир. Чунки эртага ҳам худди бугунгидек "бугун" бўлиб келади.

📌 Нима қилиш керак?

1. Шу лаҳзада яшанг: Тушлик қилаётган бўлсангиз, унинг мазасини ҳис қилинг.

2. Шукрни канда қилманг: Қўлингизда йўқ нарсани ўйлаб сиқилгунча, боридан қувонишни ўрганинг.

3. Ибодатни кечиктирманг: Аллоҳ билан боғланиш учун "кейин" деган вақт йўқ, фақат "ҳозир" бор.

Бахт — бу манзилга етиб бориш эмас, балки манзил сари Аллоҳнинг розилигида, ҳузур билан юришдир.

Кунингизнинг қолган қисми мазмунли ўтсин!

@ramazon
❤25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tabrik
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

📲 @Ramazon
❤10❤‍🔥3
ЭНГ КАТТА ИМКОНИЯТНИ ҚЎЛДАН БОЙ БЕРМАНГ!

Ҳар биримиз дунёда яхши қўшни қидирамиз, уй олсак, аввал қўшнисини суриштирамиз. Аммо Жаннатдаги қўшничилик ҳақида-чи? У ерда Сарвари коинот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг яқин қўшни бўлишдан кўра улуғроқ бахт борми?

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бунинг йўлини жуда осон қилиб кўрсатганлар:
«Қиёмат куни менга энг яқин бўладиган кишилар — менга энг кўп салавот айтганлардир» (Имом Термизий ривояти).


Бугун — Жума, имкониятлар эшиги очилган кун!

✨ Салавотнинг 3 та мўъжизавий таъсири:

1. Аллоҳнинг раҳмати: Сиз Набий алайҳиссаломга 1 марта салавот айтсангиз, Аллоҳ таоло сизга 10 марта раҳмат йўллайди.
2. Ғамларнинг ариши: Салавотни кўпайтирган инсоннинг дунёвий ташвишлари ечилади, қалбидаги ғуборлар кетади.
3. Дуолар ижобати: Икки салавот орасида қилинган дуо қайтарилмайди. Дуоларингиз самога кўтарилишини истасангиз, уни салавот билан безанг.

Жума куни айтилган ҳар бир салавотингизни фаришталар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга шахсан етказиб: "Эй Аллоҳнинг Расули, фалончи ўғли фалончи сизга салавот йўллади", деб исмингиз билан бирга арз қилишади. Бу нақадар юксак шараф!

📿 Келинг, бугун тилимизни «Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала алиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн» зикри билан банд қилайлик. Шояд, Жаннатда энг суюкли инсонимиз билан бирга бўлиш бахтига эришсак.

✅ Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉 @Ramazon— Илм ва зиё маскани
❤9❤‍🔥2
Audio
SAODAT ASRI
🎙 1 қисм Каба йиқиладими
📚 1-китоб

🌹
БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲

☪️ «САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

@Ramazon
❤12❤‍🔥5
Audio
SAODAT ASRI
🎙 2-қисм Каба йиқиладими
📚 1-китоб

🌹
БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲

☪️ «САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇
@Ramazon
❤10❤‍🔥2😢1
Audio
SAODAT ASRI
🎙 3-қисм Каба йиқиладими
📚 1-китоб

🌹
БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲

☪️ «САОДАТ АСРИ ҚИССАЛАРИ»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇
@Ramazon
❤11❤‍🔥3😢2
Audio
SAODAT ASRI
🎙 4-қисм Пайғамбарнинг туғилиши
📚 1-китоб

🌹
БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

@qurontvuz
❤15❤‍🔥1