Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
4.91K subscribers
4.81K photos
6.18K videos
15 files
9.48K links
Рамазон ойи 🌙 каналга ҳуш келибсиз!

Рамазон ойига оид барча янгиликлар шу ерда!
Рӯзага оид барча Савол-Жавоблар бизда.

https://t.me/Ramazonguppasi

@REKLAMA_QURONTVUZ

☆┈☆┈☆┈☆┈☆
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🫀Allohdan hammasi Siz chiroyli Sabr qiling😊🤲🫀

@Ramazon🫀
👍24❤7👏3💯3🤗3🤔1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oilada bitta Ota ishlagan
Avvallari
Ota Onamiz davrlarida!
Lekin nolishmagan
Farzand tarbiyasi, joyida hech qanday noshukurchilik yo'q...
Mehr oqib kuchli Erkaklar Rashkli Ayyollar iffatli Yigitlar birovining haqidan qo'rqadigan zamonlar bo'lgan😔
Hozir hamma narsamiz bo'lsa ham noshukurmiz yoqmaydi olgan buyimlarimiz yanada yaxshisiga intilamiz!!!!
🫀Alloh barchamizni Qalbimizni o'zi isloh qilsin mol dunyoga mehr qo'yishdan saqlasin🤲
@Ramazon🩷
👍37😢17💯12❤3👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shukur qilishni unitib qo'ymadikmi?

@Ramazon🩷
😢87👍26💯7❤5👏2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hamma ro'za tutayabdi😊
Alhamdullilah

@Ramazon❤️
❤26👍20💯4🤗3
#Закот_китоби
НИСОБЛАР ҲАҚИДА
1) Шаръий нисоб деб нимага айтилади?
Шаръий нисоб – маълум бир турдаги молнинг шариат белгилаган миқдорга етишидир. Мисол учун, шариат тилланинг нисобини саксон беш грамм қилиб белгилаган. Мол шаръий нисобга етганда баъзи ҳукмлар унга боғлиқ бўлади.

2) Шариатдаги қайси ҳукмлар молнинг нисобга етишига боғлиқ бўлади?
Закотнинг фарз бўлиши, фитр садақаси, қурбонлик ва яқин қариндошларнинг нафақаси вожиб бўлиши закот ва садақа олишнинг ҳаром бўлиши мол нисобга етиши боғлиқ бўлади. Фақатгина закот фарз бўлиш масаласида нисобига етган мол ўсувчи бўлиши шарт. Қолганларида ўсувчи мол бўлиши шарт эмас.

3) Бир кишининг қарзи бўлса-ю, шу билан бирга пули, савдо моллари ва чорва ҳайвонлари бўлиб, уларнинг ҳар бири алоҳида нисобга етган бўлса, унинг қарзи қай турдаги молидан адо этилади?
Аввал пулидан, агар етмаса, савдо моллари ҳам қўшилади, у ҳам етмаса, сўнг чорва моллари ҳам қўшилиб қарзини узади. Қанча моли қарзига кетса, қолганидан закот чиқаради. Агар ҳамма моли қарзига кетиб қолса, закот чиқармайди.

4) Тилланинг нисоби ва ундан вожиб бўлган миқдор қанча?
Тилланинг нисоби 85 граммга тўғри келади. Ундан озига закот йўқдир. Ундан қирқдан бири закотга берилади.

5) Кумушнинг нисоби қанча?
Кумушнинг нисоби 200 дирҳам бўлиб, ҳозирги вақтда 595 граммга граммга тўғри келади.

6) Қандай кўринишдаги тилла ва кумушдан закот берилади?
Тилла ва кумуш танга бўладими ёки руда ҳолда бўладими, ёки ишлов берилган бўладими, ёки тақинчоқ бўладими, ёки идиш бўладими, қандай бўлишидан қатъий назар, агар нисобга етган бўлса, ундан закот берилади.

7) Агар тилладан идиш ёки тақинчоқ ясалган бўлса, унинг нисобини чиқаришда вазни эътиборга олинадими ёки қийматими?
Аввало, тилло идиш, тилло тақинчоқ ва шу кабиларда закот вожиб бўлишига барча уламолар иттифоқ қилишган. Уларнинг вазнидан ёки қийматидан беришда икки хил фикр бор. Баъзи уламолар вазнидан берилади дейишган. Аммо замондош уламоларимиздан баъзилари қийматидан берилади, чунки булар санъат асари сифатида баҳоси яна ҳам ортган бўлади дейишган. Аёлларнинг тақинчоқларига келсак, ҳанафий мазҳабида закот вожиб бўлади ва унинг вазнидан берилади.

8) Ёқут, олмос, марварид ва жавоҳирларга ўхшаш қимматбаҳо тошлардан закот бериладими?
Улардан закот берилмайди. Гарчи улар тақинчоқ бўлса ҳам. Чунки тошларда закот йўқ. Лекин улар тижорат мақсадида сақланиб турилган бўлса, закот берилади.

9) Пуллардан закот бериладими?
Ҳа, берилади, чунки ҳозир тилла ва кумуш пуллар муомаладан чиқиб, оддий пуллар тилла ва кумуш танга ҳукмидадир. Улар чақа пул бўладими, қоғоз пул бўладими ёки чек, акциялар ёки пластик карталардаги пуллар бўладими, нисобига етиб, бир йил айланса, буларнинг барчасидан закот вожиб бўлади.

10) Пулларнинг нисоби қандай бўлади?
Пулларнинг нисоби тиллага нисбатан ҳисобланади. Пуллар 85 гр тилла қийматига етиб бир йил айланганда закот бериш вожиб бўлади.

11) Тижорат молларига нималар киради ва уларнинг нисоби қандай ҳисобланади?
Тижорат моллари тижорат учун тайёрлаб қўйилган матолар, кўчмас мулк, ҳайвонлар, товарлар, буюмлар ва бошқа моддий нарсалардир. Уларнинг нисоби ҳам мол нисоби каби бўлиб, тилланинг ҳисобидан нисоби чиқарилади.

12) Савдо молларидан қачон закот берилади?
Тижорат ниятида олиб қўйилган барча товар ва кўчмас мулкларнинг қиймати 85 гр тилла қийматига етганидан сўнг бир йил ўтса, молнинг ўзидан ёки қийматидан закот бериш фарз бўлади. Чунки маҳсулотнинг ўзидан ёки қийматидан закот бериш вожиб. Шунинг учун закот берувчи иккисидан бирини танлайди. Агар қийматидан закот чиқарадиган бўлса, закот берадиган кундаги қийматидан закот чиқаради.

13) Савдо молларидан қанча закот берилади?
Молнинг қирқдан бирини закотга чиқаради.

14) Савдо молларининг тури ва жинслари ҳар хил бўлса, нима қилинади?
Савдо молларининг тури ва жинси ҳар хил бўлса ҳам барчасини қўшиб, ҳаммасидан биргаликда закот чиқарилади.

"Ҳанафий фиқҳидан савол-жавоблар" китобидан.
@Ramazon🩷
👍14❤2
Садақа кимларга берилади?

Садақа аслида сидқи дилдан қилинган яхшиликдир. Садақани кўпчилик гадоларга бериш деб тушунади. Аслида, унинг маъноси кенг. Бировга яхшилик қилсангиз, шу ҳам садақадир. Ҳатто Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қилганларидай: "Мўминнинг мўминга табассуми ҳам садақадир".

Абу Зарр Ғифорийдан:
– Қайси садақа афзал? - деб сўрашди.
– Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизча ҳаргиз яхшиликка (жаннатга) етмайсиз, – деб жавоб берди. Яна сўрашди:
– Агар кишида яхши кўрган нарсаси бўлмаса-чи?
– Молининг ортиқчасидан садақа қилади.
– Унда мол ҳам бўлмаса-чи?
– Таомнинг озгинасидан садақа қилади.
– У ҳам бўлмаса-чи?
– Қуввати билан ёрдам беради. Гар яримта хурмо бериб бўлса ҳам садақа қилинг ва дўзахдан сақланинглар.

Садақани, аввало, яқинлардан бошлаш лозим. Садақанинг фазилатлари кўп. Ҳадисларга кўра, садақа балони қайтаради, кўнгилни поклайди, гуноҳларга каффорот бўлади. Садақани бегонага беришда ҳам эҳтиёт бўлиш зарур. Тиланчиликни ўзига касб қилиб олган кимсаларга садақа берилмайди. Тиланчида бир кунга етадиган озуқа борлигини билиб, унга садақа берган киши гуноҳкор бўлади. Садақа закотдан фарқли ўлароқ ихтиёрий бўлиб, уни ҳатто ғайридинга ҳам берса бўлади. Аёл киши оиласи ёки ўз мулкини отиб, садақа беришидан аввал эри билан маслаҳатлашиши, у рухсат берса сўнг садақа бериши хайрлироқдир. Шубҳасиз, садақа ўз эгасидан қабрларнинг оташини ўчиради. Фақат чин мўмингина қиёмат кунида садақасининг соясидан соя топади. Садақа Аллоҳ ризоси учун бўлиб, у савобини Аллоҳдан кутган бандани оташдан тўсади.

"Обидлар йўли" китобидан.
@Ramazon🩷
👍27❤3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kitob o'qib aqilli bo'lib ketmang yana😅

@Ramazon🩷
😁35👍10😢5❤4💯2🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Uylaninglar taqvolaringiz to'liq bo'ladi...

@Ramazon🩷
👍21😁9❤6👏1🤗1
🌙Рўзанинг маънавий фойдалари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Очлик – ҳикматнинг нури, тўқлик – Аллоҳдан узоқлашишдир. Улуғ ва қудратли Зотга яқинлик мискинларни яхши кўриш ва уларга яқинлашиш билан ҳосил бўлади. Ортиқча тўйиб еманглар, қалбингиздаги ҳикмат нурини сўндириб қўясизлар. Кимки кечасини кам таом билан ўтказса, ҳурлар кечасини то тонггача унинг атрофида ўтказади» Абу Мансур Дайламий ривояти.

• «Ихйоу улумид дин» китобида оч юриш чақмоққа, қаноат булутга, ҳикмат ёмғирга ўхшатилган.

• Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Пайгамбар алайҳиссаломнинг шундай деганларини айтади: «Ким тўқ ҳолда ухласа, қалби қотади, кейин дедилар – ҳар нарсанинг закоти бор, баданнинг закоти очликдир».
 
• Шайх Шиблий дейди: «Қачонки мен Аллоҳ йўлида оч юрсам, олдин ҳеч кузатмаган ҳолга гувоҳ бўламан: қалбимда ҳикмат ва ибрат эшиги очилганини кўраман».

• Луқмони Ҳаким ўғлига айтган экан: «Эй ўғлим, ошқозон тўлиб кетса, фикр ухлайди, ҳикмат соқов бўлади, аъзолар ибодатдан тўхтайди».

• Абу Язид Бистомий дейди: «Очлик – булут, банда оч бўлса, қалбдан ҳикмат ёғилади».

Каналга аъзо бўлинг:👇👇👇
@Ramazon🩷
👍17❤2💯2
#Ифторлик_вақти
☪️ Рамазоннинг 20-куни

🗓 20-март, пайшанба

🕰 Ифторлик вақти: 18:38

Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

📍 Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

✅ Яқинларингизга ҳам эслатинг!
@Ramazon🩷
👍7👏3❤2
#ramazon

ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН
Ифторлик вақти.

🤲 Ифторлик (ОҒИЗ ОЧИШ) дуоси
Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирли зунубий йаа Ғоффару маа қоддамту ва маа аххорту.

🗣 Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

@Ramazon❤️
👍10❤1
#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

@Ramazon🩷
👍15
Садақанинг беш фойдаси

1. Балоларни даф қилади.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Албатта, садақа Аллоҳнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлим топишга парда бўлади", дедилар (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

2. Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Ойша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчирганидек хатоларни ўчиради", дедилар (Имом Термизий ривояти).

3. Дўзахга парда бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлса-да, дўзахдан сақланинг”, дедилар (Муттафақун алайҳ).

4. Мол-дунёга гаров бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Молларингизни закотини бериш билан ҳимояланглар”, дедилар (Имом Табароний ривояти).

5. Беморларга даво бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

@Ramazon❤️
👍8❤2
#Рамазонда
РАСУЛУЛЛОҲ РАМАЗОНДА

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунида аҳл-оилаларини ҳам ибодатга уйғотар эдилар. Уларни ухлаётган ҳолатида қолдирмасдилар. Бу билан барча эркакларга оиласини дунё ишларига эмас, балки Аллоҳнинг тоатига рағбат қилдиришга ҳарис бўлишда ўрнак бўлганлар.
Аллоҳ таоло айтади: «Эй имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз» (Таҳрим сураси, 6-оят).
@Ramazon🩷
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎙 Закотнинг луғавий маъноси

Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси

@Ramazon❤️
👍8❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qabristonga Hayit kuni borish haqida!

@Ramazon🩷
❤17👍15🤔1🤗1
🌘 Бугун пайшанба куни қуёш ботиши билан жума киради. Бу рамазон ойининг охирги ўн кунлигининг илк тоқ кеча (21)ларидан бири.

🔹 Ибн Ҳубайра: "Жума кечаси тоқ кечага тўғри келса, қадр кечаси бўлиши эҳтимоли кўпроқдир", деган.

🔹 Шайх Аҳмад Ҳарроний айтади: "Рамазон ойининг охирги ўн кунларидан тоқ кунининг кечаси жума кечасига тўғри келса, Аллоҳнинг изни билан қадр кечаси бўлиши аниқроқдир".

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни қадр кечасининг қадрини биладиган бандалардан қилсин!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

@Ramazon🩷
👍33❤5👏5😢3🤗3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 toifa odamga yordam berish kerak!


@Ramazon💙
👍17❤5👏4😁2🎉2🤗1
Абу Лайс Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

“Ким қабр азобидан нажот топишни истаса, у тўрт нарса бажариши ва тўрт нарсадан тийилиши зарур. Бажариши зарур бўлган нарсалар: намоз; рўза; садақа; Қуръон ўқиш. Булар киши қабрини кенг ва нурафшон қилади. Тийилиши зарур бўлган нарсалар: ёлғон; хиёнат; чақимчилик ва тик туриб бавл қилиш.

@Ramazon❤️
👍16❤2👏1🤗1