Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
4.91K subscribers
4.81K photos
6.18K videos
15 files
9.48K links
Рамазон ойи 🌙 каналга ҳуш келибсиз!

Рамазон ойига оид барча янгиликлар шу ерда!
Рӯзага оид барча Савол-Жавоблар бизда.

https://t.me/Ramazonguppasi

@REKLAMA_QURONTVUZ

☆┈☆┈☆┈☆┈☆
Download Telegram
#Рамазон

Рамазон – қуръон ойи

Ҳаммамизга маълумки, олий ўқув юртларига кириш учун 3-4 та фандан имтиҳон топширилади. Ана шулар орасидан биттасига бошқаларига нисбатан юқорироқ баҳо берилади. Шу сабаб абитуриентлар ўша фанга кўпроқ таёргарлик кўришади. Бошқаларига ҳам ҳозирлик кўрилади, лекин катта балл бериладиганига алоҳида эътибор билан тайёрланилади. Чунки қолган фанлардан тушадиган саволларнинг барчасига тўғри жавоб берса ҳам, имтиҳондан муваффақиятли ўтишга етмай қолиши мумкин.

Рамазонда ҳам ана шундай юқори баҳо бериладиган амал бор. Бу – Қуръон хатми. Рамазон – Қуръон ойи! Шундай экан, бу ойда Каломуллоҳнинг тиловатига, хатмига кўпроқ вақт ажратайлик!

@Ramazon❤️
👍31❤5👏4😢2
😍 Қуръон ӯқишни умуман билмайдиганлар учун ажойиб хуш хабар!
Қуръон ӯқишга қизиқадиган бӯлсангиз, бу канал айнан сиз учун экан🥰
💎 Мутлақо бепул ⛔️

Бу каналда нол(0)дан бошлаб
қийинчиликсиз ӯрганиб боришингиз мумкин. Аллоҳнинг изни билан албатта.


Қуръон ӯқишга қизиқиб юрадиган яқинларингизга ҳам улашиб, савобга шерик бӯлинг.


Ундан бошқа,Каналга: Қуръон тиловатлари, зикирлар, ҳадислар ва дуолар ҳам жойлаб борилади.

Каналга а’зо бӯлиш учун, кӯк линк устига босинг.
👇👇👇
https://t.me/+VqgsB0brsHXuLSFC
https://t.me/+VqgsB0brsHXuLSFC

👉 @Umaralqatami
👍19❤10
«Рамазон – саноқли кунлар, холос!»
Эътиборли бўлинг, Рамазон тугашига 9 (10…) кун қолди, холос. Тўғриликни лозим тутинг, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинг, енгни шимаринг, бор кучни ишга солиб, жидду жаҳд қилинг!

@Ramazon 🌙💚
❤20👍10😢9
​​🤲Бизни Қадр кечасига етказ!

😢Сўнгги ўн кунликдамиз!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам изорларини қаттиқ боғлардилар, кечани тирилтирардилар ва аҳлларини ҳам уйғотардилар.

Охирги ўн кунлик солиҳ инсонлар мусобақалашадиган катта бозордир ва унда ибодат қилувчилар жидду жаҳд қиладилар.

Рамазон саноқли кунлардир, бас, шундай экан, қолган қисмини дангасалик билан ўтказиб юборма. Бу кунларда ҳаракат қилиб қол!

Ҳақиқатдан камчиликларга йўл қўйганингни ва ибодатларни кечиктирганингни ҳис қиласан, ибодат қилувчиларнинг карвонлари сендан узоқлаб кетганини ўйлайсан, ўзингни бирор нарса қилмагандек кўрасан, аслида умид қилар эдингки, гарчи уларга ўхшаган бўлсам эди деб!

Агар ушбу муборак ойдан кўпини ўтказиб юборган бўлсанг, аммо ушбу ойнинг энг улуғ кунлари охирги ўн кунлик қолди...

Батаҳқиқ, ушбу охирги ўн кунлик мана шу ойнинг қаймоғи ва бу ойнинг самарасидир. Бас, шундай экан, амаллар бу хотималарга кўрадир.

Ҳозирдан у учун тайёрлан ва тоат-ибодатларга ижтиҳод қилиб урингин, қалбингни жамла.

Сенинг шиоринг ушбу қуйидаги оятда айтилганидек: “Токи етмагунимча тўхтамайман”, бўлсин.

Рамазон кунлари жуда тезлик билан ўтиб боряпти. Қўлингни яхшиликларга ёйгин.

Ўзингни охиратдаги роҳатингни мақсад қил. Уйқуни камайтир, тоат-ибодатларга ҳаракат қил.

Охиратинг учун озуқа тўпла. Дин ва дунё ишларингда Роббингга таваккул қил.

Аллоҳим, бизнинг нафсларимиздаги ишимизда ўзинг бизга панд-насиҳат қил!

✍️Араб тилидан Азиза Уйғун қизи таржимаси

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИН
Г!

❓САВОЛ: У аввал ўсимлик эди, сўнг буюм бўлди, сўнг жонзотга айланди ва Қуръонда зикр қилинди.
Мана шу саволни жавобини 97% инсон топа олмаяпти.
❓Савол: У нима?

@Ramazon 🌹🌙
👍17❤14😢2🤔1
@Ramazon❤️
❤14🎉6👍5
Ким шу ишларни қилса, жаннатга киради

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам дедилар:
– Сизлардан ким бугун рўза тутди?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Мен, – деди.
У зот:
– Сизлардан ким бугун жанозада қатнашди?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Мен, – деди.
У зот:
– Сизлардан ким бугун мискинга таом берди?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Мен, – деди.
У зот:
– Сизлардан ким бугун беморни зиёрат қилди?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Мен, – деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимда шу ишлар жамланса, у жаннатга киради", – дедилар»

Имом Муслим ривояти.

☝️САВОБ УМИДИДА УЛАШИНГ!!!
@Ramazon🩷
👍36❤11🎉2
​​САҲАРЛИК ҚИЛИШНИНГ НИЯТ ЎРНИГА ЎТИШИ
#рўза

❓1598-САВОЛ: Саҳарлик қилиш ният ўрнига ўтадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ният қалб амали бўлгани учун уни тил билан махсус лафзларни айтишнинг ўзи деб тушуниб қолмаслик лозим. Одатда тил билан ният қилиш қалбдаги васвасани йўқотгани учун яхши иш саналган. Рўзадаги ният деганда инсон қалби билан рўза тутишини билишлиги назарда тутилади.
Уламолар рамазон ойида саҳарлик қилиш ниятга ўтади, дейишган. Чунки мусулмон саҳарликка уйқусини бузиб, шунчаки қорин тўйдириш учун турмайди. Саҳарликка туришнинг ўзи рўза тутишига далолат қилади. Аммо “Мен рўза тутиш учун эмас, нонушта қилиш учун турдим”, деб қасд қилса, бу ҳолда шу куни рўзадор бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️САВОБ УМИДИДА УЛАШИНГ!!

@Ramazon❤️
👍35❤11👏6
#Закот

Закот ҳақида ҳадиси шарифлар

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «بُنِيَ الْإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالْحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ». رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ислом беш нарсага бино қилинган: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб гувоҳлик бериш, намозни тўкис адо этиш, закот бериш, ҳаж қилиш ва Рамазон рўзасини тутиш», дедилар».

Бухорий ва Муслим ривоят қилган.

@Ramazon❤️
❤25👍20🎉1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 АРШ СОЯСИДАГИ ЕТТИ ТОИФА
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@Ramazon❤️
👍25❤10🎉2😢1😍1
#ramazon

ТОШКЕНТ ВАҚТИ БИЛАН
Саҳарлик ва ифторлик вақтлари.

@Ramazon💚
👍16❤4🤗2
• Сахарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин!

@Ramazon 🌹❤️
❤48👍17😢1😍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Allohga ibodat qilish baxti

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@Ramazon🩷
❤10👍4💯3😢1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ РАМАЗОННИНГ 23-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🍃🌹🍃

•🌸•🌸•Роббимиз - Аллоҳ
•🌸•🌸•Динимиз - Ислом
•🌸•🌸•Қибламиз - Каъба
•🌸•🌸•Айёмимиз - Жума
•🌸•🌸•Фарзимиз - Намоз
•🌸•🌸•Қарзимиз - Закот
•🌸•🌸•Орзуимиз - Ҳаж
•🌸•🌸•Амалимиз - Савоб
•🌸•🌸•Тилимиз - Тақво
•🌸•🌸•Нафратимиз - Зино
•🌸•🌸•Севганимиз - Ҳайит-Рамазон
•🌸•🌸•Сўзимиз - Алҳамдулиллаҳ
•🌸•🌸•Энг катта орзуимиз - Жаннат ва Аллоҳнинг васли иншааллоҳ!

🌹Бугун сокин осмону фалак,
🌹Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🌹Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🌹Қадрдонлар Жума ва Рамазон муборак!

🌙✨РАМАЗОННИНГ 23-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!


❓САВОЛ: У аввал ўсимлик эди, сўнг буюм бўлди, сўнг жонзотга айланди ва Қуръонда зикр қилинди.
Мана шу саволни жавобини 97% инсон топа олмаяпти.
❓Савол: У нима?

@Ramazon 🌹❤️
❤15👍13🤗2
#рамазон_кундалиги

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
@Ramazon🩷
👍20💯3❤2👏1
#Кун_дуоси

Эй қалбим, нега қўрқмайсан?!

Эй қалбим! Шунча азоб оятларини, жаҳаннам ҳақидаги оятларни эшитиб нега қўрқмайсан?!

Эй кўзим! Сен-чи, нега сенда жола йўқ, нимага ёш тўкмайсан?!

Сизларни огоҳлантираман!

Бу дунёда қўрқмаган қалб, охиратда қўрқувдан дағ-дағ титрайди...

Бу дунёда Роббидан қўрқиб, Унинг розилигига эришиш учун солиҳ амалларини бисёр қилган, гуноҳу маъсиятлардан тийилганлар эса, иншааллоҳ, Қиёматда бахтиёрликка эришади!

Бу дунёда Аллоҳ таолодан қўрқиб бир томчи ёш тўка олмаган кўз, маҳшаргоҳда афсус-надомат билан дарё мисол ёш тўкса, не фойда?!

Яратгандан қўрқиб, Унинг фазлидан умид қилиб, дуо билан, илинж билан кўзидан ёш тўкканлар ҳам қиёмат куни йиғлайди...

Фақат уларнинг нурли юзларини севинч кўз ёшлари ювади, иншаАллоҳ!!!

Ё Роббий! Қалбларнинг соҳиби Ўзингсан! Қалбларимизни оч, Рамазондан халоват билан чиқишимизни, хотиржамлик топишимизни насиб эт!

@Ramazon❤️
😢37👍29❤4💯2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ramazonni oxirgi kechasi...

@Ramazon❤️
❤49👍10😢7😁1🤗1
Рамазон ойида кўпчилик:
«Қуръондан қаерга етдингиз?» – деб сўрашади.
Қуръондан қаерга етганингиз муҳим эмас. Муҳими, Қуръон қалбингизнинг қаерига етганидир».
@Ramazon🩷
❤37👍18👏5😢4💯2🤗2