Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
4.91K subscribers
4.81K photos
6.18K videos
15 files
9.48K links
Рамазон ойи 🌙 каналга ҳуш келибсиз!

Рамазон ойига оид барча янгиликлар шу ерда!
Рӯзага оид барча Савол-Жавоблар бизда.

https://t.me/Ramazonguppasi

@REKLAMA_QURONTVUZ

☆┈☆┈☆┈☆┈☆
Download Telegram
#eslatma

ТАСБЕҲ ВА ДУО

Намоз тугагач, ушбу зикрлар ўқилади:

«Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар».
Яъни, «Aллоҳни поклик ила ёд қилурман ва ҳамдларим Aллоҳга хосдир ҳамда Aллоҳ ягона ва буюкдир».

«Маша Aллоҳу кана ва ма лам яшаъ лам якун».
Яъни, «Aллоҳнинг марҳамати билангина гуноҳлардан юз ўгирмоғимиз ва ибодатга юзланмоғимиз мумкин, йўқса, мумкин эмас!»

«Aллоҳу ла илаҳа иллаҳу алҳайюл қойюм. Ла тахузуҳу синатув ва ла навм лаҳу ма фис-самавати ва ма фил арз. Ман заллази яшфаъу ъиндаҳу илла биизниҳи яъламу ма байна айдиҳим ва ма холфаҳум ва ла юҳитууна бишайъим мин-ъилмиҳи ила бимаа шааъ васиъа курсийюҳус-самавати вал-арза вала яъудуҳу ҳифзуҳума ваҳувал-ъалийюл-ъазийм».
Яъни, «Aллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ. Фақат Унинг Ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва йердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши - курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир».

- Ушбу зикр-оятлар ўқилгандан сўнг қайси амал келади?
- Ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Aлҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Aллоҳу акбар» айтилади. Сўнг қўлларни кўкрак тўғрисигача кўтариб ушбу дуо ўқилади.
«Aллоҳумма тақоббал минна солатуна ва сиямуна ва қиямуна ва қироатина ва рукуъуна ва сужудуна ва қуъудуна ва тасбеҳина ва таҳлилина ва таҳшана ва тазарруъуна. Aллоҳумма тамаа тақсируна ва тақоббал тамамана вастажиб дуаъана вағфир аҳяина варҳим мавтана я мавлона. Aллоҳумма тақоббал минна ҳазиҳис-солатил-фарзи маъас-суннати маъа жамиъи нуқсонатиҳа бифазлика ва каромика ва ла тазриб биҳа вужуҳина. Я илаҳал ъаламинн ва я хойрин насирин таваффана муслимина валҳиқнаа бис-солиҳина ва соллалоҳу таъала ъала хойри холқиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин!»
Маъноси:
«Илоҳо, бизларнинг намозимизни, қиёмимизни, рўзамизни, рукуъмизни, таҳлилимизни, тавозеъмизни, илтижомизни ва жами амалларимизни қабул қилгин ҳамда дуоимизни ижобат қил, ёрлақагин, ўтганларни раҳмат қил, бало ва иллатлардан сақлагин! Бизларни иймонли ҳолимизда бу ўткинчи дунёни тарк этишимизда кўмаклашгин. Яратилганларнинг энг яхшиси Муҳаммад алайҳиссаломни ва унинг оиласини, дўстларини раҳмат қилгин!

"Ибодати исломия"дан.📚

@Ramazon🍃
❤‍🔥6❤6🍓2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲ!🌼

- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.

- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин! 🤲

Кунингиз мазмунли ўтсин!

@Ramazon🍃
❤9❤‍🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#афсуслар_пушаймонлар_армонлар..

Шукр қилинг ота онангизни соғинсангиз уйингизга борасиз..!😢
Орангизда отасини тушида кўриш учун дуо қиладиганлар,кўриб қолса ҳурсандчиликдан кўз ёш тўкадиганлар бор.
Бугун отангиз билан кўпроқ гаплашиб, кўпроқ дуоларини олинг отаси тирик, бахтлилар..


@Ramazon🍃
😭11❤9❤‍🔥2😢1
ОСМОНЛАР ВА ЕРЛАР ҲАҚИДА СЎЗ
📚«Қиссаси Рабғузий»дан.

👉 Шанба куни ҳеч нарса яратилмади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳамма нарсадан илгари бир гавҳарни яратди. Бу гавҳарга ҳайбат назари билан қараган эди, у эриб кетди. Эриб сув бўлган гавҳардан ерни яратди. Сув устига тушгач, у кўпикланди. У кўпикдан тутун кўтарилди, у тутундан кўкни яратди. Ул сув Аллоҳ таолонинг ҳайбатидан қайнаб кўпикланди. Ул кўпикдан Каъбанинг ўрнича ерни яратди.
🌅🌌
Шундан кейин осмонларни яратишга киришда. (Оятдан) «Сўнг осмон томонга юзланди ва уларни етти қават осмон қилиб яратди».
🌍🧭
Осмонларни яратиб бўлгандан кейин аввалда яратилган ерни машриқдан мағрибгача ёзиб текислади. (Оятдан) «Ва ерни ундан кейин тўшади».
🎇🌖
Бу ерлар ва осмонлар бир қават эди, қудрати билан осмонни ердан айирди, ҳар қайсилари етти қаватдан бўлди. (Оятдан) «Аллоҳ шундай зотки, у етти осмонни яратибдур ва ерлардан ҳам шунчани».
🏔🌦
Бу етти ер устида сувлар яратилди. У ерларни ушлаб турмоқ учун тоғларни улар устига қозиқ қилиб яратди.
♻️⏱
Аллоҳ таоло бутун оламни олти кунда яратди. (Оятдан) «Бадаҳқиқ, Биз осмонларни, ерни ва уларнинг ўрталаридаги бор нарсаларни олти кунда яратдик».
Ҳабарда келтирилишича,

⭕ Якшанба куни осмонларни яратди;

⭕ Душанба куни ойни, қуёшни, юлдузларни яратиб, фалак ичида тургизди;

⭕ Сешанба куни қуш-қумирсқаларни, фаришталарни яратди;

⭕ Чоршанба куни сувларни яратди, шамолларни, булутларни чақирди, дарахтларни, ўт-ўланларни ундирди, ризқ-насибаларни улашди;

⭕ Пайшанба куни жаннат, дўзахни, раҳмат ва азоб фаришталарини, ҳурларни яратди;

⭕ Жума куни Одамни яратди;

⭕ Шанба куни ҳеч нарса яратмади.
Бу ҳамма нарсаларни ва яна минглаб нарсаларни кўз очиб юмгунча яратгувчи қудрати бор эди. Шунинг учун олти кунда яратдики, бунда бандаларига таълим бор эди: «Мен қодир бўлсам-да шошилиб қилмасман», деган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деди: «Шошилиш шайтоннинг иши ва шошилмаслик Раҳмоннинг ишидур».

📚«Қиссаси Рабғузий»дан.

@Ramazon🍃
❤22❤‍🔥3👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🕌Ассалому алайкум!🕋🌸
🌷Хайрли тонг!

🍂
🥀Куз келиб гуллар хазон бўлгач, булбулнинг сайрашини кутиш хатодир. Ҳар нарсадан ўз вақтида баҳраманд бўлишга ўрган.

🍂
🌺Инсон замонга қараб эмас, борлиққа қараб севиши керак. Ёмон бўлганда куз, яхши бўлганда баҳор бўлиши керакмас.
Ишқ, кўнгилга ҳар доим баҳорни бахш этсин!
✍️Жалолиддин Румий
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊

Кунингиз барокатли ўтсин!

@Ramazon🍃
❤5❤‍🔥3
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
👶🧒🏻🦋
Қалбидаги ҳиссиётларини, фикр-мулоҳазаларини ифода қилиш учун фарзандингизга имкон беринг. “Менга гап қайтаряпти”, дея жаҳлингиз чиқмасин.
Болани тушунишнинг энг маъқул йўли унга яхши ният билан, яъни, урушиб жеркиш билан эмас, мулойим муомала илинжида яқинлашишдир.
Битта суҳбат давомида бир неча муаммони ҳал қилишга чоғланманг! Ҳар бир масалани алоҳида-алоҳида ҳал қилинг.
Фарзандингизга тўғри билим беринг.
Болага хатоларини айтиш билан кифояланиш ярамайди. “Қўлингни юв!", “Салом қани?”, “Бор, дарсингни қил!" дейишнинг ўзи етарли эмас. Агар фарзандга айтилганларни у билан бирга бажариб, уни олқишлаб қўйсангиз, кўзланган натижага эришишингиз мумкин.
Фарзандингизни тинглай билинг! Шу тариқа унинг муаммоларидан, ҳис-туйғуларидан хабардор бўласиз. Уни ёмон ҳолатга туширган воқеадан сўнг хулоса чиқаришга, сабоқ олишига кўмаклашинг. Ўша дамда уни койиманг, маъруза ўқиманг. Агар лозим бўлса, орадан бир оз вақт ўтиб, ҳиссиётлар совигандан кейин тушунтиришингиз мумкин.
Болангизни душманингизга айлантиришни хоҳламасангиз, бирор муваффақиятсизликдан кейин "Ана айтмаганмидим?!” деган гапдан сақланинг. Унга бақирмасдан, қизишмай ҳақсизликка қарши чиқишни ўргатинг.
Фарзандингизни тинглаётиб унинг чеҳрасига боқинг, боладан гина қилманг, фақат “Буни сендан кутмагандим”, десангиз кифоя.
Фарзандингизнинг бирон хатти-ҳаракати сизга ёққанда, буни унга билдириб қўйинг.
Унутманг: фарзандингиз сизни ўзига идеал деб билса, шундагина унга ўзингиз истаган нарсани сингдира оласиз.

ҲИКМАТ
Болаларини бахтли қилиш учун елиб-югуриб юрган меҳрибон она кўпинча ўзининг тор дунёқараши, тафаккурининг ожизлиги, ортиқча ғамхўрликлари сабаб болалари қўл-оёғини боғлаб ташлайди.
(Абдулла Авлоний).


📚"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.

@Ramazon🍃
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲ!
🌼

☀️Файзли тонг муборак бўлсин! Аллоҳ ризқингизни зиёда қилсин. Яхши кўриш ҳам ризқ, хурсандчилик ҳам ризқ, дўстингиз ҳам, яқинларингиз ҳам ризқ.
🍃
Яна қанча ризқлар бор... Аллоҳ Сизга ҳар ризқнинг хайрлисини берсин. Яхши кўрганларингиз ва барча яқинларингиз меҳр-оқибатли бўлсин! Аллоҳ сизни яхшилар ичра яшнатсин! Хайрли дўстлар ардоғида қилсин!
🌸
🤲Роббим Сизни ҳар дам, ҳар вақт хайру барокати билан сийласин!

@Ramazon🍃
❤‍🔥6❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ШИКОЯТ ҚИЛГАННИНГ РИЗҚИ КАМАЯДИ

❤️ Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

✅Яқинларингизга улашинг!


@Ramazon🍃
❤13💯1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Инсонларнинг энг бахили саломга бахил бўлганидир. Инсонларнинг энг ожизи дуога ожиз бўлганидир».

✅Каналга обуна бўлинг
@Ramazon🍃
❤13❤‍🔥3😢1
​
✅Ростгўйлик
Доим рост гапиринг, шунда кўп нарсани эслаб юришингизга ҳожат қолмайди.

🧮Қиймат
Ҳаётда математика ечолмайдиган нарсалар бор. Масалан, ҳалол бир сўм ҳаром беш сўмдан кўп бўлади.

🌷Кечирим
Кечириш бу – аввалгидек қадрдон бўлиш эмас, шунчаки интиқомдан воз кечиш дегани гоҳида.

⏳Келажак
Одамнинг келажагини билиш учун у пул ва вақтини нималарга сарф қилаётганини билиш кифоя.

❇️Ночорлик
Ночор аҳволда яшаш ҳар доим ҳам камбағаллик белгиси эмас, баъзиларда дангасалик белгиси ҳамдир.

@Ramazon🍃
❤8❤‍🔥5👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷Ассалому алайкум
ва роҳматуллоҳи
🦋
🕌ва барокатух!

🌙 ЖУМА МУБОРАК!
🌙

🕋Минглаб шаҳарлар бор, лекин Макканинг муҳаббати бошқа,
Ҳафтада етти кун бор, лекин Жума кунининг ҳосияти бошқа🕌

🕊️Бу муборак кун қалбларни поклайдиган, дуолар ижобат бўладиган, Аллоҳнинг раҳмати тўкиладиган улуғ фурсатдир. Кунни хайрли ниятлар, яхшилик ишлар ва қалбдан чиққан дуолар билан бошлайлик.
🤲

@Ramazon🍃
🥰6❤3❤‍🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жума фазилатли кун

🗣️ САДАҚА – БАЛОДАН УЗОҚЛАШТИРАДИ!


@Ramazon🍃
❤‍🔥9❤4⚡2
Forwarded from UmarAlQatami
تُنكَحُ المَرأةُ لأربعٍ: لمالِها، وحَسَبِها، ودِينِها، وجَمالِها؛ فاظفَرْ بذاتِ الدِّينِ تَرِبَتْ يَداكَ.


Rosululloh ﷺ dedilar:

Ayol kishiga to'rt narsasi uchun uylaniladi:
- Moli uchun;
- Nasabi uchun;
- Dini uchun;
- Go'zalligi uchun.

Sen dindoriga uylan, qo'ling tuproqqa qorilgur!
[Buxoriy, 5090]

@Umaralqatami
❤12💯4
​​#tafakkur

💬 Дунёнинг кенглиги қалбнинг кенглиги қадардир.
Яхши инсон ерда ўзи учун жаннат яратади.
Ёмон эса, шу дунёдаёқ дўзахга сазовор бўлади.


💬Олдингизга улкан мақсадлар қўйгансиз. Лекин, имкониятингиз чекланган. Шунда ҳам интилишдан тўхтаманг. Чунки ҳаракатингиз имкониятларингизнинг калитидир.


💬Омадсизликлардан қўрқмаганларгина улкан ютуқларга эриша олади.


💬Ким доно?
- Кимдан бўлса ҳам, ибрат ололадиган;
Ким бой?
- Ўз насибасига қаноат қилган;
Ким кучли?
- Нафсини жиловлаган инсон.

💬Бахт йил, ой, ҳафта, кунларга беркитилмаган.
Уни ҳар лаҳзадан топсангиз бўлади.


💬СЕВИШ - шон,
СЕВИЛИШ эса, ШАРАФДИР.

💬Дунё уч нарсадан иборат:
Орзу, Алам, Ажр...
Биринчиси билан яшанг...
Учинчисига эришиш учун, иккинчисига сабр қилинг.


@Ramazon🍃
❤‍🔥7❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!
🌺🕌

ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!
🌺💐

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹
💐Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

@Ramazon🍃
❤2