Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
4.93K subscribers
4.79K photos
6.17K videos
15 files
9.45K links
Рамазон ойи 🌙 каналга ҳуш келибсиз!

Рамазон ойига оид барча янгиликлар шу ерда!
Рӯзага оид барча Савол-Жавоблар бизда.

https://t.me/Ramazonguppasi

@REKLAMA_QURONTVUZ

☆┈☆┈☆┈☆┈☆
Download Telegram
Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
Kim g'iybatdan tovba qilsa. @Ramazon🍃
Qanday mavzularda suhbat bo'lishini hohlaysizlar?
❤5🥰5❤‍🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hamma ishlar joyida hamma narsam bor lekin Dada sizni qattiq sog'indim bugun😔🫀
@Ramazon🍃
😢18❤6❤‍🔥4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Одам бахтли бўлиш учун тақдирдан рози бўлишни ўрганиши керак. Агар тақдирдан рози бўлмасанг, борига қаноат қилмасанг, қасрларда ҳам ҳаловат топмайсан. Агар розилик билан қаноатинг бўлса, кулбада ҳам роҳат қиласан. Доим тақдирдан рози бўлинг, доим борига қаноат қилинг!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🍃ВА РАҲМАТУЛЛОХИ
ВА БАРОКАТУХ!
🌺
БУГУН 9- декабрь,
сешанба! +7°+5°
☂️

Кун келиб шундай эшиклар очиладики, сен аввал ёпилган барча эшиклар учун Роббингга шукр қиласан.
✍️Мавлоно Румий

🤲🏻
Эй Раббим, бедор кўзларга уйқу, изтиробли қалбларга сукунат бер. Уларга мадад бер. Эй Раббим, саросимага тушганларни Нуринг томонга, адашганларни Йўлинг томонга, йўлдан ҳидоятдан тойганларни ҳидоятингга бошла.
🤲

@Ramazon🍃
❤19❤‍🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ер юзида иккита омонлик бор эди.
Бири кетди, бири қолди.
Кетгани Расулуллоҳ (с.а.в)дир, қолгани истиғфордир.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу

@Ramazon🍃
❤15❤‍🔥3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kimga uylanay kimga, tegay...
@Ramazon🍃
❤12⚡4❤‍🔥3💯3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фақатгина гўзал, яхши ният қилинг ва йўлингизда давом этинг. Қазо-қадар, ниятга ошиқдир. Чеккан заҳматингиз, кун келиб раҳмат бўлади...
✍️Шамс Табризий

🌷Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🌹Чоршанба тонги хайрли бўлсин!
Бугун 10 декабрь,+8°+4°
☂️

🤲Кун давомида Аллоҳ таоло барчамизга:
🌼Яхшилик эшикларини,
🌼Омонлик эшикларини,
🌼Соғлик эшикларини
🌼Неъмат эшикларини
🌼Барака эшикларини,
🌼Ризқ эшикларини,
Илм эшикларини очсин!

@Ramazon🍃
❤‍🔥4🍓4🥰2❤1😢1
Омадли одамлар

Омадли одамлар ҳеч қандай сеҳр-жоду ишлатмайди.
Улар шунчаки тушкунликка асир бўлмайди, улар ўз ҳаётларини назорат қила олади ва эртанга куни бугунгидан кўра яхши бўлиши учун интилади. Улар энг яхши, энг кучли бўлишга интилади, мақсадни аниқ қўйиб, меҳнатдан қочмайди. Муваффақиятларининг асоси ҳам шунда. Мутахассислар омадли инсонларни обдон ўрганиб, уларга хос қуйидаги қоидаларни қайд этишди.
 
1️⃣.📖 Омадли одамлар ёмон нарса ҳақида ўйлашмайди. Аслида, сизу биз тўқнаш келган ёмон нарсалар ўй-фикрларимиз маҳсули.
Улар тез хулоса чиқариш тўғри эмаслигини ҳам яхши билишади.
Улар одамлардан шубҳаланишмайди("Бордию унга ёқмасам, мен ҳақимда нима деб ўйлайди”, деган фикрга бормайди).
 Балки одамларнинг ишончини қозониш учун бор иқтидорини ишга солади.
 
2️⃣.📖 Омадли одамлар ҳеч қачон ёлғон гапиришмайди.
Сароб саналмиш ёлғонлардан йироқ ва хотиржам яшашга интилишади.
Агар инсон позитив бўлса, у одамнинг кўзига тик қараб, гаплашади. Муаммоларини ҳал қилиш учун ўзларини оқлашмайди.


@Ramazon🍃
❤18❤‍🔥2
Forwarded from UmarAlQatami
Imom Hasan al-Basriy (rahimahulloh)

“Ey Odam bolasi! Sen faqat kunlardan iboratsan. Har bir kuning ketganda, sening bir qisming ham ketmoqda.”

@Umaralqatami
💯8❤‍🔥6😢5❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Эй сахар шабодаси каби, тонг вақтининг завқини туйган, у онлардаги илоҳий тажаллийларнинг маъносини сезган кўнгил! Сен кўрганларингдан маст бўлдингми ёки кўрмаганларингданми? Кўрганларингми ёки кўрмаганларингми сени сендан олди?»
✍️Мавлоно Румий

🕋Ассалому алайкум
ва раҳматуллоҳи ва
🌺барокатух!!🕌
Хайрли тонг!

🍃Янги кун, янги саҳифа демакдир.
Саҳифамиз Аллоҳ рози бўладиган, Унга ёқадиган амаллар ила қоралансин.
Ҳар бир ишингизда хайр бўлиб, баракасини ҳис этиш насиб этсин.

@Ramazon🍃
❤10❤‍🔥1
«Сизлар бир қанча гуноҳларни қиласизлар ва ўша гуноҳ сизларнинг наздингизда қилдан ингичка (арзимас) ҳисобланади. Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида мазкур гуноҳларни ҳалокатга олиб борувчи деб билар эдик».

Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу
@Ramazon🍃
💔8😢4❤3❤‍🔥1
ҚАЛАМДАН БЕШ ЎРНАК

– Ву-уй, қаламингиз бунча чиройли, буважон. Менга бери-инг.
Отахон ёзишдан тўхтади. Набирасининг чақнаб турган кўзларига меҳр билан термилди.
– Бераман, болажоним, албатта, бераман. Шуни ёзиб олай.
Болакай қораланган қоғозга бир муддат тикилиб туриб, хонасига кириб кетди. Анчадан кейин отахон ёзишни тугатиб, тўрт букланган қоғоз орасига қаламни солди. Ухлаб ётган набирасининг бош томонига қўйди. Унда бундай сўзлар битилган эди:
“Менинг азиз болажоним. Катта бўлганингда, худди қаламга ўхшашингни истардим. Унинг бешта хусусияти бор. Инсон бўламан десанг, қаламдан ҳам ўрнак ол


Биринчидан: ўзингни ҳар қанча доно билсанг ҳам, сени юргизиб, йўналтириб турган Қўл борлигини зинҳор унутма. Шу Қўлга суянишни, унинг измида бўлишни ўрган.

Иккинчидан: енгил, равон ёзиши учун қаламни вақти-вақти билан чархлаб туриш керак. Бу – оғриқли жараён. Аммо бирор натижага эришмоқчи бўлсанг, машаққатларни сабр билан енгишга тўғри келади. Зеро, инсонни синовлар тоблайди.

Учинчидан: қаламда ёза туриб, хатога йўл қўйсанг, ўчирғичда тўғриласа бўлади. Мард инсонгина хатосини тан олади, ўзини ислоҳ қилишдан эринмайди, ор ҳам қилмайди.

Тўртинчидан: қаламнинг шаклу шамойили эмас, ичидаги ўзаги муҳим. Шундай экан, қалбингда яхшиликларни сақла. Ҳар қандай вазиятда қатъиятингни йўқотма.

Бешинчидан: қалам ўзидан из қолдиради. Шу каби сенинг ҳам бирорта амалинг изсиз кетмайди. Демак, қадамингни ўйлаб бос. Ортингдан фақат эзгуликлар қолсин.
Сени яхши кўрган Буважонинг”.

 
✍️Юлдуз Ўткирхон қизи тайёрлади.
@Ramazon🍃
❤8❤‍🔥6⚡1
Forwarded from UmarAlQatami
Ilm olish – Payg‘ambarlar merosini olishdir

Payg‘ambarimiz (sollallohu alayhi va sallam) dedilar:

“Albatta, payg‘ambarlar dinor va dirham (mol-dunyo) meros qoldirmaydilar, balki ular ilm meros qoldiradilar. Kim uni olsa, ulkan nasiba olgan bo‘ladi.” (Abu Dovud, Termiziy)

@Umaralqatami
❤‍🔥11❤5💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!🕋

💐 Саййид-ул айём
(кунлар саййиди), ҳажжул Масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш Жума айёми муборак бўлсин!

🕊Тонгда қилинган зикр кунингизга файз бағишласин.

🍃Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи...
Аллоҳ ибодатингизни даргоҳида қабул қилсин.

📿Субҳаналлоҳ...
📿Алҳамдулиллаҳ...
📿Лаа илаҳа иллаллоҳ...
📿Аллоҳу Акбар...
@Ramazon🍃
❤10❤‍🔥8