Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
4.93K subscribers
4.79K photos
6.17K videos
15 files
9.45K links
Рамазон ойи 🌙 каналга ҳуш келибсиз!

Рамазон ойига оид барча янгиликлар шу ерда!
Рӯзага оид барча Савол-Жавоблар бизда.

https://t.me/Ramazonguppasi

@REKLAMA_QURONTVUZ

☆┈☆┈☆┈☆┈☆
Download Telegram
УСТОЗ АСАЛАРИ КАБИДИР

Ўқувчилар:
— Устоз, сизнинг дарсингизни яхши англаймиз, бутун вужудимиз билан тинглаймиз, кейингисини интиқ бўлиб кутамиз. Лекин ўзимиз мустақил китоб ўқисак, сизнинг дарсингиздаги каби лаззатни ҳис қилмаймиз, – дейишди.
Устоз:
– Асалари асални нимадан олади? - деб сўради.
— Гулларнинг ширасидан.
– Гулларни еб кўрганмисиз, таъми қандай?
— Албатта, уларнинг таъми аччиқ, - деди ўқувчилар.
Устоз шунда:
– Илм бериш ҳам шундай.
Устоз кўп манбалардан илм олиб, уларни саралаб, ширасини ўқувчиларининг олдига тайёр асал каби тақдим қилади, - деди.

@Ramazon🍃
❤‍🔥8❤4⚡2🏆1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон доим ўтган кунларини соғиниб, келажакни орзу қилиб яшайди. Бу унинг табиатида бор нарса. Аслида эса, сония, дақиқа ва соатлар қўлимиздаги нақд сармоядир. “Қуёшнинг ҳар ботишида бир парча камайишинг бор” деган эди Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ.

🕊🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🌹🕊
🦋Сешанба тонги хайрли бўлсин!🦋

Ҳаётнинг хар бир они ғанимат. Яқинларингизни йўқлашни унутманг. Аллоҳ ушбу кунимизга файз ва барокатлар ато этсин!
❄️🌹🌸❄️🌹🌸❄️

@Ramazon🍃
❤‍🔥11❤4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Бу дунёда еб-ичиб, кийганингиз эмас,
бeрганингиз ўзингизникидир"

@Ramazon🍃
❤16❤‍🔥10😢5😇3⚡2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ 🕊Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳу ва барокатуҳ!
2025 йилнинг сўнги куни хайрли бўлсин! Бугун 31 декабрь,
+10° +3°
🌟🌨️
🕊🌹🕌❄️🕊🌹❄️✨🕊
Кунлар бир - бирига эргашиб давом этади. Тонглар отади. Қуёш ер юзига нур таратади. Тун келади. Қоронғу чўкади.
Тонглар бизни Аллоҳ ва бир - биримизга боғланишимизга янги умид, имконият бағишлайди.
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Аллоҳ кунингизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин! Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!

🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌🕌
Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ.

@Ramazon🌙✨
❤12🍓2❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Alloh sizni chaqirayabdi!
@Ramazon🌙✨
❤22💯8❤‍🔥3😢3💔3🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! 🕌
🌸ХАЙРЛИ ТОНГ! 🌼

Бугун 1- январь, 2026- йилнинг илк тонги!

Аллоҳ бошланган йилимизни хайрли ва барокатли қилсин!
🤲
💐💐💐💐💐💐💐💐💐


Омадли, яхши янгиликлар,
янги имкониятлар ва муваффақиятлар йили бўлсин!
💫💫💫💫💫💫💫

Ҳар бир йил умрингизни мунчоқдек безасин.
Орзуларингиз рўёбини кўринг!
Ҳаётингиз  қалбингизга  фараҳ  ва  ҳаловат  бахш этсин!


@Ramazon🌙✨
❤7❤‍🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Payg'ambarimiz Muhammad (s.a.v)ning O'g'illari IBROHIM haqida
@Ramazon🌙✨
😭10❤9❤‍🔥5💔1
#ibrat

Барча ҳис-туйғулар бир оролга дам олиш учун отланишибди. Ҳис-туйғулар яхши дам олишаркан, оролда кутилмаган хабар тарқалди: тўфон яқинлашаётган эмиш ва барчага оролни тарк этиш тавсия қилинибди. Бу қўққис хабар барчани шошириб қуйиб, ҳамма қайикларга шошилибди. Ҳатто, шикастланган қайиклар ҳам тузатилиб ишга солинибди.
Фақат Меҳр кетишни истамасмиш. Унинг ҳали қиладиган ишлари бор экан. Осмонда қора булутлар суза бошлагач, у ҳам кетиши кераклигини тушуниб етибди. Бахтга қарши, қайиқларда бўш жой йўқ эди. Меҳр атрофга илинж билан аланглабди. Шу пайт Бойлик қайиқда ўтиб қолибди.
- Мени қайиғингизга олинг, Бойлик, - деб илтимос қилибди Меҳр.
- Йўқ, - дея жавоб берибди Бойлик, - қайиғим кимматбаҳо нарсалар - олтин ва кумушга тўла. Сенга жой йўқ.

Бироздан кейин Манманлик ўтибди. Meҳp унга:
- Менга ёрдам бер, Манманлик! Бир ўзим қолиб кетдим, мени ўзинг билан олиб кет,  - деб қичқирибди.
- Йуқ, ололмайман. Қайиғим ифлос оёқларинг туфайли булғанишини истамайман! - деб жавоб қилибди Манманлик.

Сўнг Афсус ўтибди. Меҳр ундан ҳам мадад сўрабди. Лекин ижобий жавоб олмабди:
- Ололмайман. Мен хафаман. Якка ўзим қолишни ҳоҳлайман.

Кейин Қувонч ўтибди. Меҳр яна ёрдам сўраб мурожаат қилибди. Бироқ Қувонч шу қадар хурсанд эканки, атрофга қараб, бировларнинг ғамини еёлмас экан.

Меҳр тобора ҳолдан тойиб, умидсизланиб борарди. Шу он биров уни чақирибди:
- Кел, Меҳр, мен сени олиб кетаман.

Меҳр ким бу қадар олижаноблик қилганига ҳайрон бўлиб, қайиққа сакраб чиқиб олибди ва кўнгли хотиржам тортибди.
Қайиқда ўтиргач, Меҳрнинг кўзи Илмга тушибди. У ҳайратини яширолмай, қизиқиб сўрабди:
- Ҳеч ким мени қайиғига олишни истамаётган пайтда ким мени мардлик қилиб олиб кетишга рози бўлди, Илм?
- Уми? Вақт эди, - деб жилмайганча жавоб берибди Илм.
- Нега Вақт мени қайиғига олиб, хавфсизлигимни таъминлади?
- Чунки фақат Вақтгина сенинг буюклигинг ва нималарга қодирлигингни билади. Фақат Меҳр хотиржамлик ва кувонч олиб келади, - деб табассум билан жавоб қилибди Илм.

Ҳа, фаровонликда меҳрни писанд қилмаймиз. Обрўимиз борида ҳам меҳр ҳақида унутамиз. Ҳатто, қувонч ва ғамда ҳам меҳр ёдимиздан кўтарилади. Фақат вақт ўтиши билангина меҳрнинг муҳимлигини англаб етамиз.
Шундай экан, келинг, меҳрни ҳаётимизнинг бир парчасига айлантирайлик!

@Ramazon🌙✨
❤‍🔥10❤10⚡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_муборак
❄️2026-йилнинг илк Жумаси муборак бўлсин ҚАДРДОНЛАРИМ

✨Яқиним Жуманинг файзи ва барокати сизга бўлсин

🌙Энг яқин инсоним кириб келган “Жума” куни муборак бўлсин.

❗️ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ БИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ТАБРИКЛАНГ

👉🏻 @Ramazon
❤10❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақ йўлида бошинга нима келишидан қатъи назар, Умидсизликка тушма… Барча эшиклар ёпилса ҳам, охирида У сенга ҳеч ким билмайдиган сирли бир йўл очиб беради. Сен ҳозир кўра олмасанг ҳам, тор йўллар ортида қанчадан-қанча Жаннат боғлари бор.
✍️ Шамс Табризий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
🕌ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
БАРАКАТУҲ🌙
🌼
🕋ЖУМА МУБОРАК!!!🍀🌸

🍃🌹
🕊 Аллоҳим! Ўзингга чексиз ҳамду санолар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсин!🤲

🍃
🌷☘️Вафот этган ота-оналаримизни раҳматингга олгин!🤲

@Ramazon🍃
❤5❤‍🔥3🍓1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МОЛ-ДАВЛАТИНГНИ ҒАНИМАТ БИЛ!

✔️ Эзгу ишларни “MEHROB HIMMATI” билан бирга амалга оширинг.
✅Яқинларингизга улашинг!
@Ramazon🌙✨
❤‍🔥9❤5⚡1
Жаннатда дунё аёлларининг камлиги ҳақидаги ҳадис аёллар дўзахдалик пайтлари назарда тутиб айтилган бўлса, ажабмас. Қачонки, дўзахдаги аёллар шафоат ва Аллоҳ таолонинг раҳмати туфайли дўзахдан чиқса, ҳатто "Лаа илаҳа иллаллоҳ" деган бирорта аёл қолмасдан жаннатга кирса, ўшанда аёллар жаннатда эркаклардан кўп бўлиб, ҳар бир эркакка дунё аёлларидан иккитасидан берилади. Ҳурлар эса кўп-кўп ато этилади. Худди шу маънода Абу Саид Худрийдан ривоят бор: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Жаннат аҳлининг энг қуйи даражадагиси учун саксон мингта хизматчи ва етмиш иккита аёл (жуфт) бўлади" (Термизий ривояти).
Яна шу маънодаги ҳадисни Абу Муҳаммад Доримий ҳам Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.
"Тароқлари олтин, кумуш, тутатқилари хушбўй бўлади", деган сўз хусусида баъзиларда шундай фикр туғилиши мумкин: "Жаннатда соч тарашга не ҳожат, ваҳоланки, сочлари тўзимаса, кир бўлмаса; тутатқига не ҳожат, ўзларининг ҳидлари мушкданда хушбўйроқ бўлса?"
Уларга шундай жавоб берилади: Жаннат аҳлига берилажак неъматлар, кийимлар уларнинг авратларини ёпишга муҳтожликлари учун эмас, уларнинг еб-ичиш, таомлари очликдан эмас, шароб, май кабилар чанқоқ сабабли эмас, хушбўй тутатқилар тутатилиши ҳам уларнинг ёқимсиз ҳиди бўлишидан эмас. Балки буларнинг ҳаммаси доимий лаззат, узлуксиз неъматдир.
Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломга айтган сўзни эсланг: "Шубҳасиз, сен у жойда (яъни, жаннатда) оч-яланғоч қолмайсан. Ва у жойда ташна ҳам бўлмайсан, иссиқда ҳам (иссиқдан қийналиб ҳам) қолмайсан" (Тоҳо сураси, 118—119).
Бунинг ҳикмати шуки, Аллоҳ таоло жаннат эгаларини жаннатда дунёда неъматлантирмаган неъматлар билан неъматлантиради ва уларга Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган нарсаларни зиёда қилиб беради.
Худди шундай фикр дўзах аҳли ҳақида ҳам бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло: "Ўшанда (яъни, дўзахга ташланганларида) улар бўйинларида кишан ва занжирлар билан қайноқ сув томонга судралурлар, сўнгра оловда ёндирилурлар" (Ғофир сураси, 71);
"Зеро, Бизнинг даргоҳимизда (кофирлар учун тайёрлаб қўйилган) кишанлар ва (уларни куйдириб озор берувчи) олов-дўзах бордир" (Муззамил сураси, 12), деган.
Бас, Аллоҳ таоло уларни дунёда азобламаган азоблари билан азоблайди. Шаъбий айтади: "Аллоҳ таоло дўзахийларни қочиб кетмаслиги учун кишанлайди, деб ўйлайсанми? Йўқ, Аллоҳга қасамки, ундай эмас! Улар кўтарилишни хоҳласалар, бу кишанлар уларга оғирлик қилиб, босади ва бўш ҳолатда азоблангандан кўра қаттиқроқ азобланади".
Ибн Муборак айтадилар: "Бизга Саид ибн Абу Айюб Уқайл ибн Шиҳобдан ушбу ҳадисни айтди: "Жаннат аҳлининг тили арабча, қабрдан чиққанларида сурёний бўлади".
Суфён айтади: "Бизларга етдики, инсонлар қиёмат куни жаннатга киришларидан олдин сурёний тилида гапиради. Жаннатга кирганларидан кейин араб тилида сўзлашадилар".

“Жаннат васфи” китобидан.
manba:

@Ramazon🌙✨
❤12❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊️Ассалому алайкум!🕌
💐Шанба тонгингиз🌹
🕋хайрли бўлсин!
🍃

Уйқудан тургач, ўқиладиган дуо:
Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур.
Маъноси:
« Биз ўлгандан сўнг тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тўпланиш ҳам унинг ҳузуригадир».

Шарҳ:
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) уйқудан тургач: « Ўлик эканмиз, бизни тирилтирган, уйқуда эканмиз, бизни уйғотган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Ўлимдан кейин ҳам тирилиб ҳашр бўлишимиз ҳам шу тариқа тариқа бўлади», дер эдилар. Яъни, бу дунё ҳаётида ўликдай ухлаб, сўнгра такрор уйғонаётган бўлсак, бу фоний оламдан кетгандан сўнг ҳам бир кун қиёмат кунида ана шундай тириламиз. Унинг ҳузурига борамиз. Ҳашр қилинамиз.
Ҳар бир нафасда ҳаёт бор. Ҳар бир сукутда маъно бор. Инсон қалбидаги энг ҳақиқий туйғу — Аллоҳга яқинликда, тафаккурда, шукру сабрда мужассам…

🤲Аллоҳ таоло маҳзун қалбларга шифо, чарчаган танларга дам, қийналган руҳларга таскин ато этсин!
@Ramazon🌙✨
❤8❤‍🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Biz tuy qilishimiz kerak hamma bilishi kerak bizni qanday boy ekanligimizni!
😅
@Ramazon🌙✨
💯15❤4❤‍🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bu hammaga tegishli gap emas.
Gap o'z egasini topadi...
@Ramazon🌙✨
😢13❤‍🔥5💯5❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баъзан ортингга қараб қўй: шунда қаердан келганингни унутмайсан.
Ошиқларга уйқу ҳаромдир.
Баъзан узоқлашмоқ керак, яқинлашмоқ учун. Баъзан эсламоқ керак, эсланмоқ учун. Баъзан йиғламоқ керак, очилмоқ учун. Баъзан сукут яхшидир, тингламоқ учун.

✍️ Шамс Табризий

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕌ЯКШАНБА ТОНГИ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!🕌
АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ🕊

☘️Қалбингизда баҳор, хаёлингизда гўзаллик, руҳингизда ёруғлик, ниятингизда эзгулик, қўлингизда китоб, тафаккурингизда Аллоҳ бор бўлсин!🤲🏻
@Ramazon🌙✨
❤15❤‍🔥2