Ramazon -RAYYONGA YÒL..!🌙✨
4.93K subscribers
4.79K photos
6.17K videos
15 files
9.45K links
Рамазон ойи 🌙 каналга ҳуш келибсиз!

Рамазон ойига оид барча янгиликлар шу ерда!
Рӯзага оид барча Савол-Жавоблар бизда.

https://t.me/Ramazonguppasi

@REKLAMA_QURONTVUZ

☆┈☆┈☆┈☆┈☆
Download Telegram
Рўзани бузувчи омиллар

❓Савол: Қандай нарсалар рўзани бузади? Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.
📥Жавоб: Рўзадор қасддан овқат еса, сув ичса, дори ичса ёки жинсий алоқа қилса рўза, бузилади. Бу ҳолатларда ҳам қазо,ҳам каффорат вожиб бўлади.
Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларда каффорат йўқ.

Қуйидаги ҳолларда рўзадор одамнинг рўзаси бузилади ва қазосини тутиб бериши вожиб бўлади, каффорат вожиб бўлмайди:
– тонг отмаган деб ўйлаб, саҳарлик қилса ёки кун ботди деб ўйлаб оғзини очиб юборсаю сўнг тонг отиб қолгани ёки кун ботмагани билинса;
– аёлини ўпиши, ушлаши орқали жунуб бўлиб қолса;
– ҳўқна (клизма) қилса;
– бурнига дори томизса.
Беихтиёр қайт қилса рўза бузилмайди. Лекин қасддан, зўрлаб, оғзи тўлиб қайт қилса, рўзаси бузилади, кейин қазосини тутиши вожиб бўлади.

Қуйидаги ҳолатларда рўза бузилмайди:
– рўзадор эсида йўқ ҳолатда еса, ичса, жинсий алоқа қилса;
– уйқусида ёки аёлига қараб жунуб бўлиб қолса;
– қон олдирса;
– сурма қўйса;
– аёлини ўпса-ю, жунуб бўлмаса.
Лекин рўзадор одам иложи борича ўзини бундай ҳолатдан узоқ қилмоғи лозимдир.

Рўзадор учун қуйидаги ишлар макруҳдир:
– ўз нафсига ишонмаган кишининг аёлини ўпиши. Агар нафсини жиловлай олса, зарари йўқ.
– бирор нарсани татиб кўриш ва мисвокдан бошқа нарса билан тишни тозалаш,
– эмизикли рўзадор аёл ўз боласига заруратсиз таом чайнаб бериши. Бунда агар чайнамасликни имкони бўлса, чайнамаслик маъқул. Аммо имкони бўлмаса, чайнаб беришнинг зарари йўқ. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.


@Ramazon ❤️
❤32❤‍🔥5🫡1
Рўзанинг энг улуғ фазилати шуки, Аллоҳ таоло рўзанинг ажру савобини Ўзи беришини айтган.

Аллоҳ таоло рўза фақат Ўзи учунлигини айтган бўлиб, бу фазл бошқа ибодатлар хусусида айтилмаган.
Ҳадиси шарифларда шундай дейилади: «Аллоҳ таоло: «Рўза Мен учун, унинг мукофотини Ўзим бераман», дейди».
Рўза бошқа амаллардан Аллоҳга боғлиқ бўлиши билан ажралиб туради. Аллоҳ таолонинг «Рўзанинг савобини Ўзим бераман» дейиши бу ибодатнинг савоби ниҳоятда катта эканини, унинг савобини ақл билан идрок этиб бўлмаслигини билдиради. Бунинг сабаби шуки, рўза сабабли банда Аллоҳга яқин бўлади.

🤲Аллоҳ таоло ҳар биримизни улуғ мукофот билан сийласин.
@Ramazon 🫀
❤29🥰4🏆3❤‍🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ифтор пайтида бу ишни қилманг

@Ramazon ❤️
❤27😁5⚡4💯4👏3🐳1
Forwarded from UmarAlQatami
📜 Hadislardan

1️⃣ Muhammad ﷺ aytdilar:

“Kim Ramazon oyida iymon bilan va savob umidida ro‘za tutsa, uning avvalgi gunohlari mag‘firat qilinadi.”
— Sahih al-Bukhari, Sahih Muslim rivoyati

2️⃣ Yana bir hadisda:

“Ramazon kirganda jannat eshiklari ochiladi, do‘zax eshiklari yopiladi va shaytonlar zanjirlanadi.”
— Sahih al-Bukhari rivoyati
@Umaralqatami
❤‍🔥19❤12🥰2
Намоз вақтлари:
27.02.2026 - Жума

@Ramazon ❤️
❤13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎊🤲РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

⭐️🤲Қутлуғ РАМАЗОН ойининг иккинчи «ЖУМА»си муборак бўлсин! Рамазонга, Жума кунига етказгани учун Яратганга ҳамду санолар бўлсин!

🌙🤲Бошлаб олган ЖУМА кунингиз ва Рамазоннинг 9-куни муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!

🌟🤲Эзгу амаллар қилиш учун имкон бериб, ЖУМА кунига етказган Аллоҳга беҳисоб шукурлар бўлсин!

🌙🤲ЖУМА кунида Аллоҳдан Ўзингиз ва Ота-Онангиз ва барча яқинларингизни мағфират қилишини сўрайман!

🌟🤲ЖУМА кунида Аллоҳ дуоларимизни ижобат, фарзандларимизга салоҳият, ибодатларимизга гўзаллик, ризқимизга барака берсин!

🌙✨🎊РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

📖Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉 @Ramazon
❤22❤‍🔥2
#Саҳарлик_вақти
7🌙Рамазоннинг 9-куни

🗓 27-феврал, жума

🕰 Саҳарлик вақти: 05:43

🤲
Саҳарлик дуоси:
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала Аллоҳу акбар».

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар.

📍Ҳудудлардаги саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги тафовутни @fatvouz_taqvim_bot номли бот орқали аниқлаб олинг!


✅ Яқинларингизга ҳам эслатинг!

@Ramazon ❤️
❤25
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🎉🤲РАМАЗОННИНГ 9-КУНИ ВА ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌱•🤲«АЛЛОҲИМ!» Ушбу «РАМАЗОН» ва «ЖУМА» кунида Сен саноқсиз бандаларингни дўзахдан озод қилгилгайсан.

🌱•🤲«АЛЛОҲИМ!» Бизни, Ота-Онамизни, аҳли-аёлимизни, фарзандларимизни, ва бутун ислом умматини дўзахдан халос қилгин...

🌱•🤲«АЛЛОҲИМ!» Бизларни гуноҳларимизни авф этгин, оҳиратимизни обод эт!

🌱•🤲«АЛЛОҲИМ!» барчаларимизга ушбу кечаларда умид қилинадиган лаҳзаларни фойдамизга бўлмоқлигини насиб айлагин АМИЙН!🤲🤲

🎊Бугун сокин осмону фалак,
🎊Ҳамма излар Аллоҳдан кўмак!
🎊Мусулмонмиз бу бахтдир демак,
🎊Қадрдонлар Жума ва Рамазон муборак!

✨🎉🤲ЭНГ ЯҚИН ИНСОНИМ РАМАЗОННИНГ 2-ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

📖Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉 @Ramazon 🫀
❤32❤‍🔥4🎉2
Рамазон – дуо ойи

8-кун дуоси

اَللّـهُمَّ ارْزُقْني فيهِ رَحْمَةَ الاَْيْتامِ، وَاِطْعامَ اَلطَّعامِ، وَاِفْشاءَ السَّلامِ، وَصُحْبَةَ الْكِرامِ، بِطَولِكَ يا مَلْجَاَ الاْمِلينَ.
Ўқилиши: «Аллоҳуммарзуқний фийҳи роҳматал айтам, ва итъамат тоъам, ва ифшаас салам, ва суҳбатил киром, битувлика йа малжа‘ал аамилийн».

Маъноси: «Аллоҳим. Бу ойда менга етимларга раҳм-шафқат кўрсатишни, уларга таом улашишни насиб эт. Бу ойда саломни кенг ёйишни, улуғлар суҳбатида бўлишни насиб қил, эй умидларни рўёбга чиқарадиган Зот!»

✅ Яқинларингизга улашинг!

@Ramazon 🫀
❤24❤‍🔥6🥰2
Рўзада Аллоҳ таолонинг бирлиги, ҳар қандай айбу нуқсонлардан пок эканига ишора бор

Бошқа ибодатларда бу хусусият йўқ. Дарҳақиқат, таомдан тийилиш, бошқа шаҳвоний хоҳиш-истаклардан тийилиш Аллоҳ таолонинг сифатларидандир. Демак, рўзада Аллоҳнинг сифатига мувофиқ келадиган кўриниш бор. Шу сабабли Аллоҳ таоло «Рўзанинг савобини Ўзим бераман», деб марҳамат қилган.

Қуртубий раҳимаҳуллоҳ бу ҳадиснинг шарҳида шундай дейди: «Бандаларнинг амаллари уларнинг ўз ҳолатига яраша, шунга муносиб бўлади. Рўза эса Аллоҳ таолонинг сифатларидан бирига муносибдир. Шу боис Аллоҳ таоло гўё: «Рўзадор Менинг сифатларимга мос келадиган амалларни қилиб, Менга яқин бўлади», дейди».

@ramazon🫀
❤20❤‍🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• Сахарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!

• Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин!
• Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин!
• Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин! Амин 🤲

⚡️ @Ramazon
❤44❤‍🔥7⚡2🥰1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙✨🌟РАМАЗОНИНГ 10-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!

🌹Иллоҳим ҳар бирингизнинг
🌹Кўнглиз ХОТИРЖАМЛИКни,
🌹Юзингиз ТАБАССУМни,
🌹Хонадонингиз БАРАКАни,
🌹Ҳамёнингиз ДАРОМАДни,
🌹Қалбингиз ИЙМОНни,
🌹Танингиз САЛОМАТЛИКни,
🌹Юрагингиз МЕҲРни,
🌹Жигарингиз ОҚИБАТни
🌹ЙУҚОТМАСИН!

🤲Илоҳим, кунингиз мазмунли ва файзли, яхши амалларга бой ўтсин!

🌹Тортиқ бўлсин сизга дуо-
🌹саломлар
🌹Дуода энг гўзал ширин
🌹каломлар.
🌹Илоҳо уйингиз нурларга
🌹тўлсин,
🌹РАМАЗОННИНГ 10-КУНИ муборак
🌹бўлсин!

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


📖Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉 @Ramazon
❤21❤‍🔥1
Audio
⚠️Жума табриги ва диний масалаларни тарқатиш атрофидаги гап-сўзларга

🌐Ижтимоий тармоқларда «Жума табриги», «Қуръони Карим оятлари», «Пайғамбар алайҳиссалом ҳадислари», юртимиз уламолари ва имом-домлаларининг мавъизаларини тарқатиш гўёки мумкин эмас, деган мазмундаги асоссиз хабарлар кенг тарқатилмоқда.

✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 

👉 @ramazon
👉 @ramazon
👉 @ramazon
❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❔КЕЧ ҚОЛГАН КИШИ ТАРОВЕҲГА ҚАНДАЙ ҚЎШИЛАДИ?

Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2026

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

📖Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉 @Ramazon
❤8
Forwarded from Madinah 🏢🏠
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#тезкор

«Андижондан Мадинага учган бир самолёт одамлар ярим йўлдан ортларига қайтишди»

❗️Эронга бошланган урушдан (АҚШ ва Исроил) сўнг Ўзбекистондан Мадина ва Жиддага учган барча рейслар бекор қилинди.

Умра сафарига рейслар қачондан очилиши ҳозирча аниқ эмас.

ГРУППАЛАРГА УЛАШИБ ҚЎЙИНГ.

OAV ©️
😢21❤3❤‍🔥2
#Ифторлик_вақти
🌙Рамазоннинг 10-куни

🗓 28-феврал, шанба

🕰 Ифторлик вақти: 18:16


🤲
Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».

Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

📍Ҳудудлардаги саҳарлик ва ифторлик вақтларидаги тафовутни @fatvouz_taqvim_bot номли бот орқали аниқлаб олинг!


✅ Яқинларингизга ҳам эслатинг!

@ramazon
❤20❤‍🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋 Саҳарликка турган яқинларим, тез кунларда сизга ва яқинларингизга муқаддас Маккаю Мадинага бориш, Каъбани зиёрат қилиш насиб этсин🤲

Рамазоннинг 11-куни барчамизга муборак бўлсин

⚡️ @ramazon
❤47❤‍🔥7🥰7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨ХАЙРЛИ ТОНГ!✨

🤲Аллоҳ таоло бугунги ибодатларимизни бекаму кўст адо этишни насиб этсин.

Каналга аъзо бўлиш: 👇
📲 @Ramazon
❤11🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🍀🌸🤲АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!БАҲОР ФАСЛИ МУБОРАК! 🍀🌸☘️

🍀Бугун фасллар келинчаги БАҲОРниг, Илк куни Якшанба 1 Март, 2026 йил Янги кун Янги фасл муборак Азизлар

🍀🌸АЛЛОҲим тонгингизни нурафшон,
🍀🌸Кўнглингизни хотиржам,
🍀🌸Юзингизни нурли қилсин,
🍀🌸Қалб дунёйингиздаги орзуларингиз,
🍀🌸Ниятлариз ижобат бўлсин!
🍀🌸Танангизни саломатлик,
🍀🌸Юзингизни эса табассум безаб турсин!!
🍀🌸Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!
🍀🌸Аллоҳ ўз паноҳида асрасин сизларни!!

☘️🌹БАҲОРНИНГ ИЛК КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!🌸

✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🤲АЛЛЛҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!

📖Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими?
👉 @Ramazon
❤13🥰8
Рўзадорнинг тиш пастасидан фойдаланиши

❓Cавол: Рўзадор одам тиш пастаси билан тиш ювса бўладими?
📥Жавоб: Рўзадор киши тишларини тозалашда тиш пастасидан фойдаланиши макруҳ саналади. Агар пастадан ҳосил бўлган кўпикларни ютиб юборса, рўзаси очилади. Чунки паста билан тиш тозалаш бирор нарсани татиб кўришга ўхшайди.

Фиқҳий китобларимизда бундай дейилган:
“Рўзадор бирор нарсани татиб кўрса, рўзани очувчи сурат ва моҳият топилмагани учун рўза очилмайди. Лекин бундай қилиш макруҳ ҳисобланади. Чунки бунда рўзани бузилишга олиб келиш бор” (“Ҳидоя” китоби).

Шунга кўра кўпчилик замонамиз уламолари рўзадор ҳолида тиш пастасидан фойдаланмасликни, балки уни саҳарликдан аввал ёки ифтордан кейинга қолдиришни тавсия этадилар. Зеро, ибодат масаласида эҳтиётини олиш авло саналади.

Қолаверса, Рамазон ойининг кундузлари тишларни тоза сақлаш учун мисвокдан фойдаланиш ҳам мумкин. Чунки мисвок ишлатиш билан рўза очилмайди. Бунга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўзадор ҳолларида ундан кўп марта фойдаланганлари далил бўлади.

Омир ибн Рабийъа розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Мен Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг рўзадор ҳолларида мисвок қилаётганларини санаб саноғига, ҳисоблаб адоғига ета олмайдиган даражада кўп кўрганман” (Имом Аҳмад ривояти).

Мисвок ишлатганда, милклар қонаса ёки оғизга сув тўпланса, ютиб юбормаслик шарт қилинади. Валлоҳу аълам.

“Фатволар тўплами”дан.

@Ramazon ❤️
❤13❤‍🔥10