Abdulloh Rahim
2.15K subscribers
200 photos
45 videos
21 links
Бир йўлда бўлишимизга қараб, исмимизни улуғлар билан бирга зикр қилмангиз!
Download Telegram
Душманинг билан улфат бўлма. Чунки у сенга қарши ишлатиш учун айбларингни йиғади, тўғри ишларинг борасида эса сени енгишга уринади.

@AbdullohRahim
👍35😢13❤10🔥2
Дўстликнинг аломатларидан бири, киши яқинининг дўстига дўст, душманига душман бўлиши керак.

@AbdullohRahim
2❤27👍10🔥5😢1
Руҳлар орасида муҳаббат бўлса, икки севишган орасидаги бошқа фарқлар ўз аҳамиятини йўқотади ва бу муҳаббатга ҳеч нарса тўсқинлик қилолмайди.

@AbdullohRahim
3❤47🔥11👍2😢1
Севадиган одам севгилисининг ҳол-аҳволини сўрашдан чарчамайди. Унга интилади, шамоллардан ифорини топишга ҳаракат қилади ва маҳбубасига олиб борадиган йўлга ошиқиб туради.

@AbdullohRahim
3❤56🔥8👏6😢5👍1
Сени ташвишлантираётган келажак — балки сен йўқ келажакдир?!

@AbdullohRahim
3❤40😢27🔥6👍5
Ким кийимини тоза тутса, хавотири камаяди.
Ким ўзига хушбўй сурса, ақли зиёда бўлади.
Ким шу иккисини ўзига одат қилса, олийҳимматли бўлади.

@AbdullohRahim
🔥50❤26👍11
Оқил киши билан занжирбанд бўлиш жоҳил билан ипак ва атласлар ичида яшашдан кўра яхшироқдир.

@AbdullohRahim
🔥38👍17❤13
Ўғитланган ерда ўсган яшилликдан ҳазир бўлинг.

Яъни: Ёмон оила ва ёмон муҳитда ўсган гўзал аёлдан эҳтиёт бўлинг.

@AbdullohRahim
😢29❤13😐4👍3🔥2👏1
Сенга қилган яхшилигини унутган ва сенинг ундаги ҳақларини унутмайдиган инсон билан дўст бўл.

@AbdullohRahim
❤41😢9✍6👍3👏1
Кимнинг дардкаш дўсти бўлса, унга катта неъмат берилибди. Бунинг қадрини фақат бундан маҳрум бўлганларгина билади.

@AbdullohRahim
❤34😢6👏3👍1
Эркакларнинг топганлари, харажатлари, ҳаракатлари, ғам-ташвишлари ва ўзларидаги нарсаларни чиройли қилиб кўрсатишга уринишларининг асосий сабаби аёллар ва уларга алоқадор нарсалар учундир.

@AbdullohRahim
❤27🔥11😎7👍5😍2
Уч кишининг дўсти бўлмайди: маййитни, фақирни ва маҳбусни.

© Ибн Муқаффа

@AbdullohRahim
3❤27😢15👍9🔥1
— Қандай севги кучлироқдир?

— Бир-бирига ўхшаган икки инсоннинг севгиси.

@AbdullohRahim
4❤49🔥9👍3😢3🤩2
Кенгчиликда сенга шерик бўлишга энг ҳақли инсон — қийинчиликда ёнингда турган инсондир.

@AbdullohRahim
6🔥48👍15❤10
Ўғлим, камбағал бўлиб қолсанг камбағаллигингни ҳеч кимга айтма. Агар айтсанг, инсонлар сени ёқтиришмайди ва уларнинг олдида қадринг тушади.

@AbdullohRahim
👍37❤15🔥10👏2
Ҳаким зотлардан бири шундай насиҳат қилади:

— Илм ўрганишга ва мол-дунё йиғишга ҳаракат қил. Чунки инсонлар икки тоифа бўлади. Хослар ва омма. Хослар сенинг илминг учун, омма эса сенинг молинг учун эҳтиром қилади.

@AbdullohRahim
1👍35❤20😢9