Abdulloh Rahim
2.15K subscribers
200 photos
45 videos
21 links
Бир йўлда бўлишимизга қараб, исмимизни улуғлар билан бирга зикр қилмангиз!
Download Telegram
Channel photo updated
Уйлар бир-биридан узоқ бўлиши мумкин, лекин руҳлар бир-бирига яқиндир. Осмондаги қушлар ҳам ерда ўзига ўхшаганига қўнади.

@AbdullohRahim
1❤15👍14🔥3😢1
Онамнинг қорнида тепинганим шу ҳаёт учунмиди?!

@AbdullohRahim
😢45❤8🔥5😐2
Тажрибали инсонларга кўпроқ яқин бўл. Чунки уларнинг тажрибалари уларга қимматга тушган, сен эса бепулга оласан.

@AbdullohRahim
🤩19❤14🔥7👍4😍1
Бир инсон яхши кўрса, яхши кўрганининг ҳар ишини, ҳар ёзганини ва барча хатти-ҳаракатларини яхши кўради.

@AbdullohRahim
❤36👍4🔥4👏2
Офият ўн нарсададир. Тўққизтаси сукутда, биттаси инсонлардан қочишда.

@AbdullohRahim
❤26✍4👍4🔥3
Муаллим, чўпон ва аёллар билан кўп ўтирадиган билан маслаҳатлашма.

@AbdullohRahim

Изоҳ: муаллим (яъни ўқитувчи) ҳодисага назарий ёндашади. Чўпон инсон эса инсонлардан узоқ бўлади. Аёллар билан кўп ўтирадиган эса ҳиссиётли, туйғучан бўлади.

Маслаҳат қилинадиган инсон ақлли, тажрибали ва ҳис-туйғуга берилмайдиган бўлиши лозим. Акс ҳолда, сўзни ақл эмас, одат ва ҳис тайинлайди.
👍24❤15✍2🔥2
Пулни йиғсанг сен унга хизмат қиласан. Сарфласанг у сенга хизмат қилади.

@AbdullohRahim
1❤27👍14✍6🔥4
Қарз — асирликдир. Кимнинг асири бўлишингизни яхшилаб танланг.

@AbdullohRahim
❤21👍13🔥2
Бир нарсага етишишлик истаги уни қўлга киритишдан кўра ёқимлироқдир.

@AbdullohRahim
❤23👍4
Бир аёл йиғласа бошқа аёллар унинг дугонаси бўлиб олади. Уларнинг унга раҳми келгани учун эмас, нима бўлганини билиш учундир.

@AbdullohRahim
😐34🔥24👍11❤7😢6
Отангни тупроққа бериб қайтганингда билки, ўзидан кўра яхшироқ бўлишингни хоҳлаган охирги инсонни ерга топширдинг.

@AbdullohRahim
1😢60❤14🔥5👍2😱1
Дунё лаззати уч нарсада:

Оға инилар билан суҳбатлашишда, аёллар билан яқинликда ва чақалоқларнинг ёқимли ҳидида.

@AbdullohRahim
2🔥38❤21👍10😱1
Инсоннинг ақли камолга етганида, сўзнинг вазнини яхши фарқлайдиган бўлади. Сўзнинг қадрини, натижасини, таъсирини тушуниб етади. Шундай қилиб, тилидан чиққан ҳар бир сўзга эътибор қилади, сўзларни жой-жойида ишлатади. Шу билан бирга, қаерда сукут сақлаб, қаерда гапиришни билади.

@AbdullohRahim
❤25👍10🔥4👏4✍1
Ҳасад (кўролмаслик) қўшнилардан, душманлик эса қариндошлардан бўлади.

@AbdullohRaim
🔥21👍8😱5❤3
Эй ўғлим! Аёллар сўз билан яшайдилар ва биргина сўз билан ўладилар.

@AbdullohRahim
👍32🔥13❤4👏3😱1
Сирингни ошкор қилмайдиган, камчилигингни беркитадиган, яхшиликларингни ёйиб, ёмонликларингни яширадиган инсон билан дўст бўл. Агар шундай инсонни тополмасанг, фақат ўзинг билан дўст бўл.

@AbdullohRahim
1❤39👍15🔥12
Кун насиҳати

• Бир инсонни ўзини ёнида мадҳ қилманг.
• Ёмонликка асло майл қилманг.
• Ҳар нарсага қизиқманг.
• Омонатга асло хиёнат қилманг.
• Молингизни бекорга сарф қилманг.
• Сирингизни ҳеч кимга ошкор қилманг.
• Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳолингиздан шикоят қилманг.

@AbdullohRahim
❤34🔥12👍11😢4😍1
Ҳар қандай бахтли эркакнинг орқасида юзидан табассум аримайдиган аёл туради.

@AbdullohRahim
2❤60🔥18🤩10👍8✍2😱1😎1
‏مَن غدر بأهل بيتِه كان لأهل وُدِّه أغدر

Оиласига нафи тегмайдиганни, дўсту биродарига ҳеч нафи тегмайди.

@AbdullohRahim
1🔥39👍10❤6👏5😱1