Abdulloh Rahim
2.15K subscribers
200 photos
45 videos
21 links
Бир йўлда бўлишимизга қараб, исмимизни улуғлар билан бирга зикр қилмангиз!
Download Telegram
Қарз — асирликдир. Кимнинг асири бўлишингизни яхшилаб танланг.

@AbdullohRahim
❤21👍13🔥2
Бир нарсага етишишлик истаги уни қўлга киритишдан кўра ёқимлироқдир.

@AbdullohRahim
❤23👍4
Бир аёл йиғласа бошқа аёллар унинг дугонаси бўлиб олади. Уларнинг унга раҳми келгани учун эмас, нима бўлганини билиш учундир.

@AbdullohRahim
😐34🔥24👍11❤7😢6
Отангни тупроққа бериб қайтганингда билки, ўзидан кўра яхшироқ бўлишингни хоҳлаган охирги инсонни ерга топширдинг.

@AbdullohRahim
1😢60❤14🔥5👍2😱1
Дунё лаззати уч нарсада:

Оға инилар билан суҳбатлашишда, аёллар билан яқинликда ва чақалоқларнинг ёқимли ҳидида.

@AbdullohRahim
2🔥38❤21👍10😱1
Инсоннинг ақли камолга етганида, сўзнинг вазнини яхши фарқлайдиган бўлади. Сўзнинг қадрини, натижасини, таъсирини тушуниб етади. Шундай қилиб, тилидан чиққан ҳар бир сўзга эътибор қилади, сўзларни жой-жойида ишлатади. Шу билан бирга, қаерда сукут сақлаб, қаерда гапиришни билади.

@AbdullohRahim
❤25👍10🔥4👏4✍1
Ҳасад (кўролмаслик) қўшнилардан, душманлик эса қариндошлардан бўлади.

@AbdullohRaim
🔥21👍8😱5❤3
Эй ўғлим! Аёллар сўз билан яшайдилар ва биргина сўз билан ўладилар.

@AbdullohRahim
👍32🔥13❤4👏3😱1
Сирингни ошкор қилмайдиган, камчилигингни беркитадиган, яхшиликларингни ёйиб, ёмонликларингни яширадиган инсон билан дўст бўл. Агар шундай инсонни тополмасанг, фақат ўзинг билан дўст бўл.

@AbdullohRahim
1❤39👍15🔥12
Кун насиҳати

• Бир инсонни ўзини ёнида мадҳ қилманг.
• Ёмонликка асло майл қилманг.
• Ҳар нарсага қизиқманг.
• Омонатга асло хиёнат қилманг.
• Молингизни бекорга сарф қилманг.
• Сирингизни ҳеч кимга ошкор қилманг.
• Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳолингиздан шикоят қилманг.

@AbdullohRahim
❤34🔥12👍11😢4😍1
Ҳар қандай бахтли эркакнинг орқасида юзидан табассум аримайдиган аёл туради.

@AbdullohRahim
2❤60🔥18🤩10👍8✍2😱1😎1
‏مَن غدر بأهل بيتِه كان لأهل وُدِّه أغدر

Оиласига нафи тегмайдиганни, дўсту биродарига ҳеч нафи тегмайди.

@AbdullohRahim
1🔥39👍10❤6👏5😱1
Жоҳил одам ҳатто ўзига душман, қандай қилиб бошқасига дўст бўлсин?!

الجاهل عدو لنفسه فكيف يكون صديقا لغيره

@AbdullohRahim
❤28👍9🔥2😢2
Айтишадики: Оғриқнинг энг аламлиси шу уч ўринда билинади.

— Яхши кўрганларинг ташлаб кетганда;
— Қариндошларнинг гинасига йўлиққанда;
— Дўстларнинг хиёнатига учраганда.

@AbdullohRahim
❤36👍15🔥13😢8😱1
• Саховатда ҳаддан ошиш исрофдир.
• Тавозеда ҳаддан ошиш хорликдир.
• Узрда ҳаддан ошиш ишончсизлик пайдо қилади.
• Яқинлашишда ҳаддан ошиш, ёнингда ёмон одамларни кўпайтиради.


© Жоҳиз

@AbdullohRahim
❤28🔥5👍3✍2
Бир инсоннинг ҳақиқий юзи босим бўлганда очилади.

@AbdullohRahim
❤27👍7🔥4✍1👏1
Аёллари эркакларидан ҳаё қилмайдиган уйдан қиз олма. Отасини бошқарадиган онанинг қизига ҳам уйланма.

@AbdullohRahim
❤49🔥14😢8✍5👍5👏2😐2
Баъзи инсонларнинг қандайлигини уларга "Йўқ!" деб кўрмагунингча билолмайсан.

@AbdullohRahim
❤34🔥12👍8✍5👏2
Илдизинг мустаҳкам бўлса, жарликлар сенга манзара бўлади.

@AbdullohRahim
❤35🔥13👍7✍1
Камбағалнинг уйида олдинга қўйилган сувни ҳаммасини ич. Чунки бу уни хурсанд қилади.

Бойнинг уйида эса олдинга қўйилганидан ярмини қолдир. Бу билан обрўнгни сақлаган бўласан.

@AbdullohRahim
❤53👍22🔥11✍5