Хайр, ЕТИБ КЕЛИШ ЖАСОРАТ, ҚАЙТИБ КЕТИШ ҚАҲРАМОНЛИКка тенг "Орзулар диёри"!
АҚШ бўйлаб давом этган қарийб 1 ойлик сафарим ниҳоят қариди. Ушбу диёр ҳақидаги тасаввурим тўлақонли бўлиши учун унинг турли бурчакларидаги 7 штатни, маълум ва машҳур шаҳарларни кездим. Уч қитъа, уч уммон узра Ер шарини бир марта тўлиқ айланиб чиқишга етадиган парвозларни инобатга олмаганда, шаҳарлар кезиш асносида роппа-роса 438 км яёв юриб қўйибман...
Алқисса, ушбу ўлка ҳақидаги билганларим тағин кўрган ва кечирганларим ҳамда таассуротлар ила янада бойиди. Хулосаларим кўлами анча кенг ва қоришиқ. Уларни биргина хабарда акс эттириш мушкул. Бу таассуротлар бемалол янги китоб ёзишга етади. Нашрни кутишга тоқатингиз етмаса, бир пиёла чойга чақирсангиз, барчасини сўзлаб беришга тайёрман (ҳазил).
Сўнгсўз учун эса ота-боболаримиз айтиб ўтган ҳикматли сўз айни муддао:
"Кезмоққа ўзга диёр, ўлмоққа Ватан яхши!"
@abrorpirmuhammad

👍22❤4