Forwarded from Даврон Файзиев
Футбол тиббиётининг етакчи вакилларидан бири, ЎФА тиббий қўмитаси бош мутахассиси, Локомотив клуби бош шифокори Аброр Пир Муҳаммад томонидан футбол ва саёҳат мавзусидаги қизиқарли китоблари ҳақида аввал ҳам маълумот бергандим.
Бугунга келиб сафар қиссалари тўплами бештага етди. Китоблар орқали ўзингиз учун қайсидир мамлакатни кашф этиш билан бирга, терма жамоа, футболчилар ва мураббийлар иштирокидаги йиғинлар тафсилоти билан танишасиз.
11-декабрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасида “Сўз майдонидан футбол майдонига” мавзусида адабий анжуман бўлиб ўтади.
Тадбирда сафар қиссаларидан иборат 5 жилдлик туркум китобларининг тақдимоти ўтказилади.
Китобларни “Академнашр” нашриётидан, шунингдек Республиканинг барча кутубхоналаридан харид қилишингиз мумкин. Агар муаллифнинг дастхати ила совға тариқасида қўлга киритмоқчи бўлсангиз, адабий анжуманга таклиф этамиз.
t.me/Davron_Fayziev

👍12🔥3❤2