Forwarded from Даврон Файзиев
Футбол тиббиётининг етакчи вакилларидан бири, ЎФА тиббий қўмитаси бош мутахассиси, Локомотив клуби бош шифокори Аброр Пир Муҳаммад томонидан футбол ва саёҳат мавзусидаги қизиқарли китоблари ҳақида аввал ҳам маълумот бергандим.
Бугунга келиб сафар қиссалари тўплами бештага етди. Китоблар орқали ўзингиз учун қайсидир мамлакатни кашф этиш билан бирга, терма жамоа, футболчилар ва мураббийлар иштирокидаги йиғинлар тафсилоти билан танишасиз.
11-декабрь куни соат 15:00 да Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасида “Сўз майдонидан футбол майдонига” мавзусида адабий анжуман бўлиб ўтади.
Тадбирда сафар қиссаларидан иборат 5 жилдлик туркум китобларининг тақдимоти ўтказилади.
Китобларни “Академнашр” нашриётидан, шунингдек Республиканинг барча кутубхоналаридан харид қилишингиз мумкин. Агар муаллифнинг дастхати ила совға тариқасида қўлга киритмоқчи бўлсангиз, адабий анжуманга таклиф этамиз.
t.me/Davron_Fayziev

👍12🔥3❤2
Тақдимотда иштирок этган ва қўллаб-қувватлаган устозларга, қадрдонларга чексиз ташаккурлар🙏
Иштирок эта олмаганлар эса китобларни "Akademnashr" нашриёти (@akademnashr, t.me/akademsavdo, 99 433-16-77) ва китоб дўконларидан харид қилишлари мумкин 😊
@abrorpirmuhammad

❤17👍10
Қор ёққанда табиат гўзалликка бурканишидан ташқари яна бир жиҳат менга жуда ёқади. Бугунгига ўхшаб, инсонлар анча вазмин бўлиб қолишади, айниқса йўлларда. Шошмай ерга қўнаётган қор парчаларидаги вазминлик гўё инсонларга ҳам кўчиб ўтгандай.
Умуман олганда табиат ўша ҳудуддаги инсонлар характерига ҳам таъсир этади. Масалан иссиқ ва қуруқ ўлкалардаги инсонлар кўпроқ жиззаки ва шошқалоқ бўлишади. Салқин, мўътадил ва совуқ диёрларда инсонлар бир қадар босиқ, ҳар ишларида вазминлик сезилиб туради. Айнан ҳақиқий қиш кунларида бизнинг диёрларга ҳам қор ила ўша вазминлик кириб келгандай туюлади.
Ниятим, ўлкамизни қиш тарк этган дамларда ҳам у бахш этувчи яхши хислатлар бизни асло тарк этмасин.

👍11❤6
Элдор Шомуродовнинг жароҳат олгани борасидаги хабарлар мухлислар дилини бироз хира қилгани тайин.
Маълумотларга таянадиган бўлсак, унинг ўнг оёқ 2-кафт суяги (плюсневой кость) синган. Белгиланган қайта текширув ҳам ушбу ташхисни тасдиқлайдиган бўлса, синиш тури ва танланадиган даво усулига қараб, хужумчимизни ўртача 1,5 ой футбол майдонида, ўз-ўзидан бўлажак Осиё Кубогида ҳам кўра олмаймиз.
Элдор олган жароҳат жиддий бўлиб чиқмаслигига, хабар ва тахминлар эса хато бўлиб чиқишига умид қилган ҳолда унинг тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз.

🤔13❤2👍2
Спортда, организм қайта тикланиши учун энг яхши йўл - уйқудир, деб бежизга айтилмайди. Айнан тунги, ўз вақтида етарли ухлашни одат қилган ёш спортчигина юксак марраларга эриша олиши мумкин.
Чунки уйқу бу нафақат ором олиш, балки организмнинг ҳар томонлама тўғри ўсиб-ривожланиши учун зарур бўлган гормонларнинг ишлаб чиқарилиш вақтидир. Шу боис ўз вақтида етарли ухлашни эплай олмайдиган спортчи организми тўғри улғаймайди, жисмоний юкламалардан сўнг тўлиқ қайта тиклана олмайди. Натижада соғлигида ўзи билиб-билмаган муаммоларга, жароҳатларга йўлиқади, пировардида кўзланган натижага эриша олмайди.
Хуллас, яхши спортчи бўлишни истасанг, аввал кун тартибига риоя қилишни, жумладан ўз вақтида, етарли ухлашни одат қил!

👍19❤3
"Миллий кола"ми, Американча ё Турк коласими, ёхуд уни машҳур блогер ёки таниқли воиз реклама қиладими фарқи йўқ; бу турдаги ичимликлар борасидаги тиббиёт берган хулоса ўзгаришсиз қолаверади!
Рангли газланган ичимликлар саломатлик учун зарар, айниқса ёшлар ва спортчилар учун!

👍82❤6🔥5🤔5