Abror Pir Muhammad
1.25K subscribers
884 photos
43 videos
6 files
40 links
ЎФА Тиббий Қўмита раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали.

instagram.com/abrorpirmuhammad
Download Telegram
"Миллий кола"ми, Американча ё Турк коласими, ёхуд уни машҳур блогер ёки таниқли воиз реклама қиладими фарқи йўқ; бу турдаги ичимликлар борасидаги тиббиёт берган хулоса ўзгаришсиз қолаверади!

Рангли газланган ичимликлар саломатлик учун зарар, айниқса ёшлар ва спортчилар учун!

@abrorpirmuhammad
👍82❤6🔥5🤔5
Кеча Элдор Шомуродовнинг жароҳати ва феврал ойида майдонга қайтиши ҳақида хабар чиқди. Шунга қарамай, Элдор Шомуродовнинг майдонга қайтишига умид боғлаётганлар орамизда йўқ эмас. Мазкур масала юзасидан тажрибали спорт шифокори, мутахассис Аброр Пирриев фикрлари билан ўртоқлашди.


"Элдор Шомуродовнинг ҳали ҳам Осиё Кубогида иштирок эта олишидан умидвор мухлисларнинг кўплаб саволларига мутахассис ўлароқ жавоб тарзда умумлаштирилган қуйидаги фикрни айтишим мумкин:

Элдор Шомуродов Қатарда кечадиган Осиё Кубогидаги ўйинларда яшил майдонга туша олмайди! Агарда мураббийлар штаби жамоага далда бўлишини кўзлабгина уни таркибга киритишса, Элдор ушбу мусобақанинг эркин иштирокчисига айланиши мумкин холос"
,- дейди Аброр Пирриев.


📲Pressball | Abdulaziz Iskandarov
👍54🤔22❤3🔥2
Forwarded from SPORTS.uz
❗️Шомуродов масаласига нуқта қўямиз! Мутахассис унинг жароҳати ва қачон сафга қайтиши ҳақида фикр билдирди

Агарда Элдор Осиё Кубогининг 3-турида 90 дақиқа ўйнайдиган бўлса... 👇👇👇

https://sports.uz/206415
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥10
Дийдор ила шодликка сабаб,
Яхшиликка йўйинг байрамни.
Янги йилда тилаклар тилаб,
Унутингиз ғамни, аламни.

Ўтар йилни сарҳисоб қилиб,
Яхши ният қилажакмиз биз.
Янги йилга режалар тузиб,
Рўёбини кўриб юринг Сиз!

@abrorpirmuhammad
👍13❤2
Ортда қолаётган йил сарҳисоби-ю янги йилни кутиб олишга бағишланган давралар ҳар йил ўзига хос тароватда кечади. Аммо "BMB holding" жамоасида бу тадбир ўзгача файз ва шукуҳ ила ўтади. Бу йил ҳам шундай бўлди.

Ватанпарвар, билим ва ижодкорлик ила чархланган зеҳн ила улкан жамоани халқ манфати йўлида бирлаштириб, улкан мақсадларни кўзлаган Бекзод Акмалович Маматқуловга ҳамда ажойиб оила "BMB holding" компаниясига янги йилда улкан зафарлар тилаб қоламан.

Дарвоқе, футбол оиласи аъзоси "BMB holding" ютуқларидаги кичик сирни айтиб қўяй. Турли кимёвий витаминлардан кўра ўзимизнинг Заъфаронни (@zafaron_bmb) ичиб юрсангиз нафақат спортда, умуман соғлик масаласида марра сизники деяверинг.

@abrorpirmuhammad
👍7❤4
“Байрамни кутиш байрамдан кўра завқлироқ”, деган мақол мазмуни байрамдан кейинги кунларда кўпроқ билинади. Кўзланган маррага эришдингизу, энди бир муддат мавҳумлик узра ўйчан тургандек бўласиз ҳамда янги режаларни мўлжал олиб, аста-секин ишга киришиб бораверасиз.

Худди шундай кунларда бироз соғлик ҳақида ҳам ўйлаб қўйган яхши. Ҳарқалай янги йил арафасида парҳез ушламаганингиз аниқ. Бунинг учун аввало дам олиш кунлари анча сокин бўлиб қолган шаҳарнинг сўлим жойларида сайр қилиш мақсадга мувофиқ. Кейин эса янги йил кечасидан қолган салат, ширинлик ва турфа ичимликларни бир четга суриб, эрталабдан илиқ сув ёки кўк чой, тушликка у-бу қайнатма, кечга томон эса майонезсиз салат тановул қилиб, ўз вақтида ухлашга ётсангиз байрам кечаси хоҳишларингизга чидаб берган организмингиз сизга раҳмат айтиб қўйиши тайин.

@abrorpirmuhammad
👍14
Янги йил аввалида барча мухлисларнинг эътибори Қатарда бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига қадалгани тайин. Қаторасига сўнгги 3 та Осиё Кубогида бевосита иштирок этган инсон сифатида мен учун нафақат жамоамизнинг мусобақада қандай иштирок этиши, балки унга қай тарзда тайёргарлик босқичларини ўтаб, етиб келгани ҳам алоҳида қизиқарли.

Чунки ҳар бир мураббий катта мусобақага жамоани ўзгача, ўз билим ва тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, қайси йўлни тўғри деб билса шундай тайёрлайди. Аввалги мураббийлар шабининг бу борада босиб ўтган йўллари камина учун кундай равшан.

Энди эса бор диққатимиз ҳозирги мураббийлар ва футболчиларга қаратилган. Улар танлаган йўл ҳар қачонгидан-да тўғри ва оқилроқ бўлиб чиқиши умидида жамоамизга мухлислик қиламиз. Олға "Оқ бўрилар"!

@abrorpirmuhammad
👍10🔥4🤔1
Қишнинг булутли кунларида кўп инсонларда кайфиятсизлик, уйқучанлик ва ишга ҳафсаласизлик сезилади. Бу масалада кайфият витамини бўлган Витамин Д – организм учун энг яқин дўст саналади.

Мавсумий вирусли шамоллашлар профилактикасида асосий ёрдамчи саналувчи, фарзандларингизни рахит касаллигидан асровчи Витамин Д – сизга кўтаринки кайфият улашувчи элемент ҳамдир.

Шу боис меъёрида витамин Д ва уни ушловчи маҳсулотларни қабул қилишга ҳаракат қилинг ҳамда завқу шавққа тўлиб юринг!

@abrorpirmuhammad
👍12
Forwarded from HP Photo
✅ Osiyo kubogi startiga 2 kun qoldi!

2011-yildagi tarkibimiz va musobaqani yodga olamiz. Siz qaysi futbolchimizning harakatlari yoki uchrashuvni eslab qolgansiz?

📸 HP arxiv

Instagram|Facebook|Twitter|YouTube

@hasanpirmuhamedovhp
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥6👍4
Австралияда ўтган Осиё Кубоги ўзига хос ажойиб таассуротлар қолдирган.

Жумладан, бирор нима олиб кириш ва чиқиш қаттиқ назорат остида бўлган қитъага киришда мураббийимиз чўнтагидан 2 дона олма чиқиб чегарачилар томонидан қарийб 300 долларга жаримага тортилгани, хона рақамини адаштирган ҳолда админстратор ўрнига бош мураббийга қўнғироқ қилиб тезда хонасига сигарет олиб киришини дўқ қилиб сўраган жамоадошимиз ва унинг мусобақа охиригача изза бўлиб юргани, гуруҳдаги сўнгги ўйинда “Умри, но победи” ёзуви ила шижоат улаша олган мухлислару бунга жавобан С. Рашидовнинг дубли, Ироқ терма жамоаси футболчисининг чекиш мумкин бўлмаган меҳмонхона хобгоҳ ваннасида тамаки тутатганию огоҳлантирувчи сигнал ишлаб кетиб бутун бошли ёнғин бригадаси етиб келиб, пировардида оти калласидай жаримага тортилгани, шунингдек, қитъа табиати, шаҳарлар манзараси ва турфа ҳодисотлар каби қатор хотиралар.

Алқисса, ушбу таассуротлар ҳақида каминанинг “Австралия ажойиботлари” сафар қиссамни мутолаа қилиб батафсил билиб олишингиз мумкин.
👍20❤10🤔1
Суратдаги – 2019-йилги Осиё кубогида бош бўлган мураббийлар штаби, навбатдаги мазкур мусобақанинг илк ўйинида айнан Ўзбекистон МТЖ учун янги жамоаси билан рақибга айланади, деб ким ҳам ўйлабди дейсиз...

Купер бобо, сиз бизда яхши таассуротлар қолдирдингиз, лекин навбат Катанецга..

Олға Ўзбекистон!

@abrorpirmuhammad
👍19❤3🔥1
Футболчилардан тортиб жамоа маъмурию тиббий штабгача, барча-барча учун нисбатан қийин давр бу ўқув-машғулот йиғини даври ҳисобланади. Айниқса, машғулотларни мана бундай иқлимда ўтказишга тўғри келганда...

Бундай дамларда барчанинг хаёлидан тезроқ футбол мавсуми бошлансаю чемпионат ўйинларига киришиб кетақолсак эди, деган ўй бот-бот ўтиб туради...
👍15🤔5
Пойтахтдаги экологик вазият тасаввур қила олаётганимиздан-да ёмонроқ, айниқса шу об-ҳавода жисмоний юклама олиб шуғулланаётган спортчилар учун.

Автотураргоҳга айланиб улгурган спорт комплекси оралаб футбол майдонига мана шундай кўринишда – ҳаво тозалаб берувчи мосламада кириб келаётган футболчимизни кўриб, муаммо тағин ёдга тушади.

Аҳвол шу тарзда давом этаверса яқин орада шаҳар ҳудудидаги майдонларда шуғулланиш ҳам соғлик учун хавфли бўлиб қолади ёки мана шунақа ҳаво тозалагич билан югуришга тўғри келади.

@abrorpirmuhammad
🤔11👍5🔥2❤1
Кеча қўшниларимиз учун аксар мухлисларимиз ўз ватани жамоаси каби ишқибозлик қилишди ва ғалабасидан қувонишди. Тожикистон термаси ҳам шунга муносиб ажойиб ўйин кўрсатишди. Бу қувончли ҳолат. Доимо ва ҳар жабҳада қўшнилар муносабати шу алфозда бўлиши даркор!

@abrorpirmuhammad
❤35👍14🔥3🤔1
МТЖдаги жароҳат маълумотлари бир зумда тарқалди, турфа фикрлар билдирилди. Аммо бошқа бир жиҳат каминанинг диққатимни тортмоқда.

Яъниким, жароҳат олганларга шунчаки эшик кўрсатиб қўйилмаётгани, балки уларнинг тўлиқ тузалиб, яна сафга қайтгунича зарур тиббий ва моддий-маънавий ёрдам режа асосида амалга оширилаётгани эътиборга молик.

Масалан, жиддий жароҳат олган Игор Сергеевнинг тиззасида қилинадиган жарроҳлик амалиёти машҳур “Aspetar” клиникасида, таниқли америкалик жарроҳ томонидан қилиниши белгиланган. Тизза бўғини бойламлари жароҳати билан мусобақани эрта якунлаган Алижонов жамоа тиббий штаби ва "Aspetar" мутахассислари томонидан даволанмоқда. Ҳатто умумий рўйхатга киритилмаган, сон орқа мушаги жароҳати қийнаган Алиқуловда 21-январгача зарур даво муолажалари ўтказилиб, шундан кейин клубига юборилди.

Хуллас, масъуллар ҳар бир футболчига жамоанинг олтин фонди каби муносабат билдираётгани, фақатгина Осиё кубоги эмас, балки Жаҳон чемпионати сари курашда ас қотувчи жангчи сифатида қараётгани таҳсинга лойиқ.
👍245❤21🔥13🤔2
Деразанинг рахидан қорни
Кузатади тувакдаги гул.
Ташқарида ёққанида қор,
Уйда китоб ўқиган маъқул.

Қандай яхши кузатмоқ тўйиб,
Ташқарида ёққан оқ қорни,
Ҳеч бўлмаса олдингга қўйиб
Аччиқ чою бир бурда нонни.

Бироқ нега чидамас юрак,
Кийинаман аста, бемадор.
Қийин экан уйда яшамак
Ташқарида ёққанида қор.

Майли югур, айлабон шитоб,
Қорни эрит бўлибон офтоб,
Аммо дўстим, ўшадир хитоб,
Ўзинг билан оволгин китоб!

@abrorpirmuhammad
👍27❤4🔥2🤔1
Ушбу совуқ кунларда майдонда спорт билан шуғулланаётган ёшлар, ҳамда кўчадан “музлаб” кириб келган боласини кутиб олаётган ота-оналар. Музлай деб қолган оёқни ҳеч қачон дарҳол иссиқ сув (ванна)га тиқа кўрманг! Акс ҳолда оёқ учидаги майда қон томирлар жароҳатланиб, ортга қайтмас ўзгариш ру‌й бериши мумкин (бармоқлар қорайиб қолади).

Шу сабаб, аввало оёқни албатта хона ҳароратига олиб келиш чораларини кўриш зарур: иссиқ қуруқ пайпоқ кийиш, қўлингиз билан яхшилаб ишқалаш, хонадаги иситгич ёнида ушлаб туриш (иссиққина чойни ҳўплаб) ва ҳ.; шундан сўнггина оёғингизни илиқ сувга солиб, сув ҳароратини ўзингизга мақбул даражагача иситишингиз мумкин.

Ёдда тутинг! Совуқ қотиб уйга киргач баданингизни етарли иситиб олиш билан сиз, ривожланиши мумкин бўлган шамоллаш ва яллиғланиш аломатларининг олдини олган бўласиз.

Қиш тароватидан баҳра олинг ва саломат юринг.

@abrorpirmuhammad
👍18❤6
Ҳали ҳам Алиқулов ва Алижонов жароҳати ҳақида қизиқиб савол йўллаётанларга умумий маълумот ўрнида:

Алиқулов: Сон орқа мушагининг қисман йиртилиши ташхиси билан даво чора-тадбирлари терма жамоада бошланиб, ҳозирда ўз клубида давом эттирилмоқда ва феврал ойи ўрталарида майдонга қайтиши кутилмоқда. (1)

Алижонов: Ўнг тизза бўғими ички ён бойламининг қисман узилиши (надрыв) ташхиси билан даво муолажаларини давом эттирмоқда. Жараён 6-8 ҳафта давом этиб, футболчи март ойи бошларида сафга қайтиши режалаштирилган. (2)

Осиё кубоги доирасида жамоамиздаги юқорида келтирилган ва бошқа жароҳатлар, уларнинг сабаб ва ечимлари ҳақида батафсил билишни истасангиз, эртага 29.01 куни соат 19:00 да “Спорт” телеканалида эфирга узатиладиган “Бизнинг футбол” кўрсатувини томоша қилинг.

@abrorpirmuhammad
👍27❤4