Abror Pir Muhammad
1.25K subscribers
884 photos
43 videos
6 files
40 links
ЎФА Тиббий Қўмита раиси, адиб, Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, "Локомотив" ПФК бош шифокори Аброр (Муҳаммадович) Пирриевнинг расмий телеграм канали.

instagram.com/abrorpirmuhammad
Download Telegram
Кеча аксар футбол ишқибозлари чин дилдан “Бунёдкор”га мухлислик қилишди, десам муболаға қилмаган бўламан менимча.

Чунки бу ўйин бироз қийин вазиятга тушиб қолган жамоанинг ёш футболчилари учун қанчалар муҳим бўлса, чет эллик мутахассислардан кам билим ва савияга эга эмаслигини исботлашга интилган маҳаллий мураббийлар штаби учун ҳам шунчалар аҳамиятли эди. Анвар Ғофуров ва унинг шогирдлари бу тўсиқдан ишончли тарзда ўта олишди. Раҳбариятнинг ютуғи эса уларга ишона олишганида.

Хуллас, жамоа ғалабага тенг дурангдан – дурангга тенг бўлмаган ғалабалар сари интилаверсин!

@abrorpirmuhammad
👍22
Дам олиш кунлари табиат қўйнида сайр қилиш умидида тоғ ён бағрига чиқдик. Сўқоқ тоғларидан пойтахт устидаги ғубор (смог)ни кўриб, эсим оғай деди. Бир неча кун ёғингарчиликлардан кейинги ҳолат бу...

Ҳавонинг бундай ифлосланиши шунчаки бронхит, астма ёки бошқа бир кўринишда эмас, балки турфа хавфли касалликларга сабабчи омил бўлиши мумкин. Асосийси бу хатар ўсиб келаётган фарзандларимиз саломатлигига хавф туғдириши бирмунча қайғули ҳолат.

Хуллас, табиатни, бу орқали соғлигимизни асраш борасида жиддий тарзда қайғурадиган нуқтага етиб келдик.
👍18🤔3
Forwarded from HP Photo
⚽️⚽️⚽️⚽️

📸 20.03.2019


Instagram|Facebook|Twitter|YouTube

@hasanpirmuhamedovhp
👍9🔥4❤3
Аждодларимиз Наврўзни яшариш ва янгиланиш фасли дея бежиз таърифлашмаган. Чунки ушбу кўклам мавсуми – қишдан чиққан организмни тозалаш, табиий витаминларга тўйинтириш ва руҳий тетикланиш давридир.

Ушбу мавсумда тайёрлаш урф бўлиб қолган – кўкатлардан тайёрланадиган турли таомлар: кўк сомса, кўк чучвара, кўк пичак ва ҳ., қўйингки турли кўк салатлардан тўйиб-тўйиб еб олинг. Ердаги бор фойдали элементларни ўзига олиб униб чиққан янги кўкатлар биз учун кони фойда. Улар организмни токсинлардан тозалайди ва ҳужайралар қаришини сусайтиради; иммун тизимни яхшилайди, ичаклар ишини меъёрлаштиради; асаб, қон-томир ва юрак тизимлари фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади; вазн муаммоси борлар учун оздириб тўйдирувчи сеҳрли таомдир.

Алқисса, кўклам фаслини ўзингиз ва фарзандларингиз учун фойдали ўтишини истасангиз, аллақандай таркибли турли ширинлигу ярим тайёр емаклар учун дўконларга эмас, табиий витаминларга бой ва ҳақиқий соғлик гарови бўлган кўкатлар хариди учун бозорга шошилинг!

@abrorpirmuhammad
👍16❤2
Қўнғироқ, гўшакнинг нариги тарафидан таниш овоз эшитилди.
-Ассалому алейкум тоға. Саломатмисиз, байрамлар билан.
Алик баробарида а-анчадан буён дараги йўқ жиянимнинг мубоорак кунларда ёдига тушганимдан хурсанд бўлиб, “улғайиб ақл кирибди” каби “чиройли” сўзлар хаёлимда туғён ураётган бир маҳал “топилган жиян” тағин деди:
-Тоға, мободо “опен бюджет”га овоз бериб қўймаганмидингиз?
Қўшним айнан шу масалада овозимни олиб бўлганини айтишим баробарида хайр-хўшни лўнда қилган овоз гўшакнинг узун-қисқа товушига уланаркан, тағин хаёлларим узоқ-узоқларга кетди:
-Ҳарқалай ҳол-аҳвол сўради-ю.., “опен бюджет” бор бўлсин!
👍24❤2🔥2
Bashariyat shajarasi

@abrorpirmuhammad
👍16❤11
1-апрельни дунёнинг кўп халқлари ҳазил куни тариқасида турли кўринишларда нишонлашади.

Ушбу кун ҳақида маълумотларни ўқиб туриб, 1976 йилнинг айнан ва атайин 1 апрелида Стив Жобс ва шериклари Apple Comp. Inc. компаниясига асос солишганию, 1-апрельда долларнинг "$" белгиси ўйлаб топилганига кўзим тушаркан:
-Кун келиб булар ҳам ҳазиллашгандик, деб қолишмаса бўлгани, - деган ўй ўтди хаёлимдан...
👍10🤔2
Ёшлар, айниқса спортчилар бўйларини ўстириш пайида бўлишади.

Бўй масаласида генетика - насл ўз сўзини айтади албатта. Шунингдек, организмда бўй ва мушакларнинг мутаносиб ўсиши учун жавоб берадиган “ўсиш гормони”(ЎГ - соматотроп гормон) бор. Одатда, ушбу гормон болалик, айниқса, балоғат даврида кўп ишланади. Унинг етарли ишлаб чиқарилиши учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:

1. Етарли уйқу. ЎГ фақат тунда – чуқур уйқу маҳали қонга ажралади.
2. Сифатли овқатланиш. Рационда оқсилга бой маҳсулотлар (гўшт, товуқ, тухум, балиқ, сут маҳсулотлари) бўлиши;
3. Мева ва сабзавотлар истеьмоли. Асосан сабзи, унинг таркибидаги бета-каротин ЎГ ишлаб чиқаришига яхшигина туртки беради (хом сабзини қиймалаб (тёрка), сметана ёки зайтун мойи аралаштириб еган маъқул)
4. Қайта ишлов берилмаган, қаттиқ (йирик) донли маҳсулотлар (ёрма, гречка, перловка) ейиш керак.
5. Витамин ва минераллар, асосан вит Д, Кальций ва Йод.
6. Психоэмоционал омил. Стресс ҳолатда ЎГ ажралиши кескин камаяди.
7. Мунтазам спорт билан шуғулланиш.
👍17
Андижон мухлислари бор ўйинда футбол кўриш доимо завқли. Ҳатто жамоанг мағлуб бўлганида ҳам бунақанги қўллаб қувватлов ила кечган баҳсда стадион узра ўзгача шукуҳ, қалбингда эса завқ ва ҳаяжон ҳукмронлик қилаётганини ҳис этасан...

Жамоамизга, шунингдек, 1-рақамли фан клубига муносиб тарзда пешқадам бўлиб олган “Андижон”га келгуси ўйинларда ҳам омад!

@abrorpirmuhammad
👍18❤4🔥4
Ушбу муборак кунларда миллий терма жамоамиз аъзолари хайрли ишга қўл уришди. Жамоа сардорининг ташаббуси ила Республика болалар гематологияси ва онкологияси марказига айрим турдаги зарур тиббий ускуналар топширилди.

Тиббий анжомларни МТЖ футболчилари номидан ЎФА масъуллари шифохона ходимларига етказиб қўйдик.

@abrorpirmuhammad.
👍30❤8🔥1
“Сурхон” жамоасида Мурод ака исмли, уйғур миллатига мансуб “қўли ширин” ошпаз фаолият юритади. У киши тайёрлайдиган лағмоннинг довруғи футболимиз “гурман”лари орасида маълум ва машҳур.

Таклифимизга биноан куни кеча Мурод ака ошхонамизга келиб, жамоамиз ифторлиги учун ажойиб лағмон тайёрлаб бердилар. Таомнинг таъмини анчагача унутмайдиган бўлдик.

Алқисса, жамоаларимиз орасида футбол майдонида рақобат бўлса ҳам, ошхоналаримизда ўзаро бирдаммиз..))

@abrorpirmuhammad
👍25❤5🔥2
Талпинган кўнгилга бахш этиб шуур,
Дилларга етказдинг илоҳий ҳузур.
Ойлар сарасидан армуғон этиб,
Ҳайитга етказдинг, Ўзингга шукур!

Қалбингизга зиё, уйингизга нур,
Олиб кирган бўлсин моҳи Рамазон.
Ҳар кунимиз бўлсин Ҳайитла сурур,
Минорлардан мангу таралсин азон.

Аброр Пир Муҳаммад

@abrorpirmuhammad
👍8❤7🔥2
Жамоамиз аъзолари тушлик маҳали “Андижон” клубининг мавсум аввалидан пешқадам бўлиб олиш сирлари ҳақида фикр юритган бўлди.

Бунда асосий омил андижонлик мухлислар эканини эътироф этиб ўтганлар орасида бошқа бир жиҳатга эътибор қаратганлар ҳам бўлди. Очиқроғи, гап “Андижон”нинг мураббийлар штаби тўлалигича собиқ дарвозабонлардан иборат эканлигига бориб тақалди.

Сир эмаски, футболдек олам ичра дарвозабонлар тағин ўзга бир олам. Улар футболни ҳам бошқачароқ кўришади. Балки шу боис улар бутун чемпионатимиз майдонига, ҳамкасбларига дарвозабонлардек назар солиб, етакчи бўлиб олиш сирларидан воқиф бўлишаётгандир...

@abrorpirmuhammad
👍16❤3🔥2🤔1
Яшиллик – кўзни равшан қилувчи неъматдир.

Яшил ранг кўриш қобилиятини яхшилайди, кўзнинг толиқишини олади; асабларингизни тинчлантириб қалбингизга таскинлик улашади ва руҳингизни енгил қилади.

Рамзий маънода жаннат рангини ифодаловчи яшил ранг инсонга эзгулик ва янгиланиш, барҳаётлик ва яшариш, умид ва омад, тўкинлик ва беғуборлик ҳақида сўзловчи рангдир.

Замин айни яшилликка бурканган ҳозирги баҳор фаслида кўпроқ сайр қилинг ва имкон қадар тўйиб-тўйиб табиатга боқинг. Зеро у ўзининг инсон илғамас “яшил сеҳри” ила кўзингизга равшанлик, танангизга қувват, қалбингизга эса сокинлик ҳадя этади.

@abrorpirmuhammad
👍17❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤6🔥1
Фарзандимни “Internation school”га олиб бордим. Шарт-шароитлари билан танишгач, ўзим ҳам қўшимча амалиёт бўлсин деб, ўқув курсига ёзилишга қарор қилдим.

-Узр, сизни қабул қила олмаймиз, - деди қабулхонада ўтирган қиз.
-Нега? – сўрадим.
-Бизда ёш чегараси бор!
-Ёш чегараси..? Ўқиш учун-аа?
-Биз 30 ёшдан ошганларни қабул қила олмаймиз! – тағин деди у.
-Ёшни нима алоқаси бор, пулини тўласам, хусусий марказ бўлса...

Кулишни ҳам, хафа бўлишни ҳам билмай қоладиган ушбу вазиятни ишхонамдагиларга сўзлаб берарканман, “Илм олиш бешикдан қабргача эмасмиди!?” – деб сўз ташлаган суҳбатдошларимга хитоб қилиб қўйдим:
-Билим олмоқни истасангиз 30 ёшгача олинг!

PS: “Internation school”ни раҳбарини танийдиганлар бўлса илтимос, етказиб қўйинглар, бундай “ғалати” чекловни олиб ташласин-ээй...

@abrorpirmuhammad
👍30🔥1