Анжуман бошловчилари исми шарифи ҳақида икки оғиз..:
1) Ahmad Andijani - аждодлари Андижонда туғилиб ўсган саудиялик ҳамкабим.
2) Ақлимни таниганимдан буён шарифим ёзилишида 2 та "р" ҳарфи бўлишини қайта эслатиш одатини канда қилганимдаги ҳолат...
Анжуман иловаси: https://www.facebook.com/share/r/14GCzzcnMKu/
@abrorpirmuhammad

👍8🔥4❤2
Оқшом салқинлаб олиш учун чўмилиш ҳавзасига тушдим. Манзарага маҳлиё бўлиб, нақ ФИФА инструктори - Швециялик устоз докторни ёнидан жой олганимни кеч пайқадим. У бассейн ётқичида мутолаага берилганди.
- "Repetitio est mater studiorum" - деди у телефонни эрмак қилаётган каминага. Бу жумла тиббиёт тили бўлмиш лотин тилида " Такрорлаш билимнинг онасидир" дегани эди.
Кекса устознинг нимага шама қилаётганини англасам-да, жўяли жавоб айта олмадим...
- Китоб ўргатади, телефон чалғитади, - деди у тағин нигоҳини китобдан узмай.
- Тўғри, - дедим синиқ оҳангда.
Тажрибали устоз мутолаадан чалғимай туриб, икки жумла сўз билан бутун бошли маърузага тенг ўгитни етказиб улгурганди.
Имкон қолмади. Ўрнимдан турдим. - Узр, кутишаётганди, - деган баҳона ила хонамга йўналдим. Хаёлимда эса ўз соҳасида етук устознинг бир муддат бўш вақтида ҳам қўлидан китоб тушмаслиги-ю, биз китобдан анча узоқлашганимиз айланарди.
Улғайганингизда ҳам танбеҳ ила тўғри йўл кўрсатиб туручи устозлар бор бўлишсин! Чўмилиш ҳам...))

👍14❤7
Ўзида кўп миқдорда калий ва магний сақловчи шафтоли мавсумини шунчаки ўтказиб юборманг!
Анемия, юрак хасталиги ва стрессдан химояловчи, ажин тушишдан асраб тери яшаришига сабаб бўлувчи шафтолидан хозир тўйиб олмасангиз, кун келиб терингиздаги ажинларни кўриб, асабингиз бузилиб, юрагингиз безовта қилганда кеч бўлади.

👍8❤4
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари Юқори Чирчиқ туманида янги барпо этилган Миллий футбол маркази билан танишди.
—
Глава государства ознакомился с новым Национальным центром футбола в Юкоричирчикском районе.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

👍15❤4🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Milliy futbol markazi.
Sport tibbiyoti markazi.
Davlat rahbarining tashrifi.
Futbol va futbol tibbiyoti uchun
tarixiy davr!
@abrorpirmuhammad
Sport tibbiyoti markazi.
Davlat rahbarining tashrifi.
Futbol va futbol tibbiyoti uchun
tarixiy davr!
@abrorpirmuhammad
👍10🔥5❤3
Куни кеча ишқибозлар "юлдузлар" ортидан чопиб юришганди. Улар эса ўз оёқлари билан олдимга келишди.
Лекин бирортаси юрак ботиниб, текширувдан ўтишни исташмади...
@abrorpirmuhammad
Лекин бирортаси юрак ботиниб, текширувдан ўтишни исташмади...
@abrorpirmuhammad
👍18❤5🔥1
Абдуқодирнинг жароҳати дилимизни бироз хира торттирди.
Болдир мушаги жароҳати футболчи учун энг ноқулай жароҳатлардан. Агарда мушакда шунчаки лат ейиш бўлса айтилаётганидек 2 ҳафталик танаффус тикланиш учун етиб қолар.., лекин мушак толаларида кичик бўлса ҳам узилишлар (надрыв) бўлган бўлса реабилитация жараёни тўлиқ сентябрь ойини олиши аниқ.
Футболчимизнинг тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз.

❤10👍7🤔2
Oy tutilishini kuzatayotganlar ko'pchilikmizmi?
Agarda hali ham Oyga qaramagan bo'lsangiz, ko'chaga chiqib uni kuzating.
Bu holat har kuni ham bo'lavermaydi.
Buning astronomik sababini ham albatta bolalaringizga tushuntirib qo'ying. Falakiyot ilmi ham juda qaiziqarli va sir-sinoatga boy ilm!

👍10❤3🔥2
Айрим мухлислар футболни мутахассислардек синчков кузатиб боришади. Шундай водий мухлисларидан бири кеча қўнғироқ қилганди.
Мураббий масаласидаги турли гап-сўзлар ҳақида гапириб, фикримни сўради. Янграётган фикрлардан ўзгача мулоҳазам уни бироз ҳайратлантирди...
-Бентуни танийсизми? – деб қолди у тўсатдан.
-Унинг қиёфасини тасаввур ҳам қилолмайман, -дедим...
Эрталаб эса юқоридаги суратни юборибди ва “2018 йил Австралияда кечган халқаро ўйинда Купер бошчилигидаги жамоамизни ўйнаб-кулиб 4:0 га ютган Кореянинг ўша пайтдаги бош мураббийи бўлади бу инсон”, деб қўшиб қўйибди.
Бундоқ ўйлаб қарасам тўғри айтибди. Ўшанда Брисбенга Сеул орқали учган жамоамиз Корея билан бир самолётда парвоз қилганди. Мураббийлари билан бир муддат қизиқарли суҳбат ҳам қургандик...
Эҳ тиниб-тинчимаган мухлислар-эй, нималарни эслатишмайди-я биз эси пастларга...

👍11❤6
Менга ўхшаб: “Қанийди бир ёмғир шаррос қуйиб берса-ю, ўпкам тўлиб нафас олсам”, деяётганлар сони анча бўлса керак. Бунчалар узоқ муддат ёмғирни кутганимни эслай олмайман.
Иқлим ўзгаришларини инобатга олсак, бундай ҳолат ҳали кўп такрорланадиган кўринади. Шу боис, вазиятдан фойдаланиб айрим маслаҳатларни улашай:
Ҳаво ифлосланиш ҳолати куни-кечагидек “рекорд”ни қайд этганини илова ёки интернетдан билдингизми, қандайдир огоҳлантиришни кутиб ўтирманг:
1) кўчада тиббий ниқоб тақишни одат тусига киритаверинг;
2) кўчада халлослаб югуриб, бадан тарбия қилишни фойдаси йўқ;
3) деразаларни ёпиб, хонани тез-тез намли тозалаб туринг, гул ва хона ўсимликлари ушланг;
4) кўчадан келгач душ қабул қилинг, бурнингизни яхшилаб ювиб қоқинг;
5) кўпроқ суюқлик қабул қилинг;
6) Очиқ майдонда режалаштирилган барча спорт тўгаракларини, айниқса болалар машғулотларини ўйлаб ўтирмасдан бекор қилинг!

👍12❤4🔥1