Nihoyat qor ila kirib kelgan yangi - 2026 yil barchamiz uchun omadli va barokatli kelsin.
O'tgan yilni sarhisob qilib, yangi yilga turli rejalar tuzayotgan qadrdonlar: Eng xayrlisini bersin va doimo sog'-salomat bo'ling!
@abrorpirmuhammad

❤14👍8
Дунёда, геосиёсатда шунақанги ажабтовур ишлар рўй бермоқда-ки...
Бир муддат мушоҳадага берилиб, тарихни варақлаб, уни таҳлил қила олганлар фикрини билиш ила ўйга толасан киши...
PS: Умуман олганда об-ҳаво ҳам шунга мос.

👍11🤔6❤5
Ҳусниддин Алиқуловнинг сафдан чиқиши мухлислар дилини анча хира қилди...
Чап тизза бўғимида олинган жиддий жароҳат Ҳусниддинни қарийб бир йилга катта футболдан узоқлаштирадиган бўлди. Футболчи тиззасидаги олд хочсимон бойлам ва менисклар йиртилиши ҳамда унга ёндош тўқималарнинг шикастланиши малакали жарроҳлик амалиётини талаб қилади. Жарроҳликдан кейинги реабилитация жараёни эса ўта муҳим ва ўртача 6-8 ойни ташкил этади.
Барчаси кўнгилдагидек якун топишини ва Ҳусниддин тезроқ тузалиб кетишини тилаб қоламиз.

❤258👍91🔥35🤔12
Тиббий ёрдам кўрсатиш учун майдонга чиққан жамоа шифокори Абдуқодирда бош мия чайқалиши ташхисини қўйди ва уни заҳирага олиш зарур деган тўғри қарорга келди.
Футболчи шижоатини кўрган бош мураббий уни қўллашга уриниб кўрди. Аммо жамоа шифокори эҳтиросга берилмади ва ўз қарорида турди. Шифокорнинг бу профессионал ҳаракатидан энг катта фойда Абдуқодирга бўлди.
Чунки бош миянинг енгил даражадаги чайқалиши ҳам жисмоний зўриқиш туфайли жиддий оқибатларга пойдевор бўлиши мумкинлиги, шунингдек, ён-атрофдагиларга безарар кўринувчи бу ҳолат футболчининг майдонда жиддий хатоликларини ва турли жароҳатлар олиш эҳтимолини карраларга ошириши борасидаги илмий асосларни профессионал шифокордан бўлак кимса билмайди ва ўйлаб ҳам кўрмайди.
Хуллас, жамоа шифокорига “респект”!

👍1.13K❤275🔥108🤔6
Футбол мавсуми аввалидан жамоалар қишки ўқув-машғулот йиғини (ЎМЙ)ни ўтказиши одатий ҳолат. Чўнтакка қараб маҳаллий ёки хорижий.., севимли йўналиш Туркиянинг Анталияси. Қайсидир жамоа 15 кунга, бошқаси 1 ойга, яна бошқаси 1,5 ойга ва ҳоказо. Хўш, аслида хорижий ЎМЙ қанча муддат давом этиши лозим?
Илмий нуқтаи назардан жамоавий спорт турлари учун хорижий ЎМЙ давомийлиги ўртача 12 кун ҳисобланади. Минимум 8 кун, максимум 20 кун. Агарда 3 ҳафтадан ошадиган бўлса, жамоа уй-ватан шароитида машғулотларни давом эттириш ила ўртача 1 ҳафта танаффус қилиб, тағин хорижий ЎМЙни давом эттириши мумкин.
Жамоани биратўла жуда узоқ муддатга хорижий ЎМЙига олиб бориш футболчиларда ҳам жисмонан, ҳам руҳан босимни оширади ҳамда йиғиндан кўзланган натижалар самарадорлигини пасайтириб юборади.
Хуллас, ҳар ишда бўлгани каби бу масалада ҳам меъёр муҳим меъзондир.

❤11👍8🔥4
Ҳаётда уч нарса ҳеч қачон ортга қайтмайди – вақт, сўз, имконият.
Шунинг учун: вақтни беҳудага сарфлама, сўзингни ўйлаб гапир, икониятни бой берма.
Конфуций
@abrorpirmuhammad
Шунинг учун: вақтни беҳудага сарфлама, сўзингни ўйлаб гапир, икониятни бой берма.
Конфуций
@abrorpirmuhammad
👍18❤4
Biz to'lin Oyga mahliyo bo'lganimiz kabi Inson Oyda yashaganida u tomosha qiladigan eng go'zal manzara so'zsiz Yer shari bo'lardi.
@abrorpirmuhammad
@abrorpirmuhammad
❤17👍10
Талпинган кўнгилга бахш этиб шуур,
Дилларга етказдинг илоҳий ҳузур.
Ойлар сарасидан армуғон этиб,
Ҳайитга етказдинг, Ўзингга шукур!
Қалбингизга зиё, уйингизга нур,
Олиб кирган бўлсин моҳи Рамазон.
Ҳар кунимиз бўлсин Ҳайитла сурур,
Минорлардан мангу таралсин азон.
Аброр Пир Муҳаммад
@abrorpirmuhammad
Дилларга етказдинг илоҳий ҳузур.
Ойлар сарасидан армуғон этиб,
Ҳайитга етказдинг, Ўзингга шукур!
Қалбингизга зиё, уйингизга нур,
Олиб кирган бўлсин моҳи Рамазон.
Ҳар кунимиз бўлсин Ҳайитла сурур,
Минорлардан мангу таралсин азон.
Аброр Пир Муҳаммад
@abrorpirmuhammad
❤16🔥8
Ҳатто чўкаётган бўлсанг ҳам ўқи! - деб номланган ҳайкал.
(Финляндия паркларидан бирида)
Бу ҳайкални: "чўкиш"дан асровчи ягона нажот - ўқишдир, - деб номласа ҳам бўларкан.
@abrorpirmuhammad
(Финляндия паркларидан бирида)
Бу ҳайкални: "чўкиш"дан асровчи ягона нажот - ўқишдир, - деб номласа ҳам бўларкан.
@abrorpirmuhammad
👍23❤4
Ёшлар, айниқса спортчилар бўйларини ўстириш пайида бўлишади.
Бўй масаласида генетика - насл ўз сўзини айтади албатта. Шунингдек, организмда бўй ва мушакларнинг мутаносиб ўсиши учун жавоб берадиган “ўсиш гормони”(ЎГ - соматотроп гормон) бор. Одатда, ушбу гормон болалик, айниқса, балоғат даврида кўп ишланади. Унинг етарли ишлаб чиқарилиши учун қуйидагиларга эътибор қаратиш лозим:
1. Етарли уйқу. ЎГ фақат тунда – чуқур уйқу маҳали қонга ажралади.
2. Сифатли овқатланиш. Рационда оқсилга бой маҳсулотлар (гўшт, товуқ, тухум, балиқ, сут маҳсулотлари) бўлиши;
3. Мева ва сабзавотлар истеьмоли. Асосан сабзи, унинг таркибидаги бета-каротин ЎГ ишлаб чиқаришига яхшигина туртки беради (хом сабзини қиймалаб, сметана ёки зайтун мойи аралаштириб еган маъқул)
4. Қайта ишлов берилмаган, қаттиқ (йирик) донли маҳсулотлар (ёрма, перловка) ейиш керак.
5. Витамин-минераллар, асосан вит Д, Кальций ва Йод.
6. Психоэмоционал омил. Стресс ҳолатда ЎГ ажралиши кескин камаяди.
7. Мунтазам спорт билан шуғулланиш.

👍17❤2🔥1
Oyning biz - yerliklarga hech qachon ko'rinmaydigan tarafi.
("Orion" fazo kemasi missiyasidan)
@abrorpirmuhammad
("Orion" fazo kemasi missiyasidan)
@abrorpirmuhammad
❤10👍7🔥4
Эркин Воҳидов таржима қилган, Рустам Ғойипов маромига етказиб куйлаган “Ҳақиқат” қўшиғи шеърини ўз мақсади учун ҳар қандай адолатсизлик ва ғирромликликдан тап тортмайдиганлар учун бот-бот эшиттирмоқ лозим:
Айтар эди бир замон онам:
— Ўсиб катта бўлурсан, ўғлон.
Оқил бўлу мард бўл чинакам,
Бу икки иш эмасдир осон.
Оқил бўлгин. Сен бу ҳаётнинг
Кенг йўлию сўқмоғин ўрган.
Ҳам томчининг, ҳам коинотнинг,
Чексизликда кезмоғин ўрган.
Ҳақиқат — бир, ҳақиқат — аччиқ,
Шундан доим балога дучор.
Сен мард бўлгин, сен унга очиқ
Ҳимоячи бўлгин устивор.
Керак бўлса ҳақиқат учун
Юрагингни парча-парча қил.
Керак бўлса ҳақиқат учун
Минг бор ўлиб, минг бора тирил.
Майли, сендан дўстларинг кечсин,
Сендан кечсин, майли, қондошлар.
Рози эдим мен берган жонни
Ҳақиқатга бахш этсанг агар.
(Муаллиф қўшимчаси:)
Майли бўлгин мағлуб майдонда,
Майли кечсин мухлисларинг ҳам.
Аммо виждон деган қўрғонда,
Қалбни асра, ҳақгўй бўл ҳар дам!
@abrorpirmuhammad
Айтар эди бир замон онам:
— Ўсиб катта бўлурсан, ўғлон.
Оқил бўлу мард бўл чинакам,
Бу икки иш эмасдир осон.
Оқил бўлгин. Сен бу ҳаётнинг
Кенг йўлию сўқмоғин ўрган.
Ҳам томчининг, ҳам коинотнинг,
Чексизликда кезмоғин ўрган.
Ҳақиқат — бир, ҳақиқат — аччиқ,
Шундан доим балога дучор.
Сен мард бўлгин, сен унга очиқ
Ҳимоячи бўлгин устивор.
Керак бўлса ҳақиқат учун
Юрагингни парча-парча қил.
Керак бўлса ҳақиқат учун
Минг бор ўлиб, минг бора тирил.
Майли, сендан дўстларинг кечсин,
Сендан кечсин, майли, қондошлар.
Рози эдим мен берган жонни
Ҳақиқатга бахш этсанг агар.
(Муаллиф қўшимчаси:)
Майли бўлгин мағлуб майдонда,
Майли кечсин мухлисларинг ҳам.
Аммо виждон деган қўрғонда,
Қалбни асра, ҳақгўй бўл ҳар дам!
@abrorpirmuhammad
❤9👍9🔥3
ЖЧ финал босқичига тайёргарлик кўраётган МТЖнинг ҳар бир аъзоси ЎФА, мураббийлар ва тиббий штабнинг қатъий назорати остидалиги мутахассисларга маълум. Айниқса, МТЖнинг ҳар бир аъзоси соғлиги ЎФА тиббий қўмитаси ва тиббий штаб томонидан синчковлик билан мунтазам кузатиб борилмоқда. Бунда жароҳат, допинг назорати, овқатланиш ва фармакология каби йўналишлар талайгина.
Куни-кеча ўйинда жиддий жароҳат олган Беҳруз Каримов масаласи бўйича ўйинни жонли томоша қилаётган мутахассислар томонидан тезкор ҳаракатлар бошланди. Футболчи зарур текширувлардан ўтказилди ва унда: Ўнг оёқ панжа (плюсневой) суяги синиши ташхиси тасдиқланди. Тиббий қўмита ва Алишер Арипов бошлиқ тиббий штаб чет эл ва маҳаллий спорт шифокорлари билан жонли тарзда маслаҳатлашиб, тезроқ сафга қайтиш ва жароҳатнинг қайталанмаслиги учун футболчида операция муолажаси ўтказилишини лозим топди. Бугун Беҳрузда операция муолажаси ўтказилди. Режага кўра футболчи 1 ойдан сўнг сафга қайтади.
Беҳрузни тезроқ соғайиб кетишини тилаб қоламиз.

👍25❤2