Ёш футболчиларимизнинг ЖЧдаги иштироки ҳақида хулоса-фикр билдиришга шайланарканман, унгача босиб ўтилган узун йўл, тинимсиз меҳнат, ташкилий масалалар, сўнгги ойлардаги футбол байрами, мухлисларга улашилган қувонч ва умид хаёлимда гир айланаверди. Йигитлар шарафига эса шунчаки тасанно, баракалла! – деган сўзлар янгради дилимдан. Ёш тўптепарларимиз бундан-да юксакроқ марраларгача бориш салоҳиятига эга эканликларига кўпчилик сингари аминман.
Омад мудом қўш келади, дейишади. Буёғига эстафета таёқчасини Кападзе шогирдлари, кейин эса МТЖ олишига, ўз навбатида Олимпиада ва ЖЧ га йўлланма олиб, сўнгра гуруҳдан чиқибоқ, чорак финалда мағлубиятга учраб бизни "ранжитиш"ларига ишонаман.
@abrorpirmuhammad

🔥7🤔6👍5
Ушбу иссиқ кунлар, ёзги таътил баҳонасида фарзандингизни чўмилиш ҳавзаларига олиб бориш ҳоҳиши ва имконияти ҳар қачонгидан-да кўпроқ. Шу ҳолатдан фойдаланиб болалар ва ўсмирлар организми учун сузишнинг фойдали жиҳатларини яна бир бор эслатиб ўтмоқчи эдим:
Баданни чиниқтиради; ҳаракат-таянч тизими (мушак, бойлам, склет...) тўғри шаклланишига ёрдам бериб қоматни кўркам қилади; юрак-қон томир ва ўпка тизимининг тўғри ривожланишига ажойиб турки бўлади; организмни жисмоний зўриқишга тайёрлайди; уйқу ва моддалар алмашинувини меёрлаштиради; иммунитетни яхшилайди ва ҳ.
Шу сабабли, фарзандингизни қайси спорт турига берманг, шу жумладан футболда ҳам, мураббийлар доимо уни сузишга беришингизни тавсия қилиши бекорга эмас.
Имконият бўлса болангиз доимий тарзда чўмилиш ҳавзасига борса нур устига аъло нур, аммо шароит бўлмаса, ҳеч бўлмаганда ёзги таътил маҳали бунинг бир йўлини топа олсангиз фарзандингиз организми учун кони фойда қилган бўласиз.

👍9❤1
Энди Абрамов Вадим Кар(л)енович...
Куни-кеча “Динамо” билан ўйиндан сўнг Вадим Абрамов жамоамиз ила поездда уйига қайтди. Йўл-йўлакай суҳбат қурдик. Эътиборлиси, гурунгимиз асоси футбол бўлмади.
-Неварали бўлдим, - хурсанд деди суҳбатдошим.
-Табриклайман. Қандай исм қўйдингиз?
-Ўғлим Вадим, деб қўйди.
-Вадим Каренович экан-да!?
-Ҳа, шундай. Илгари невара ўз фарзандингдан ширинроқ бўлади, дейишса.. Ҳозир эса айнан уни деб уйга шошяпман.
Бош мураббий невараси, унинг қилиқлари ва эркалашлари ҳақида қувониб сўзлаб берди. Суҳбатдошимни тингларканман, унинг тимсолида бир пайтлар футбол ичида жавлон уриб ёниб юрган Вадим Карленовични эмас, балки анча ҳовури босилган, ҳаётга қарашлари бирмунча ўзгарган, ички қувончга тўла кекса донишманд – Вадим бобони кўрдим...

👍27❤6🔥5
Анча тафтли бошланган ёз мавсуми давомида овқатланиш рационидаги эътибор қаратмоқ лозим бўлган жиҳатлар:
-қаҳва ёки чой ўрнини қатиқ, айрон, компот, сувга алмаштириш;
-муздек рангли ва газланган ичимликлардан тийилиш;
-иссиқ суюқ овқатларни гўжа, окрошка каби салқин егуликка ўзгартириш;
-қуюқ таомлар ёғсиз ҳамда қовурилмаган, аксинча димланган ва парҳезнамо бўлишига интилиш;
-сабзавотли, айниқса лавлаги, карам, сабзили салатлар истеъмол қилиш.
-мавсумий мева-чеваларни канда қилмаслик.

👍10❤5
Ёз мавсумида чиниқишнинг энг оддий усулларидан бири – оёқяланг юрмоқдир.
Товон юзасида жуда кўплаб рецепторлар жойлашган бўлиб, улар бевосита ички аъзолар билан боғланади ҳамда ушбу рецепторларнинг қитиқланиши танадаги барча аъзолар фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади, асабни тинчлантиради, иммунитетни мустаҳкамлайди. Жазирамага эътибор қилмай оёқяланг чопқиллаб юрадиган болакайларнинг осонликча касал бўлавермаслиги ҳам шундан.
Муаррихларнинг ёзишларича, қадимда ёш болалар балоғатга етгунча оёқяланг юриши одат бўлган. Бу уни ҳам жисмонан, ҳам ақлан ривожланишига ижобий таъсир қилувчи мухим омиллардан деб билишган.
Хуллас, ҳеч бўлмаганда ёзнинг жазирамасида оёғингизни кун бўйи пойабзалда тутмай, ҳовлингизда, сайр давомида ёки дам олиш масканида бир муддат оёқяланг юриш учун қулайроқ жой топишга ҳаракат қилинг.

👍9❤2
Ёзнинг жазирамасида турфа энергетик ичимликларни ичиб юрганларга тиббий насиҳат:
“Эй биродар! Бу иссиқ кунларда шундоқ ҳам қон босими меъёрдан ортиб, организминг жазирама билан олишаётган бир пайтда, қон томирларни кескин торайтириб, қон босимини янада ошириб, аритмия чақирувчи, юрак, нерв тизими, жигар каби муҳим аъзоларни қийнаб қўядиган, бора-бора жиддий тиббий муаммоларга рўбарў қиладиган моддаларга лиқ тўла бу дардисарни ичиб нима қиласан?! Муздек ичганинг билан таркиби ўзгариб қолармиди?! Ўшани пулига айронми, гўжами, компотми ич, тананг яйрасин!”
PS: Бу маслаҳат бирор тиббий муаммога йўлиққанда эслаш учун эмас, унинг олдини олиш учун ёзилган.

👍17❤5
Бу дунё гавҳари эрурки инсон,
Қалбида жо бўлса эътиқод, иймон.
Ҳар бир дил илоҳий нурларга тўлсин,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
@abrorpirmuhammad
Қалбида жо бўлса эътиқод, иймон.
Ҳар бир дил илоҳий нурларга тўлсин,
Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!
@abrorpirmuhammad
👍11❤9
Чўзилган дам олиш кунларидан сўнг ишга қайта киришиб кетишга доир айрим маслаҳатлар:
• Ишхонага келатуриб дарҳол ишга шўнғиманг.
• Ишни ўз иш ўрнингизни саришталаб олишдан бошланг.
• Дам олиш санасигача бўлган ишларни унутиб, кейинги кунларга янги режа тузиб олинг.
• Илк кундан ишга муккасидан кетмаслик, ишда узоқ ушланмаслик маъқул.
• Ишдан сўнг йўл-йўлакай сўлим гўшада сайр қилинг, бир муддат “хобби”нгиз билан машғул бўлинг.
• Вақтлироқ ухлашга ҳаракат қилинг.
Қарабсизки, кейинги кун ўз иш ритмингизга тушиб оласиз.

👍16❤4
Вақт олтин! Аммо олтинга вақтни сотиб олиб бўлмайди.
Билмаслигингдан қўрқма, билишга интилмаслигингдан қўрқ.
Қоқилдинг дегани сен нотўғри йўлдасан, дегани эмас.
Устозлар сизга фақат эшикларни очишади, уёғига ўзинг юришингиз керак.
Хаёлларингизга эҳтиёт бўлинг, улар амалларингизнинг бошланишидир.
Агарда сокинликни яхши тарафга ўзгартира олмасангиз, яхшиси гапирманг.
Сен айтдинг – мен ишондим, сен такрорладинг – шубҳаландим, ишонтиришга ҳаракат қилдинг – ёлғон гапираётганингни англадим.
Кучли инсон тўсиқларни ортда қолдира олади, ақлли инсон бутун йўлни босиб ўта олади.

Ёз кунларида суюликни меъёрида қабул қилиш муҳим. Турфа рангли ичимликлар қабули фойдадан холи эканини биламиз, аммо оддий сувни ҳам кўп ичишга доимо хоҳиш бўлавермайди. Бу ўринда тарвуз – биз учун жуда мазали ва энг фойдали сув манбаидир.
Тарвуз ўзида С, А ва В гуруҳ витаминларни; калий, магний ва цинк каби микроэлементлар ҳамда цитруллин номли муҳим аминокислотани мўл ушлагани боис қатор фойдали хусусиятларга эга. Тарвуз организмдаги токсин ва “шлак”ларни ювади; юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатиб, жигар ва буйрак фаолиятини яхшилайди; қон томир, саратон ва диабет касалликлари хавфини кескин камайтиради; ичак фаолиятини меъёрлаштириб моддалар алмашинуви-ю тери ҳолатини яхшилайди.
Қисқаси, муздек рангли газланган ичимликлардан тийилиб, тарвуздек неъматдан роҳат олиб, соғлом юринг!

👍13❤6
Тушлик қилаётиб, телевизорда ЧЛ финал ўйинини қайта томоша қилаётган жамоа орасида мунозара бошланди. Чунки танаффус маҳали “Реал Мадрид”нинг кийиниш хонаси эфирга узатилаётганди.
-Тўғри! – фикр билдирган бўлди бир футболчи. – Бу билан ўйинга бўлган қизиқиш ортади, томошабинлар кўпаяди.
-Йўқ, бу умуман нотўғри! – деди бошқа бири. Бир оз сирли, охиригача кашф этилмаган нарса ҳар доим қизиқарлироқ бўлган. Мухлис футболчиларнинг ярим яланғоч шалпайиб ўтирган ҳолатини кўриши керак эмас. Футболчи мухлис олдида доимо тетик, майдонда тиним билмайдиган қаҳрамон сифатида гавдаланиши керак. Бош мураббийнинг танаффус маҳали ўз шогирдларига нима дегани-ю, қандай мотивация бера олгани томошабин учун сир бўлиб қолгани маъқул.
Бошқа фикрлар ҳам янгради-ю, аммо уларни юқоридаги икки фикр атрофида жамлаш мумкин. Менга эса иккинчи фикр кўпроқ маъқул келди. Сизгачи?

👍35
Ёзнинг авжига чиққан ушбу кунларида спортсеварларга қайта эслатмалар:
Куннинг ёруғ маҳали шундоқ ҳам иссиқдан қийналаётган организмингизга қўшимча синов яратиб: кўча-куйда терга ботиб югуриб юрманг; копток кетидан чопиб, синетик қопламанинг тафтли чангини ютганингиздан фойда йўқ.
Ушбу кунларда ҳаракатнинг энг мақбули эрта тонгда ёки кечки маҳал сайр қилиш, бадан тарбия билан машғул бўлиш ёки ёпиқ, салқин бинода шуғулланиш.
Етарли миқдорда сув ичиш, бошни қуёш тафтидан асраш зарурлиги ёдингиздан кўтарилмагандир.
Болалар мураббийлари: Ёзнинг энг иссиқ кунларини олдиндан билиб, ўша кунларда майдондаги машғулотларни бекор қилганингиз, юкламани эса сузиш ҳавзасига кўчирганингиз мақбул!

👍32🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Oyoq mushaklarini tezda tiklovchi "sehrli" usul ekan...😄
🤔10👍4🔥1
Спорт шифокорлари нафақат майдонда, балки сувда ҳам, ҳавода ҳам ёрдамга шайлар.
Аввалроқ терма жамоа шифокори Алишер Арипов парвоз давомида кекса йўловчи хаётини сақлаб қолганди. Куни-кеча эса ОКМК шифокори Ислом Абаев сувда чўкаётган 10 яшар болани қутқариб, жамоадошлари олдида яна бир бор эъзозланди.
Хамкасбларим, биз сиз билан фахрланамиз!

👍27❤10
Жазирамада кўпчилик қуёшда тобланиб, бассейнда чўмилиш учун сўлим масканларга шошади. Қуёш нурининг терига таъсири ва “қорайиш” мумкин бўлган вақтлар ҳақида эса ўйлаб ўтирмаймиз.
Қуёш – буюк неъмат. Аммо ёз мавсумида ундан эҳтиёткорона фойдаланмасак, зиён кўришимиз тайин.
Қуёшнинг ультрабинафша нурлари терининг тез қаришига, аллергия, пигментация пайдо бўлишига, ҳужайра ДНКсига таъсир кўрсатиб, саратонгача олиб келиши мумкин. Айниқса ҳозирги– “яраланган” атмосферадан тўғри ўтиб, офтоб терингизни “ўйиб олаётганини” сезаётгандирсиз..?
Нима қилиш керак? Химояловчи тери суртмалари ҳақида тўхталмайман. Барибир бу усул бизда урф эмас. Эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар:
- Кун қанча иссиқ бўлса, шунча енгил, очиқ кийиниш керак, деган тушунчадан воз кечинг. Аксинча, кундуз куни енги узун кўйлак, бўйин билан соя солиб турувчи панама кийиб олинг. Мато ХБ бўлса бўлгани.
- Қуёшда тобланиш учун эрталаб 10 гача ва кечки 17:00 дан кейинги вақтни танланг. Бошқа пайт чўмилсангиз ҳам ҳордиқ учун салқинроқ жой танланг.

👍16
Жамоа ўз олдига қўйган мақсадларга эришаркан, у буни қандай уддалагани мухлислар учун унчалик ҳам муҳим эмас.
Аммо профессионал мураббийлар штабигина кўзланган маррага минимал “қурбонлар” ила етиб беради.
Футболчиларда кузатиладиган турфа жароҳатларнинг кам ёки кўплиги бошқа сабаблар қаторида айнан жисмоний юклама бераётган мураббийнинг моҳирлигига ҳам боғлиқ.
Сиз севган АПЛда бу ҳолат қай даражада экани юқоридаги: натижалар ва жароҳатлар касб этган жадвалларда ўз аксини топган.

👍6🤔3
-Бунча иссиқ бўлмаса!? – нолинди африкалик футболчимиз Самуэль Опех кўчадан терлаб-пишиб база ошхонасига кирганча телефонидан об-ҳаво маълумотини кўрсатаркан.
-Сенга бу иқлим бегона бўлмаслиги керак? - унга юзландим.
-Ўлай агар, Африкада бундай иссиқ эмас! – қатъий деди у ва қўшиб қўйди. – Бундай жазирамада ўйин тугул, машғулот ўтказиш ҳам соғлик учун жиноятга тенг амал...
Нигериялик тўптепарни эшитатуриб, профессионаллар-ку майлия, аммо у айтган фикр шу кунларда ҳаваскорлар ва болалар учун айни ҳақиқат экани хаёлимдан ўтди.

👍21🤔1