Аксар мухлислар негадир финалда Абрамов ва Бабаян тўқнаш келишини башорат қилишаётганди (ёки исташаётганди).
Аммо, "уйда деворлар ҳам ёрдам беради", деганларидай: "Насаф" ва "ОКМК" финалда!
Финалда ҳам ушбу нақл ишлайдими-йуқми, тез орада билиб оламиз!
@abrorpirmuhammad

👍11🔥3
АФК ёки ФИФА ташкил этадиган семинар ва мусобақаларда иштирок этарканман, аксар ҳолларда араб диёрларидан келадиган мутахассислар орасида аждодлари бизнинг юртдан бўлган кимнидир албатта учратаман.
Бу гал ҳам худди шундай бўлди. Саудия Арабистонидан келган ёш ҳамкасбимнинг бобоси асли Андижонлик бўлиб, ўтган аср бошларида сиёсий вазият туфайли Саудия томон бориб қолишган экан.
Андижонлик қадрдонлардай истараси иссиқ Dr. Ahmed Ibrahim Andijani исмли бу йигит бобосидан эшитганларини сўзлаб берди, мендан эса боболари туғилган юрт ҳақида кўп нарсани билиб олди.

👍22❤6
Хуллас, "Сеҳрли диёр"даман!
Бу ўлкага аксар ташрифчилар сингари қолиб кетиш учун эмас, уни ўрганиш, эшитган ва ўқиганларимни ўз кўзим билан кўриш учун келдим.
У ҳақиқатан шунчалар сеҳрлими? Тупроғига қадам босиш ниятида бор молию ҳаётини тикишга арзигулик даражада мўъжизакорми? Табиати, турмуш тарзи ҳавас қилгуликми?
Алқисса, билганларим қаторида саволларим ҳам анчагина. Ўйлайманки, АҚШ бўйлаб қарийб 1ой давом этувчи мазкур саёҳатим давомида барчасига жавоб топишга улгураман. Сафаримнинг эътиборга молик қисмларини эса сиз обуначиларим билан имкон қадар ўртоқлашиб боришга харакат қиламан.
PS: Айтганча. Топингчи, Куала Лумпурдан учган самолёт Нью Йоркка етиб келиши учун курраи заминни қай тарафдан айланиб учди деб ўйлайсиз?

👍25❤5🔥4