Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
1.97K subscribers
212 photos
89 videos
116 files
443 links
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz!
Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular;

YouTube kanalimizga qo'shiling👇
https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Download Telegram
❓❓❓❓Ассалому алайкум хусусий корхона ёки фирма декрет пули берилмайди деса тўғри бўладими ёки берилиши керакми?

🔎🔎🔎🔎 Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2002 йил 8 майда 1136-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТАСИ БЎЙИЧА НАФАҚАЛАР ТАЙИНЛАШ ВА ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА” ги Низомнинг 1 ва 40-бандларига асосан белгиланган тартибда берилган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асосида хомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа иш берувчи томонидан тўлаб берилиши керак. Яъни сиз давлат ташкилотими, хусусий корхонами хар кандай холатда хам ишлаган жойингиздан декрет пули олиш хукукингиз мавжуд. @accounting_stuff
Forwarded from Muhammadrizo Karandash
Маргарет Тетчер баёнотидан:

Фарзандингиз музқаймоқ учун ўзининг илк маблағини ишлаб топган кун қуйидагича йўл тутинг:

У музқаймоқни ялашга улгурмасиданоқ қўлидан тортиб олинг-да, 20 фоизини тишлаб олинг.

Болакай сизга ҳайратомуз қараб турган вақтда яна 30 фоизини тишланг. Сўнг, қолган музқаймоқни унинг қўлига тутқазинг-да, ҳар ким қанча пул ишлаб топмасин, давлат бу пулларга нисбатан худди шундай йўл тутишини тушунтиринг.

У ўзи учун сотиб оладиган ҳар бир музқаймоқ билан ҳам шундай ҳолат бўлишини эслатиб қўйинг. Сўнг бу фоизни тишлаётган одамни қўлидан ушлаб, нима учун шунчалик кўп тишлагани ҳақида ҳисобот талаб қилиш орқали камайтириш мумкин.

Ҳар бир ота-она шундай қилса, мамлакатда давлатнинг ўз пули йўқлигини – фақат солиқ тўловчиларнинг пули борлигини тушунадиган авлод етишиб чиқишига умид бор. Солиқ тўловчилар давлат амалдорлари уларнинг пулларини нафақат қандай сарфлашларини кузатишлари мумкин, балки назорат қилишлари керак.

Шу фикрга қўшиласизми? 👉Buxgalteriya
Forwarded from АДВОКАТ 24
#Subsidiya

Субсидиялар кимга берилади?

Эслатиб ўтамиз, мазкур маблағлар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

Субсидия олиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши керак. Агар фуқаро меҳнат мигранти бўлганда, унинг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.

Биздан узоқлашманг!
👉@advokat24uz
Forwarded from АДВОКАТ 24
#Subsidiya

Субсидия олиш учун қандай маълумотларни тақдим этиш керак?

– паспорт;

– оила аъзоларининг паспорти ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;

– никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органлари архивидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);

– доимий прописка жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

– доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхаси;

– ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Биздан узоқлашманг!
👉@advokat24uz
Техноген офат туфайлик корхона электр тармокларидан узилди, бирок ишлаб чикариш ишчиларга буш турган вактларига иш хаки туланди, бухгалтерия утказмасини беринг?
Anonymous Quiz
44%
Дт 9430 Кт 6710
34%
Дт 2010 Кт 6710
11%
Дт 2310 Кт 6710
12%
Бизда иш хаки тулашмади
Корхона техноген офат туфайлик 2.0 млрд зарар курди ва бунда ЭТКни айбдор деб судга берди, юристларни дастлабки маълумотига кура корхона 95% холатда судда ютиб чикади. Бухгалтерия утказмасини беринг?
Anonymous Quiz
22%
Дт 4010 Кт 9390
27%
Дт 4890 Кт 9030
21%
Дт 4010 Кт 9430
30%
Бухгалтерия утказмаси берилмайди, молиявий хисобот изохларилда н шартли актив сифатида курсатилади
🏛🏛🏛🏛 Манабуни янгилик деса булади. Бир қатор соҳаларга ижтимоий солиқ 1% этиб белгиланди
Президентнинг тегишли қарорига биноан, қуйидаги соҳаларда фаолият олиб борадиган тадбиркорлик субъектлари учун 2022 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 январга қадар ижтимоий солиқ ставкаси 1 фоиз этиб белгиланди:

👉🏻 чакана савдо ва умумий овқатланиш;
👉🏻 меҳмонхона (жойлаштириш) хизматлари;
👉🏻 автотранспортда йўловчи ва юк ташиш;
👉🏻 транспорт воситаларини таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш;
👉🏻 компьютер хизматлари;
👉🏻 маиший техникани таъмирлаш;
👉🏻 агро ва ветеринария хизматларини кўрсатиш;
👉🏻 кўнгилочар масканларда хизматлар кўрсатиш. Бу дегани корхона тулаши лозим булган 12 % корхонага колади дегани. Манба: https://t.me/Buxgalteriya_soliq1 @accounting_stuff
⚡️⚡️⚡️Диққат! Диққат! Хурматли солиқ тўловчилар бугундан бошлаб комериал текирувдан олдинги текширув деб номланган солиқ тизимининг автоматлашган тахлилий таққослама текшируви иш бошлади. Ушбу текширув бевосита инсон аралашувисиз математик, мантикий, техник, физик ва бошқа аргументлардан фодаланиб молиявий ҳисоботлар (Ф1, Ф2), солиқ хисоботлари, статистика ҳисоботлари, кадастр маълумотлари, ягона дарча, нотариус маълумотларини таққослаб текширув ўтказади ва аникланган камчиликлар юзасидан текширилувчининг шахсий кабинетига хабарнома шаклда камчиликларни бартараф этиш учун хат келади. Хурматли ҳисобчилар шахсий кабинетни текшириш эсдан чикмасин. Хатлар келишни бошлади. Хатоларни бартараф этишга 10 кун вакт такдим этилади. Хатолар бартараф этилмаган холатларда, ушбу корхонага комериал солиқ текшируви тайинланади. @accounting_stuff
HR хужжатлари.rar
728 KB
Ҳар бир ҳисобчи борки, албатта кичик корхонадларда HR кадрлар булими ишини ўз зиммасига олади ва бу жараёнда хужжатлаштириш билан юзлашади. Шундай экан албатта ушбу хужжатлаштиришда бирламчи хужжатлар мухим. Сизларга ёрдам бўлсин деб, уларни баъзиларини сизларга ҳам илиндик. @accounting_stuff
Хизматлар_соҳасини_ривожлантиришга_оид_қўшимча_чора.pdf
253 KB
Диққат! Диққат! Хурматли тадбиркорлар, тадбиркорларни ўйлайдиган ҳисобчилар. Куни кеча Президентимиз томонидан хизматлар сохасига янги имтиёзлар бериш тўғрисида қарор имзолади. Қарор тўғрисида батафсил ёзмоқчи эдим, аммо қарорни ўзини хавола қила қолдим. Қарор билан танишинг ва ўзингизга 2022 йил учун солиқ юкларини камайтиринг. Зеро, сиз тадбиркорлар бой бўлар экансиз, халқ хам бой бўлади. @accounting_stuff
⚡️Хусусий мактабларни қўллаб қувватлаш энг тўғри йўл. 2022 йилда 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод қилинадиган бўлди. Ажойиб янигилик булибди. @accounting_stuff
Президент томонидан 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тасдиқланди (28.01.2022 йилдаги ПФ-60-сон Фармон). Тараққиёт стратегияси ўз ичига 100 та мақсадни олган бўлиб, улар 5 босқичда амалга оширилади.
Хусусан:
1) 2026 йилга қадар барча эҳтиёжманд аҳоли ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам олади;
2) Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида I–IV синф ўқувчилари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминланади;
3) 2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилади;
4) 2022 йил 1 апрелдан бошлаб хусусий болалар боғчалари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 млн сўмгача бўлган тўловлари ЖШДСдан озод этилади;
5) мактабларда дарсликларни янгилаш дастурини амалга ошириш учун 605 млрд сўм ажратилади, 141 мингта янги ўқув ўринлари яратилади ва уларнинг сони 2026 йил якунига қадар 6,4 млнгача етказилади;
6) ҳудудларда 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника ташкил этилади;
7) 2022 йилда йиллик инфляция даражасини 9%гача ва 2023 йилда 5%гача пасайтириш чоралари кўрилади;
8) 2023 йилдан бошлаб:
ҚҚС ставкаси - 12%гача;
банк, молия ва телекоммуникация каби тадбиркорлик йўналишларида фойда солиғи ставкаси - 15%гача туширилади;
9) "яшил иқтисодиёт" технологияларини барча соҳаларга фаол жорий этиш орқали 2026 йилга қадар иқтисодиётнинг энергия самарадорлиги 20%га оширилади ва ҳавога чиқариладиган зарарли газлар ҳажми 20%га қисқартирилади;
10) 2022 йилдан бошлаб босқичма-босқич тадбиркорликка оид барча мажбурий талабларни ягона электрон реестрга киритиш тартиби жорий этилади ҳамда такрорланувчи ва ўз аҳамиятини йўқотган мажбурий талаблар қайта кўриб чиқилади. Реестр 2025 йил 1 июлдан бошлаб тўлиқ ишга туширилади;
11) 2022 йил 1 апрелга қадар тадбиркорлик субъектларида масофавий (онлайн) фаолият кўрсатиш имкониятларининг мавжудлигидан ҳамда уларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, лицензия ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатларни олиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади;
12) 25 дан ортиқ фаолият тури бўйича монополиялар тугатилади;
13) фуқароларга ҳужжатларни бериш ва алмаштириш, шунингдек ўзаро боғлиқ давлат хизматлари мурожаатни кутмасдан таклиф этилади;
14) "Фуқароларнинг рақамли паспорти" лойиҳасини жорий қилиш ҳисобига аҳолидан туғилганлик тўғрисида ва ҳайдовчилик гувоҳномалари, шаҳодатнома ва диплом каби муайян фактни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш амалиёти бекор қилинади;
15) кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш тизими соддалаштирилади ва уларга замонавий технологияларни жорий этиш орқали қўшимча қулайликлар яратилади.
Norma.uz материаллари асосида https://buxgalter.uz тайёрлади
Айланма солик.pdf
391.5 KB
Айланма солик туловчи тадбиркорлар диккатига. Эътиборлик булинг узгаришлар давом этмоқда. @accounting_stuff