Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
1.97K subscribers
212 photos
89 videos
116 files
443 links
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz!
Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular;

YouTube kanalimizga qo'shiling👇
https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Download Telegram
Forwarded from Buxgalter.uz ўзбек тилида
Ўзбекистонда АЖ, банклар, суғурта компаниялари, йирик солиқ тўловчилар ва давлат улуши бўлган корхоналар бухгалтерларини мажбурий сертификатлаш зарурми?
Anonymous Poll
45%
ҳа, керак
17%
зарурлиги аниқ, зарурмас дея ололмайман
10%
зарурмаслиги аниқ, зарур дея олмаймайман
24%
йўқ, керак эмас
16%
билмайман
Forwarded from Buxgalter.uz ўзбек тилида
Молия вазирлиги сизни  “Молиявий ҳисоботни такомиллаштириш ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимининг келгуси истиқболлари” мавзусидаги онлайн- конференцияга иштирокчи сифатида таклиф қилади. Конференция бугун 2022 йил 15 мартда-соат 15.00 дан 18.00 га қадар ўзбек, рус, инглиз тилларида ўтказилади.

     Батафсил - https://clck.ru/drHXi
     Ёзилиш - https://bit.ly/3q2tLDa
Forwarded from SAVOLJAVOB.UZ
Савол: Фарзандини хусусий богча ёки мактабга укишга берса даромад солигидан имтиёз кучга кирдими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги "2022 — 2026 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА" ги ПФ-60-сонли фармонининг 4-бандига асосан Тараққиёт стратегиясида таълим сифатини ошириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2022 йилда: 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилган
⚡️⚡️Марказий банк бошқаруви Асосий ставкани 3 фоизга ошириб, йиллик 17 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Кредити бор одамлар агарда сизнинг кредитингиз асосий ставкага боғлик бўлса бундан кейинги кредитлар тўловингиз ошади.
Forwarded from Buxgalter.uz ўзбек тилида
Марказий банк 17 март куни асосий ставкани 14%дан 17%гача оширди. Эслатиб ўтамиз: Марказий банкнинг асосий ставкаси солиқ солиш мақсадларида фоизсиз қарз (қайтариш шарти билан молиявий ёрдам) бўйича, шунингдек, агар шартнома бўйича фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлса, фоизли қарз маблағлари бўйича даромадлар ҳисоб-китобида қўлланилади. https://bit.ly/3wfIgav
Forwarded from Avantaj|Buxgalteriya
ЭҲФ қабул қилишдан олдин контрагентингиз ҚҚС гувоҳномаси ҳолатини текширинг.

Маълумки ЭҲФ келиб тушган пайтда контрагентингиз ҚҚС гувоҳномаси вақтинча тўхтатилган ҳолатда бўлса ва ушбу ЭҲФни қабул қилган бўлсангиз, кирувчи ҚҚСни ҳисобга олиш хуқуқингиз бўлмайди. Бу техник томондан ҳам чекланган. Тадбиркорлар орасида ҚҚС гувоҳномаси тиклангандан кейин вақтинча тўхтатилган ҳолатда юборилган фактураларни қайта "исправленный" қилиб юбориш ҳолатлари учрамоқда. Ушбу амалиёт бефойда бўлиб, барибир сотиб олувчига ҚҚСни зачетга олиш имкониятини бермайди. Шунинг учун фактураларни қабул қилишдан олдин контрагентингизнинг ҚҚС гувоҳномаси ҳолатига эътибор беринг.

@avantaj_buxgalteriya
“Солиқчилардан навбатдаги жазолаш механизми” — эксперт ДСҚнинг янги таклифи ҳақида

Давлат солиқ қўмитаси ишлаб чиққан қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда товар ва хизматлар нархи бозор қийматидан паст ёки юқори бўлган тақдирда қўшимча солиқ ундирилиши кўзда тутилмоқда. Kun.uz билан суҳбатда солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджонов қарор лойиҳаси юзасидан ўз фикрларини билдирди.

👉 https://kun.uz/27092946

Kun.uz расмий канали
📊 Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар:

— Россия – 346,8 млн.

— Хитой – 310,5 млн.

— Туркия – 238,4 млн.

— Қозоғистон – 141,7 млн.

— Қирғиз Р. – 115 млн.

— Афғонистон – 94,6 млн.

— Тожикистон – 65,3 млн.

— Украина – 36,1 млн.

— Эрон – 23,7 млн.

— Туркманистон – 18,8 млн. АҚШ доллари

📊
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд. АҚШ долларига тенг бўлди.

👇 Каналга уланинг: https://t.me/statistika_rasmiy
Forwarded from bakiroo
Мол-мулк солиғи бўйича камайтирувчи коэффициентлар қўлланилган туманлар рўйхати эълон қилинди

Очиқланган ахборотга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида барча қишлоқ туманларида камайтирувчи коэффициентлар қўлланилган.

Андижон вилоятида бизнес томон енгиллик ўлароқ кўрилган мазкур масаладаям "зиқналик" қилинган. Вилоятнинг 7 та туманида камайтирувчи коэффициент қўлланилмаган. Энг қуйи 0,5 коэффициент эса умуман ишлатилмаган.

Шунингдек, Республика бўйича барча вилоят марказлари ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарларда мол-мулк солиғи бўйича 1,0 коэффициент сақланиб қолинган.

Мол-мулк солиғининг энг катта юкламаси тўғри келадиган Тошкент шаҳри бўйича ставкаларнинг камайтирилган коэффициентлари қўлланилгани ёки қўлланилмагани ҳақида ахборот иловага қўшилмаган.

Солиқ органларига 2022 йил 1 апрелгача тақдим этилган мол-мулк солиғи суммаси бўйича аниқлаштирилган маълумотномалар солиқ тўловчининг “таҳлика” ҳолатига таъсир этувчи омил сифатида қаралмаслиги таъкидланган.
Forwarded from davletovuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Асқарали Каримов ўзи асли сурхондарёлик, Деновдан. Бугунги кунда АҚШнинг Техас штатида ишлайди, йирик олим. Сув соҳаси бўйича етук мутахассислардан. Қишлоқларимиз ҳақида гапиряпти:

"Қишлоқда соат бешдан кейин тизилиб бутун аёллар пақир, фляга кўтариб сувга чиқади, эркак киши чиқмайди. Йиғлаворади одам. Нимага? Сен сув соҳасида ўқигансан, маҳаллангда сув йўқ, Онанг, сингилларинг, опаларинг флягаларини суриб, ҳоо бир километрдан сув олиб келишади бориб. Жаҳон талабига жавоб берадиган илмга эгаманда, уйимда сув йўқ. Юртга хизмат қилиш дегани маҳаллангизга киринг, муаммосини ўрганинг, шунга ёрдам беринг".

Чет элда муваффақиятга эришган ватандошларимиз ҳаёт йўли, интилишлари ва орзулари ҳақида "Ўзбекистонлик" фильмида сўз боради. Батафсил https://www.youtube.com/watch?v=xfCFnOcXebw
Йилнинг энг яхши аудит компанияси 📣📣📣📣
Forwarded from Avantaj|Buxgalteriya
Жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғи қандай ҳисобланади?

СКнинг 420-моддасига асосан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан белгиланадиган солиқ солиш объектларининг кадастр қиймати солиқ базаси ҳисобланади. Солиқни ҳисоблаб чиқариш мақсадида солиқ базаси қирқ икки миллион сўмдан кам бўлиши мумкин эмас. Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг шартли қиймати Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоят марказларида — ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган 42 миллион сўм сумманинг беш баравари миқдорида, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса — икки баравари миқдорида солиқ базаси ҳисобланади. Битта жисмоний шахс бир нечта солиқ солиш объекти бўйича солиқ тўловчи бўлган тақдирда, солиқ базаси ҳар бир объект бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

@avantaj_buxgalteriya
Forwarded from Buxgalter.uz ўзбек тилида
Электрон ҳужжат айланиши оператори роуминг операторининг талабига ҳавола берган ҳолда бажарилган ишлар далолатномаси билан битта ҳужжатда яратиладиган ва жўнатиладиган ҳисобварақ-фактураларни шакллантириш имкониятини тўхтатди. Энди ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномасини алоҳида жўнатиш зарур. Бу вазиятда электрон ҳужжатларни расмийлаштиришга чиқимларни қандай қисқартириш ҳақида buxgalter.uz илтимосига биноан солиқ маслаҳатчиси, “Норма” эксперти Татьяна БЕЛОУСОВА гапириб берди: https://bit.ly/3IHXQys
2022 йил бюджет параметрларига кура дивидент солиги неча % килиб белгиланади.
Anonymous Quiz
24%
4 %
55%
5 %
7%
20%
14%
10 %
👍1
📣📣📣📣📣Хурматли тадбиркорлар, этибор беринг!!! Можаро рўй бераётган мамлакатлар билан боғлиқ қарздорлар ва экспортчиларга енгилликлар берилади.

Йиғилишда йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмаслиги маълум қилинган.

Шунингдек, ушбу мамлакатлар билан ишлаётган экспортчиларнинг банк кредитлари бўйича қарздорлиги узайтирилади, пеня ва жарималар ундирилмайди. Бу бугун эшитган яхши хабарларимдан бири булди. @accounting_stuff
Бугундан бошлаб 4 тоифадаги товар сотувчилари учун "е-aktiv" дастуридан фойдаланиши мажбурий ҳисобланади.

Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 27 январдаги ахборот хатига асосан 2022 йил 1 апрелдан «E-aktiv» дастуридан мажбурий фойдаланиш тўғрисидаги талаб фақат 4 тоифадаги товарларга татбиқ қилинади. Булар - цемент, шиша, ёғоч ва паxта.

Дастурни барча тоифадаги товарларга жорий этишни 2023 йил IV чоракда якунлаш режалаштирилган.

P.S. Президентимиз бошчилигидаги кечаги видеоселекторда солиқ маъмурчилиги доирасида омбордаги товарларнинг ҳисобини, ва кодларини мажбурий юритиш, мулклар ҳамда ижара шартномаларини электрон рўйхатдан ўтказиш каби янги механизмлар бўйича жарима ва бошқа таъсир чоралари йил якунига қадар қўлланилмайди дейилди.