Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
1.97K subscribers
212 photos
89 videos
116 files
443 links
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz!
Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular;

YouTube kanalimizga qo'shiling👇
https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Download Telegram
Тадбиркорлар рейтинги қандай ишлайди?

Ўзбекистонда тадбиркорлар рейтинги жорий этилиб, юқори рейтингга эга тадбиркорларни рағбатлантириш бошланмоқда (рейтинги паст фирмаларга нисбатан ҳеч қандай санкция қўлланмайди). Kun.uz мухбири бу рейтинг қандай ишлаши, юқори баллга эга бўлиш учун тадбиркор нима қилиши кераклиги ҳақида Солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Ўктам Ражабов ва солиқ маслаҳатчиси Мурод Муҳаммаджонов билан суҳбатлашди.

📹👉ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
🏢🏢🏢 Тадбиркорлар рейтинги жорий қилиняпти. Бундан мақсад нима?

– Рейтинг олдин жазоловчи бўлган бўлса, энди рағбатлантирувчи бўляпти. Юқори рейтингга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари рағбатлантирилади. Қуйи рейтингдагиларга чора кўриш, текшириш кўзда тутилмаган.

Қарор билан белгиланяптики, агар тадбиркор А рейтинг оладиган бўлса, солиқ идоралари томонидан унга текширишлар ўтказилмайди. ҚҚСдан ҳосил бўлган солиқ суммаси бир кунда қайтариб берилади – амалдаги муддат эса 7 кундан 30 кунгача. ҚҚСдан бошқа солиқ турлари бор, улардан ҳосил бўлган ортиқча солиқларни ҳам бир кунда қайтариб бериш кўзда тутиляпти. Бу ҳам амалда 10 кундан 15 кунгача бўлган муддатни талаб қилади. Reyting doirasida tadbirkorlik subyektlari quyidagi toifalarga ajratiladi:
▪️“AAA”, “AA” va “A” toifalar – yuqori barqarorlik reytingi;
▪️“BBB”, “BB” va “B” toifalar – oʻrta barqarorlik reytingi;
▪️“CCC”, “CC” va “C” toifalar – qoniqarli barqarorlik reytingi;
▪️“D” toifa – quyi barqarorlik reytingi. https://t.me/accounting_stuff
🚦🚦🚦Тадбиркорлар рейтинги мезонлари – Мезонларимиз 23 та этиб белгиланган ва улар 3 га бўлинган. Биринчиси – ҳамма учун бир хил бўлган мезонлар. Бунда 10 та мезон кўзда тутилган, шунинг ўзида тадбиркор 100 балл оладиган бўлса, бошқа мезонлар унга таъсир қилмайди.
Кейинги мезонлар камайтирувчи мезонлар ҳисобланади. Қонунчилик талаблари бузилган ҳолатлар ёки ҳисоботларга қайта-қайта тузатиш киритиб тақдим этган ҳолатлар, бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиш йил давомида кўпайиб кетса, камайтирувчи мезонлар ишлайди.
Камайтирувчи мезонлар умумий белгиланган мезонларни камайтириб берса, қўшимча рағбатлантирувчи баллар бор. Булар – ижтимоий реестр, аёллар дафтарига кирган фуқароларни ишга олса ва улар умумий ходимларнинг 10 фоизидан кўпроқни ташкил қилса, қўшимча 5-10 балл берилади. Бунда ҳам тадбиркорга ҳеч қандай мажбурият туғилмайди. Умумий баллар 10 та мезон асосида баҳоланади. Тадбиркор фаолиятини қанча кўп давом эттирса, бу мезон учун 10 балл берилади. Худди шундай солиқ ҳисоботларини белгиланган муддатда тақдим этса яна 10 балл берилади. Агар кечиктирса, балл ололмай қолиши мумкин. Солиқ тўловларини ҳам белгиланган муддатдан кечиктирмай вақтида тўлаб борса, 10 балли тизимда балл олишлари мумкин. Тўланмаган суммани солиқ органлари мажбурий тартибда ундирадиган бўлса, балл йиғолмайди ва қўшимча балл чегиралади. Шунинг учун вақтида ва ихтиёрий тўлаб борса, шунча юқори балл олишлари мумкин бўлади. https://t.me/accounting_stuff
Рейтингда энг юқори ва энг қуйи баллар

– Энг юқори балл 100 балли тизимда ишлайди. Тадбиркор А категорияга тушадиган бўлса, ААА рейтингдагилар 96 дан 100 баллга, АА категория 91 дан 96 гача, А категория эса 86 дан 91 гача йиғиши керак.
Энг қуйи ўрин – Д категория бўлиб, бунда 25 баллгача йиғилади.

– Паст балл олган тадбиркорлар жазоланадими?

–Барқарорлик рейтинги бўйича ҳеч кимга чора кўрмайди. Рейтинг бўлмаган пайтда қандай ишлаган бўлсак, шу тартибда ишлайди. Фақат юқори рейтингдагилар рағбатлантирилади. Бошқаларга амалдаги тартиб қандай бўлса, шундай иш тизими амал қилади. Улар ўзи хоҳлаб, шу рейтингга тушиб, имтиёзлар олмоқчи бўлса, меъёрларни вақтида бажариб, юқори балл олса, қўшимча имтиёзлар берилади.
B ёки C рейтингда бўлса, қўшимча текширишлар ёки ортиқча безовта қилишлар бўлмайди. “Солиқчи – тадбиркорга кўмакчи” доирасида бориб тушунтириш беришимиз мумкин, шундай қилсангиз, юқори рейтинг олиб рағбатлантириласиз дейишимиз мумкин. https://t.me/accounting_stuff
👍1
Forwarded from Mehnat huquqi (Muhammadamin Karimjonov)
#lekinbufakt Germaniya 4⃣ kunlik ish haftasiga sinov tarzida o‘tmoqda.
1-fevraldan boshlab nemislarning 45 ta kompaniyasi tajriba tariqasida maoshlarni saqlab qolgan holda 4 kunlik ish haftasiga o‘tadi. Kompaniyalar rahbariyati qo‘shimcha dam olish kuni samaradorlikni oshirish-oshirmasligini tekshirib ko‘rishmoqchi.

Manba: https://m.economictimes.com/nri/work/why-germany-is-launching-a-six-month-trial-of-4-day-work-week-from-feb-1/articleshow/107188892.cms

Telegramdagi kanalimizni yaqinlarga ulashishni unutmang👇
👍3
Forwarded from YURIST MASLAHATI
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фоизга пул берса жавобгарлик борми?

👉
@yuristlar_maslahati
👍1🤔1
“20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури қандай ишлайди?

Дастурга аъзо бўлиб, 50 дан зиёд янги иш ўринлари яратган ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни иш билан таъминлаган тадбиркорларга ер ва мол-мулк солиғидан имтиёзлар берилади, бошқа солиқларни бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилади. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат масъуллари Kun.uz'га дастур қандай ишлаши ҳақида гапириб берди.

👉 https://kun.uz/52355031

Kun.uz расмий канали
👍3
Корхонамиз ходимига декретный хисоблангандан кейин шуни нечи % давлат томонидан қоплаб берилади қандай тартиб асосида?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 20.09.2022 йилдаги "ДАВЛАТ ИЖТИМОИЙ СУҒУРТА ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги 515-сонли қарорининг 2-бандига асосан Ижтимоий суғурта жамғармаси ходимнинг фарзанди туғилгунга қадар минимал истеъмол харажатларининг 4 баравари миқдорида (хозирда 568 000 * 4 = 2 272 000 сўм) нафақа тўланиши белгиланган. Мазкур карор билан тасдиқланган "Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисида" ги Низомнинг 6-бандига асосан юридик шахсларнинг нафақа тўлаш бўйича мажбуриятлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланган нафақа миқдорида камайтирилади. Яъни ташкилот ходимига хисоблаган хомиладорлик ва туғиш нафакасидан юқоридаги жамғарма тўлаб берадиган суммани айириб қолган суммани ходимга беради. Давлат томонидан хомиладорлик ва туғиш нафакаси қоплаш учун ходима корхонада камида 6(олти) ой ишлаган бўлиши шарт. https://t.me/accounting_stuff
👍1
БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА ИККИ СОЛИҚ ТЕКШИРУВИ ЎТКАЗИЛИШИ МУМКИНМИ?

Бир даврда солик аудит ва сайер солик текшируви утказилиши мумкинми? Масалан 10 октябрь куни солик аудити келиб, 18 куни сайер солик текшируви келиши мумкинми, аудит солик текшируви бундан бехабар холатда.

📍ЖАВОБ:

Солиқ кодексининг 139-моддасига асосан солиқ тўловчиларнинг солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш соҳасидаги айрим мажбуриятларини, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган бошқа мажбуриятларини бажарилишини текшириш сайёр солиқ текширувидир.

Сайёр солиқ текшируви солиқ органи раҳбарининг (раҳбари ўринбосарининг) буйруғи асосида ўтказилади. Буйруқда солиқ тўловчининг номи, текширувчи шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми ҳамда лавозими, текширувларни ўтказиш муддатлари ва мақсади кўрсатилади.

Шунингдек мазкур моддага асосан сайёр солиқ текширувида алохида давр қамраб олинмайди. Бундан ташқари солиқ қонунчилигида бир вақтда сайёр солиқ текшируви ва солиқ солиқ аудити ўтказилишига чекловлар мавжуд эмас. https://t.me/accounting_stuff
👍2
Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
Уддабурон чўпон-2

#латифа

Чўпон номи билан машхур отахон қўйларни сотиб, қурилиш бизнеси билан шуғулланишга қарор қилибди. У аҳоли учун турли турар жой ва компаниялар учун офислар қуриб сотишга киришди. Унинг объектлари битмасдан олдин қўлма-қўл сотиларди.

Бу сафар охирги курган объекти сотилмай туриб қолди. Текширувга келган солиқчи отахон бу сафар “қўйлар” ҳақидаги эртакларингиз ўтмайди деди. Қурган объектингиз олти ой ичида сотилмаган, солиқ тўлашингиз керак деди.

Отахон бу сафар энергетик ичимликдан бир хўплаб, “Кодексини оч” деди. Солиқчи кодекснинг 411-моддасини сўзма сўз ўқиб берди: “Кўчмас мулк юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи солиқ солиш объекти ҳисобланади. Кўчмас мулк жумласига қуйидагилар киради: 4) қурилиш ташкилотлари балансида кейинчалик сотиш учун кўрсатилган турар жой кўчмас мулк объектлари, кўчмас мулк объекти фойдаланишга топширилгандан кейин олти ой ўтгач”.

Отахона мийиғида кулиб “Болам мен офис биноси қурдим, турар жой эмас” деган экан.

@auditor_team
👍9🤩6
Forwarded from Bektosh Khatamov
Энг зўр раҳбар…

Мана шу савол мени кўп ўйлантиради, ўзи энг зўр раҳбар ким, қайси кўрсаткичларга кўра бу баҳоланади? Ҳа, раҳбарни аниқлашда бир дунё кўрсаткичларни инобатга олиш керак.

Лекин барча кўрсаткичлари яхши бўлишига қарамасдан раҳбар компаниянинг келажаги ҳақида ўйлаши ва ўзига яхши ўринбосар тайёрлаши керак ва бундан қўрқмаслиги керак.

@bektoshkhatamov
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорлар рейтинги, “оила судялари” ва маиший техника импортида янги талаб — 1 февралдан нималар ўзгаради?

Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ, 2024 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.

👉 https://kun.uz/35237303

Kun.uz расмий канали
👍2
Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
Чўпоннинг зехни солиқчини иккилантириб қўйди...

#латифа

Бир чўпон Қашқадарёнинг тоғларида қўй боқиб юрарди. Бу йил қўйларининг сони ошиб, фойда солиғи ва ҚҚС тўловчига айланиб қолди. Текширувга борган солиқчи ҳайратда қолди. Қўйлар туғилиши даромад сифатида тан олинган, лекин айни шу суммалар амортизация сифатида чегирилган. Фойда солиғи мақсадларида база нолга тенг.

Солиқчи ҳайрон бўлиб, “Ота, Солиқ кодексининг 306-моддасига кўра, қўйларга амортизация ҳисобланмайди” деди.

Отахон қимиздан бир хўплаб, “Кодексини оч” деди. Солиқчи кодексни 306-моддасини тегишли бандини ўқиб берди: “Қуйидаги активлар амортизация қилинмайди: 2) маҳсулдор чорва моллари”.

Отахон мийиғида кулиб “Болам мен қўй боқяпман, мол эмас” деган экан.

@auditor_team
👍8🤩7
Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
Рейтинг ҳаммага бирдек тадбиқ этилмайди...

#мулоҳаза

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 30-январдаги “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ВМҚ-55-сон Қарори эълон қилинди.

Мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ, “Айланмадан олинадиган солиқни тўловчиларни баҳолашда “АА” рейтинг шкаласидан юқори бўлмаслиги лозим”лиги белгиланган. Демак, АОС тўловчилар “ААА” рейтингига хеч қачон эга бўлмайди. Бу дегани АОС тўловчилар “ААА” рейтингининг “солиқ текширувлари ўтказилмаслиги” бўйича имкониятидан ХЕЧ ҚАЧОН ФОЙДАЛАНА ОЛМАЙДИ.

@auditor_team
👍2
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

🔍Auditorlik xizmatlari bozorining 2023-yil yakuni boʻyicha asosiy maʼlumotlar

2024-yil 1-yanvar holatiga koʻra auditorlik tashkilotlari soni 138 ta, auditorlar soni esa 1003 nafarga yetdi.


➡️ Batafsil
________
🔍Основные данные рынка аудиторских услуг Республики Узбекистан по итогам 2023 года

По состоянию на 1 января 2024 года количество аудиторских организаций составило 138, а аудиторов 1003.

➡️ Подробнее

🇬🇧 ENG

#audit

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
💵💵💵Декрет пули солиққа тортимайди ва солиқ ҳисоботларида акс эттирилмайди

Жавоб: Солиқ кодекси 369-моддаси 7-бандига асосан хомиладорлик ва туғиш нафақаси жисмоний шахслар даромад солиғи учун даромад сифатида қаралмайди ва "Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китоби" хисоботида кўрсатилмайди. Хомиладорлик ва туғиш нафақаси мехнатга хақ тўлаш тарзидаги даромад бўлмаганлиги учун ижтимоий солиқ учун хам солиққа тортиладиган объект бўлиб хисобланмайди. https://t.me/accounting_stuff
👍3
Forwarded from YURIST MASLAHATI
#Кадровик
Банклар кредитни ундириш учун сизнинг пластигингиздан тўғридан тўғри пул ечишга меҳнат кодекси йўл очиб берган.

Меҳнат кодексининг 271-моддасида Ходимнинг хоҳишига кўра иш ҳақи ёки унинг муайян қисми ходимнинг ёзма аризасида кўрсатилган миқдорларда ва муддатларда кредиторларга банк муассасаларидан олинган ссудалар, кредитлар, коммунал тўловлар ва бошқа харажатларни тўлаш учун юборилиши мумкинлиги белгиланган. Агар сиз банк кредит шартномасида тўғридан тўғри пластигингиздан пул ечишга рухсат бердингизми банкда ҳуқуқий асос бўлади сизнинг картангиздан пул ечишга.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
👍7