Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
1.97K subscribers
212 photos
89 videos
116 files
443 links
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz!
Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular;

YouTube kanalimizga qo'shiling👇
https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Download Telegram
Forwarded from Buxgalteriya | Accounting Outsourcing (Behzod Oripov)
Joriy yil 1-iyuldan boshlab tovar-transport yuk xatlarini elektron shaklda rasmiylashtirishga tayyorlanib boring.

Oʻzbekiston hududida tovar-transport yuk xatlarini elektron shaklda rasmiylashtirish, saqlash va ularning hisobini yuritish tizmi joriy etiladi:
2024-yil 1-apreldan yirik soliq to‘lovchilar uchun; 
2024-yil 1-iyuldan barcha xoʻjalik yurituvchi subyektlar uchun.

Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 21-dekabrdagi 673-son qarori.

@best_accounting_outsourcing
👍3
Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
#иқтибос

Солиқлар дори воситасига ўхшайди. Ютиш қийин ва ёқимсиз. Лекин ўзингиз ва жамиятингиз соғлиги учун фойдали...

Томас Жефферсон

@auditor_team
👏7👍3
2023 yilda dunyodagi eng yaxshi 10 ta AUDITORLIK firmalari kimlar? Ro'yxatning boshida 4 ta yirik auditorlik firmalari joylashganini ko'rishingiz mumkin.

Daromad bo'yicha 10 ta eng yirik auditorlik firmalari: Deloitte – $64.9 billion (Deloitte Info)
PwC – $53 billion (PwC Info)
EY – $49.4 billion (EY Info)
KPMG – $36.4 billion (KPMG Info)
BDO – $12.8 billion (BDO Accounting Firm Information)
RSM $8 billion
Grant Thornton – $6.6 billion
Nexia International $5 billion
Crowe Horwath $ 4.3 billion
Baker Tilly $4.3 billion https://t.me/accounting_stuff
👍2👏2
Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
Ўзбекистонда нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва нақд пулсиз тўловларни жорий этиш орқали иқтисодиётни модернизация қилиш чоралари кўрилмоқда

#мулоҳаза

Иқтисодиётни модернизация қилиш ва яширин иқтисодиётга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар доирасида нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш, қатор товар ва хизматлар учун нақд пулсиз тўловларни жорий этиш режалаштирилмоқда.

✅ Мазкур режанинг асосий йўналишлари:
Айрим ташкилотлар учун электрон тўлов тизимларига мажбурий уланиш:
2024-йил 1-апрелдан бошлаб қуйидаги ташкилотлар электрон тўлов тизимларига уланиши шарт:

1️⃣ Аҳолига хизмат кўрсатувчи бюджет ташкилотлари
2️⃣ Нефт ва газ маҳсулотларини сотувчи юридик шахслар
3️⃣ Мулкни ижарага бериш билан шуғулланувчи юридик шахслар
4️⃣ Жисмоний шахсларга уй-жой сотадиган қурилиш ташкилотлари

✅ Нақд пул харидларини рўйхатдан ўтказиш учун “E-Омбор” (E-Актив) тизими: 2024-йил 1-апрелдан бошлаб нақд пулга сотиб олинган барча товарлар Солиқ қўмитасининг “E-Омбор” (E-Актив) тизимида рўйхатдан ўтказилиши керак. Бу пул оқимларини кузатиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олишга ёрдам беради. Лекин, мазкур тизимдаги ахборот хавсизлиги, иқтисодий хавфсизлик, тижорат сири, дастурий таъминотнинг бизнес жараёнларни тўхтатмаслиги масалалари катъий кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ.

Нақд пул операциялари бўйича лимит: Нақд пул ўтказмаларига 100 миллион сўм (300 БРВ) лимити қўйилади. Бу тадбиркорлик ва жисмоний шахсларни электрон тўловлардан фойдаланишга ундайди.

Айрим товарларнинг улгуржи савдосини нақд пулсиз шаклга ўтказиш: Қурилиш учун ёғоч, металл (пластик, арматура, алюминий профиллар), автомобил шиналари ва шакарнинг улгуржи савдоси нақд пулсиз шаклда амалга оширилиши керак.

Нима учун?


✅ Яширин иқтисодиётга қарши курашиш учун: Нақд пул операциялари кўпинча даромадларни солиқлардан яшириш учун ишлатилади. Нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш орқали давлат компанияларнинг солиқлардан қочишини қийинлаштириши мумкин.

✅ Шаффофликни таъминлаш учун: Нақд пулсиз тўловлар рақамли из қолдиради, бу давлатга транзакцияларни кузатишни осонлаштиради ва компаниялар қонунларга риоя қилишини таъминлайди.

Фикримизча, нақд пулдан фойдаланишни қисқартириш ва нақд пулсиз ҳисоб-китобларни жорий қилиш режаси тўғри йўналишдаги қадамдир. Иқтисодиётни модернизация қилиш ва яширин иқтисодиётга қарши курашиш орқали янада самарали ва адолатли жамият яратилиши мумкин. Бироқ, ваколатли органлар инфратузилманинг этишмаслиги ёки ноқулайликларни ва маданий қаршилик каби дуч келиши мумкин бўлган муаммоларни диққат билан ҳал қилиши керак бўлади.

@auditor_team
👍8🤔1
Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
Абдуллажон компания директори...

#филмдан_парча

Абдуллажон отасининг оғир иқтисодий аҳволини кўриб ёрдам бермоқчи бўлади. Шунинг учун отаси берган тангани тандирхонада катта қилиб қайтадан ясайди. Отаси унинг қобилиятини кўриб, кўпайтир дейди. Лекин, бу қонунга зид эди. Абдуллажоннинг нияти яҳши эди, лекин пулнинг маъносини тушунмасди. Чунки у ўзга сайёралик эди.

Хурматли компания директорлари таъсисчи пулини қонуний йўл билан кўпайтириш керак, катталаштириш эмас.

Айтганча, Абдуллажоннинг отаси берган танга ҳам пул ҳам Абдуллажоннинг операциясидан кейин йўқ бўлади. Эссиз инвестиция...

@auditor_team
Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
Компания МЧЖ шаклида ташкил этилган. 2023 йил якунлари бўйича фаолиятни мажбурий ташқи аудитдан ўтказишимиз керакми?

#мулоҳаза

Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги қонуннинг 35-моддасиги асосан:
✅ устав фондида (устав капиталида) давлатга тегишли улушга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар ва давлат унитар корхоналари;
✅ ҳисобот йили якунларига кўра қуйидаги шартлардан бир вақтнинг ўзида иккитасига жавоб берган тижорат ташкилотлари: активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг баравари миқдоридан ортиқ, маҳсулотларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз минг баравари миқдоридан ортиқ, ходимларининг ўртача йиллик сони юз нафардан ортиқ бўлса, мажбурий аудитдан ўтказилиши лозим.

📚 Меъзонларни тегишли якунланган йилнинг 31 декабр ҳолатига аниқланади. Яъни 2023 йил 31 декабр ҳолатига БҲМ 340 000 сўм. Ушбу кўрсаткич бўйича мажбурий аудитдан ўтказилиши лозим бўлган 4 хил ҳолат юзага келиши мумкин.

📗 1-ҳолат. Активлар қиймати ва тушум ҳажми бўйича.
МЧЖ 2023 йил 31 декабр ҳолатига қуйидаги меъзонларга жавоб берса:
1️⃣ Активларининг баланс қиймати 34 млрд сўмдан ортиқ бўлса (100 000 БҲМ);
2️⃣ Реализациядан тушуми 68 млрд сўмдан ортиқ бўлса (200 000 БҲМ);

📗 2-ҳолат. Активлар қиймати ва ишчилар сони бўйича.
МЧЖ 2023 йил 31 декабр ҳолатига қуйидаги меъзонларга жавоб берса:
1️⃣ Активларининг баланс қиймати 34 млрд сўмдан ортиқ бўлса (100 000 БҲМ);
2️⃣ Ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 тадан ортиқ;

📗 3-ҳолат. Активлар қиймати ва ишчилар сони бўйича.
МЧЖ 2023 йил 31 декабр ҳолатига қуйидаги меъзонларга жавоб берса:
1️⃣ Реализациядан тушуми 68 млрд сўмдан ортиқ бўлса (200 000 БҲМ);
2️⃣ Ходимларнинг ўртача йиллик сони 100 тадан ортиқ;

📗 4-ҳолат. Давлат улуши мавжудлиги
МЧЖ 2023 йил даври учун давлат улушига эга бўлса, 2023 йил фаолияти мажубрий аудитдан ўтказилиши лозим.

Агар юқоридаги 4 та ҳолатдан бирортасига тушсангиз, демак 2023 йил якуни бўйича фаолият мажбурий тарзда ташқи аудитдан ўтказилиши лозим. Бундай компаниялар мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилганидан кейин ўн беш кун ичида, бироқ ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 июнидан кечиктирмай, солиқ органларига аудиторлик хулосасининг кўчирма нусхасини тақдим этади.

@auditor_team
👍6
Forwarded from YURIST MASLAHATI
Кимдир сизнинг номингизга кредит олмоқчи бўлса ёки сизни кафил қилмоқчи бўлса етти ўлчаб бир кесинг. Бундай ҳолатлар сиз учун наъмуна бўлсин дея каналга жойлаб бормоқдамиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
👍3
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Soliq kodeksining 227 prim 1-moddasiga asosan qoʻllanilgan jarima summasining 98 %i hisobdan chiqariladi

🖊O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining PF-39 son Farmoni qabul qilindi.

Unga ko‘ra:
Fiskal tartib-qoidalarga oid huquqbuzarliklar birinchi marta sodir etilganda – realizatsiya amalga oshirilgan oxirgi hisobot choragida olingan sof tushumning 2 %i (avval 100%);

♻️Bir yil davomida takror sodir etilganda – realizatsiya amalga oshirilgan oxirgi hisobot choragida olingan sof tushumning 20 %i miqdorida jarima solishga sabab boʻladi.

❌Mazkur Farmon kuchga kirgunga qadar fiskal tartib-qoidalarga oid huquqbuzarliklar (227 prim 1-modda) uchun qoʻllanilgan moliyaviy jarimalar boʻyicha mavjud qarzdorlikning 98 %i hisobdan chiqariladi va qarzdorlikni undirish bilan bogʻliq sud va ijro ishlari tugatiladi.

📌Undirilgan jarima summalarining 98%i kelgusi toʻlovlar hisobiga tadbirkorlik subyektlariga qaytariladi.

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |X| Threads
👏4
Forwarded from Avantaj|Buxgalteriya (Post_avantaj)
Счет-фактура маҳсулот сотилган пайтда расмийлаштирилиши керак, кейинги ойнинг 10-санасигача эмас.

Аксарият ҳолларда маҳсулот сотилган ёки хизматлар кўрсатилганда, счет-фактура ўша пайтда эмас, кейинги ойга ўтиб, лекин ўтган ой санаси билан расмийлаштирилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Кейинги ойнинг 10-санасигача фактура жўнатса бўлади деган фикр нотўғри фикрдир. БҲМС №2га асосан даромад харидор мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлганда тан олинади. ВМнинг 489-сонли қарорида ҳам ҳисобварақ-фактура товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санада расмийлаштирилиб тақдим этилади дейилган. Яъни, фактурани товар ёки хизмат сотилган пайтда расмийлаштириш керак. Қарорнинг 2-илова 6-бандида ойда бир марта фактура расмийлаштириладиган ҳолатлар келтириб ўтилган. Бухгалтерия қоидаси шундай.

@avantaj_buxgalteriya
👍3
Мени бўш турган биноим бор солиқ органлари мени қўшилган қиймат солиғива фойда солиғи тўловчи қилиб қўйишга ҳақлими?

📍ЖАВОБ:

Агар самарасиз фойдаланганингиз аниқланса ҳақли

Солиқ кодексининг 462-моддаси 12-бандига асосан Бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахслар, уларни самарасиз фойдаланаётганлиги бўйича хулоса чиқарилган ойдан кейинги ойнинг санасидан эътиборан қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтади.
👍3
Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
Уставга киритилган пулсиз мол-мулк бўйича нима тўполон?

#мулоҳаза

Бошқа мамлакатлар тажрибаси каби Ўзбекистонда ҳам компания (МЧЖ) устав фондини шакллантириш учун пул бўлмаган мол-мулкларни ҳам киритишга рухсат берилган. Бунда ушбу мол-мулк қиймати мулкдорлар ўзаро келишган қийматда компанияга киритилади.

✅ Масала нимада?
Асосий масала қуёшдаги ва соядаги иқтисодиётда. Баъзи компаниялар ушбу операция орқали товарлар камомадини яширишнинг ажойиб усулини топганликларида. Яъни ўтган давр учун кирим қилинмаган товарлар сотилган. Кирим йўқ ва натижада солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкин. Ечим ўша камомад санасидан олдин товарларни уставга киритилиши тўғрисида қарор қилиш ва далолатнома расмийлаштириш. Бу қоғоздаги мол-мулк компанияни катта молиявий жарималардан ва қўшимча солиқлардан асраб қолади деган умид бор.

✅ Лекин…
Буни ўз вақтида реал мол-мулк билан амалга оширган компания билан фақат қоғозда киритилган мол-мулкдан фарқлаш имкони йўқ. Чунки солиқ текширувчилар ўт ўчгандан кейин (товарлар сотилганда) келмоқда. Ўрмонга ўт кетса хўлу-қуруқ баравар ёнади деганларидек, барча компанияларга ушбу операцияни реал мол-мулк билан улуш киритганми, қоғоздаги мол-мулк билан улуш киритганми, фарқи йўқ, компания учун текинга олинган мол-мулк деб талқин қилинмоқда ва қўшимча фойда солиғи ҳисобланмоқда, шунингдек молиявий жарималар.

✅ Уставни рўйхатдан ўтказиш нима учун керак ўзи?
Уставга киритилган улушни тасдиқлашнинг асли моҳияти давлат томонидан мулкдорнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш. Унинг компаниядаги улуши мавжудлиги, эртага шу тасдиқланган улуш асосида компаниянинг фойдасидаги улушини талаб қила олишини таъминлайди.
Бошқа тарафдан кредиторларни ҳуқуқларини ҳимоялаш. Яъни тасдиқланган устав бўйича таъсисчилар ўзлари киритган улуш доирасида жавобгар бўладилар.

✅ Халқаро амалиёт
Баъзи давлатларда бундай расмий тасдиқдан ўтказиш амалиёти умуман мавжуд ҳам эмас. Масалан, Буюк Британия ва Янги Зеландияда бундай амалиёт мавжуд эмас. Шу шароитда ҳам компаниялар яшаб келмоқда. Халқаро тажрибага кўра, устав капиталига киритилган улушни бухгалтерия ҳисобида хусусий капитал тарзида тан олиш куни уни ҳисобга киритилган кун ҳисобланади. Ушбу мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш куни кечроқ сана бўлса ҳам. Бу бухгалтериянинг мохият шаклдан устунлиги тамоийилига асосланади.

📚 Масаланинг ечими...
Асосий масала киритилган мол-мулк харакатини кузатиш мақсади бўлса, реверс ҳисоб-фактура расмийлаштириш амалиётини киритиш мумкин. Яъни уставга киритиладиган мол-мулк бўйича электрон хужжатни олувчи томон расмийлаштиради, таъсисчи иккинчи томондан тасдиқлайди. Шунда МЧЖ тўғрисидаги Қонуннинг қулоғи тинчийди ва тўғри ишлаётган компанияларни уставга киритилган мол-мулки текинга олинган мол-мулк деб талқин қилинмайди.

@auditor_team
👍2👏1
Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
Ерни ободонлаштириш (0111)

#0111_0211

Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларига мувофиқ ЕРНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ҳам компания активи бўлиши мумкин. Бунинг учун бундай объект компанияга иқтисодий наф келтирадиган бўлиши ва компания томонидан назорат қилинадиган бўлиши лозим (Концептуал асос 39-45 бандлар). Шунингдек, 5-сон БҲМСнинг 4-бандига мувофиқ, ерни тубдан яхшилашга капитал қўйилмалар асосий воситалар таркибига киритилади.

✅ Нима учун ерни ободонлаштириш ўша ернинг ўз қийматига капиталлаштирилмайди?
Биринчидан, мазкур ҳисобварақ ер эгалик ҳуқуқида бўлмаган ва компания балансига олинмаган тақдирда ҳам ушбу ерда амалга оширилган сарфларни капиталлаштириш имконини беради. Иккинчидан, ердан фарқли равишда мазкур сарфларни амортизация қилиш имкони мавжуд. Шунинг учун ҳам 0111 ҳисобварағининг 0211 жуфти мавжуд. Демак, ерни ободонлаштиришни ердан ажратиш компаниянинг активлари портфелининг аниқроқ тасаввурини беради ва амортизацияни тўғри ҳисобга олиш имконини беради.

✅ Ҳисобварақнинг маъноси нима?
Бу ҳисобварақ компанияга тегишли ерлардан фойдаланишга яроқлилигини ва қийматини ошириш учун амалга оширилган сарфларни ҳисобга олиш учун фойдаланилади.

✅ Ерни ободонлаштиришга мисоллар
Суғориш тизимларини ўрнатиш, бинолар, тўхташ жойлари ёки кириш йўллари учун ерларни текислаш каби ишлар. Бу ерда айнан бино қуриладиган ерни ободонлаштириш сарфлари бино қийматига капиталлаштирилиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

✅ Ерни ободонлашитириш амортизацияси
Ерни ободонлаштириш амортизацияси 0211 ҳисобварағида акс эттирилади. Унинг амортизация харажати тегишлилигига кўра 20/27/94 каби ҳисобварақларга олиб борилиши мумкин. Ерни ободонлаштириш бўйича амортизация харажатларини кузатиш компанияларга ерни ободонлаштириш зарурати ва ободонлаштириш режасини ишлаб чиқишга ёрдам беради.

📚 Мазкур ҳисобварақни мақсадини тушунган компаниялар ўз ерлари ва тегишли ободонлаштиришни аниқ ҳисобини ва молиявий ҳисоботини таъминлаши мумкин бўлади.

@auditor_team
👍4
Forwarded from GENERALISSIMUS
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌Тадбиркорлар диққатига!

Назорат қилувчи органлар текширувга келганда қандай ҳаракат қилишни биласизми?

Агарда билмасангиз, бу видео сиз учун, албатта кўринг!

@generalissimus_uzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
WorldCom компанияси таназзулига сабаб нима эди?

#фойдали

WorldCom телеком сохаси бўйича ўз даврининг энг муваффақиятли компанияларидан бири эди. Тўқликка шўхлик қилган бу компания ўз даромадларини миллиардлаб долларга ошириш учун сохта бухгалтерия амалиётидан фойдаланишга қарор қилади.

Бунга эришиш учун компания ҳисобга олишнинг номақбул усулларидан фойдаланган, жумладан:

📍Алоқа каналлари бўйича сарфларни капиталлаштириш: алоқа каналлари сарфлари телекоммуникация тармоқларини қуриш ва сақлаш билан боғлиқ харажатлардир. WorldCom линия сарфларини, улар узоқ муддатли актив таърифига жавоб бериши ёки бермаслигидан қатъий назар капиталлаштира бошлаган. Бу компанияга ўз даромадларини кўпайтиришга ва харажатларни тан олишни кечиктиришга имкон берган.

Ўзбекистон амалиётида хам жуда кўп мулклар, улар компанияга узоқ муддат иқтисодий наф келитириши ёки келтирмаслигидан қатъий назар узоқ муддатли активлар сифатида тан олинади. Бу охир оқибат компанияни банкрот бўлишига сабаб бўлади.

📍Олинмаган даромадни тан олиш:
компания ҳақиқатда содир бўлмаган сотувлардан даромадни тан олишни бошлаб юборади. Бу компанияга ўз даромадларини кўпайтиришга ва компанияни аввалгидан кўра кўпроқ даромадли кўринишга имкон беради.

📗Компания ўз даромадларини қандай оширганига оид баъзи аниқ мисоллар:

1️⃣ Компания ҳар икки томон имзоламаган савдо шартномаларидан даромадни ҳисобга олади.

2️⃣ Компания, агар бу шартлар бажарилмаган бўлса ҳам, баъзи шартлар бажарилишига боғлиқ бўлган савдо шартномаларидан тушган даромадни ҳисобга олади.

3️⃣ Компания мавжуд бўлмаган маҳсулот ва хизматларни сотишдан тушган даромадни ҳисобга олади.

Охир оқибат, компаниядаги бухгалтерия фирибгарлиги компаниянинг қулашига ва унинг бир неча топ-менежерларига айблов эълон қилинишига олиб келди. Шунингдек, бундай фирибгарлик телекоммуникация соҳасига ишончнинг йўқолишига ва банкротлик тўлқинига олиб келди.

Ушба компания фирибгарлиги тўғрисида инглиз тилида тўлиқ маълумотни бу ерда ўқишингиз мумкин.

@auditor_team
👍3