Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
1.97K subscribers
212 photos
89 videos
116 files
443 links
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz!
Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular;

YouTube kanalimizga qo'shiling👇
https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Download Telegram
Bugundan dori-darmon vositalarini narxi 12 % oshadi.

2024-yil 1-apreldan QQS bo‘yicha ayrim imtiyozlar bekor qilindi

Quyidagilar bo‘yicha savdo aylanmasi 12% QQSga tortiladi

▫️tibbiy xizmatlar;
▫️veterinariya xizmatlari;
▫️dori vositalari;
▫️veterinariya dori vositalari, tibbiyot va veterinariya uchun mo‘ljallangan buyumlar.
👍4
Forwarded from SAVOLJAVOB.UZ
Савол: Ассалому алакум. Бизнинг ташкилотимиз Ўзбекистон худудида чет элдаги ташкилотга (норезидент) га хизмат кўрсатса хам экспорт бўладими? Фойда солиғидан имтиёз бўладими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси "ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТ ТЎҒРИСИДА" ги Қонунининг 11-моддаси 5-қисмига асосан Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси томонидан хорижий давлатнинг юридик ёки жисмоний шахси учун ишлар бажариш (хизматлар кўрсатиш), уларнинг бажарилиш (кўрсатилиш) жойидан қатъи назар, ишлар (хизматлар) экспорт ҳисобланади. Солиқ кодекси 337-моддаси 1-қисми 6-бандига асосан "Товарларни (ишларни) экспортга реализация қилишдан олинган фойда" га 0 даражали ставкада солиқ солинади.

Эътибор беринг: Мазкур модда 10-қисмига асосан товарлар экспорт қилинганда, 0 даражали фоиз миқдоридаги солиқ ставкаси солиқ тўловчилар томонидан, товарларни чет эл валютасида экспорт қилиш юзасидан даромадлар товарлар (хизматлар) экспортга чиқарилган кундан эътиборан бир юз саксон календарь куни ичида келиб тушмаган тақдирда, қўлланилмайди.

@SJMASNAD
Forwarded from YURIST MASLAHATI
#Бизнес_солиқ
КОРХОНАМИЗ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ ТЎЛАШГА МАЖБУРМИ?


Ассалому алайкум. Мани саволим бориди. Банкдан кредит олгандик, кредитни ўз вақтида тўлалмаганимиз учун банк гаровга қуйган мулкни аукционга қуйди. Аукционда мулк сотилмаганлиги учун банк уша кучмас мулкни 10% арзон нархда МИБни қарорига асосан балансига олди. Энди бу ерда ндс солиғини ким тулайди? Банкми ёки корхонами?

📍ЖАВОБ:
Солиқ кодексининг 238- моддасига асосан реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлган товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма қўшилган қиймат солиғининг солиқ солиш объекти ҳисобланади. Солиқ кодексининг 239- моддасига асосан товарга бўлган мулк ҳуқуқини пуллик асосда, шу жумладан товарнинг қарз шартномаси бўйича ўтказиш, товарни бепул бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади.

Солиқ кодексининг 242- моддасига асосан Агар товарни жўнатиш (бериш) амалга оширилмаса, товарга бўлган мулк ҳуқуқи харидорга ўтказилган кун товарларни реализация қилиш бўйича айланма амалга оширилган санадир. Кўчмас мол-мулк реализация қилинган тақдирда, кўчмас мол-мулкни бошқа шахс тасарруфига ўтказиш тўғрисидаги шартноманинг тарафлари томонидан имзоланган қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси бўйича харидорга кўчмас мол-мулк берилган сана айланма амалга оширилган сана деб ҳисобланади. Солиқ кодексининг 47-моддасига асосан товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.

Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади. Юқоридагиларга асосан. Қарз эвазига товарлар, ёки кўчар ва кўчмас мулк ваколатли органнинг қарори, суд қарори асосида ёки шартнома шартларига асосан қарз берувчи томонидан олиб қўйилганда, олиб қўювчига қарздор томонидан ҳисобварақ-фактура расмийлаштириб берилиши шарт. Ўз навбатида мулк эгаси қўйшилган қиймат солиғи тўловчиси ҳисобланади. Корхонанинг қарзи ҳисобига ижро органи қарорига асосан банк томонидан гаровга қўйилган мулк қабул топшириш далолатномасига асосан олиб қўйилган тақдирда, қабул-топшириш далолатномаси билан биргаликда мулки олиб қўйилган қарз берувчи банкка ҳисобварақ-фактурани ҚҚС билан расмийлаштириб бериши лозим.

Қўшилган қиймат солиғи тўловчисидан ҳисоб варақ фактура расмийлаштирилмасдан товар ва мол-мулкни олиб қўйиш ва мулк ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказилиши, Солиқ кодексининг 223-моддасига асосан яшинтирилган даромад деб баҳоланади ва 20 фоиз миқдорида молиявий жарима қзлланилган ҳолда, қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи ҳисобланиб бюджетга ундирилиши таъминланади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
👍2
Forwarded from AUDITOR (Ibrohim Ahmadxonov)
#иқтибос

Агар давлат бюджети ўз даромадларидан кўра кўпроқ харажат қилаётган бўлса, унда учта танлов қолади: солиқларни ошириш, пул чиқариш, қарз олиш.

Лекин бу учала танловдан ҳам оптималроқ ечим топилиши мумкин.

Асилбек Орипов

@auditor_team
👍5
Forwarded from Avantaj|Buxgalteriya (Post_avantaj)
2-3 ойда миллиардни "уриб" қўядиган тадбиркорларга бошланишида АОСни қатъий ставкада тўлаш анча фойдали бўлади.

Айланмадан олинадиган солиқни қатъий ставкада тўлаб ишласангиз, бир ойда энг кўпи билан 2,83 млн сўм солиқ тўлайсиз. Оборотингиз бир миллиарддан ошганда эса, мажбурий равишда ҚҚС тўлашга ўтасиз ва қатъий солиқ ҳисобланиши тўхтатилади.

*Асос:* Солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтишда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси ушбу солиқларни тўлашга ўтиш амалга оширилган *охирги календарь ой ҳисобга олинган ҳолда тўланади.* СК, 470 прим 1 модда.

Агар 3 ойда бир миллиард сўмдан ошсангиз, 3 ой учун 8,5 млн сўм қатъий солиқ тўлайсиз. Қатъий солиқ тўловчи бўлмасангиз эса айланмадан 4%, яъни 40 млн сўм солиқ тўлайсиз. Туманларда чакана савдо билан шуғуллансангиз ҳам солиқ ставкаси 2%, яъни 20 млн солиқ ҳисобланади. Демак, оборотингиз қисқа муддатда бир миллиарддан ошиши кутилса, солиқ миқдори нуқтаи назаридан қатъий ставкада тўлаш қулайроқ.

Албатта, ҚҚС тўлашга ўтишда қатъий ставкада солиқ тўловчиларга айрим чекловлар мавжуд. Бизнесингиздан келиб чиқиб ушбу ҳолатларни тўғри баҳолашингиз керак бўлади.

@avantaj_buxgalteriya
👍4
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣

📊 Auditorlik xizmatlari bozorining 2023-yil yakuni bo‘yicha hisoboti

🇺🇿O‘zbekiston Respublikasining 2021-yil 25-fevraldagi O‘RQ–677-sonli "Auditorlik faoliyati to‘g‘risida"gi Qonuni 12-moddasiga asosan, auditorlik xizmatlari bozorining 2023-yil yakuni bo‘yicha hisoboti taqdim etilmoqda.


🔎 Auditorlar soni 2023-yilning yakunida o‘tgan yilning shu davriga nisbatan 122 nafarga oshib, 1003 nafarga yetdi. Ulardan 24 foizi ayol, 76 foizi erkak auditorlar, 120 nafardan ortig‘i esa xalqaro sertifikatga ega auditorlardir.

➡️ Batafsil

🇬🇧 ENG

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube| Х
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Forwarded from davletovuz
10 апрель – Рамазон ҳайити

Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатда жорий йилда Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Forwarded from YURISTKADR
Бугун арафа куни, ходимлар вақтлироқ ишдан кетадиган кун.

Эртага 10 апрель Рўза ҳайити байрами куни. Бугун эса арафа куни.

Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Демак, бугун ходимлар иш вақти тугашидан камида 1 соат олдин ишни тугатишлари мумкин.

Камида 1 соат дейиляпти, бу дегани, агар иш берувчи ва ходимлар ўзаро келишса, ходимлар 2 соат олдин ҳам ишдан кетиш мумкин.

👉@yuristkadr
👍1
Forwarded from YURIST MASLAHATI
Эртага 13 апрель расман барча ходимлар учун иш куни

2023 йил 22 декабрдаги ПФ-213-сонли Президент фармонига асосан, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 13 апрель, шанбадаги дам олиш куни 12 апрель, жумага кўчирилган.

👉 @yuristlar_maslahati 👈
👍2
Forwarded from Водий бозор
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Респект

Бухгалтерга ишхонасидан янги мошина совға қилишибди.

Узоқ вақт халол ишлаб келган бухгалтерга ишхона рахбари янги мошина совға қилибди!

Барча бухгалтергаларга мана шундай кунлар албатта насиб қилсин:)

Бухгалтерларга юбориб қўямиз.

Канал👉 @VODIYBOZOR
👍23👏3🤩2🤔1
МЧЖга бегараз ижара шартномаси асосида физ.лицодан дамас машинаси олинган. Ёкилги списания килсакчи буладими кейин фойда солиғи базасидан чегирамизми? Шартнома беғараз бўлса, жисмоний шахсга солиқ чиқадими?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 567-моддасига асосан агар транспорт воситасини ижарага бериш шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, транспорт воситасини тижорат мақсадида ишлатиш муносабати билан ёнилғи ва ишлатиш жараёнида сарфланадиган бошқа материаллар ҳақини тўлаш, йиғимлар ва бошқа чиқимларни тўлаш ижарага олувчи зиммасида бўлади. Мазкур моддага асосан транспорт воситаларини ижарага олувчи жамият ёқилғи ва бошқа шу транспорт воситасидан фойдаланиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириши мумкин. Ушбу харажатлар асосли ва хужжатлар билан тасдиқланганлиги учун Солиқ кодекси 305-моддасига асосан фойда солиғи базасидан чегириш мумкин.

Ижара шартномаси беғараз (тўловсиз) бўлганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг “2024 ЙИЛ УЧУН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ТЎҒРИСИДА” ги Қонунига 8-иловага асосан жисмоний ва юридик шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиқиб жисмоний шахслар даромад солиғи хисобланиши керак. Энг кам ставкалар: енгил автомобиль (йўловчилар, багаж ташишга мўлжалланган ҳамда ҳайдовчи ўрнини ҳисобламаганда, ўриндиқлари сони 8 тадан кўп бўлмаган автотранспорт воситаси) 1 та автотранспорт воситаси учун ойлик ижара тўлови 780 000 сўм. Микроавтобуслар, автобуслар ва юк автомобиллари 1 та автотранспорт воситаси учун 1 550 000 сўм.
👍6
Forwarded from IN PLUS (Замира Джураева)
Иқтисодиёт ва молия вазири Халқаро валюта жамғармаси ва бошқа халқаро ҳамкорларга ҳукумат хуфиёна иқтисодиётга қарши курашиш бўйича ишларни бошлаш ниятида эканини айтди. Ҳужжатга кўра, 2030 йилгача хуфиёна иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш бўйича Стратегияни ишлаб чиқиш ва ҳукуматга киритиш кўзда тутилган бўлиб, унда бунинг улушини қисқартиришга янги ёндашувларни жорий этиш, давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини рақамлаштириш ва соддалаштириш орқали тадбиркорлик субъектлари ҳамда аҳоли ишончини мустаҳкамлаш назарда тутилади.
«Эртага, албатта, журналистлар, иқтисодчилар ва бошқаларда „Бу нима? Бу орқага қайтишми ёки жазо механизмларига ўтишми?“ деган савол туғилиши мумкин. Бундай нарса йўқ. Бир сўз билан айтганда, биз энди аста-секин ва эҳтиёткорлик билан қонун-қоидаларни бузаётган тадбиркорларни тартибга чақирмоқчимиз. Бошқа ҳеч нарса йўқ.

Манба
👍1
Биз билан хамкорлик килган яна бир корхона 99 балл рейтинги билан ААА тоифага киритилди.
👍18
Forwarded from Avantaj|Buxgalteriya (Post_avantaj)
Фойда солиғини кимлар 7,5 % тўлаши мумкин?

Солиқ кодексининг 337-моддасида қандай корхоналар фойда солиғи ставкасини икки баробар камайтириб тўлаши келтирилган. Булар:
- Товар ва хизматларнинг электрон савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар;

- 2022 йил 1 сентябрдан кейин илк маротаба фойда солиғи тўлашга ўтган айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар. Булар фойда солиғи тўлашга ўтган йилдан кейинги йилда бир йил давомида солиқни 2 баробар кам тўлайди. Масалан, 2023 йил октябр ойида фойда солиғи тўлашга ўтган айланмадан солиқ тўловчи 2024 йил давомида агар жами даромади 10 млрд сўмдан ошмаса, фойда солиғини 7,5% ставкада ҳисоблайди. 2024 йилда фойда солиғи тўлашга ўтган айланмадан солиқ тўловчи эса 2025 йил давомида 7,5 ставкада ҳисоблайди.

- 2022 йил 1 сентябрдан кейин жами даромади жорий солиқ даври мобайнида илк марта ўн миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар — жорий солиқ даври ва кейинги солиқ даври мобайнида, башарти пасайтирилган солиқ ставкаси қўлланиладиган солиқ даврларида жами даромади юз миллиард сўмдан ошмаса.

@avantaj_buxgalteriya
👍2
Биз тамомлаган институт хам тамом булди ...
🤔3👍2
Forwarded from YURIST MASLAHATI
#Бизнес_солиқ
Сизда мол-мулк солиғи миқдори кўпайиб кетган бўлса, мулкни ўзингиз қайта баҳолатишга ҳақлисиз. Солиқ кодексининг 412-моддасига асосан Агар объектнинг 1 кв. метри қиймати белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли. Бунда мустақил баҳолаш натижалари, шу жумладан солиқ тўловчи томонидан ўтган икки йилда ўтказилган мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади.

Изоҳ: Мол мулк солиғининг объектларга нисбатан солиқ базаси 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган энг кам қиймати қуйидагича

👉 Тошкент шаҳрида — уч миллион сўм;
👉 Нукус шаҳрида ва вилоят марказларида — икки миллион сўм;
👉 бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда — бир миллион икки юз минг сўм;

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

👉
@yuristlar_maslahati 👈
👍2
Forwarded from YURISTKADR
Кечиктирилган иш ҳақи учун фоиз ундириш тартиби.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги кечиктирилган иш ҳақи учун кечиктирилган ҳар бир кунга МК 333-моддаси бўйича компенсация тўлаш ҳақида содда қилиб тушунтириш берди.

👉@yuristkadr
👍7