Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
1.96K subscribers
212 photos
89 videos
116 files
443 links
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz!
Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular;

YouTube kanalimizga qo'shiling👇
https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Download Telegram
2020 йил учун молиявий ҳисоботни топширган ҳолда бухгалтерлар саволга дуч келишди: my.soliq.uz порталида молиявий ҳисобот таркибида “Фаолият тўғрисида маълумотлар”ни топшириш керакми? Савол мазкур шакл 31.12.2019 йил санаси билан жўнатишга ёпилганлиги сабабли юзага келди. Бу хақида buxgalter.uz эслатиб ўтади:

Йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги ҳажмда тақдим этилади Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича Қоидалар Молия вазирининг 27.12.2002 й. 140-сон буйруғига 7-илова:
• бухгалтерия баланси - 1-сон шакл;
• молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл;
• пул оқимлари тўғрисида ҳисобот - 4-сон шакл;
• ўз сармояси тўғрисида ҳисобот - 5-сон шакл.
Кичик корхоналар ва микрофирмалар фақат қуйидагилардан иборат бўлган йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этадилар Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича Қоидалар Молия вазирининг 27.12.2002 й. 140-сон буйруғига 7-илова 4.б:
• бухгалтерия баланси - 1-сон шакл;
• молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот - 2-сон шакл.
Кўрганимиздек, “Фаолият тўғрисида маълумотлар” шакли молиявий ҳисоботнинг кўрсатиб ўтилган шаклларида мавжуд эмас. Илгари уни барча ташкилотлар қўшимча ахборот сифатида тақдим этишган. Энди эса у my.soliq.uz порталида «31.12.2019 йилгача» санаси билан жўнатиш учун ёпиқ, сабаби молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва солиқ ҳисоботи ахборотини, шунингдек шундоқ ҳам солиқ органлари тизимида мавжуд бўлган солиқ тўловчиларнинг ҳисоб маълумотларини такрорлайди.
2020 йил учун молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатларига риоя қилинг Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги Низом Молия вазирлигининг 15.06.2000 й. 47-сон билан тасдиқланган:
• вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарувчи бошқа органлар учун - 2021 йилнинг 15 мартидан кечиктирмай;
• хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари учун - 2021 йилнинг 25 мартидан кечиктирмай;
• юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотлари - 2021 йилнинг 15 мартига қадар;
• барча қолган хўжалик юритувчи субъектлар учун - 2021 йилнинг 15 февралидан кечиктирмай.
‼️2021 йил 15 февраль:
🗓 2020 йил учун
🔹2020 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни;
🔹2020 йилнинг IV чораги (йиллик) учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни;
🔹2020 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқнинг ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлашнинг сўнгги куни;
🔹2020 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни;
🔹2020 йил (йиллик) учун бухгалтерия баланси (1-сонли шакл)ни тақдим этишнинг сўнгги куни;
🔹2020 йил (йиллик) учун молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-сонли шакл)ни тақдим этишнинг сўнгги куни.
🗓 2021 йил учун
🔹2021 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни.
‼️2021 йил 20 февраль:
🔹2021 йил январь ойи учун ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни.
https://t.me/kadirovich85
"Vatanparvar" МЧЖга савдо дукони олдига радар куйгани сабабли март ойидаги содир этилган авто коидабузарликлардан жами 150 млн сум жарима хисобланган. "Vatanparvar" МЧЖда бухгалтерия утказмаси кандай булади ва канча суммага?
Anonymous Quiz
22%
ДТ 4890 КТ 9390 37 500 000
28%
Дт 4890 КТ 9390 150 000 000
23%
ДТ 5110 КТ 4890 37 500 000
26%
ДТ 9390 КТ 6990 150 000 000
🤔1
Forwarded from SOLIQ YANGILIKLARI
ТОП-10: 2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп солиқ тўлаганлар

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро давлат солиқ инспекцияси матбуот хизмати 2020 йил сарҳисоби ҳақида ЎзАга маълум қилди.

2020 йилда республика миқёсида жами солиқ тушумлари миқдори 103,6 трлн сўмни ташкил этган бўлса, шундан 67,7 трлн сўм миқдордаги солиқ тушумлари айнан йирик солиқ тўловчилар томонидан амалга оширилган.

2020 йилда энг кўп солиқ тўлаганлар ТОП-10 лиги:

1. “Навоий кон-металлургия комбинати” давлат корхонаси
2. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ
3. “Ўзтрансгаз” АЖ
4. “Ўзбекнефтгаз” АЖ
5. “ЎЗБАТ” АЖ ҚК
6. “Лукоил”
7. “Ўзавто Моторс” АЖ
8. “Ўзбектелеком” АЖ
9. “Ҳудудгазтаъминот” AЖ
10. Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи МЧЖ

➡️ https://t.me/tax_uzb
ㅤ
Юқорида берган вадамизга кўра халкаро сертификатларнинг энг машхури ACCA ҳақида тўхталиб ўтмоқчимиз. ACCA- Association of Chartered Certified Accountants-Сертификатланган бухгалтерлар уюшмаси-Ассоциация дипломированных сертифицированных бухгалтеров. ACCA 1904 йилда Буюк Британияда ташкил этилган. Штаб квартираси Лондон шахрида жойлашган. Айни пайтда 178 давлатда филиал ва ваколатхоналари мавжуд. 7300 ортик ишчи ва 1,0 млндан ортик аъзолари мавжуд йирик уюшма. Ушбу уюшма номидан ўша машхур ACCA сертификати малакали бухгалтерларга берилади. ACCA-сертификатини олиш учун оз эмас куп эмас жами 13 имтихон топшириш талаб этилади ва бунга ўртача ҳисобда яхши талаба ёки фавкулотда малакали бухгалтер бўлсангиз 3-4 йил давомида эришишингиз мумкин.🔑 Имтихонларни 3 та модул тизимига бўлинган бўлиб.

📚1. F1 дан F3 - The Applied Knowledge level

📚 2. F4 дан F9 гача The Applied Skills level.

📚 3. F10 дан F13 гача The Strategic Professional level иборат.

‼️Келгуси постларимизда ҳар бир имтихонлар ҳақида алохида тухталиб ўтамиз.

Каналга обуна булинг!👇👇
@accounting_stuff
🛑🛑🛑

⏰ 2020 йилда юборилмай қолиб кетган ҳисобварақ-фактураларни юборишга руҳсат берилди.
Муддати 15.02.2021й.

⏰ В 2020 году было разрешено отправлять счет-фактуры, которые не отправлялись.
Срок до 15.02.2021г.


🔍 @buxgalter_kerak
Forwarded from SOLIQ YANGILIKLARI
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

❗️Сўнгги кунларда давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимларида узилишлар бўлганлигини инобатга олган ҳолда, январь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддати 2021 йилнинг 12 февралига қадар УЗАЙТИРИЛАДИ.

Яъни, жорий йилнинг январь ойи учун электрон ҳисобварақ–фактураларни расмийлаштирилиши ва тақдим этилиши 2021 йил 12 февраль соат 23:59 дан кечиктирмасдан амалга оширилиши лозим.

❗️Эслатиб ўтамиз, товарларни (хизматларни) жўнатилган санада ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаслик, шунингдек, ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилмаган товарларни (хизматларни) сотиб олиш солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади ва яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20% миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (Солиқ кодексининг 223-моддаси)

🗓2021 йил 1 мартдан бошлаб ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш имконияти бўйича чекловлар бекор қилиниши режалаштирилмоқда, лекин шу билан бирга товарларни (хизматларни) расмийлаштирмасдан реализация қилганлик ва электрон ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида тақдим этмаслик учун солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жарималарга тортилади.

🔹Шу муносабат билан, жавобгарликка тортилиш хавфининг олдини олиш учун ўз вақтида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз.

Товарлар жўнатиш ёки хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санасида расмийлаштирилиши лозимлигини маълум қиламиз.

🔹Электр ва (ёки) иссиқлик энергиясини, сувни, газни, коммунал хизматларни, алоқа хизматларини, темир йўл транспортини, транспорт-экспедиторлик хизматларини, қувурларда ташиш тизими орқали юкларни ташиш бўйича хизматларни реализация қилишда, шунингдек бошқа ҳолатларда товарлар (хизматлар)ни доимий (узлуксиз) равишда реализация қилишда, ҳисобварақ-фактура календарь ойининг охирги кунида маълум бир ой ичида етказиб берилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар)нинг бутун ҳажми учун бир марта расмийлаштирилади.
Бундай ҳолда, ҳисобварақ-фактура реализация қилинган ойнинг охирги санасида расмийлаштирилади ва товарлар (хизматларни) сотилган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача (яъни 9-кунни ҳисобга олган ҳолда) расмийлаштирилади.

➡️ https://t.me/tax_uzb
ㅤ
Каналга обуна булинг!👇👇
@accounting_stuff
МЧЖ эгаси хисобчидан суради 2020 йил буйича олишим керак булган дивидент 210 млн, биноси бор 1 г. ерни сотиб олмокчиман, киймати 200 млн. МЧЖга олсам яхшими ёки узимга. Кай бирида кам солик тулайман. Бино ишлаб чикаришим учун керак.
Anonymous Quiz
58%
Физ лицо булиб сотиб олиб корхонага ижарага бераса кам солик тулайди
42%
МЧЖ номидан сотиб олса кам солик тулайди
Ассалому алейкум каналимиз аъзолари бугун бухгалтерлар учун жуда куп хисоботларнинг сунгги куни шу сабабдан барчангизга куч кувват тилаб хисоботлар тугрисида эслатиб утмокчиман: ‼️‼️‼️‼️ Хисобот номи Муддати шакл
1-Даромад солиги 15.02.2021
2-Айланмадан олинадиган солик 15.02.2021
3-Кушилган киймат солиги 20.01.2021
4-Фойда солиги 01.03.2021
5-Мол-мулк солиги 15,02,2021 10401_13, 10401_12
6-Ер солиги 15.01.2021 10510_4, 10510_5
7-Сув солиги 20.01.2021 10608_1, 10608_2
8-Молиявий натижа 15.02.2021
9-Баланс 15.02.2021
—————————————————————
Электрон фактура жунатиш 12.02.2021
—————————————————————
Мол-мулк солиги хисоб-китоби 2020 15.02.2021 10403_9
Сув солиги хисоб-китоби 2020 15.02.2021 10601_6

@accounting_stuff
Корхона банкдаги уз маблаглари хисобидан биткоин (Вертуал пул) сотиб олди бухгалтерия утказмасини беринг?
Anonymous Quiz
42%
Дт 5610 Кт 5110
30%
Дт 5530 Кт 5110
14%
Дт 5210 Кт 5110
14%
Дт 5220 Кт 5110
❗️Ноқонуний нақдлаштириш схемаси
❗️Незаконная схема обналичивания
Янги тахрирдаги солик кодекси нечта моддадан иборат?
Anonymous Quiz
42%
483
24%
482
16%
481
18%
484
Forwarded from Doniyor Gʻaniyev
“Обнал”чи фирмалар билан ишлаганлар орасида бюджет ташкилотлари ҳам борми?

Жамоатчилик томонидан билдирилган эътирозлар, Олий Мажлис Палаталарининг қўмиталари ва депутатлар томонидан юборилган сўровлар , ҳатто Бизнез Омбудсман томонидан киритилган Тақдимномага қарамай, Давлат Солиқ Қўмитаси (ДСҚ) 396та шубҳали корхоналар билан ҳаморлик қилган тадбиркорлик субъектларидан ҚҚС қарздорлигини ундиришда давом этмоқда.

Эҳтимол, “обнал”чи фирмалар билан ишлаган тадбиркорлар орасида кўпи ҳақиқатда ҳуқубузарлик содир этаётганини билгандур ва тегишли тартибда қайта ҳисобланган ҚҚС қарздорлигини тўлаши керакдур. Бу борада ДСҚ талабини тўғри, деб ҳисоблайман ва бунга эътирозим йўқ.

Лекин бу солиқ органлари қонун ҳужжатларига зид тарзда ҳаракат қилиши мумкин, дегани эмас. Зеро, бир тарафнинг ноқонуний ҳаракатлари иккинчи тарафнинг ноқонуний ҳаракатларини оқламайди. Нима бўлган тақдирда ҳам аниқланган солиқ қарзларини ундириш қонун билан белиганган тартибда, биринчи навбатда, Солиқ кодексига мувофиқ амалга оширилиши керак эди.

Шу билан бирга, шубҳали солиқ тўловчилар билан ҳамкорлик қилган хўжалик субъектларнинг ҳаммаси тадбиркорлик субъектими ёки улар орасида бюджет ташкилотлари ва идоралари ҳам борми? Чунки давлат ташкилоти ва “обнал”чи фирма ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик яққол “откат” ва коррупция белгиси ҳисобланади.

Хўш шундай экан, тадбиркорлик субъектлари билан бир қаторда давлат ташкилотлари ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан ДСҚ томонидан аниқланган солиқ қарзларини ундириш, солиққа оид қонунбузарлик ва катта эҳтимол билан коррупция учун қандай қонуний чора кўрилмоқда?

Аслида, ДСҚ ахборот хизмати тадбиркорлар устидан ўтказилаётган камерал текширувлар натижаси билан мақтаниш билан бир қаторда шубҳали корхоналар билан ҳамкорлик қилган давлат ташкилотлари ва идоралари рўйхати, уларнинг мансабдор шахслари ҳақидаги маълумотларни очиқласа ҳамда уларга нисбатан кўрилаётган қонуний чоралар юзасидан ахборот бериб борса, мақсадга мувофиқ бўларди.

👉 @D_Ganiyev
Forwarded from Бухгалтерия Ҳисоби (Shahzod_👑)
#солиқ_тўловчи_календарь
#календарь_налогоплательщика

🗓 Эслатма ❗️2021 йил 23 февраль

2021 йил февраль учун:

💰 жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 миллиард сўмдан ошадиган фойда солиғи тўловчилари ҳар ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 340-моддаси иккинчи қисми).
——————————————-
🗓 Напоминаем ‼️ 23 февраля 2021 года последний день

за февраль 2021 года:

💰 уплаты ежемесячных авансовых платежей по налогу на прибыль налогоплательщиками, у которых совокупный доход с учетом корректировок за налоговый период, предшествующий текущему налоговому периоду, превышает 5 миллиардов сумов.
(часть вторая статьи 340 Налогового кодекса).

Ⓜ️soliq.uz

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг:
Telegram | Youtube | Instagram
Forwarded from МҲХС бўйича ҳисобот тузувчи суғурта ташкилотлари (Bobur)
Как_подготовиться_к_переходу_на_МСФО_узб.pptx
4.3 MB
🇺🇿 Ўзб

"МҲХСга қандай тайёргарлик кўриш лозим" мавзусидаги бухгалтерия ҳисобини МҲХС асосида юритадиган ташкилотларни қўллаб қувватлаш мақсадида ташкил этилган бепул онлайн-вебинарнинг тақдимот материалларини кенгайтирилган кўринишдаги шаклини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур тадқимот материалларидан, фаолият юритаётган ташкилотингизда, босқичма-босқич МҲХСга ўтиш жараёнлари бўйича умумий маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

———

🇷🇺 Рус

Представляем к вашему вниманию, развернутую версию презентационных материалов бесплатного онлайн-вебинара «Как подготовиться к переходу на МСФО», который был проведен с целью поддержки организаций, ведущих бухгалтерский учет по МСФО.

Из данных презентационных материалов вы можете получить общее представление к пошаговому переходу на МСФО.