Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
1.96K subscribers
212 photos
89 videos
116 files
443 links
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz!
Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular;

YouTube kanalimizga qo'shiling👇
https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Download Telegram
Forwarded from ACCA Uzbekistan
МЧЖ жорий йилнинг январь ойида ўзининг таъсисчиларига дивидендлар ҳисоблади, февралдан бошлаб эса уларни босқичма-босқич пул ва бошқа мол-мулк билан тўламоқда. Бунда қандай солиқ оқибатлари вужудга келади? Қачон солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва дивидендлар тарзидаги даромадлардан олинадиган солиқни тўлаш лозим? Ушбу саволларга buxgalter.uz илтимосига биноан Молия вазирлигининг бевосита солиқлар бўлими бошлиғи Умид ҲАМРОЕВ жавоб берди:
Солиқ оқибатлари
- Дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинади СК 343-м СК 351-м СК 387
МЧЖ иштирокчиларига дивидендлар тўлашда фойда солиғини (агар таъсисчи - юридик шахс бўлса) ёки ЖШДСни (агар таъсисчи - жисмоний шахс бўлса) қуйидаги ставкалар бўйича ушлаб қолинг:
5% Ўзбекистон резидентига тўлашда СК 337-м СК 381-м;
10% Ўзбекистон норезидентига тўлашда СК 353-м СК 382-м. Бунда Ўзбекистоннинг икки томонлама солиқ солишни олдини олиш соҳасида халқаро шартномалари нормаларини ҳисобга олинг.
Солиқ суммасини ҳар бир олувчи бўйича ҳар бир даромад тўлашга нисбатан аниқланг СК 345-м.
Эътибор беринг
Дивидендлар тарзидаги даромадлар бўйича солиқни тўлаш бўйича мажбуриятлар уларни ҳисоблаш пайтида эмас, балки ҳақиқатда тўлаш пайтида юзага келади СК 6 қ, 345-м. Шу боис ушлаб қолинган солиқни бюджетга дивидендларни тўлаш санасидан кечиктирмай тўланг.
Агар сиз дивидендларни 2021 йил январда ҳисоблаган бўлсангиз, бироқ уларни ушбу ойда тўламаган бўлсангиз, сизда солиқ тўлаш бўйича мажбурият мавжуд бўлмайди. Сиз солиқни ҳақиқатда дивидендларни тўлашда тўлайсиз.
2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон резидентларига тўланадиган дивидендлардан олинадиган солиқ ҳисоб-китобида, ҳисобланган дивидендлар суммасидан илгари корхона томонидан олинган дивидендларни чегириб ташлаш мумкин СК 3 қ, 345-м.
Агар таъсисчиларнинг қарорига биноан сиз дивидендларни пул маблағлари билан эмас, балки корхонанинг бошқа мол-мулки (ТМБ, асосий воситалар, номоддий активлар ёки бошқа активлар билан) билан тўласангиз, ҚҚС, фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин.
Солиқ ҳисоботи
Сиз дивидендларни кимга - жисмоний шахсга ёки юридик шахсга тўлашингиздан ва қўлланилаётган солиқ солиш тартибидан (ҚҚС ва фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқ) қатъи назар, солиқ агенти томонидан тўлов манбаида ушлаб қолинадиган, дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадлардан олинадиган солиқ Ҳисоб-китобини тақдим этинг АВ томонидан 24.02.2020 й. 3221-сон билан рўйхатга олинган Давлат солиқ қўмитасининг 28.01.2020 й. 2020-03-сон қарорига 3-илова.
Ҳисоб-китобни тақдим этиш муддати - дивидендлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг 20 кунидан кечиктирмай. Яъни агар улар январда ҳисобланган бўлса, биринчи Ҳисоб-китобни 2021 йилнинг 22 февралидан кечиктирмай (20 февраль - дам олиш куни) тақдим этиш зарур. Кейинчалик ҳисоб-китобни дивидендларни тўлайдиган ҳар бир ой учун тақдим этинг СК 5 қ, 351-м.
Forwarded from Moliyaviy hisobot
👨🏻‍🏫 9-son MHXS: "Moliyaviy instrumentlar" mavzusidagi vebinarimizni 5 minutda boshlaymiz.

Youtubega marhamat: http://www.youtube.com/watch?v=vGzMJVOPkz8

Hurmat bilan,
Javlon Umarov
@ifrs_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#солиқчи_кўмакчи #солиқ_ҳисоботлари

📹 Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тўлдириш бўйича видеоқўлланма

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Бирор товар ёки маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун кетган барча харажатларнинг пулдаги кўриниши нима дейилади?
Anonymous Quiz
64%
Таннарх
8%
Даромад
24%
Харажат
5%
Нарх
Чек беришни рад этиш қанча миқдорда жарима солишга сабаб бўлади?
Anonymous Quiz
29%
3 миллион
50%
5 миллион
9%
7 миллион
11%
10 миллион
Forwarded from ACCA Uzbekistan
Илгари валюта счётларида ҳисобда бўлган суммалар дивидендлар тўлашга йўналтирилиши мумкин эди АВ томонидан 22.10.1998 й. 511-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқаруви томонидан 05.09.1998 й. 232-сон билан тасдиқланган. 2020 йил августда ушбу қоидалар ўзгарди АВ томонидан 31.08.2020 й. 3281-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 29.08.2020 й. 18/5-сон қарорига 1-илова. Энди уларда валюта маблағларини сарфлаш йўналишларининг ёпиқ рўйхати кўрсатилган, уларнинг орасида дивидендлар тўлаш мавжуд эмас.
Buxgalter.uz илтимосига биноан саволни МҲХС ва бошқарув ҳисоби бўйича сертификатланган мутахассис, «Profi Training» молия саводхонлиги мактаби бизнес-мураббийи Александра ТОЛМАЧЕВА тушунтирди:


🏢🏢🏢- Корхонанинг валюта маблағларини энди дарҳол Ўзбекистон резидентлари бўлган таъсисчиларга дивидендлар тўлашга йўналтириб бўлмайди. Дастлаб уларни Ўзбекистон сўмига конвертация қилиш ва шундан кейин дивидендларни тўлаш зарур.

📈📈📈Фараз қилайлик, корхона 2020 йил якуни бўйича 300 000 000 сўм соф фойда олди. Ягона таъсисчи - жисмоний шахс, Ўзбекистон резиденти. Корхонанинг валюта счётида - $50 000.

2021 йил мартда корхона 2020 йил фойдасининг тўлиқ суммасини тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади. Дивидендлар тўлаш кунида (09.03.2021 й.):

МБ курси: 1 АҚШ доллари - 10 497,47 сум;
сотишнинг биржа курси: 1 АҚШ доллари -10 440 ,65 сўм.
Дивидендларнинг тўлиқ суммасини тўлаш учун корхона тахминан $29 000 (300 000 000 : 10 440,65)ни сотиши зарур.

Валюта сўмга айирбошлангандан кейин дивидендларни тўлаш мумкин. Бунда шуни эътиборга олингки, Ўзбекистон резидентлари бўлган таъсисчиларнинг дивидендлар тарзидаги даромадларига тўлов манбаида 5% ставка бўйича дивиденд солиғи солинади. https://t.me/mansuracca
Forwarded from ACCA Uzbekistan
Апрелдан солиқ аудити: бу кимларга тааллуқли?

📈Солиқ органлари ҳалол тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бизнесда тенг рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида солиқ тўлашдан қасддан бўйин товлаётган, яъни фаолиятида юқори хавф даражаси аниқланган айрим хўжалик субъектларида Солиқ кодекси нормалари асосида солиқ аудити ўтказишни бошламоқда.

_______________________________

Налоговый аудит с апреля: кого он коснется?

📈 Для поддержки добропорядочных предпринимателей и формирования равной конкурентной среды, в соответствии с нормами Налогового кодекса в отношении некоторых хозяйствующих субъектов, в деятельности которых выявлен высокий риск уклонения от уплаты налогов, государственные налоговые органы начинают налоговый аудит. https://t.me/mansuracca
Forwarded from МҲХС бўйича ҳисобот тузувчи ташкилотлар(Банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари)
3. МҲХС-15_MF_IFRS.pdf
2.1 MB
15-сон МҲХС “Ҳаридорлар билан шартномалар бўйича тушум” бўйича бугун ўтказилган вебинар слайдларини тақдим этамиз.
Мазкур вебинарни такроран https://www.youtube.com/channel/UCd_UAH2n3fNXk0nBi2gvZfA каналида кўришингиз мумкин.