Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
1.97K subscribers
212 photos
89 videos
116 files
443 links
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz!
Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular;

YouTube kanalimizga qo'shiling👇
https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Download Telegram
Forwarded from Бухгалтерия | Зоҳиджон Сайдуллаев (+998972530085 ACCOUNTING SERVICE)
☝️Президент ташаббуси билан тадбиркорларни текширишга қарши мораторий бу йилга ҳам узайтирилган. Лекин мораторий талаби ижроси бугун қай аҳволда?

Солиқ ва бошқа идоралар мораторий талабларини четлаб ўтиб, тадбиркорларни текширишаётгани ҳақида кўплаб мурожаатлар бўлмоқда.

Буни Бизнес омбудсман ҳам тасдиқласа керак: текширувлар бўлаяпти.

Шу боис, мораторийни четлаб ўтиб, текширув ўтказилган ҳолатлар бўйича тадбиркорлар қуйидаги ботга мурожаат қилишлари мумкин: @Kusherbayevga_murojaatbot

Мурожаатлар масъуллар ва жамоатчиликка етказилиб, чора кўриш учун эълон қилиб борилади.

Айтилаётган ва қилинаётган ишлар бир бўлсин!
Битта ишончномани икки ва ундан ортиқ ҳисоб фактура учун расмийлаштириш мумкинми?
Anonymous Quiz
61%
Ха, мумкин
39%
Йук, мумкин эмас
Кадастри йўқ уйларга 3 карра миқдорда ер солиғи солиш вақтинча тўхтатиб турилади

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Адлия вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлигига бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳларини шакллантириб, ишларни бошлаш топширилди. Ишчи гуруҳлари:

- 1 октябрга қадар маҳаллабай кадастр ҳужжати бўлмаган хонадонларнинг электрон рўйхатини шакллантиради;

- уй-жойга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишга асос бўлувчи ҳужжатларни тўплайди ва электрон базага киритади.

Мутасаддиларга республиканинг барча ҳудудларида кадастри йўқ хонадонлар масаласини узил-кесил ҳал қилиш учун алоҳида қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, муҳокамага киритиш вазифаси қўйилди.

Янги қонун қабул қилингунига қадар бу уй-жой эгаларига уч карра оширилган солиқ қўллаш тўхтатиб туришга қарор қилинди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Ходим 1 февраль куни Тошкент шаҳридан Самарқандга 9 кунлик хизмат сафарига юборилди. ЭКИХ 300 000 сўм. Ходимнинг кундалик харажатлари учун энг камида канча ажратилиши керак?
Anonymous Quiz
34%
270 000
36%
300 000
11%
245 000
20%
900 000
Ҳисобот топширишга кечиксангиз, қандай санкциялар қўлланилади
– Шунга ўхшаш вазиятда ҳам юридик шахс, ҳам унинг мансабдор шахслари жавобгарликка тортилиши мумкин.
Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи бўлган юридик шахснинг мансабдор шахси ёки солиқ тўловчи бўлган жисмоний шахс маъмурий жавобгарликка тортилади СК 220-м..
Эътибор беринг
Солиқларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаганлик мансабдор шахсларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача, бир йил давомида такрор содир этилган бўлса БҲМнинг 3 бараваридан 10 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади МЖТК 175-м..
Эслатиб ўтамиз, айнан бухгалтерия ҳисоби субъекти раҳбари солиқ ҳисоботининг ва бошқа молиявий ҳужжатларнинг тайёрланишини таъминлаши шарт 30.08.1996 йилдаги ЎРҚ-279-I-сон Қонун 11-м..

Шуни таъкидлаш муҳимки, МЖТКнинг 175-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар йўл қўйилган бузилишларни ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан эътиборан 30 кунлик муддатда ихтиёрий равишда бартараф этган ва (ёки) етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмас, бошланган иш эса тугатилиши лозим. Бундан фуқароларнинг ҳаёти ва (ёки) соғлиғига зарар етказилган ҳоллар мустасно МЖТК 271-м. 11-б..

МЖТКнинг 175-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўриб чиқилади МЖТК 245-м..

Солиқни ўз вақтида тўламаганлик учун, солиқдан ташқари пеня тўланади (уни тўлаш бўйича мажбуриятнинг бажарилишини таъминлашга доир бошқа чоралар, шунингдек солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари қўлланилишидан қатъи назар).

Ҳар бир кечиктирилган кун учун пеня солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади. Пенянинг фоиз ставкаси Марказий банкнинг шу даврда амалда бўлган асосий ставкасининг 1/300 га тенг этиб қабул қилинади СК 110-м..
2022 йил 1 июлдан бошлаб товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) электрон савдосини амалга оширувчи барча солиқ тўловчилар ЖШДСни неча % ставкада тўлайдилар?
Anonymous Quiz
51%
12
13%
8
17%
7.5
19%
1
👍1
Сталкивались ли Вы с получением писем от ГНК, в персональном кабинете, "задним числом"?
Шахсий кабинетда, ДСҚ томонидан, "орқа сана" билан хат келишига дуч келганмисиз?
Anonymous Poll
58%
Да/Ха
42%
Нет/Йук
Сталкивались ли Вы с аннулированием сертификата НДС "задним числом"?
ҚҚС сертификати "орқа сана" билан бекор қилинганига дуч келганмисиз?
Anonymous Poll
37%
Да/Ха
63%
Нет/Йук
Forwarded from YURISTKADR
БУХГАЛТЕР ТЎСАТДАН АРИЗА ЁЗДИ. НИМА, У ИСТАГАН ВАҚТДА БЎШАБ КЕТА ОЛАДИМИ?

САВОЛ.
Сизга қуйидаги мазмунда саволим бор эди, яъни 3 мингтадан ортиқ ходим ишлайдиган корхона бош хисобчиси хохлаган пайтида ўз хохиши билан ариза ёзиб ишдан бўшаб кетиши мумкинми? Бўшашдан олдин огохлантириши керакми? Корхона бош хисобчини ўрнига бошқа муносиб одамни ишга олиши учун уни лавозимидан бўшатмасдан турса буладими? Агар бўлса қанча вақт бўшатмай туриши мумкин? Корхонани банкротлик масаласи ҳал бўлаётган пайтда бош ҳисобчи ўз ҳохиши билан ишдан бўшаб олиши тўғрими? Илтимос, имкони бўлса батафсил жавоб беринг. Жавоб учун олдиндан катта рахмат.

ЖАВОБ.

Бу ерда бир нарсага чалғиманг.

Меҳнат кодексининг 99-моддаси 1-қисмига асосан:

➖ходим номуайян муддатга тузилган меҳнат шартномасини ҳам, муддати тугагунга қадар муддатли меҳнат шартномасини ҳам, икки ҳафта олдин иш берувчини ёзма равишда огоҳлантириб, бекор қилишга ҳақлидир;

➖огоҳлантириш муддати тугагандан сўнг ходим ишни тўхтатишга ҳақли, иш берувчи эса, ходимга меҳнат дафтарчасини бериши ва у билан ҳисоб-китоб қилиши шарт.

Яъни, ҳар қандай ходим у бухгалтер бўладими, ёки бошқами, иш берувчини 2 хафта олдин огоҳлантириб, ўз ташаббуси (аризаси) билан шартномани бекор қилишга – ишдан бўшаб кетишга ҳақлидир. Бу ходимнинг ҳуқуқи ҳисобланади.

Бундай ҳолатда иш берувчи ўша муддат тугаши билан ходимнинг меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги буйруқ чиқариб бериши керак.

Ўша 2 хафталик огоҳлантириш муддати тугаганидан кейин ходим ишни батамом тўхтатишга ва ўзини ишдан бўшади деб ҳисоблашга ҳақли бўлади.

Демак, ана шу 2 хафталик муддат давомида иш берувчи бўшаётган бухгалтернинг ўрнига бемалол номзод қидириши мумкин, шу муддат охиригача иш берувчи бухгалтерни бўшатмай туриши мумкин.

👉@yuristkadr
#qonunchilikdagi_yangiliklar

Norezident jismoniy shaxslarning O‘zbekistondagi manbalardan oladigan daromadlari bo‘yicha soliq solish stavkasi pasaytirildi

Soliq stavkasi 20%dan 12%gacha pasaytirildi.

Masalan, agar norezidentning bir oyda daromadi 1000 shartli birlikni tashkil etgan bo‘lsa, budjetga ushbu summadan 200 shartli birlik to‘langan. Hozir ushlab qolish summasi 120 shartli birlikni tashkil qiladi.

Eslatib o‘tamiz, 12% – rezident jismoniy shaxslar uchun ham JShODS stavkasi.

Soliq stavkasini pasaytirish qaysi paytdan e'tiboran amal qiladi?

O‘RQ-785-son Qonunga asosan 12% stavka 2022-yil 1-maydan boshlab hisoblangan daromadlarga qo‘llaniladi.

Qaysi daromadlarga 12% stavka qo‘llaniladi?

12% stavka mehnat shartnomalari va fuqarolik-huquqiy xususiyatdagi shartnomalar bo‘yicha olingan daromadlarga, shuningdek boshqa daromadlarga qo‘llaniladi, bundan dividendlar, foizlar va fraxtdan olinadigan daromadlar mustasno.

Oldingi darajada saqlanib qolgan soliq stavkalari:

▫️dividendlar va foizlar bo‘yicha – 10%;
▫️xalqaro tashishlarda transport xizmatlarini taqdim etishdan olinadigan daromadlar bo‘yicha (fraxtdan olinadigan daromadlar) – 6%.

May-iyun uchun JShODS bo‘yicha hisobotni qayta topshirish zarurmi?

Yo‘q, qayta topshirmasa bo‘ladi. Hisobot yil boshidan o‘sib boruvchi yakun bilan taqdim etilishi bois, iyul hisobotida tuzatishlarni aks ettirish yetarli.
__________
#новое_в_законодательстве

Снижена ставка налогообложения по доходам физлиц-нерезидентов, полученным от источников в Узбекистане

Ставка налога на доходы снижена с 20% до 12%.

Например,
если доход нерезидента за месяц составлял 1000 у.е., то ранее в бюджет уплачивалось 200 у.е. от этой суммы. Сейчас сумма удержания составит 120 у.е.

Напомним, что ставка НДФЛ и для физлиц-резидентов - 12%.

С какого момента действует понижение ставки налога?

Согласно принятому № ЗРУ-785, ставка 12% применяется к доходам, начисленным с 1 мая 2022 года.

К каким доходам применяется ставка 12%?

Ставка 12% применяется к доходам, полученным по трудовым договорам и договорам гражданско-правового характера, а также к другим доходам, за исключением дивидендов, процентов и доходов от фрахта.

Ставки налога, которые остались на прежнем уровне:
▫️по дивидендам и процентам – 10%;
▫️по доходам от предоставления транспортных услуг при международных перевозках (доходы от фрахта) – 6%.

Нужно ли пересдавать отчетность по НДФЛ за май-июнь?

Нет, можно не пересдавать. Так как отчет представляется нарастающим итогом с начала года, достаточно отразить корректировки по итогам июля.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Forwarded from YURISTKADR
Ишга тиклашга оид қизиқ бир амалиёт ҳақида.

Амалдаги Меҳнат кодексининг 112-моддасида тахминан мана бунақа мазмундаги қоида бор:

➖ходимнинг илтимосига кўра суд ишга тиклаш ўрнига унинг фойдасига камида 3 ойлик иш ҳақи миқдорида қўшимча ҳақ ундириб бериши мумкин.

Эътибор беринг, бу қўшимча ҳақ ходимга ундириб бериладиган мажбурий прогул тўловидан, ишга тиклаш учун ходим қилган ҳаражатлардан ва маънавий зарар учун ундириладиган суммалардан ташқари ундириладиган алоҳида тўловдир.

Масалан, ходим иш берувчи билан келишмовчилик ортидан ишдан бўшатилган бўлади. Ишга тикланган тақдирда у ўша корхонада бир кун ҳам ишлашни истамайди. Ор-номус ва ғурур учун ишга тикланиб ва ўзининг ҳақлигини исботлаб, шу заҳоти ишдан бўшаб кетишни режа қилади. Асосийси, ишга қайта тикланиб, юзи ёруғ бўлса бўлди. Бошқа томондан раҳбарнинг айби билан қанчадир вақт ишсиз юрганлиги учун суд унга мажбурий прогул учун иш ҳақларини, у кўрган маънавий зарарини ва адвокат учун қилган ҳаражатини ундириб беришини билади. Бундай ҳолларда ходим биз айтган юқоридаги қоидадан унумли фойдаланиб, “стадионинггаям...” дейтши мумкин. Талабларини асослантириб бўлганидан кейин, суд жараёнида ишга тикланишдан воз кечадида, унинг ўрнига судга қўшимча равишда 3 ойлик иш ҳақи (окладига қўшимча устамалар, мукофот ва бошқа тўловлар қўшилган ҳолдаги иш ҳақи) миқдоридаги пул маблағларини ундириш ҳақида илтимоснома киритади.

▪️Бундай ҳолатларда агар ходим ҳақиқатдан ҳам ноқонуний бўшатилганлиги аниқланса, суд даъво талабларидан келиб чиқиб ходим фойдасига:

➖мажбурий прогул вақти учун иш ҳақини;

➖ходим судда даъволашиш ва ҳуқуқини тиклаш учун қилган ҳаражатларини;

➖ходимга етказилган маънавий зарар суммаларини;

➖ҳамда ишга тиклаш ўрнига 3 ойлик иш ҳақи тўловларини ундириб беради.

Мисол. Ишдан бўшатилгандан кейин тахминан 6 ой давомида бўш юрган ва ойига дейлик 7 млн. сўм иш ҳақи олиб келган ходим бўйича тахминан мана бундай сумма ундирилиши мумкин: мажбурий прогул вақти учун 42 млн. сўм, адвокатга ва ҳуқуқини тиклашга қилган ўртача 10 млн. сўм, маънавий зарар учун 10 млн. сўм ва 3 ойлик иш ҳақи учун 21 млн. сўм, жами 83 млн. сўм.

☝️Баъзи бир вазиятларда, масалан, бошқа иш топиб бўлган ва аввалги ишхонасидан хафсаласи пир бўлган ходимлар учун албатта бундай позиция анчагина қулай бўлиши мумкин.

👉@yuristkadr
ХОДИМ МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ДАВРИДА КАСАЛ БЎЛИБ ҚОЛСА, КАСАЛЛИК НАФАҚАСИ ТЎЛАНМАЙДИМИ?
Anonymous Quiz
51%
Ха туланади
43%
Йук туланмайди
6%
Бизда туланмаса керак
Амалдаги қонунчиликда контракт пулига йўналтирилган даромадларга берилган солиқ имтиёзидан кимлар ва қай тартибда фойдаланади

Ўзбекистон Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандида жисмоний шахсларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан ўзининг, 26 ёшга тўлмаган фарзанди ёки эри (хотини)нинг таълим олиши учун йўналтирилган қисми даромад солиғидан озод этилиши белгиланган.

Таълим учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда солиқ чегирмаси тақдим этилади:

👉 ўз маблағлари;
👉 жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
👉 юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).
👉 тўлов ойлик иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда, солиқ органига жами йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин (27.05.2010 йил Адлия Вазирлигидан 2107-сон билан рўйхатга олинган Низом).

Бунда, солиқ чегирмасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлаш учун ариза орқали қуйидагилар тақдим этилади:

👉 ОТМ тўловли-контракт асосида ўқиш тўғрисида шартнома нусхаси;
👉олий ўқув юртлари ҳисоб рақамига пул маблағларини тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
👉 шахсни тасдиқловчи маълумотлар.

Солиқ чегирмаси давлат солиқ хизмати органлари орқали жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш йўли билан ҳамда солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан тўлов манбаида — иш берувчи томонидан ҳам берилиши мумкин.

Ака-ука, опа-сингил, амма-хола, амаки-тоға, васий ва бошқаларнинг таълими учун тўловларда ушбу имтиёз қўлланилмайди

Эслатиб ўтамиз, жами йиллик даромадингиз тўғрисидаги декларацияни солиқ инспекциясига шахсан ташриф буюриш ёки почта орқали буюртма хатда юбориш ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этишингиз мумкин.
👍1
📣📣📣 Хизмат сафарларига оид жуда муҳим янги ҳужжат қабул қилинди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 августдаги 424-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат сафарлари тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Қарор 2022 йил 2 август кунидан кучга кирди.

Низом бюджет ташкилотлари, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиздан кўп бўлган ташкилотларга мажбурий, қолган ташкилотлар учун тавсиявий аҳамиятга эга бўлади.

Масалан бир янгилик, хизмат сафарлар билан боғлиқ кунлик ҳаражатлар ҳақида.

Кундалик ҳаражатлар учун ҳақ кўпи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 фоизигача тўланади ва бунинг таркибида:

➖ходимнинг хизмат сафари даврида овқатланиш ҳаражатларини тасдиқловчи чеклар тақдим этилганда
базавий ҳисоблаш миқдоринанг 25 фоизигача (алкоголли ичиликлар ва тамакаии маҳсулотлари мустасно);

➖бошқа ҳаражатлар учун 10 фоизгача тўлов тўланади.

Маълумот учун аксарият ташкилотлар, айниқса, давлат идоралари кундалик ҳаражатлар учун БҲМнинг 10 фоизи миқдорида, яъни бор йўғи 30.000 сўм тўлов тўлаб келаётган эди.

❗️Энди, янги ўзгаришга асосан ходимлар кунлик ҳаражатлар учун БҲМнинг 35 фоизигача, яъни 105.000 сўмгача олиши мумкин бўлади. @accounting_stuff
🍏🍐🍇Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини юридик шахслар накд пулга харид қилиши қандай расмийлаштирилади ?
– Умумий қоидага биноан жисмоний шахслардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш олди-сотди шартномаси ва қабул қилиш-топшириш далолатномаси билан расмийлаштирилади ФК 386-м.. Олди-сотди шартномасида жисмоний шахснинг ЖШШИРи кўрсатилган бўлиши керак, сабаби уни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилувчи корхонанинг ЖШДС бўйича солиқ ҳисоб-китобларида акс эттириш зарур.
Агар жисмоний шахс йирик ва мунтазам тўловларни олса, солиқ органида битимнинг ҳақиқийлигига нисбатан шубҳа уйғониши эҳтимолига унинг ЖШШИРини паспорти нусхаси билан тасдиқлаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ҳисобда харид қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини эътироф этиш учун қуйидаги ҳужжатлар зарур бўлади:
омбор ходими томонидан маҳсулотларни қабул қилишга кирим ордери ёки юкхати - агар сотувчи маҳсулотларни корхона омборига мустақил равишда олиб келган бўлса. Пулларни тўлаш корхона кассаси орқали чиқиш ордери асосида расмийлаштирилади, унда ҳам олувчининг паспорт маълумотларини кўрсатиш зарур; бўнак ҳисоботи (харид далолатномаси). Уни корхона ходими - моддий жавобгар шахс тўлдиради, агар харид бозорда амалга оширилган бўлса. Бўнак ҳисоботи маълумотлари ҳисобдор шахс томонидан олинган корхона пуллари нималарга ва қандай суммада сарфланганлигини акс эттириши керак. Маҳсулотларнинг ҳақиқатда келиб тушиши эса омбор ходимининг ҳужжати билан тасдиқланади (маҳсулотларни қабул қилишга кирим ордери ёки юкхати).
📗📘📙 Солиқ ҳисоботида қандай акс эттирилади?
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун тўлов жисмоний шахс учун - бу бошқа даромад СК 377 2-б.. Бошқа даромадларни тўлашда солиқ агенти тўлов манбаида ЖШДСни ушлаб қолиши шарт СК 387-м. 1-қ. 4-б.. Бунда бундай даромадга ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилади СК 378-м. 8-б..
Солиқ - бўлмайди, бироқ ЖШДС ҳисоб-китобини тўғри тузиш - тўловларни жисмоний шахснинг жами даромадига киритиш (Ҳисоб-китобга 6-илова) ва ушбу даромадга қўлланилган имтиёзни акс эттириш (Ҳисоб-китобга 2-илова) зарур.
Сотувчидан бошқа ҳеч қандай маълумотлар талаб қилинмайди.
СКнинг илгариги таҳририда имтиёз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга тақдим этилган, олиб сотувчиларга эмас. Уни қўллаш учун жисмоний шахсда ушбу маҳсулотлар етиштирилган ер участкасининг мавжудлигини тасдиқлаш зарур бўлган. СКнинг амалдаги таҳририда имтиёз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг барча сотувчиларига қўлланилади. Ер участкасининг мавжудлигини тасдиқлаш шарт эмас. @accounting_stuff