Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
1.97K subscribers
212 photos
89 videos
116 files
443 links
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz!
Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular;

YouTube kanalimizga qo'shiling👇
https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Сув_солиғи_бўйича_процентовка_2023_йил_учун.pdf
3.1 MB
!!! 2023-yilda suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq boʻyicha % .Suv resurslaridan foydalanganlik uchun soliq boʻyicha boʻnak toʻlovlar miqdorini hisoblab chiqarish uchun soliq toʻlovchilar joriy yilning 20-yanvaridan kechiktirmay, amalga oshirish lozim,
👍7
✅ Hurmatli soliq to'lovchilar❗️

Elektr ta'minoti tizimidagi uzilishlar munosabati bilan tadbirkorlik subyektlari tomonidan yo‘llanayotgan murojaatlarni inobatga olgan holda 2022-yil dekabr oyi uchun EHF rasmiylashtirish muddati 2023-yil 19-yanvarga (19-yanvar kuni ham) qadar uzaytiriladi.
👍9
Forwarded from Rasul Kusherbayev
Январь ойи учун кредит тўловларини чўзиш таклиф этилади

Шу кунларда банклардан кредит ҳисобига тирикчилик учун автомобил, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш воситаларини олган кўплаб фуқаролардан мурожаатлар бўлмоқда.

Асосий муаммо аномал совуқ натижасида газ, электрдаги чекловлар ва ноқулай об-ҳаво сабабли нормал фаолият олиб бора олмаганликлари учун январь ойи кредитини тўлаш имконияти йўқлиги билан боғлиқ.

Шу боис, Марказий банк бош бу масалани ўрганиб, пандемия вақтида бўлгани каби барча тижорат банкларига кредит тўловида январь ойи учун кредит таътили бериш ёки бошқа муддатга чўзиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиши зарур бўлади. Ўз ўрнида тижорат банклари ҳам вазиятни холис баҳолаб, кредит тўловчиларга январь ойи тўлови учун шундай имтиёз беришса мақсадга мувофиқ бўларди.

Бу ҳам қийин вақтларда одамларимиз учун бир енгиллик, қўллаб-қувватлаш бўлади.

Расул Кушербаев

👉 @r_kusherbayev
👍7
Forwarded from SQB
19.01.2023 ga valyutalar kursi.
Konversiyani JOYDA ilovasi bilan bajaring.

🙂 Ilovani yuklab olish

________________

Курсы валют на 19.01.2023
Осуществляйте конверсию с помощью JOYDA.

🙂 Скачать приложение
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Forwarded from Buxgalter.uz ўзбек тилида
“Агар корхонада ресурс солиқлари солинадиган объектлар мавжуд бўлмаса, солиқ органларига улар бўйича ноль кўрсаткичли солиқ ҳисоботларини тақдим этиш керакми? Масалан, агар корхона кўчмас мулкка эга бўлмаса, балки бинони офис учун ижарага олган бўлса”.

Вазиятни buxgalter.uz илтимосига биноан  ДСҚ Солиқ назорати методологияси ва сифатини баҳолаш бошқармаси бошлиғи Азиз ҲОШИМОВ тушунтирди: https://bit.ly/3kod4lE
👍1
#elon

📢 Hurmatli soliq to‘lovchilar❗️

Ayrim hududlarda qishloq xo‘jaligiga mo‘ljallanmagan yеrlar uchun yеr solig‘i stavkalari hamda mol-mulkning minimal qiymatlari xalq deputatlari kengashlari tomonidan belgilangan muddatlarda tasdiqlanmaganligi, soliq hisobotlarini soliq to‘lovchilarga avtomat shakllantirib berishda texnik muammolar va kadastr ma'lumotlari noto'g'ri shakllangan ayrim holatlar aniqlandi.

Shu sababli, tadbirkorlik subyektlari tomonidan yo‘llanayotgan murojaatlarni inobatga olgan holda yuridik shaxslarning yеr solig‘i bo‘yicha hisoboti va joriy yil uchun mol-mulk solig‘i ma'lumotnomasini 2023-yilning 25-yanvariga qadar (25-yanvar kuni ham) taqdim qilgan soliq to'lovchilarga nisbatan ma’muriy javobgarlik choralari qo‘llanilmasligi hamda QQS toʻlovchilarini maxsus hisobga qoʻyish bo'yicha mezonga olinmasligini ma’lum qilamiz.
👉Soliq kodeksi 213-modda.

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter
👍9
#soliq_taqvimi

🗓 Eslatma ❗️ 2023-yil 23 yanvar

yanvar oyi uchun:

- jami daromadi joriy soliq davridan oldingi soliq davri uchun kiritilgan tuzatishlar hisobga olingan holda 5 mlrd soʻmdan oshadigan foyda soligʻi toʻlovchilari har oylik boʻnak toʻlovlarini toʻlashning oxirgi kuni
(Soliq kodeksi 340-modda 2-qism).
_____________
#календарь_налогоплательщика

🗓 Напоминаем❗️23 января 2023 года последний день

за январь:

- уплаты ежемесячных авансовых платежей по налогу на прибыль налогоплательщиками, у которых совокупный доход с учетом корректировок за налоговый период, предшествующий текущему налоговому периоду, превышает 5 млрд сумов
(ч.2 ст.340 Налогового кодекса).

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter
👍3
Forwarded from Avantaj|Buxgalteriya (JahonGir)
1-октябрдан кейин очилган фирмалар ўша йил учун баланс ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот топширмайди!

«БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ТЎҒРИСИДА»ги янги тахрирдаги қонуннинг 24-моддасида "Агар юридик шахс (бюджет ташкилотларидан ташқари) 1 октябрдан кейин рўйхатга олинган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги йилнинг 31 декабрида тугайди" дейилган. Ушбу моддада ёзилганлардан кўплаб солиқчиларнинг ҳабари йўқ. Корхонангиз йилнинг 4-чорагида очилган бўлса ҳам, йиллик молиявий ҳисоботларни (баланс ва молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот) топширишингиз талаб қилинади. Амалиётда ҳисобот топширмаганларга ҳисобот топширмаганда кўриладиган чоралар ҳам қўлланилганига гувоҳ бўлганмиз. Корхонангиз 2022 йил 1-октябрдан кейин рўйхатдан ўтган бўлса, 2022 йил учун молиявий ҳисоботларни ва йиллик статистика ҳисоботини топширмаслик ҳуқуқига эгасиз.

@avantaj_buxgalteriya
👍8
Forwarded from Банк юристи
Солиқ аудити – муайян давр учун солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлашнинг тўғрилигини текширишдир.

Солиқ аудити фақат юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчиларга нисбатан ўтказилиши мумкин.

Солиқ органлари солиқ аудити ўтказилиши бошланишидан камида 30 календарь кун олдин солиқ тўловчига текширув ўтказилиши тўғрисида хабарнома юбориши лозим.

Солиқ аудити давомийлиги 30 иш кунидан ошмайди.

Қонучиликда назарда тутилган ҳолларда солиқ аудитини ўтказиш муддати 3 ойгача узайтирилиши мумкин.

Солиқ органлари солиқ тўловчининг айнан битта давр учун айнан бир хил солиқлар бўйича 1 мартадан ортиқ солиқ аудити ўтказишга ҳақли эмас. Солиқ аудитини ўтказишда солиқ органига маълум бўлмаган янги ҳолатлар аниқланган тақдирда солиқ органи такрорий солиқ аудитини тайинлашга ҳақли.

Ўтказилган солиқ аудити натижаларига кўра далолатнома тузилади.
Солиқ аудити далолатномаси ва бошқа материаллар кўриб чиқиш натижалари бўйича солиқлар ва пенялар қўшиб ҳисоблаш, жавобгарликка тортиш ёки буни рад этишни назарда тутувчи солиқ органи қарори қабул қилинади.

Солиқ органининг қўшимча солиқ ҳисоблаш ва жарималарни қўллаш ҳақидаги қарори устидан юқори турувчи органга шикоят қилиш мумкин.

Юқори турувчи органга шикоят берилганда, шикоят берилган солиқ органи қарорининг ижроси, шу жумладан қарор бўйича қўшимча ҳисобланган солиқлар, пенялар ва жарималарни ундириш, юқори турувчи солиқ органи томонидан қарор қабул қилингунга қадар тўхтатиб турилади.

👉@yuristmuydinov
👍2
🏢🏢Корхона ҚҚС тўловчиси, улгуржи ва чакана савдо фаолияти билан шуғулланади. 2022 йил декабрида Италия фирмасидан сотиш учун товарлар сотиб олдик. Кейин 700 евро суммали реклама маҳсулотларини (баннер, ручка, плакат) текинга беришди, бу учун алоҳида инвойс берилди. Бу текинга олинган товарларни импорт қилиш чоғида ҚҚС ва божхона божи тўланди.
Корхона текинга олинган товарларни импорт қилиш чоғида тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими?

Товарлар (хизматлар) бепул олинганда, ҚҚС ҳисобга олинмайди. Бундан олувчи улар бўйича солиқ тўлаган ҳоллар мустасно (СК 267-м. 1-қ. 6-б.). Агар корхона текинга олинган товарлардан ҚҚС солинадиган айланма мақсадида фойдаланса, уларни импорт қилиш чоғида божхонада тўланган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақли. https://t.me/accounting_stuff
👍10
КРЕДИТ ШАРТНОМАСИДА СУБСИДИАР ВА СОЛИДАР ЖАВОБГАРЛИК

Кредит шартномасида
кафилнинг жавобгарлиги субсидиар ёки солидар тарзда белгиланиши мумкин (шартномада белгиланади ва бу холат бўйича эътибор бериш лозим.Шартномани имзолаётганда бунга деярли хеч ким аҳамият бермайди на кредитор,на кафил).

Субсидиар жавобгарлик белгиланганда банк аввал қарздордан қарзни ундириш чораларини кўриши, имкони бўлмагандагина кафилдан қарзни тўлашни талаб қилиши мумкин.Бу тартибда ундириш асосий қарздорнинг (кредит олган шахс) қарзини,агар асосий қарздорнинг ўзи мажбуриятларини бажаришдан бош тортса ёки бажариши мумкин бўлмаган ҳолда,қўшимча жавобгар (кафил) бўлган шахсдан ундиради дегани.

Солидар жавобгарлик - шерикликни, биргаликда ҳаракат қилишни, бирор бир вазифани, тадбиркорлик фаолиятини жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ўзаро келишилган холда биргаликда амалга ошириш, бажариш маж­буриятини олиш, шунинг билан бирга олинган мажбурият бажарил­маган тақдирда биргаликда ёки бири учун иккинчиси жавоб бериш маъносини беради.

Солидар жавобгарлик белгилан тақдирда эса (бу энг кўп қўлланиладиган ҳолат.Худди хамирдан қил суғиргандек.Мен ўзим кўрган охирги учта кредит шартномасида солидар жавобгарлик белгиланган) банк бирданига қарздор ва кафилдан қарзни тўлашни талаб қилади. Кўриниб турганиздек банклар ўзи учун қулай шаклни танлайди, деярли доим кафилга солидар жавобгарлик белгиловчи шартларни белгилайди. Яъни, қарздор вақтида қарзини тўламаса, банк кафилдан ҳам қарзни тўлашни талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам кафил бутун мол-мулки билан кредит қарзи бўйича тўлиқ жавобгар бўлади.

Кўпчилик ҳолатларда банклар қулайроқ ундириш механизмини қўллашади, кафилнинг банк картаси (ҳисоб рақами)дан кредит қарзини дарҳол ундириб олишга келишиб олишади. Бунда кредит тўлови вақтида қарздор қарзини тўлмаган бўлса, тўғридан-тўғри кафилнинг ҳисоб-рақамидан қарз ечиб олаверади.

П.С.Агар сиз ҳам таниш-билишлар, қариндош-уруғлар учун кафил бўлмоқчи бўлсангиз, шартнома шартлари ва мажбуриятлари билан эринмасдан танишиб чиқинг.
татил_хисоблаш_ерикномаси_2985_17_03_2018.docx
32.9 KB
Мехнат таътилини ҳисоблаш бўйича йўриқнома.
👍8
Нега аксарият ўқув марказлар ҳали ҳам айланмадан олинадиган солиқ тўловчи бўлиб қолмоқда? Уларга ҚҚС ва фойда солиғи тўловчиси бўлиш афзал-ку!

Таълим соҳасидаги фаолиятлар бир нечта солиқлардан имтиёзга эга.

Булар:

ҚҚС. СКнинг 243-моддасининг 10-бандига асосан ўқитиш (таълим) соҳасидаги хизматлар ҚҚС дан тўлиқ озод этилади.

Фойда солиғи. СКнинг 337-моддасида Ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун фойда солиғи ставкаси 0% қилиб белгиланган. СКнинг 59-моддасида таълимга оид хизматлар ижтимоий соҳага оидлиги белгилаб қўйилган.

Ер солиғи. СКнинг 428-моддасига асосан таълим ташкилотлари ер солиғидан ҳам озод этилган.

Мол-мулк солиғи. Таълим ташеилотлари СКнинг 414-моддасига асосан мол-мулк солиғидан ҳам озод этилган.

Бундан ташқари мана бу қарорга асосан Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидан ташқари ҳудудларда жойлашган таълим ташеилотларига 2024 йил 1 январга қадар таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50 фоизигача, бироқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг қонунчиликда белгиланган минимал ставкасининг 50 фоиз миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.

Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги таълим ташкилотлари эса мана бу қарорга асосан ижара тўловини бир қисмини бюджетдан қоплатиб олишлари мумкин.
👍6
Forwarded from Банк юристи
Баъзи бугалтерларга ҳайрон қоламан.Мажбурий ижро бюроси ходимдан қарздорлик борлиги (кредит,алимент ва бошқа) сабабли ижро варақасини юборганда, ходимнинг ойлигидан ушлайми ёки ушламайми? агар ҳодимни огохлантирмасдан ойлигидан қирқиб олсам дарров менга тел қилиб, жанжал қилишади деб ўйлашади ва адашади.Лекин ижрочини талабни бажармасан мен эмас рахбар жавобгарликка тортилади дейишади.

Қонунчиликдан хабари камроқ бугалтерлар шундай пайтдан чув туширади.Бундай пайтда довдираб қолмаслик керак, тамом.Қўлида асос бўлса, қўрқишни кераги йўқ.

Меҳнат кодексининг 164-моддасининг биринчи қисмига асосан, умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, — суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинлиги кўрсатилган

Мазкур Кодексининг 164-модда иккинчи қисми 3-бандида ҳам ходимнинг иш ҳақи тўловларидан суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этишда унинг розилигисиз ушлаб қолинади дейилган

Шуни эсдан чиқармаслтк керакки,Мажбурий ижро бюроси асоссиз сизга (бугалтерларга) ижро вароқасини юбормайди. Қонуний кучга кирган суд қарорларини ижро қилувчи орган –Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бўлинмалари ҳисобланади.

Эслатма: «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 66-моддасига кўра, ижро ҳужжатлари бўйича қарз тўлиқ узилгунга қадар, қарздорга тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларнинг кўпи билан эллик фоизи ушлаб қолиниши мумкин.

👉@yuristmuydinov
👍3
Forwarded from Mansurjon Abdullayev
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💰Бюджет маблағлари қандай йўқолади?

Қачонки халқ тўлаган солиқлардан жамланган, "ХАЛҚ ПУЛИ" эвазига тўпланган Бюджет маблағлари - шаффоф, очиқ равишда сарфланмас экан, ДАВЛАТ ҚАШШОҚЛАШИБ, одамлар илмсиз, кадрлар яроқсиз қолаверади.

Ўғри қўллар Швецария банкларини тўлдираверар, бюджет сарфи яширин қолаверар экан Давлат ҳеч қачон ривожланмайди!

👇👇👇
https://telegram.me/+2TDJY5V2L_00NDNi
👍6
👨‍💻👨‍💻👨‍💻 Якка тартибдаги тадбиркор товар моддий бойликлар олишда ишончнома (доверенность) БЕРМАЙДИ!

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 134-моддасида бир шахс (ишонч билдирувчи) томонидан иккинчи шахсга (ишончли вакилга) учинчи шахслар олдида вакиллик қилиш учун берилган ёзма ваколат ишончнома ҳисобланиши ўрнатилган. Ишончнома ишонч билдирувчининг бошқа шахс олдидаги вакилига ваколат берилган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун берилади. Товар-моддий захиралари бўйича битимларни тузиш ва уларни олиш якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи томонидан амалга оширилади. Шунинг учун ишончнома ёзишга эҳтиёж йўқ.
4-сонли БҲМС, 12-боб, 93-моддада ТМЗ сотиб олиш учун ишончномани "ташкилот"лар бериши белгиланган. “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасида эса якка тартибдаги тадбиркорлик жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) томонидан тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга оширишдир дейилган.

Хулоса қиладиган бўлсак, ЯТТлар товар моддий бойликлар сотиб олишда ишончнома бермайди. https://t.me/accounting_stuff
👍4
⚡️2022 йил 15 февраль: Диққат ҳисобчилар эътиборлик буламиз!!!
📌2022 йил учун йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни(Бухгалтерия баланси Ф1, Молиявий натижалар тугрисидаги ҳисобот Ф2 ва йирик корхоналар учун Пул оқимлари ва Хусусий капитали ўзгариши тўғрисидаги ҳисобот;)
📌2022 йил декабрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва тўлов тўлашнинг сўнгги куни;
📌2022 йил декабрь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни; 📌2022 йил учун юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ҳисоб-китоби 1-мартдан кечиктирмай; 📌2022 йил учун 4-чорак Фойда солиғи ҳисоб-китоби 1-мартдан кечиктирмай; 📌2022 йил учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ҳисоб-китоби;
📌2023 йил январь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни;
📌2023 йил январь ойи учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни; https://t.me/accounting_stuff
👍8👌1