Buxgalteriya || Accounting Stuff ||📘
1.97K subscribers
212 photos
89 videos
116 files
443 links
Bu kanalda siz Buxgalteriya to'g'risida darslar ko'rib, testlar yechib o'z bilmingizni mustahkamlab borasiz!
Bonus: Xalqaro standardlarga doir mavzular;

YouTube kanalimizga qo'shiling👇
https://m.youtube.com/channel/UCQCy-5fq_pO5tgm1eFYt7-w
Download Telegram
Forwarded from Avantaj|Buxgalteriya (JahonGir)
Корхона раҳбарига олинган хизмат машинаси бўйича ҚҚС ҳисобга олинмайди!

Озроқ мантиқсиздек кўринса ҳам бу рост. Маъмурият учун олинган транспорт воситалари агар фаолият турига алоқадор бўлмаса, тўланган ҚҚС суммасини ҳисобга (зачет) олиниши мумкин эмас (СК 267 модда). ҚҚС суммаси транспорт воситаси таннархига қўшилиши керак. Бу дегани, мисол учун Сиз гипсокартон ишлаб чиқарсангиз ва корхона директор учун "Малибу" сотиб олса, автосалонга тўланган ҚҚС машина таннархига киритилади. Машина учун сотиб олинадиган ёқилғи бўйича тўланган ҚҚС хам зачетга олинмайди.

@avantaj_buxgalteriya
👌1
🏢🏢🏢Ходим 2019 йилдан 2023 йилгача хориждаги чет эл корхонасида (ЭБР) меҳнат шартномаси бўйича ишлаган. Бироқ ушбу ташкилот томонидан ходимнинг меҳнат дафтарчасида ҳеч қандай ёзув акс эттирилмаган.
Юқоридаги ҳолатда қандай қилиб чет элда меҳнат шартномаси асосида ишлаган ходимнинг иш стажини меҳнат дафтарчасига киритиш мумкин?

Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага асосан фақат ҳукуматлараро, идоралараро шартномалар (битимлар) асосида ва хусусий меҳнат контрактлари бўйича Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги ва Фуқароларни чет элларда ишга жойлаштириш бўйича хўжалик ҳисобидаги минтақавий бюроларнинг кўмагида чет элларда амалга оширган меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларга кўра меҳнат дафтарчаларига тегишли ёзувлар киритилади. Илк бор ўзининг меҳнат фаолиятини чет элларда бошлаган фуқароларга меҳнат дафтарчалари Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан расмийлаштириб берилади (АВда 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатга олинган Йўриқноманинг 1.2-б.).
Ходимнинг электрон меҳнат дафтарчаси - жисмоний шахснинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган электрон ҳужжат, у меҳнат шартномаси иш берувчи томонидан рўйхатдан ўтказилганлиги, якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтганлик, ўзини ўзи банд қилганлиги, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун чет элга кетаётган фуқаролар томонидан Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар асосида ЯММТда шакллантирилади (ВМнинг 05.12.2019 йилдаги 971-сонли қарорига 1-илованинг 2-б.).
Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни (ижтимоий солиқни) ихтиёрий равишда тўлайди (ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сонли қарорига 1-илованинг 3-б.).
Шуларга асосан, агар ходим чет элда ишлаган давр учун Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўловни (ижтимоий солиқни) ихтиёрий равишда тўлаб борган бўлса, унинг иш стажи ЯММТда электрон меҳнат дафтарчасига киритилади.
Ходим ишга қабул қилинган кундан бошлаб 12 ойдан кам иш стажи эга бўлганда, унга хомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа миқдори неча % этиб белгиланиши керак?
Anonymous Quiz
30%
75%
28%
60%
19%
80%
23%
50%
👍4
Корхона ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади. Омборхонада ҳисобда турган аввал ишлатилган сендвич панель корхона биноси томига корхонанинг ўз кучи билан ўрнатилди.
Томга ўрнатилган сендвич панель учун қандай бухгалтерия ўтказмаси берилади?

Корхона томонидан амалга оширилган бино томини таъмирлаш ишларининг бухгалтерия ҳисоби ушбу таъмирлаш қандай натижага олиб келишига қараб амалга оширилади.
Агар ушбу таъмирлаш натижасида келгусида бинодан фойдаланишда иқтисодий фойда олиш шартлари яхшиланса, бу харажат асосий воситанинг (бинонинг) бошланғич қийматига капитализация қилинади (5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг 22-23-бандлари). Бухгалтерия ўтказмаси:
Дт 0810 «Тугалланмаган қурилиш»
Кт 1050 «Қурилиш материаллари».
Агар томни таъмирлаш бинони ишчи ҳолатда сақлаб туриш учун қилинган бўлса, бино қандай мақсадларда ишлатилишидан келиб чиққан ҳолда харажатлар тан олинади (5-сон БҲМС «Асосий воситалар»нинг 47-48-бандлари):
Дт Харажатларни ҳисобга олувчи счётлар
Кт 1050 «Қурилиш материаллари».
https://t.me/accounting_stuff
👍5
Қонучиликда назарда тутилган ҳолларда солиқ аудитини ўтказиш муддати қанча муддатга узайтирилиши мумкин?
Anonymous Quiz
34%
1 ойга
13%
2 ойга
34%
3 ойга
19%
6 ойга
🤝🤝🤝А корхона Б корхонага шартнома бўйича 100 000 сўмга маҳсулот сотди. Бошка шарнома буйича Б корхона А корхонага 50 000 сўмга товар сотди. Б корхона А корхонага 50 000 тўлаб берди. Ҳозирда корхоналар бир-биридан 50 000 сўм қарзи бор.
А ва Б корхоналар 2 та турли шартнома бўйича бир-биридан 50 000 сўм қарз бўлса, ушбу қарздорликни ўзаро ёпиб юбориш мумкинми?

Ҳа, мумкин. Тарафлар бир-бирига сотилган маҳсулот ва товар учун пул тўлаб беришлари керак, яъни бир-биридан пул қарз. Ушбу мажбуриятларни ўзаро ҳисобга олиб қарз суммаларини ёпиб юбориш ФК 343-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Бунда бир корхона иккинчисига ушбу мажбурият суммаларини ўзаро ёпиб юбориш тўғрисида ариза билан мурожаат қилади. Томонлар ўзаро қарздорликни юзага келтирган шартномалар асосида умумий таққослаш далолатномаси тузиб имзолайдилар. Қарз суммалари тенглиги сабаб тўлиқлигича ўзаро ёпилиб кетади. https://t.me/accounting_stuff
👍14
💵💸🤑 Корхонада корпоратив пластик карта (КПК) мавжуд. Корхона раҳбари хатолик туфайли ўз (шахсий) эҳтиёжлар учун товарларни сотиб олаётганда корпоратив карта билан тўловни амалга оширди. Мазкур суммани иш ҳақидан ушлаб қолишга қарор қабул қилинди.
Ходим томонидан КПКдан шахсий эҳтиёж учун ишлатилганда КПК бўйича харажатлар ва ойлик ҳисобланишига қандай ҳужжатларни расмийлаштириш лозим? Ушбу ҳолатда ўтказмаларни қандай расмийлаштириш лозим?

Корпоратив банк картаси (КПК)нинг сақловчиси уни ҳисобдорликка олган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда корпоратив ишлатилган суммалар тўғрисида бухгалтерияга ҳисобот тақдим этиши шарт (АВда 18.04.2005 йилда 1470-сон билан рўйхатга олинган Низом). Унда маблағлар шахсий эҳтиёжлар учун ишлатилганлиги тўғрисидаги маълумотни ва иш ҳақидан ушлаб қолиниши лозимлигини қайд этиш лозим.
Сизнинг ҳолатингизда корхонанинг КПКдан шахсий мақсадлар учун ишлатилган пул маблағларини директор қарори/аризаси асосида иш ҳақидан ушлаб қолишни тавсия этиш мумкин . Агарда корхона рахбари корхонага тегишли корпоратив картадан кўп миқдорда шахсий манфаатлари йўлида харажатлар қилган бўлса, ҳамда ушбу маблағни иш хақи ҳисобидан қоплаш ёки рахбар томонидан қайтариш имконияти мавжуд бўлмаса даромад солиғи ва и жтимоий солиқга тортилиши лозим. Шунингдек, рахбар томонидан пуллар хар қандай холатда қайтариш имкони бўлмасдан, таъсичи қарорига асосан воз кечилганда ушбу харажат фойда солиги 317 модда талаблари доирасида чегирилмайдиган харажат сифатида кўрилалди. Бухгалтерия ўтказмаси иш хақи ҳисобидан қопланганда Дт 6710 Кт 4230 (асос ариза ) https://t.me/accounting_stuff
👍11
❓❓❓Штат қисқариши сабабли ходимларга 2 ойлик огоҳлантириш хатлари берилган.
Ушбу давр давомида ходим меҳнат таътилига чиқса ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлса, огоҳлантириш муддати чўзиладими?

Иш берувчи меҳнат шартномасини технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги муносабати билан, шунингдек ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан, қонунчиликка мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда бекор қилинганда, бекор қилиш нияти ҳақида ходимни ёзма равишда (имзо чектириб) камида икки ой олдин огоҳлантириши шарт. Ходимни огоҳлантириш муддатига вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди, меҳнатга оид муносабатларнинг корхона тугатилганлиги натижасида бекор қилиниши бундан мустасно (МК 102-м. 1-қ. 1-б. ва 6-қ.). Шунга асосан огоҳлантириш муддатига меҳнат таътили вақти қўшилиб кетади, бироқ вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври огоҳлантириш муддатига кирмайди. Шу билан бирга, ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик ва таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди (МК 100-м. 3-қ.). Шунинг учун, агар огоҳлантириш муддатининг охири таътил даврига тўғри келиб қолса, меҳнат шартномасини таътил тугагандан кейин бекор қилиш мумкин.
👍4🤩1
🏢🏢🏢 Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонада инвентаризация натижалари бўйича тўлиқ амортизацияланган асосий воситанинг камомади аниқланди.
1. Асосий восита камомади қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади? 2. Бу қандай солиқ оқибатларини юзага келтиради?
1. Инвентаризация ўтказиш ва унинг натижаларини расмийлаштириш 19-сон БҲМС "Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш" (АВ томонидан 2.11.1999 йилда 833-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан тартибга солинади.
Мол-мулк камомади айбдор шахслардан ундирилади. Айбдор шахс мавжуд бўлмаса ёки уни аниқлашнинг имкони бўлмаса, камомад корхона харажатларига ҳисобдан чиқарилади (19-сон БҲМСнинг 5.70-банди).
Бухгалтерия ҳисобида инвентаризация вақтида аниқланган мол-мулк камомади айбдор шахслар аниқлангунга қадар 5910-"Камомадлар ва қийматликларнинг бузилишидан йўқотишлар" счётида акс эттирилади. Мол-мулк камомадини ҳисобга олиш бўйича бухгалтерия проводкалари Инвентаризация жараёнида аниқланган мол-мулк камомади ва ортиқчасининг бухгалтерия ҳисоби тартиби тўғрисида низомда (АВ томонидан 6.04.2004 йилда 1334-сон билан рўйхатдан ўтказилган) келтирилган.

2. Иш берувчининг мулки ўғирланганда, кам чиққанда, қасддан йўқотиш ёки қасддан бузиш натижасида ҳамда бошқа ҳолларда етказилган зарар ҳажми бозор қиймати бўйича ҳисобланади (Низомнинг 2-банди). Бунда асосий воситанинг тўлиқ амортизацияланганлиги аҳамият касб этмайди.
Корхона томонидан камомад айбдорини аниқлашнинг имкони бўлмаганда, кам чиққан АВни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарар бозор қиймати бўйича эътироф этилади. Ушбу зарар суммаси фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди (СК 317-м. 10-б.).
Қимматликлар камомадини ҳисобдан чиқарилишини расмийлаштириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларда тегов ёки суд органларининг айбдор шахслар йўқлигини тасдиқлайдиган ёки айбдор шахслардан зарар ундирилиши рад этилган қарорлари бўлиши керак (19-сон БҲМСнинг 5.70-банди
👍1🤔1
💲👨‍💻Жамият директор жамиятга зарурат туфайли накд пул куринишида харажатларни амалга оширса бўладими? Кайси меъёрий хужжатга асосан булади? Бухгалтерия проводкаси канака булади?

Жавоб: Директор корхонага нақд пул кўринишида қарз бериши мумкин, бу амалиёт Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 732-моддасига асосан қарз шартномаси орқали амалга оширилади. Директордан қарз маблағларини келиб тушиш операциясига Дт 5110 Кт 6820 бухгалтерия проводкаси берилади. Ёки накд пул кўринишида харажатлар амалга оширган тақдида Дт Харажатлар Кт 6820 . Одатда амалиётда комунал тўловларни жамият ҳисоб рақамида маблағ етарлик булмаганда шахсий картасида тўлаб юборишади. Бунда комунал туловлардан қарз хосил булганда Дт2010.2510.9420 Кт 6010 ва бу қарзни рахбар томонидан тўланганда Дт 6010 Кт 6820 бухгалтерия ўтказмаси берилди. Бухгалтерия ўтказмасининг асос бўлувчи хужжати сифатида тўлов квитацияси ва директор билан тузилган қарз шартномаси ҳисобланади.
Жамият ҳисоб рақамида етарлик маблағ бўлганида, қарз шартномасида берилган қарз директор СПКсига ёки нақд шаклда қайтарилиши мумкин. Бухгалтерия ўтказмаси Дт 6820 Кт 5110 ёки Дт 6820 Кт 5010 https://t.me/accounting_stuff
👍9
🗓 Eslatma ❗️2022-yil uchun:

- yillik moliyaviy hisobotlarni taqdim etishning oxirgi kuni 2023-yil 15-fevral
(AV ro‘yxat raqami 942, 2000-yil 3-iyul, 4-bandi).

- xorijiy sarmoyalar ishtirokidagi korxonalar va chet el firmalarining vakolatxonalari tomonidan yillik moliyaviy hisobotlarni taqdim etishning oxirgi kuni 2023-yil 25-mart
(AV ro‘yxat raqami 942, 2000-yil 3-iyul, 2-bandi).

📌 2023-yil 1-yanvardan boshlab buxgalteriya hisobi sub’yektlari tomonidan moliyaviy hisobotlarni soliq va statistika organlariga har chorakda taqdim etish talabi bekor qilingan.
___________________________
👍7
🍞🍞🍞Хусусий корхонамизнинг ҳозирги фаолияти тиббий хизмат корсатиш, бизда қолипли нон ишлаб чиқариш режаси мавжуд, шу сабабдан бошқа корхона очмасдан шу корхонага қолипли нон чиқариш фаолиятини олиб борса буладими?

Жавоб:
Ўзбекистон Республикасининг "ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ ЭРКИНЛИГИНИНГ КАФОЛАТЛАРИ ТЎҒРИСИДА" ги Қонунининг 19-моддасида қуйидагилар келтирилган:
Юридик шахс бўлмиш тадбиркорлик фаолияти субъектларининг муассислари таъсис ҳужжатларида фаолиятнинг асосий турларини санаб ўтиш билан кифояланишга ҳақли. Тадбиркорлик фаолияти субъектлари қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ва таъсис ҳужжатларида кўрсатилмаган ҳар қандай фаолият тури билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шуғулланишлари мумкин.
Юқоридагиларга мувофиқ, Сизнинг ташкилотингиз колипли нон ишлаб чикариш фаолияти билан шуғулланса бўлади, низомга шу фаолият турини қўштириб қўйиш хам шарт эмас.
Лекин бир жихатга эътибор бериш керак. Хозирги фаолиятингиз тиббий хизмат бўлиб Солик кодекси 59-моддасига асосан фаолият турларидан олинган даромадлари текин олинган мол-мулк тарзидаги даромадлар ҳисобга олинган ҳолда жами йиллик даромадининг камида 90 фоизини ташкил этиши шарти билан, ижтимоий соҳада фаолиятни амалга оширувчи шахслар деб эътироф этиласиз ва шунинг учун солиқ кодекси 337-моддасига асосан фойда солиғини 0 фоиз ставкада хисоблайсиз. Солиқ риски: Агар тиббий фаолият билан бошка фаолиятни хам қўшиб олиб борсангиз тиббий фаолиятдан даромад 90 фоиздан пастлаб фойда солиғини 15 фоиз ставкада хисоблаб тўлашингизга тўғри келади. https://t.me/accounting_stuff
👍4
🏦🏦🏦💸Корхона қарз шартномаси асосида ходимларга узоқ муддатли пулли қарз бериб, кейинчалик тўлов графиги асосида ходимларнинг иш хақидан ушлаб қолмоқда. Қарз фоизсиз.
Ушбу қарз солиқ оқибатларини келтириб чиқарадими?
Корхона ходимларга фоизсиз қарз шартномаси асосида пул бериб, уни қайтариб олади. Иккала тарафда ҳам даромад вужудга келмайди, демак, солиқ оқибатлари ҳам келиб чиқмайди.
Агар қарз олувчи юридик шахс бўлганида, унда СК 299-моддасига мувофиқ фойда солиғига тортиладиган даромад келиб чиқар эди. Бу норма жисмоний шахсларга тааллуқли эмас. https://t.me/accounting_stuff
👍9
Между главным бухгалтером(ГлБух) и руководителем возникли разногласия по поводу документального оформления, в связи с чем Глбух отказывается перечислять денежные средства по этой операции. В каком случае Глбух может принять такие документы к исполнению?
Anonymous Quiz
36%
Если на принятие таких документов будет письменное распоряжение руководителя
35%
Если к документам будет приложена объяснительная записка главного бухгалтера
29%
Ни в каком случае главный бухгалтер не может принять к исполнению такие документы
👍2
Корхона пул ўтказиш йўли билан савдо қилади. Мижозларга маҳсулотларни сотишда ҳисобварақ-фактурани қоғозга чиқариб тасдиқлатамиз, кечки пайт уни электрон шаклда жўнатамиз. Қоғоздаги ҳисобварақ-фактурани ҳар ой алоҳида тикиб борамиз.
1. Қоғоздаги ҳисобварақ-фактураларни йиғиб бориш шартми? 2. Мижоздан ЭҲФни тасдиқлашини талаб қилишимиз шартми ёки 10 кундан сўнг у тасдиқланган бўлиб қоладими?

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт. Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади (СК 47-м. 1-2-қ.).
Солиқ тўловчилар томонидан давлат сирига тааллуқли бўлган хўжалик операциялари амалга оширилганда қоғоз шаклда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади. Қолган барча ҳолларда ҳисобварақ-фактуралар электрон шаклда расмийлаштирилади ва уларнинг сақланиши ҳамда ҳисоби юритилиши электрон ахборот тизимида амалга оширилади. Товарларни (хизматларни) сотиб олувчи фақат электрон шаклда қабул қилинган ҳисобварақ-фактураларда акс эттирилган ҚҚС суммасини ҳисобга олишга ҳақли (ВМ 14.08.2020 й. 489-қарорига 2-иловадаги Низом 10, 12-б.).
Демак, давлат сирига тааллуқли бўлган хўжалик операцияларини амалга оширмасангиз, фақат ЭҲФ расмийлаштиришингиз шарт. Қоғоздагисини расмийлаштириб, йиғиб бориш керак эмас.
Етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ЭҲФ 10 календарь куни, рақамли маркировкаланиши лозим бўлган маҳсулотлар бўйича эса 1 календарь куни ичида сотиб олувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланиши ёки сабаби кўрсатилган ҳолда рад этилиши шарт. Сотиб олувчи томонидан белгиланган муддатда тасдиқланмаган ёки рад этилмаган ЭҲФ тасдиқланган ҳисобланади (Низом 63-б.).
👍10
Forwarded from Банк юристи
СМС хабарнома нима ва у нима учун қўлланилади?

👉СМС хабарнома бу хизмат тури бўлиб, ушбу хизмат орқали банк картаси эгасининг мобил телефонига СМС хабари юборилиб, банк картаси орқали амалга оширилган амалиётлар тўғрисида хабардор қилинади ва огоҳлантирилади.

👉Мазкур хизматни банк картаси очилган банкда ёки инфокиоск/банкомат ёрдамида активлаштириш мумкин.СМС хабарнома орқали ҳар доим ҳисоб рақамдаги амалиётларни кузатиб бориш мумкин. Мазкур хизматни ёқиш пуллик хизмат бўлиб, ушбу хизмат орқали банк картангиз орқали амалиётлар тўғрисида маълумот олинади.

👉СМС хабарнома хизматидан фойдаланганда махфий кодни бошқа шахсларга маълум қилинмаслиги керак. Махфий кодни учинчи шахсларга хабардор қилишингиз улар томонидан ҳисоб рақамингиздаги пул маблағларини ишлатишга имконият яратади.

Эслатма:Банк ходимлари ҳар қандай ҳолатда ҳам сиздан махфий кодни сўраб, қўнғироқ қилмаслигини билиб олинг. Фирибгарлар ишончингиздан фойдаланишига йўл қўйманг!

👉@bank_yuristi
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#savol_javob

♻️Farzandim uchun kontrakt to‘laganman. Lekin hech qayerda ishlamayman. Men ham to‘langan kontraktdan 12% daromad solig‘ini qaytarib olsam bo‘ladimi?

Тelegram |Facebook |Youtube| Instagram |Twitter