Аввал хабар берилганидек, Хоразм вилоятида диний соҳа ходимларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтмоқда. Унда Фарғона вилояти бош имом-хатиби Убайдуллоҳ домла Абдуллаев ҳам иштирок этмоқда.
Семинар доирасида саховат, мурувват ва меҳрибонлик уйлари, зиёратгоҳлар ҳамда сўнгги йилларда қайта қурилган масжидларга ташрифлар уюштирилиши режалаштирилган.
Семинарнинг дастлабки кунида Убайдуллоҳ домла Боғот туманидаги тадбирларда иштирок этди. Ташриф давомида тумандаги имом-хатибларнинг фаолияти, масжидларнинг ҳолати ва мавжуд шарт-шароитлар, шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди.
Шунингдек, ижтимоий-маънавий кўмакка муҳтож хонадон вакиллари билан мулоқот қилиниб, уларнинг ҳолидан хабар олинди. Эзгулик ва саховат намунаси сифатида икки нафар ўқувчининг тўлов-контракт харажатларини қоплаш учун моддий ёрдам кўрсатилди.
Бундан ташқари, «Яшил макон» умуммиллий дастури доирасида масжидлар ҳудудидаги бўш майдонларга манзарали дарахтлар ўтқазилди.
#янгиликлар
ALHIDOYA.UZга обуна бўлинг!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍1👏1
🏆 Диний соҳа ходимлари ўртасида "Вилоят ҳокими кубоги" учун беллашув бошланди
🗣 Фарғона вилоятида диний ташкилотлар профессионал ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жамоавий ҳамжиҳатлик ва дўстликни мустаҳкамлаш мақсадида спортнинг мини-футбол тури бўйича "Вилоят ҳокими кубоги" мусобақасига старт берилди.
😎 Бугун мазкур мусобақанинг очилиш маросими кўтаринкилик билан ўтди. Тадбирда масъул соҳа вакиллари иштирок этдилар.
💬 Тадбирнинг очилиш маросимида мазкур мусобақа нафақат спорт, балки соғлом муҳит ва маънавий барқарорликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Шунингдек, иштирокчиларни фаол бўлишга чорланди.
#янгиликлар #видеолавҳа
ALHIDOYA.UZга обуна бўлинг!!!✅
🎬 Youtube 🔵 Facebook 📷 Instagram
🚀 Улашинг: https://t.me/Alhidoyamedia
#янгиликлар #видеолавҳа
ALHIDOYA.UZга обуна бўлинг!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
✅ Бугун, 27 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Хоразм вилоятига сафарлари давомида Урганч шаҳридаги вилоят вакиллигининг янги биноси очилиш маросимида иштирок этдилар.
🌳 Тадбир аввалида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида вакилликнинг ер майдонига яхши ниятлар ила манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Вакиллик ҳовлисида барпо этилаётган мўъжаз боғнинг гуллаб-яшнашини сўраб хайрли дуолар қилинди.
🌙 Муфтий ҳазратлари йиғилганларни янги бино билан муборакбод этиб, бугунги кунда муҳтарам Президентимиз бошчилигида диний-маърифий соҳада улкан ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидладилар. Хусусан, мўмин-мусулмонларга улкан имкониятлар тақдим этилаётгани, ибодат қилиш учун барча шароитлар муҳайё қилинаётгани, ҳудудлардаги вакилликларнинг моддий техник базалари яхшиланаётгани, юртимизда Қуръон курслари кенг фаолият юритаётгани, юзлаб ҳамюртларимиз “Президент ҳожилари” сифатида муборак сафарга юборилгани, Рамазон ва Қурбон ҳайити арафасида камбағал ва эҳтиёжманд оилаларга пул маблағлари тарқатилгани эзгу ишларнинг ёрқин намунаси эканини алоҳида эътироф этдилар.
⏺ Шунингдек, Муфтий ҳазратлари Хоразм вилоятида ўтказилаётган иккинчи сайёр семинарнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига тўхталиб, авваллари вилоят вакилликларининг ўз бинолари бўлмагани, бугун эса ҳудудларда мана шундай муҳташам вакиллик бинолари қад ростлаётганини қайд этдилар. Бундай неъматлар ва юртимиздаги тинчлик-хотиржамлик учун доимо шукроналик келтириш ва дуода бардавом бўлиш кераклигини уқтирдилар.
🚗 Тадбир давомида Муфтий ҳазратлари томонидан Хоразм вилояти вакиллигига янги хизмат автомашинаси топширилиши эълон қилинди.
#янгиликлар
ALHIDOYA.UZга обуна бўлинг!!!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👍1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юнусхон домла Мамарасулов#видеолавҳа
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1