Доктор Аллерголог
2.38K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Огоҳ бўлинг: Дориларга аллергия кўпайган. Оғир ҳолатларга хам бормоқда!

📈 Халқимиз дориларга "ўтириб" қолган. Оддий шамоллашга ҳам бир дунё дори. Бечора иммунитетимизга иш қолдирмаяпмиз. Шу сабаб у дангаса бўлиб, кучсизланиб қоляпти!

Энг ёмони, дори аллергиялар сабаб ўлим ҳолатлари кўпаймоқда. Шифокор эса оғир аллергия бўлиши учун "оддий" бош оғриқ дорилар ҳам етарли бўлишини таъкидламоқда!

Видеони кўриб ҳулоса қилинг ва яқинларни ҳам огоҳлантириб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9😢2❤1
​Ёмғир – баъзи аллергияси борларга ёрдам беради!

➖ Ташқарида об-ҳаво иссиқ ва қуруқ бўлса, ҳавога кўпроқ гулчанглар тарқалади, чунки гулчанглар жуда енгил бўлади. Аллергияси бор беморнинг бурун шиллиқ қаватларига етиб бориши учун арзимас шабада бўлса бас!

Аммо ёмғир бошланганда, биринчи навбатда, гулчанглар сони камаяди. Бунинг сабаби шундаки, сув буғлари ва ёмғир томчилари гулчанг зарраларидан оғирроқ бўлиб, ҳаводаги гулчангларни ўзига тортиб олади ва учишига йўл қўймайди. Ҳаводаги намлик ҳам гулчангларни оғирлаштириши мумкин, шунинг учун ҳаво тозаланади.Лекин бу вақтинчалик ҳолат!


Сизга ҳам ёмғир ёрдам берадими?

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤1
​🧼 Атопик дерматити борлар қўлини юваётганда нималарни ҳисобга олишлари лозим?

➖ Америка дерматология академияси қўлларни ювишда қуйидаги қадамларни тавсия қилади:

✅ Қўлларни камида 20 сония давомида совун билан ювинг;

✅ Бармоқлар ораси ва тирноқлар атрофини ювишни унутманг;

✅ Иссиқ сувдан кўра илиқ сувдан фойдаланинг;

✅ Совун қолдиқларини қолдирмаслик учун яхшилаб ювиб ташланг;

✅ Қўлларни юмшоқ, тоза сочиқ ёки бир марта ишлатиладиган қоғоз сочиқ билан қуритинг. Лекин ишқаламанг! Истасангиз ҳаволи қуритгичдан фойдаланинг.


⚠️ Энг муҳими, дарҳол намланг!

Қўлларни қуритгандан кейин кейин намловчи воситангизни қўлланг. Доимий равишда намловчи кремни суртиб юришни одат қилинг. Бу кун давомида қўлларингизни намлик билан таъминлашга ёрдам беради ва тери тўсиғини ҳимоя қилади.

Намловчи кремларни қаерга борсангиз ҳам ўзингиз билан олиб юринг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13💔1
АСИТ – тиш паста кўринишида!

Иммунотерапиянинг ушбу инновацион янги шакли аллерген экстрактларидан тайёрланган махсус тиш пастасидан фойдаланишни ўз ичига олади.

Аллергияга қарши эмлаш, яъни АСИТ (тери ёки тил ости иммунотерапияси) вақтида танага оз миқдордаги, кўпайиб борувчи жадвалда аллергенлар киритилади. Ушбу иккала иммунотерапия усули ҳам яхши бўлса-да, лекин беморлар учун энг қулайи эмас. Чунки 3-5 йил давомида доимий муолажа олиб юришлари зарур.

Лекин ушбу тиш паста орқали даволаниш 1 ўқ билан 2 қуённи уришдек гап. Шундоқ ҳам ҳар куни қиладиган тиш ювишингиз давомида АСИТ муолажасини ҳам олиб бораверасиз.

Тиш паста ҳар бир беморга индивидуал тайёрланади!

Аллергиянгиз сабаби анализ қилинганидан сўнг, шифокор бир вақтнинг ўзида бир ёки нечта аллергияни даволовчи тиш пастасини тузади ва буюради.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21😱4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁12😱5👍3😢2❤1
📊 Крапивница ҳақида статистика

Кўплаб тадқиқотлар натижасида крапивница бўйича қуйидаги статистик маълумотлар аниқланган:

15-25% аҳолида учрайди;
75% ҳолатда аёллар жабрланади;
90% ҳолатда сабаби номаълум;
20% ҳолатда 10 йилгача давом этади;
60% ҳолатда ўткир формада бўлади;
40% ҳолатда сурункали формада бўлади;
40% ҳолатда Квинке шиши билан келади;
55% ҳолатда IgE га боғлиқ бўлади;
5-40% ҳолатда ўткир форма сурункалига айланади;

30-50% беморда қайсидир аутоиммун касаллик ҳам бўлади;
25-60% беморда anti-IgE антитело аниқланади;
70% беморларга қатъий диета ёрдам беради;
25% болаларда 3 ёшгача ўзидан-ўзи ремиссия бўлади.


Эслатиб ўтамиз, крапивницани даволаш касаллик оғирлик даражасига қараб босқичма-босқич олиб борилади.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
​⚡️Цефтракцион ва Дексаметазон олган 28 ёшли аёл вафот этди!

Катта эҳтимол билан бу доридан кейинги яшин тезлигида ривожланадиган аллергик (анафилактик) реакция ҳисобига бўлган!

Аёлнинг ангинаси шишиб кетганлиги сабабли унинг бўйин қисмига "Цефтриаксон" ва "Дексаметазон" дори воситалари аралашмасидан инъекция юборилган.

Бугун, 8 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги клиникаларнинг бирида 28 ёшли аёл қилинган антибиотик уколдан сўнг вафот этган айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича UzNews.uz’нинг сўровига асосан Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 11:00 атрофида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшаган фуқаро 1996 йилда туғилган Б.Н. (аёл) хусусий поликлиникага ангинаси шишиб кетганлиги бўйича мурожаат қилган.

Хусусий клиниканинг лор шифокори И.Ж. томонидан аёлнинг томоғи шишиб йиринглаганлиги сабабли унинг томоқ қисмидан "Цефтриаксон" ва "Дексаметазон" дори воситалари аралашмасидан инъекция юборилганида бемор Б.Н.нинг тили тортилиб кетган. Воқеа жойида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан беморнинг соғлиғи ёмонлашиб ҳодиса жойида вафот этган.

Воқеа содир бўлган жойга Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси терговчиси раҳбарлигида тергов тезкор гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.


⚠️ Бу каби ҳолатдан ҳечким кафолатланмаган. Ҳечким мен ёқи яқинларимда бунақа вазият бўлмайди деб олдинган айта олмайди. Ҳар қандай дори ёки хатто табиий воситалар, озиқ овқатлар ҳам аллергия бериши мумкин.

Ўзингизни асранг! Камроқ дори қабул қилишга ҳаракат қилинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱15👍6😢2
​⚡️СИРДАРЁГА КОНСУЛЬТАЦИЯГА БОРАМИЗ!

➖ Кўпчилик беморлар менга онлайн мурожаат қилишади. Кўрмасдан, текширмасдан аниқ маслаҳат бериб бўлмаган ҳолатларда уларга қабулимга келишни айтсам, вилоятдаман, ёш болам бор ёки пойтахтга боришга ҳозирча имконим йўқ дейишади...


Ҳар қандай вазиятни тўғри тушунаман. Шу сабабли вилоятларга сайёр қабул ташкил этишни режалаштирмоқдамиз. Биринчи бўлиб Сирдарёдан бошлаймиз!

Мен, аллерголог ва клиник иммунолог Жасур Давлатов 8-декабр якшанба куни POYTAXT MED DIAGNOSTIKA (GULISTON MEDICAL DIAGNOSTIKA) марказида тиббий маслахат консультацияси ўтказишга бораман!

Қуйидаги беморларни қабул қиламиз: 

✅ Аллергик ринит;
✅ Аллергик конюктивит;
✅ Крапивница (Эшак еми);
✅ Аллергик йўталлар;
✅ Бронхиал астма;
✅ Озиқ-овқат аллергиялари

✅ Шунингдек, йил давомида жуда кўп касал бўладиган, иммунитети заиф болаларни тўғри даволаш бўйича ўз тавсияларимни бераман!

🗓 Сана: 8-декабр (якшанба)
⏰ Вақт: 09:00 дан 18:00 гача
📊 Ҳам болалар, ҳам катталарга!

Манзил: Гулистон шахри Сайхун кўчаси 13-уй. Мўлжал BEELINE бош офисидан 120 метр автовокзал ва пиёдалар ўтиш кўприги томонга юрганда янги қурилган 3-қаватли бинонинг 1-қавати.

Мурожаат учун:
+998953410303
+998954790303
+998994786618

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❌ 💉 Уйда укол олиш жуда хавфли. Айниқса антибиотикларни!

Дориларга нисбатан аллергик реакциялар кўпайган ҳозирги даврда хушёрлик зарар қилмайди. Айниқса антибиотикларни уй шароитида олмаслик керак. Беморга нимадир бўлса биринчи навбатда ҳамшира айбланади!

Ҳамшира танишлар ва барча қариндошлар гуруҳига тарқатиб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤3
❌ Антигистамин препаратлар
✅ Антигистамин махсулотлар


Аниқ биламан, кўпчилик бу ҳақда эшитмаган. Яъни, шундай табиий махсулотлар борки, уларнинг таркибида антигистамин эффект берадиган моддалар мавжуд. Уларни мунтазам еб юриш дорига бўлган эҳтиёжингизни анчагина камайтиради.

Барчасини рўйхатини тузмоқчиман!

Қизиқ бўлса изоҳларда + қолдиринг!
👍58❤6
​❗️Энг кучли табиий антигистамин

✅ Кверцетин – энг кучли табиий антигистаминлардан бири ҳисобланади. Бу олма, пиёз ва брокколи каби озиқ-овқатларда мавжуд бўлган ўсимлик флавоноидидир. Танадаги гистамин ажратадиган ҳужайраларни барқарорлаштириш орқали аллергия симптомларини камайтиришга ёрдам беради.

Диазолиннинг табиий ўринбосари

Кверцетин - Диазолин ва шу каби бошқа антигистамин препаратлар учун яхши табиий ўринбосардир. Қичишиш, аксириш ва бурун оқиши каби аллергия аломатларини назорат қилишда ёрдам берадиган антигистамин таъсирига эга.

PubMed'да қуйидагича таъриф берилган:

Quercetin - иммун тизимини рағбатлантириш, антивирус фаоллик, гистамин ва лейкотриен чиқарилишини ингибиция қилиш, интерлейкин IL-4 ишлаб чиқарилишини камайтириш билан тавсифланадиган радикал тозалаш ва анти-аллергик хусусиятларга эга антиоксидант фаоллиги билан машҳур моддадир. У Тh1/Тh2 мувозанатини яхшилайди ва антигенга хос бўлган IgЕ антителалар шаклланишини тўхтата олади. Шунингдек, у липоксигеназа ва пероксидаза каби ферментларни ингибиция қилишда ва яллиғланиш медиаторларини камайтиришда самарали.


Кулминацион нуқтаси!
Қайси махсулотларда бор?


🎋 Сарсабил
🧅 Қизил пиёз
🥦 Брокколи
🍎 Олма
🍵 Кўк чой
🥬 Укроп
🍇 Узум
🍷 Қизил вино
📈 Ва бошқа махсулотларда

Эслатма, таркибида кверцетин сақлайдиган табиий махсулотлар жуда кўп. Лекин ҳаммаси ҳам гипоаллерген эмас. Танлаб, ўзингизга тўғри келадиганини доимий истеъмол қилишни одат қилинг. Шунда антигистамин препаратларга эҳтиёжингиз тўлиқ бўлмасада лекин анчагина камаяди.

Сақлаб олинг ва яқинларга юборинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28❤7👏4🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллергия ўзи нима?

Айнан мана шу таърифга мос келган ҳолатга аллергия деймиз. Бошқа ҳолатларга эмас!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хирурглар учун янги кресло

🤔 Яхши нарса экан!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20🤔5😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун – ОИТС'га қарши кураш куни!

Ҳўш, нега бу касаллик бунчалар хавфли? Нега ҳалигача тўлиқ даволаш имкони ўйлаб топилмаган? Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

✅ ОИТС - орттирилган иммунитет танқислиги синдроми. Бунга сабаб бўлувчи вирус ОИВ дейилади. У ретровируслар оиласига киради.

Сўнгги 30 йил ичида ОИВни даволаш жуда яхшиланди. Бир пайтлар беморни ўлимга ҳукм қиладиган бу касаллик ҳозирда дунёнинг кўп жойларида умрбод даволаш мумкин бўлган касалликдир. Беморлар ҳар куни антиретровирус терапиясига қатъий режимда риоя қилишлари керак, акс ҳолда вирус яширинган жойдан чиқиб, қайта фаоллашади. Антиретровирус терапия фақатгина мавжуд вируснинг кўпайишини олдини олади, аммо у инфекцияни бартараф эта олмайди. Ҳозирда давом этаётган кўплаб клиник тадқиқотлар ОИВ инфекциясини йўқ қилиши мумкин бўлган усулларини ўрганмоқда.


ОИВни йўқ қилиш ҳозир имконсиз.
Вакцина яратишга уринишлар бефойда!


Чунки иммун тизими вируснинг ғайриоддий тез мутация тезлигига мостлаша олмайди. Иммунитет ҳужумидан қочиш учун вирус ўз ташқи кўринишини доимий равишда ўзгартиради. Бу худди айғоқчининг ҳокимиятдан қочиш учун ташқи кўринишини тезда ўзгартирганига ўхшайди. Иммун ҳужайралар вируснинг бир кўринишини таниб, ўрганиб олгунича, у вирус аллақачон бир нечта янги ниқобларга айланиб олган бўлади.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
⚡️Шамоллаш мавсуми бошланди.

Актуал мавзу:

➖ Иммунитетни қандай кучайтириш мумкин?
➖ Нима қилсак тез-тез касал бўлишдан қутуламиз?
➖ Қайси дорилар иммунитетни кучайтиради?


Далилларга асосланган тиббиётнинг бу борадаги билимларини сиз билан тез орада баҳам кўраман.

Қизиқ бўлса изоҳларда ➕ қолдиринг!
👍46
​❗️Иммунитетни қандай ошириш мумкин?!

☑️ Иммунология - жуда қизиқарли, мураккаб ва келажакда кўплаб ихтиролар қилиниши кутилаётган фан. Энг қизиғи, тиббиёт бўйича шу вақтгача энг кўп НОБЕЛ мукофоти берилган соҳа ҳам иммунологиядир. Яхшилаб ўтириб олинг, сизга иммунитет ва уни яхши ишлаши учун "икки оғиз" маълумот бераман:

➖ Сизнинг иммун тизимингиз сизни касаллик қўзғатувчи микроорганизмлардан ҳимоя қилади. Аммо баъзида бу муваффақиятсиз бўлади: микроб бостириб киради ва сизни касал қилади. Ҳўш, бу жараёнга аралашиб, иммунитетни ошириш мумкинми?

Иммунитетингизни ошириш ғояси жуда жарангли эшитилади, аммо бунинг имкони бир неча сабабларга кўра қийин. Чунки, иммунитет мураккаб тизим, битта ҳужайра ёки орган эмас. Яхши ишлаши учун у мувозанатни талаб қилади. Бу мувозанатни инсон қўли билан бошқариш борасида тадқиқотчи олимлар ҳали ҳам кўп нарсаларни билишмайди.

❌ Касалликларга қарши иммунитетни ошириши исботланган дорилар йўқ!

✅ Энг тўғри усул - соғлом турмуш тарзи!

Умумий саломатлик бўйича кўрсатмаларга риоя қилиш иммун тизимингизни табиий равишда тўғри ишлашини таъминлаш йўлидаги энг яхши қадамдир.

✅ Доимо ибодатда бўлинг!
✅ Чекманг, спиртли ичимликлар ичманг;
✅ Мева ва сабзавотларни кўпроқ енг;
✅ Спорт билан мунтазам шуғулланинг;
✅ Тана вазнингизи нормада сақланг;
✅ Етарли уйқу соатига амал қилинг;
✅ Ташвиш ва стрессиз яшанг;
✅ Вакцина олиб юришни унутманг!


Рекламаларга алданиб қолманг!

Атрофимизда иммунитетни ошириш ёки қўллаб-қувватлашини даъво қиладиган кўплаб препаратлар ва БАД воситалар реклама қилинади. Аммо иммунитетни ошириш концепцияси аслида илмий жиҳатдан жуда кам маънога эга.

Иммунологик нуқтаи назаридан олсак, танангиздаги ҳужайралар сонини кўпайтириш (иммунитет ҳужайралари ёки бошқалар) - ҳар доим ҳам яхши нарса эмас. Масалан, қонингиз камлиги учун ўзингизга қон қуйишингиз - инсулт хавфини оширади.

Иммун тизими ҳужайраларини кучайтиришга уриниш айниқса мураккаб, чунки иммунитет тизимида жуда кўп турли хил микробларга кўп жиҳатдан жавоб берадиган жуда кўп турли хил ҳужайралар мавжуд. Қайси ҳужайраларни кўпайтириш керак ва қайси рақамга? Ҳозирча олимлар жавобни билишмайди.

Масалан, организм доимий равишда, керагидан кўпроқ лимфоцитларни ишлаб чиқаради. Ортиқча ва вазифасини бажариб бўлган ҳужайралар апоптоз деб аталадиган ҳужайра ўлимининг табиий жараёни орқали ўзларини йўқ қилади. Иммун тизими оптимал даражада ишлаши учун қайси ҳужайралардан қанча кераклигини ҳеч ким билмайди.

Эслатма: Ушбу мақола туғма ва орттирилган иммунитет танқислиги касалликларига алоқадор бўлмаганлар учун мўлжалланган. Уоар учун махсус даво муолажалари, препаратлари мавжуд. Ўзингиз ёки фарзандингизнинг иммунитети борасида якуний ҳулосага келиш учун Шифокор иммунолог билан албатта маслаҳатлашинг!

Пастдаги расмга қараб иммунитет қанчалик мураккаблиги ҳақида оз-моз тасаввур қилсангиз бўлади

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26❤3💔1
❌ Иситма йўқ, лекин йўтал бор!
🧐 Сабаби нимадан бўлиши мумкин?


Ҳар доим ҳам йўтал касаллик аломати эмас. Болаларда иситмасиз йўталнинг асосий сабаблари қуйидагилардир:

✅ Юқори нафас йўлларининг ёшга боғлиқ ҳолати. Чақалоқлар тупугини ютиб юбормайди, лекин юқори нафас йўлларининг тузилиши туфайли йўталади. Агар оғизда тўпланган озиқ-овқат қолдиқлари ёки тилнинг илдизига тушган шилимшиқларга табиий реакция ҳақида гапирадиган бўлсак, бир ёшгача бўлган болаларда йўталиш нормалдир.

✅ Тутун, чанг зарралари таъсирида шиллиқ қаватнинг кимёвий ёки механик қитиқланиши. Юталиш ташқи тирнаш хусусияти берувчи таъсирга нормал реакция ҳисобланади.

✅ Нафас йўлига ёт жисм ёпишиб қолиши. Йўталиш орқали бола ёт жисмни чиқариб юборишга ҳаракат қилади.

✅ Аллергик реакциялар.
Болалардаги аллергик йўтал, агар аллерген ўз вақтида аниқланмаса ва бартараф этилмаса, давом этаверади.

✅ Бронхиал астма.
Кўпинча болалик даврида эътибор берилмаган аллергик йўталнинг давоми сифатида ривожланади. Бундан ташқари, бронхиал астманинг йўталли формаси ҳам мавжуд.

✅ Сурункали касалликлар.
Болаларда фарингит, аденоидлар, бронхит, тонзиллит ва синусит каби касалликларнинг сурункали шакллари, бошланғич ва яширин босқичда, иситма йўқлигида йўтал билан намоён бўлади.

✅ Ошқозон-ичак трактининг патологиялари. Иситмасиз йўтал хуружлари ўт йўлларининг дисфункцияси ва рефлюкс гастритининг белгиси бўлиши ҳам мумкин.

✅ Гелминт инвазиялари.
Баъзан болаларда иситмасиз йўтал паразит гижжалар билан касалланганда ҳам пайдо бўлади.

✅ Нотўғри ёки чала даволаниш.
Иситмасиз йўтал ОРВИ тўлиқ даволанмаганда ҳам кузатилиши мумкин. Бундай ҳолда, бола одатда ўзини яхши ҳис қилади, лекин йўталишни давом эттираверади. Йўтал хуружи тоза ҳавода сайрдан қайтгандан кейин, жисмоний машғулотлардан кейин кучаяди.

✅ Ҳаддан ташқари қуруқ ҳаво.
Квартирада жуда қуруқ ва иссиқ ҳаво боланинг нафас олиш йўллари рецепторларини таъсирлаши ва йўтални келтириб чиқариши мумкин.

✅ Дориларнинг ножўя таъсири
Баъзи дорилар қабул қилинаётган давр мобайнида болада йўтал пайдо бўлиши мумкин. Лекин дори қабул қилиш тўхтатилгач йўқолиб кетади.


Ҳар қандай ҳолатда ҳам болалардаги иситмасиз келадиган йўтал сабабини аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14
​⚡️КЕЛАЁТГАН ЯКШАНБА СИРДАРЁГА КОНСУЛЬТАЦИЯГА БОРАМИЗ!

Аввал хабар берганимиздек, 8-декабр якшанба куни POYTAXT MED DIAGNOSTIKA GULISTON филиалида тиббий маслахат консультацияси ўтказишга боряпмиз.

Қуйидаги беморларни қабул қиламиз: 

✅ Аллергик ринит;
✅ Аллергик конюктивит;
✅ Крапивница (Эшак еми);
✅ Аллергик йўталлар;
✅ Бронхиал астма;
✅ Озиқ-овқат аллергиялари

✅ Шунингдек, йил давомида жуда кўп касал бўладиган, иммунитети заиф болаларни тўғри даволаш бўйича ўз тавсияларимни берамиз!

🗓 Сана: 8-декабр (якшанба)
⏰ Вақт: 09:00 дан 18:00 гача
📊 Ҳам болалар, ҳам катталарга!

Манзил: Гулистон шахри Сайхун кўчаси 13-уй
Мўлжал: BEELINE бош офиси

Мурожаат учун:
+998953410303
+998954790303
+998994786618

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18
📈 Ҳавонинг ифлосланиши туғилажак болаларда бронхиал астма ҳавфини оширади

Ҳомиладорлик пайтида онанинг PM-2.5 зарралари билан ифлосланган ҳаводан нафас олиши туғиладиган фарзандида астма ривожланиш хавфини оширади.

https://pmc.ncbi.nlm.nih.gov/articles/PMC7943175/

Маълумот учун, айни вақтда Тошкент шаҳри ҳавоси PM-2.5 билан ифлосланиши бўйича 13-ўринда турибди.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4😱3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дренаж массаж мана нега керак?

✅ Дренаж массаж - нафас йўлларида тиқилиб қолган ажралмаларни чиқаришнинг самарали усули. Айниқса шамоллаш ўтиб кетгандан кейин ҳам анча вақт йўталиб юрадиган болалар учун. Чунки улар балғамини мустақил ажрата олмайди. Қиш ва шамоллаш мавсумида кўпчилик учун фойдали усул.

Ёш болали яқинларга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9