Доктор Аллерголог
2.38K subscribers
264 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
​❗️Сурункали эшак еми касаллиги борларнинг ҳар 3 нафаридан биттасида стресс ёки депрессия бор!

✅ Сурункали қаварчиқ (крапивница ёки эшак еми) – касаллиги бор беморларнинр кўпинча руҳий саломатлик билан муаммолари бўлади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сурункали қаварчиғи бор ҳар 3 кишидан 1 нафари ташвиш, руҳий стресс ёки депрессияда яшайди. Сурункали қаварчиқ белгилари исталган вақтда ёки исталган жойда пайдо бўлиши мумкинлиги сабабли, беморнинг кундалик фаолияти ва ҳаёт сифатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ҳаттоки, беморнинг ўз-ўзини ҳурмат қилиш (самооценка) ва ижтимоий муносабатларига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Бундай беморлар учун ТОП-10 тавсия

1⃣. Доимий аллергологингиз бўлсин: 

— Беморлар ва шифокорлар тўғри ташхис ва даволаш режасини топиш учун биргаликда ишлайди. Сизнинг шифокорингиз тўғри тиббий ёрдам олишингизда энг муҳим аҳамиятга эга.

2⃣. Руҳий саломатлик бўйича мутахассислар қабулига боринг: 

— Сурункали қаварчиқ касаллигига сабаб бўлаётган сиздаги ташвиш, стресс ва депрессияни камайтиришга ёрдам берадиган мутахассис ёки маслаҳатчи инсон сизга керакли психологик ёрдам бериши мумкин.

3⃣. Беморлардан иборат онлайн гуруҳларга қўшилинг: ёлғиз эмаслигингизни унутманг!

— Дарди бир хил инсонлар тезда тил топишиб олишади. Бир-бирларига ўз тавсиялари билан ёрдам беришлари мумкин. Айниқса, тушкунликка тушиб қолган беморлар учун бу жуда муҳим. Онлайн гуруҳлар сизга бошқа беморлар билан виртуал алоқада бўлишга, касалликларни назорат қилишга ва психологик ва амалий маслаҳатлар олишга ёрдам беради. Бироқ, нотўғри маълумотлардан эҳтиёт бўлинг. Интернетда топилган маълумот ёки маслаҳатни қўллашдан аввал тасдиқланг ва бу ҳақда шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.

4⃣. Яқинларингиз қўллаб-қувватлаши 

— Оилангиз ва дўстларингиз билан яхши муносабатда бўлиш - стресс ва депрессиядан тузалишнинг асосий кўрсаткичларидан биридир.

5⃣. Доимо жисмоний фаол бўлинг:

— Мунтазам жисмоний фаоллик танангизда бахт гормони, яъни эндорфин деб аталадиган кимёвий моддаларни чиқаради. Ҳаттоки, ҳар куни 30 дақиқалик пиёда юриш ҳам руҳий саломатликка ёрдам беради.

6⃣. Ҳар куни медитация қилинг: 

— Агар сиз илгари ҳеч қачон медитация қилмаган бўлсангиз, аввалига ғалати туюлиши мумкин. Медитация - бу ташвиш, стресс, депрессия, оғриқни бошқаришга ёрдам берадиган ақлий амалиётдир.

7⃣. Ҳаётдан, яшашдан лаззатланинг: 

— Ҳаёт бир теккис эмас. Гоҳида хурсандчилик, гоҳида ғам. Шуниси билан хам қизиқ. Эртага нима бўлишини ҳечким билмайди. Сизни қайси ишлар кўпроқ бахтли ва хурсанд қилади? Вақти келиб (99 ёшингизда) ўлим тўшагида ётганингизда ўтган ҳаётингиздан афсусланмайдиган ҳаётда яшанг!

8⃣. Кундалик тутинг ёки канал очинг

— Ўз кечинмаларингизни ёзиб боринг. Бу сиздаги руҳий тарангликни камайтиришга ёрдам беради.

9⃣. Уй ҳайвони ёки гул парваришланг: 

— Бирорта уй ҳайвонига ғамхўрлик қилиш ва бирор ўсимликни парвариш қилиш – кўп одамларга ўзларига ғамхўрлик қилишга ҳам ёрдам беради. Агар мўйнали уй ҳайвонлар сизга ёқмаса, балиқ ёки тошбақа ҳақида ўйлаб кўринг. Баъзилар ҳатто чумоли боқишади.

🔟. Соғлом овқатланинг: 

— Тўғри овқатланиш танангиз учун ғамхўрлик қилишингиздир. Фаст-фуд, газли ичимликлар ва ярим тайёр маҳсулотлардан бутунлайга воз кечиш вақти келди, ишонаверинг! Сабзавотлар, янги ва ёғсиз гўштлар, гуруч ва макарон каби паст гистаминли овқатлар сурункали қаварчиқни бошқаришга ёрдам беради. Фақат симптомларни ёмонлаштирадиган гистаминолибератор овқатлардан эҳтиёт бўлинг.

© Жасур Давлатов – Сизнинг аллерголог шифокорингиз!

Клиника локацияси: t.me/allergiya/620
Телефон номер: +998946920852

Яқинларингизга юбориб қўйинг!
👍16❤4
​Аллоҳ таоло бандасини 3 сабаб учун беморлик билан имтиҳон қилади:

1⃣. Аллоҳ банданинг қилган хатоларини беморлик билан кетказиб, унинг покиза ҳолда жаннатга киришини хоҳлайди.

2⃣. Аллох бандасини ўзидан узоқлашиб кетганини кўради. Уни Ўзига қайтариш учун касалликка мубтало қилади. Инсон бемор бўлса синиқади ва Аллоҳга қайтади. Аллоҳ мисол билан таққослашдан олийдир. Аммо тушунишимиз учун айтамизки, қўйлар чеккага чиқиб кетса, чўпон уларни дарҳол калтаги билан қайтаради. Қайтиб келса, бошқа тегмайди.

3⃣. Аллоҳ таоло бандасига жаннатда олий мақом хозирлаб қўйган бўлади.
Банда амали билан у жойга ета олмайди. Аллоҳ унга беморлик каби нарсаларни бериб, даражасини кўтаради. Ўзига тайёрлаб қўйилган мақомга муносиб бўлади.

© Набавий Тарбия

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤29👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг тепадан кўриниши

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😱10👍5😢2
Hercai ♫ (instrumental)
🎼 Сизларга ҳам илиндим...

💬Telegram 📹Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11❤7
⚡️Бир ўқ билан 3 қуённи уринг!

✅ Консультация (20 кишига):
200.000 сўм эмас, БЕПУЛ ‼️
✅ IgE анализи (10 кишига):
100.000 сўм эмас, БЕПУЛ ‼️
✅ Allergoff спрейи (20 кишига):
300.000 сўм эмас, БЕПУЛ ‼️

🇪🇺 Европа аллерголог ва клиник иммунологлар академияси (EAACI) аъзоси, аллерголог Жасур Давлатовдан бепул консультация олинг ва IgE анализини бепул текширтиринг. Қўшимчасига ҳона ҳавосини аллергенлардан тозаловчи Allergoff спрейини бепул қўлга киритинг!

Қачон?
🗓 25-январ (Шанба), кун давомида!


Қаерга бориш керак?

POYTAXT MED DIAGNOSTIKA клиникаси

Манзил: Тошкент шахри, Учтепа тумани, Заргарлик 62-а уй. Мўлжал: Шуҳрат чорраҳаси. Ал-Хоразмий айланаси
Локация: t.me/allergiya/648


Қабулга рўйхатдан ўтиш:
☎️ +99871-276-96-03

Илтимос, ушбу эълонни имкон қадар яқинларингизга, гуруҳларингизга тарқатинг. Айниқса, имконияти чекланган ва аллергия билан узоқ йиллардан бери қийналиб юрганларга.

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22❤1
​Паст гистаминли парҳез

✅ Паст гистаминли парҳез - гистамини юқори бўлган ва/ёки танада ортиқча гистамин чиқарилишига сабаб бўладиган овқатларни чеклаш деганидир.

❓Гистамин ўзи нима?

✅ Гистамин - семиз ва бошқа иммунитет ҳужайраларидан ажралиб чиқадиган яллиғланиш медиаторларидан бири бўлиб, ҳақиқий ва сохта аллергия симптомлари пайдо бўлишига сабаб бўлади.

❓Гистамин овқат билан ҳам кирадими?

✅ Ҳа, баъзи махсулотлар таркибида гистамин моддаси кўп бўлади. Бу каби озиқ-овқатлар ҳаттоки гистаминдан заҳарланишга сабаб бўлиши ҳам мумкин (баъзи балиқ махсулотларида).

❓Гистаминни парчалаб бўлмайдими?

✅ Танада гистамин кўпайиб кетганда уни нормаллаштириб турадиган - гистамин катаболизм тизими мавжуд. Бу ҳужайрадан ташқари гистаминни парчаловчи диамин оксидаза (ДАО) ҳамда моноамин оксидаза N-метилиминдазол ацетальдегид таъсирида амалга оширилади. Баъзи одамларда бу ферментлар паст даражада бўлади ва фан тилида бу ҳолатга гистаминга чидамсизлик (histamine intolerance) дейилади.

❓Гистамин ошса аллергия бошланадими?

✅ Ҳар доим ҳам эмас. Ҳақиқий аллергия вақтида аллергенлар организмга кирганда иммунитет ҳужайралари таъсирида семиз ҳужайралардан гистамин ажралади. Сохта аллергия эса кўп миқдорда гистаминга бой махсулотларни еб қўйганга ёки бошқа иммун бўлмаган таъсирлар натижасида танада гистамин кўпайиб кетиши ҳисобига ривожланади.

Озиқ-овқатлар билан боғлиқ соҳта аллергия белгилари пайдо бўлишига ошқозон ичакларда жойлашган гистаминни парчаловчи нормал мезанизмлар яхши ишламаслигини ҳам киритиш мумкин.

❓Қайси озиқ-овқатда гистамин кўп?

✅ Озиқ-овқатлар таркибидаги гистамин миқдорини аниқ ўлчаш бўйича тадқиқотлар жуда кам ўтказилган. Лекин шунга қарамай, озиқ-овқатларга аллергияси бор беморлар учун тавсия этиладиган гипоаллерген парҳез рўйхатини пастда қолдираман.

© Жасур Давлатов – Сизнинг аллерголог шифокорингиз!

Клиника локацияси: t.me/allergiya/620
Телефон номер: +998946920852

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍16❤4
​❗️Товуқ тухумига аллергияси бўлганларда ғоз, ўрдак, курка ёки бедана тухумларига ҳам аллергия бўлиши мумкин!

Бундай беморлар тухум истеъмол қилинганда, иммун системаси тухум оқсилини "бегона душман" сифатида ҳисоблайди ва ундан ҳимояланиш учун яллиғланиш медиаторларини ажратади. Ушбу медиаторлар (асосан гистамин) аллергик реакция симптомларига сабаб бўлади.


Ўзидан ўзи ўтиб кетиши мумкин

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги болаларнинг 2 фоизида тухумга аллергия мавжуд. Яхшиямки, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, тухум аллергияси бўлган болаларнинг тахминан 70 фоизи 16 ёшга келиб касалликдан ҳолос бўлиб кетади.

Шундай бўлса-да, хавфлар юқори

Тухумга аллергияси бўлган болаларда оддий тошмадан тортиб, ҳаёт учун хавфли бўлган анафилактик шок ҳолатигача ривожланиши мумкин.

❌ Тухумга аллергияни даволашнинг энг яхши усули тухум истеъмол қилмасликдир!

Афсуски, тухум кўплаб озиқ-овқатлар, жумладан, салатлар, музқаймоқ ва кўплаб пишириқларнинг таркибий қисмидир. Ҳатто баъзи тухум ўрнини босадиган маҳсулотларда ҳам тухум оқсили мавжуд. Тухумга аллергияси бўлганлар махсулотлар ёрлиқларини ўқиши ва турли овқатланиш жойларидаги овқатларнинг таркиби ҳақида сўрашда ҳушёр бўлишлари керак.

Бедана тухум ҳам аллергия беради

Товуқ тухумига аллергияси бўлганларда ғоз, ўрдак, курка ёки бедана каби бошқа турдаги тухумларга ҳам аллергия бўлиши мумкин.

Тухумга аллергия бўйича сизда яна қандай савол бор? Изоҳларда қолдиринг!

© Жасур Давлатов – Сизнинг аллерголог шифокорингиз!

Клиника локацияси: t.me/allergiya/648
Телефон номер: +998946920852

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18❤4
​🥚 Пишган тухум аллергия бермайдими?

✅ Ҳа, аксарият ҳолларда рост.
Лекин истисно ҳолатлар ҳам бор!

Буни изоҳлаш учун тухум таркибидаги турли оқсиллар билан танишиш керак. Буни билиш учун молекуляр диагностика ўтказиш керак бўлади.

Келинг, тухум таркибига молекуляр даражада назар ташлаймиз:

Тухум таркибидаги иммуноген оқсилларнинг аксарияти тухум оқида жойлашган бўлиб, унда 5 хил асосий аллерген компоненти:

1⃣. Ovomukoid (Gal d 1),
2⃣. Ovalbumin (Gal d 2),
3⃣. Ovotransferrin (Gal d 3),
4⃣. Тухум оқи лизозими (Gal d 4),
5⃣. Ovomucin.

Товуқ тухумининг сариғи ҳам аллергенларни ўз ичига олади, асосий аллерген alfa-livetin (Gal d 5).

Овалбумин (Gal d 2) – тухум оқида энг кўп бўлган оқсил бўлса-да, овомукоид (Gal d 1) товуқ тухуми оқида доминант аллерген ҳисобланади.

Тухумга аллергияси бўлганлар пиширилган тухумли маҳсулотларни истеъмол қилганида ҳар доим ҳам аллергик реакция кузатилмаслиги мумкин. Чунки иссиқликка чидамсиз оқсиллардаги аллергенлик кетма-кетлиги иссиқлик таъсирида ўзгариши мумкин.

Лекин иссиқликка чидамли, масалан, овалбумин аллерген оқсиллари ҳам пишириш жараёнида иммуноген, яъни аллергия бериш потенциалини пасайтиради.

❌ Аммо товуқ тухумининг таркибидаги овомукоид (Gal d 1) молекуласига нисбатан аллергия аниқланган ҳолатда, пишириш ҳам фойдасиз бўлиши мумкин. Бундай беморлар тухумнинг ҳомидан ҳам, пишганидан ҳам воз кечишлари зарур!

© Жасур Давлатов – Сизнинг аллерголог шифокорингиз!

Клиника локацияси: t.me/allergiya/648
Телефон номер: +998946920852

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21❤1
​​​❗️НАМАНГАНЛИКЛАР ДИҚҚАТИГА!
❌ Пенсионерларга мутлақо бепул!

➖ Сизда ёки яқинларингизда аллергия борми? Турли исботи йўқ дориларсиз, фақатгина жаҳон стандартлари бўйича даволанишни истайсизми?

🗓 1-февраль (Шанба) куни аллерголог ва клиник иммунолог Жасур Давлатов томонидан Наманган вилоят, Чуст туманидаги POYTAXT MED DIAGNOSTIKA марказида тиббий консультацияси ўтказилади.

Қуйидаги беморлар қабул қилинади:

✅ Аллергик ринит;
— Бурун битиши, оқиши, аксириш,

✅ Аллергик конюктивит;
— Кўз ёшланиши, қичиши, қизариши

✅ Крапивница (Эшак еми);
— Терида тошма тошиши, қичиши

✅ Аллергик йўтал;
— Қайталовчи йўтал, томоқ қичиши

✅ Бронхиал астма;
— Нафас қисиши, хуштаксимон хириллаш

✅ Атопик дерматит (Диатез);
— Болалар терисидаги муаммолар

✅ Озиқ-овқат аллергияси;
— Турли озиқ-овқатга боғлиқ тошмалар


🗓 Сана: 1-февраль (Шанба)
⏰ Вақт: 10:00 дан 16:00 гача
👥 Ҳам болалар, ҳам катталарга!
💳 Консультация нархи: 200.000 сўм
🗺 Локация: t.me/allergiya/655

❗️Эслатма: Олдиндан телефон қилиб, рўйхатдан ўтган 10 кишига –50% чегирма!

👴 Пенсионерларга мутлақо бепул!
📈 Танишларингизга тарқатиб қўйинг!

Манзил: Чуст шахри, Янги Боғишамол МФЙ, Бинокор кўчаси 3-уй
Мўлжал: Чуст туман марказий поликлиникаси

Қабулга рўйхатдан ўтиш учун:
☎️ 55-252-0330
📱 93-822-0330
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18❤2
❗️Факт: Аллергия тўғри даволанмаса бронхиал астмага ўтиб кетиши мумкин!

✅ "Атопик марш" – аллергик касалликларнинг ёшга боғлиқ тарзда ривожланишига нисбатан айтилади. Яъни, турли органларнинг атопик касалликлари ва сабабчи аллергенлари ёшга қараб кетма-кет ривожланади.

Атопик дерматит - одатда биринчи бўлиб ривожланади. Кейин IgЕ воситасида озиқ-овқат аллергияси ривожланади. Охирида ривожланадиган Аллергик ринит ва Аллергик астма атроф-муҳит аллергенларига сезгирликнинг янада ошишига олиб келади.

🚩 Старт – Атопик дерматит
🏁 Финиш – Аллергик ринит (ёки астма)

Атопик дерматит – "атопик марш" ривожланишининг бошланғич нуқтаси сифатида қаралади ва атопик дерматитнинг оғирлик даражаси ошиши билан озиқ-овқат аллергияси, аллергик ринит ва аллергик астма ривожланиш хавфи ҳам ортади.

Атопик дерматит билан касалланган болаларнинг қарийб ярмида ўсмирлик даврида ремиссия кузатилади, яъни касаллик уйқу ҳолатига ўтиб, бемор тузалиб кетади. Қолган ярмида эса давом этади.

Атопик дерматитдан келиб чиққан тери тўсиғининг дисфункцияси аллергенларнинг танага осонгина кириб боришига, сенсибилизация пайдо бўлишига замин яратади.

Кейин эса сенсибилизация бўлган иммунологик ҳужайралар ичак, ўпка ва бурунга тарқалади. Натижада беморларда озиқ-овқат аллергияси, аллергик астма ва аллергик ринит ривожланади.

Манба: https://pmc.ncbi.nlm.nih.gov/articles/PMC8620020/

❗️Шу сабабли ҳам атопик дерматит билан дерматолог врачлар эмас, айнан аллерголог врачлар шуғулланиши мақсадга мувофиқ!

© Жасур Давлатов – Сизнинг аллерголог шифокорингиз!

Клиника локацияси: t.me/allergiya/648
Телефон номер: +998946920852

Яқинларингизга юбориб қўйинг!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍14❤2😢2💔1
​⚡️Атопик дерматитга чалинганларнинг ҳар 4 тасидан 2-3 нафарида аллергик ринит ва астма ривожланиш хавфи бор!

➖ Атопик дерматит билан касалланган ёш болаларда кейинчалик астма ва аллергик ринит ривожланиш хавфи катта ва хавф 50% дан 75% гачани ташкил этади.

Манба: https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/10753014/

Астмага айланиши эса атопик дерматитнинг оғирлик
даражасига боғлиқ


➖ Енгил даражадаги атопик дерматитли болаларда астма ривожланиши ўртача 20% ни ташкил қилади. Аммо оғир даражадаги атопик дерматит бўлганларда бу кўрсаткич 60% гача кўтарилиши мумкин.

Манба: https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/29413336/

Атопик юриш (марш) ҳақида:
https://t.me/allergiya/658

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
✊ Ўзбекистон биринчи ўринда!

Айни дамда ҳавоси PM-2.5 зарралари билан зарарланиши бўйича энг ифлос шаҳарлар рейтингида Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда.

Манба: https://www.iqair.com/

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👍1
This media is not supported in the widget
VIEW IN TELEGRAM
😱8👍4💔2😢1
Тошкент PM-2.5 билан ифлосланмоқда!
Ҳўш, PM-2.5 ўзи нима?


✅ PM 2.5 - бу ҳавода топиладиган ўлчамлари 0,001 дан 2,5 микрометргача бўлган майда зарралар.

Такибига киради:
-Қурум
-Кул
-Цемент чанги
-Бактерия ва уни споралари
-Вирус
-Замбуруғлар
-Аллергенлар
-Тамаки тутуни
-Кимёвий бирикмалар
(ис, олтингугурт ва азот газлари)


PM-2.5 зарраларининг инсон ҳаётига таъсири бўйича жуда кўплаб тадқиқотлар ўтказилган. Унинг ўпка саратони, инсулт, нафас олиш инфекциялари билан боғлиқ ўлим кўрсатгичлари бўйича ишончли далиллар мавжуд.

Болалар - ҳаво ифлосланишининг зарарига кўпроқ мойил бўладилар

Чунки уларни ўпкалари ҳали етук ривожланмаган бўлади. Бундан ташқари, болалар катталарга қараганда ўша очиқ ифлосланган ҳавода кўпроқ вақт ўткизишади.

Ниқоб тақинг!
Кўчага камроқ чиқинг!
Ҳонада нам муҳит яратинг!


💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича дунё рейтингида биринчи ўринда кетмоқда

Тошкентга нимадир бўляпти!

💬Telegram 📹Instagram 📹YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢6
Forwarded from Mirzodan maktub
Oʻzbekistonda ekologiya bilan bogʻliq muammolar koʻpaysa-koʻpaymoqdaki, aslo kamaymayapti.

Kimlarningdir kimlardandir tili qisiqligi, energetikadagi muammolar haqida gapirsangiz, deputatlar yoki senatorlar shu masalani kun tartibidan tushirmasligi zarurligi haqida yozishdan biror natija koʻrmayapman.

Yana oʻzimizga oʻxshagan oddiy odamlardan yordam soʻrayman. Shu heshtegni oʻpkalarimiz chirib bitmasligi, salomatligimiz qurbon berilmasligi uchun kanalingiz, blogingiz mavzusidan qat’i nazar ommalashtirishga yordam bering.

Zora ayrim havo tozalagich oʻrnatilgan kabinetlar va toza havoli joylarda havo almashtirib keladigan egalarigacha yetib borsa.

Oʻzbekistonliklar koʻp narsa soʻrashga odatlanmagan, bilganingizni baribir qilib yuribsiz, endi hech boʻlmasa, toza havodan nafas olishga boʻlgan huquqimizni ta’minlab qoʻyinglar.

#BizgaTozaHavoKerak

@mirzo_zominiy
👍19