Доктор Аллерголог
2.38K subscribers
265 photos
166 videos
11 files
607 links
Аллергияни енгишда дори эмас, илм керак!

🩺 Аллерголог | Клиник иммунолог
👨‍⚕️ Болалар ва катталар шифокори
🏁 Локация: t.me/allergolog_allergiya/15935

Консультация бўйича: @allergolog

Беморлар фикри (отзывы):
https://bit.ly/42mm5yl
Download Telegram
Навоийда аёл "пирацетам" уколидан кейинги аллергик реакция натижасида вафот этди.

Ўлим сабаби: “дори моддасидан аллергик реакциянинг яшин тезлигида кечиши, ўпка артерияси тромбоэмболияси, декомпенсациялашган анафилактик шок натижасида ўткир нафас, юрак қон томир етишмовчилиги”

Батафсил ўқиш: https://kun.uz/20209928

Аллерголог каналига уланинг:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍7
​​Сиз "Аллергология ва клиник иммунология" йўналиши бўйича клиник ординатурада ўқишни истайсизми?

✅ 2022-2023 ўқув йилида РИИАМ клиник ординатурасига "Аллергология ва клиник иммунология" мутахассислиги бўйича талабгорлардан хужжатлар ON-LINE тарзда қабул қилинади.

Қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

1. РИИАМ директори проф. Разикова И.С. номига ариза;
2. Паспорт нусхаси;
3. Диплом ва унинг иловасининг нусхалари;
4. Меҳнат дафтарчаси (агар олдин меҳнат фаолиятини юритган бўлса);
5. Автобиография (ариза ва автобиография тушунарли дастхатда ёзилган бўлиши керак).
6. 3х4 фотосурат (4 дона)

Шошилинг! Хужжатлар 22-августга қадар қабул қилинади. Ҳа айтганча, магистратурага ҳужжат топширган битирувчилар ҳам бемалол клиник ординатурага ҳам ҳужжат топшириб қўйишлари мумкин.

👉 ОНЛАЙН ХУЖЖАТ ТОПШИРИШ

☎️ +99894 650 37 57

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#озгина_хазил

— Тиббиётни ўқиганингдан афсусланасанми?
— Йўқ!

— Йўқ?
— 😭😭😭😭

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
😁11👍2
Allergologiya-va-immunologiya-1.pdf
143.5 KB
Оғзаки саволлар намунаси

📑 Аллергология ва клиник иммунология йўналиши бўйича клиник ординатурага кирмоқчи бўлган шифокорлар учун тавсия этиладиган оғзаки саволлар намунаси

Эслатма: Айнан шу саволлар тушади демоқчи эмасман. Бу 3-4 йил олдинги оғзаки саволлар. Балки янгилашгандир. Балки шуни ўзи тушар. Аниқ эмас.

Барчага омад тилайман!

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Табибларимизга мазза!

Мен ҳам юрган эканман, 6 йил бакалавр, 3 йил магистратурада ўқиб. Бўларкану ўқимасдан ҳам одамларни даволаса:)

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
😁19👍3
❌ Биласизми, Димедролни пала-партиш қўллаш яхши эмас!

✅ АҚШ озиқ овқат ва фармацевтика идораси (FDA) дифенгидрамин, яъни бизда кенг қўлланиладиган Димедрол препаратини кўп қўллаш жиддий юрак муаммолари, кома ва хаттоки ўлимгача олиб келишидан огоҳлантирган.

Манба: https://www.fda.gov/drugs/drug-safety-and-availability/fda-warns-about-serious-problems-high-doses-allergy-medicine-diphenhydramine-benadryl

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
👍7😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
300 минг сўмлик “универсал муолажа”. Қўқонлик табиб чиндан ҳам беморларни даволайдими?

Ижтимоий тармоқларда қўқонлик табиб Иқбол Солиевнинг қўл ҳаракатлари билан беморларни гўёки “даволаётгани” тасвирланган лавҳалар анчагина шов-шувларга сабаб бўлди. Kun.uz мухбири бу борада суриштирув олиб борди.

👉 https://kun.uz/77056787

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ
👍5
⚡️Тошкент тиббиёт академиясида "Клиник иммунология" курси ташкил этилди

Жорий ўқув йилидан Тошкент тиббиёт академиясида 6-курслар учун "Клиник иммунология" курси (цикли) ўз фаолиятини бошлади. ТТА тарихида олдин бунақа фан ўтилмаган. Микробиология, физиология, патофизиология дарсларида қисқача ўтиб кетилган холос. Атиги, 6 кун давом этадиган махсус циклнинг илк гуруҳлари бугун машғулотларни тамомлашди.

ТТА ассистенти сифатида мен учун бўлажак шифокорларга энг қизиқарли фан - клиник иммунология бўйича таълим бериш ҳам қизиқарли, ҳам маъсулиятли. Цикл вақти қисқа, лекин шу 6 кунда ушбу фаннинг умумий амалиёт шифокори учун керакли энг фундаментал билимларини бериш жамоамизнинг асосий мақсади!
👍11
​Саратонга қарши курашда мутлақо янги терапевтик усул яратиб Нобел мукофоти лауреати бўлган олимлар

✅ 2018-йилги физиология / тиббиёт бўйича Nobel мукофоти иммунитетни салбий тартибга солишни ингибиция қилиш орқали саратонни даволашни кашф этгани учун Жеймс П. Аллисон ва Тасуку Хонжога берилди. Иккаласи ҳам иммун тизимимизнинг ўсимта ҳужайраларига ҳужум қилиш қобилиятини очиш учун параллел равишда ишладилар ва саратонга қарши курашда мутлақо янги терапевтик тамойилни яратдилар.

Ушбу Нобел мукофоти лауреатлари иммунитет тизимимизнинг ўсимта ҳужайраларига ҳужум қилиш қобилиятини рағбатлантириш орқали саратон касаллигини даволаш учун мутлақо янги тамойилни яратдилар.

Тадқиқотчилар қарама-қарши функцияга эга бўлган молекулаларни бирваракайига кузатдилар. Улар Т ҳужайраларни тормоз каби ишлатдилар ва иммун фаоллашувини ингибиция қилдилар. Т-хужайраларнинг қачон фаоллашуви ва қачон тормозлашуви ўртасидаги бу мураккаб мувозанат иммунитет реакцияларда муҳим аҳамиятга эга. Бу мувозанат иммунитет тизимининг бегона микроорганизмларга қарши ҳужумлар билан этарли даражада шуғулланишини таъминлайди. Шу билан бирга соғлом ҳужайралар ва тўқималарнинг аутоиммун нобуд бўлишига олиб келадиган ҳаддан ташқари фаоллашувида ҳам аҳамиятлидир.

Ўсмага қарши иммун терапиянинг янги принципи

Жеймс П. Аллисон иммунитет тизимида тормоз вазифасини бажарадиган Т-хужайраларга алоқадор протеин CTLA-4 ни ўрганди. У иммун тизимининг тормозини блокировка қилиш учун CTLA-4 га қарши антитела ишлаб чиқди. Янги антитела Т-ҳужайраларни фаолроқ ишлашига сабаб бўлади ва натижада саратон ҳужайраларига хужум қилади, деб ўйлади. Асосий тажриба 1994 йилда ўтказилди. Натижалар ажойиб бўлган. Анти -  CTLA-4  антитела билан даволанган сичқонлар саратон касаллигидан тузалган, назорат сичқонларида эса катта ўсмалар пайдо бўлган.

Аллисон буни беморларнинг манфаати учун қўллашни жуда хоҳлади. Кичкина биотехнологик компания инсон Анти -  CTLA-4 антитела ишлаб чиқариш вазифасини ўз зиммасига олди ва бир неча йил ўтгач, биринчи клиник синов метастатик меланома, терининг пигментли саратони билан оғриган 40 нафар бемор билан бошланди. Беморларнинг баъзилари ҳайратланарли жавобларни кўрсатдилар - ўсмалар қисқарди ва ҳатто йўқ бўлиб кетди. Бундай натижалар ушбу беморлар гуруҳида ҳеч қачон кузатилмаган. 

Ножўя таъсирларга қарамай, натижалар клиник ҳамкасблар томонидан ўтказилган бир қатор йирикроқ синовларни бошлаш учун етарлича ижобий бўлди.
Ниҳоят, 2011 йилда биринчи назорат пункти антителоларини даволаш, ipilimumab FDA томонидан метастатик меланома учун тасдиқланган. Навбатдаги клиник тадкикотлар ўпка саратони ёки oшқозон ости бези саратонига қарши анти-CТLA-4 терапиясининг афзалликларини кўрсатди.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
👍11❤3
⚡️Россияда рекомбинат аллергенлар билан АСИТ ўтказиш усули яратилмоқда!

✅ 2022-йил 5-8-сентябр кунлари Владивостокда бўлиб ўтган форум доирасида Россия Федерал Тиббиёт-биология агентлиги раҳбари Вероника Игоревна Сквортсова Россияда аллергияга қарши вакцина ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Аллерговакцинация ёки аллергенга хос иммунотерапия (АСИТ) аллергик касалликларни даволашнинг патогенетик жиҳатдан асосланган усули бўлиб, клиник амалиётда 100 йилдан ортиқ вақтдан бери қўлланилмоқда ва шунчалик узоқ муддат қўлланилишига қарамай, бугунги кунгача такомиллашиб бормоқда.

АСИТ соҳасидаги ривожланиш бу рекомбинант терапевтик аллергенларни яратишдир. 

❌ Рекомбинант аллергия вакцинасининг таркиби аллергенларнинг табиий экстрактларини ўз ичига олмайди, лекин алоҳида асосий сабабчи аллерген молекулаларни ўз ичига олади. Ушбу вакциналардан бири Россия иммунология институти олимлари томонидан Вена университети билан (Phadia аппарати ватани) биргаликда ишлаб чиқилган. Ушбу препарат мавсумий аллергия ривожланишида асосий молекула бўлган 🌿 қайин ўсимлик асосий аллерген оқсилини ўз ичига олади.

Ҳозирда бу рекомбинат аллерген бўйича тадқиқотлар давом этмоқда. Айтишларича, агар клиник тадқиқотлар самарадорлик ва хавфсизликни кўрсатса, аллергияни даволаш учун қайин гуллаш мавсумидан олдин қилинган препаратнинг атиги 3 инъекцияси етарли бўлади.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
👍17
👩‍⚕ Шифокорлардан онлайн консултация олишни истайсизми?

Энди туну-кун шифокорлардан онлайн маслаҳат олишингиз мумкин

📲 Play market орқали X-Med иловасини хозироқ юклаб олинг ва тиббиётнинг исталган соҳасидаги малакали мутахассислари билан жонли видео эфирда ёки чат орқали ёзишиб саволларингизга жавоб олинг!

Шифокор консултациясига қанча дақиқа давомида гаплашганингизга қараб тўлов қилаверасиз. Дақиқаси мутахассисга қараб 1.000 сўмдан бошланади. Хаммасини илованинг ўзи автоматик хисоблаб беради.

Иловани юклаб олиш:
👉 https://d.xmed.uz/RGbo6vJFH5KPN48h8

Айтганча, иловани хозироқ юклаб олган барчанинг балансига 5.000 сўм бонус сифатида ўтказиб берилмоқда.
👍8👎1
⚡️АСИТ глобал бозори 2021-йилда 2,6 миллиард АҚШ доллари қийматига етди!

2027 йилга бориб эса 4,7 миллиард долларга етишини кутилмоқда.

✅ АСИТ - Аллерген махсус иммунотерапия (шунингдек, гипосенсибилизация ёки десенситизация деб ҳам аталади) аллергик реакцияларни даволаш усулидир. Иммун тизимининг реакциясини ўзгартириш учун аллерген кичик дозаларда, кўпайтириб бориладиган тартибда организмга киритиб борилади. Аллерголог ва бемор биринчи навбатда аллергия белгиларини келтириб чиқарадиган қўзғатувчини аниқлашлари керак. Бу тери синамаси ва қон тестларини ўз ичига олиши мумкин. Аллергия иммунотерапияси яллиғланишни камайтирадиган ва иммунологик толерантликни оширадиган узоқ муддатли даволаш усули ҳисобланади. Шунингдек, у касалликнинг зўрайиб боришини тўхтатиши ёки беморнинг кундалик ҳаёти сифатини яхшилаши мумкин.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12👎2
⚡️Яна бир ИЛ-13 блокатори Лебрикизумаб - атопик дерматитни даволашда яхши натижаларни кўрсатди.

ADvocate1 ва ADvocate2 клиник синовларининг 3-босқич хулосасига кўра, ўрта ва оғир даражадаги атопик дерматит билан касалланган беморларда лебрикизумаб иммунобиологик препаратининг барқарор самарадорлиги аниқ бўлди.

✅ Лебрикизумаб моноклонал антитана бўлиб, эркин интерлейкин-13 (IL-13) ни боғлайди.

Ўтказилган тадқиқотлар доирасида 16 ҳафта давомида препарат билан даволанишни яхши қабул қилган атопик дерматитли барча беморлар кейинги босқичда тасодифий тарзда 3 гуруҳга бўлинган. Биринчи гуруҳдаги беморлар ҳар икки ҳафтада 250 мг лебрикизумаб, иккинчи гуруҳ беморлари - ҳар 4 ҳафтада, учинчи гуруҳ беморларига эса плацебо қилинди.

Терапиянинг самарадорлиги эса 52 ҳафталик даволанишдан кейин баҳоланди. Препарат берилган ҳар икки гуруҳ ҳам ўз самарадорлигини кўрсатди. Бундан ташқари, плацебо гуруҳидаги беморларнинг тахминан 50 фоизи кейинги 36 ҳафта ичида ҳеч қандай даво олмаган бўлишига қарамай, олдинги босқич терапиянинг ижобий самарасини сақлаб қолганлиги кўрсатди, бу эса препаратнинг узоқ муддатли таъсир қилиш вариантини кўрсатиши мумкин.

Эслатма: Бунга қадар ИЛ-13 блокатор препаратларининг Dupilumab (Dupixent) ва tralokinumab (Adbry) турлари маълум эди. Америка Қўшма Штатларининг озиқ-овқат ва дори ташкилоти (FDA) томонидан Dupilumab 2017-йилда, tralokinumab эса 2021-йилда атопик дерматитни даволовчи препарат сифатида тасдиқланган.

Манба: https://www.medscape.com/viewarticle/981727

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1👎1
WAC-2022 | World allergy Congress

Кечадан бошлаб Туркиянинг Истанбул шахрида аллергияга бағишланган халқаро даражадаги Конгресс ўз фаолиятини бошлаган. Бугун Конгресснинг 2-куни бошланади

Конгрессдаги янги ва долзарб маълумотларнинг қисқача ва энг муҳими ўзбекча мазмунини "Доктор Аллерголог" каналига жойлаб борамиз.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
👍10
Конгрессда кеча, 13 октябряда берилган долзарб муаммолар

👉 Озиқ-овқат аллергиялари ривожланган мамлакатларда кўпроқ учрайди. Агар одамлар ривожланаётган мамлакатлардан ғарбий мамлакатларга кўчиб ўтишса, уларнинг болалари ривожланган мамлакатларда бир неча авлодлар давомида яшаганларга қараганда кучлироқ аллергияга эга бўлиши мумкин.

https://onlinelibrary.wiley.com/doi/abs/10.1111/cea.13235

👉 Урбанизация билан бир қаторда IgЕ сенситизацияси ўсиб бормоқда. Турмуш тарзини, бунга таъсир қилувчи экологик омилларни аниқлаш озиқ-овқат аллергиясининг олдини олишга ёрдам беради.

👉 Қишлоқ болаларида th2 яллиғланиши учун масъул бўлган цитокинлар (аллергияга хос) жуда паст даражада ажралиб чиқади. Эҳтимол, бу эпигенетик омилларнинг (генлар қандай ишлашига таъсир қилувчи атроф-муҳит омиллари) таъсирини акс эттиради.

👉 Аллергиянинг олдини олиш бўйича сўнгги янгиликлардан бири, терини атроф-муҳит, озиқ-овқат билан алоқа қилишдан ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлайди ва болаларга эрта (4-6 ойликдан бошлаб) кенг тарқалган аллергенларни диетага киритиш (рационига киритиш) толерантликни қўзғатиши мумкин. https://onlinelibrary.wiley.com/doi/full/10.1111/all.15006,

👉 Ғарб мамлакатларида аллергиянинг кўпайиши шиллиқ қават тўсиқларига зарар етказувчи турли озиқ-овқат қўшимчалари (эмулсификаторлар) билан юқори даражада қайта ишланган озиқ-овқатларни истеъмол қилиш билан боғлиқлиги кун тартибида

👉 Озиқ-овқат аллергияси ва орал иммунотерапия бўйича охирги тадқиқотларга кўра, оғиз орқали провокацион тест пайтида белгиланган дозани ошириш таклиф этилмоқда. (Бошқача қилиб айтганда, терапияни ўткир аллергик реакция пайдо бўлгунга қадар олиб бориш) Каттароқ доза - кучлироқ толерантлик! https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/28669889/

👉 Микрофлора ва аллергия ривожланиши ўртасидаги муносабатлар. Турли даражадаги астматик беморлар турли хил ичак микрофлорасига эга. Айниқса, аллергияси бор ва аллергияси бўлмаган инсонларда хам турлича микрофлора мавжуд. Микрофлоранинг хилма-хиллиги муҳим аҳамиятга эга. Микрофлора ва иммунитет тизими ўртасидаги ўзаро таъсирнинг муҳим воситачиси бактерияларнинг ҳаёт махсулотлари, хусусан, ёғ кислоталари (бутират, пропионат, ацетат) ва триптофан алмашинуви маҳсулотлари ҳисобланади.

Ушбу моддалар аллергия ривожланиши билан боғлиқ бўлган Th2 иммун жавобининг фаоллигини пасайтиради. Агар сиз термик ишлов берилмаган ўсимлик овқатлар, ферментланган овқатлардан (масалан, қатиқ) фойдалансангиз, бу моддаларнинг даражаси ошади. Бу озиқ-овқатларнинг антиаллергик роли шу озиқ-овқатларни истеъмол қилиш озиқ-овқат ва респиратор аллергиялар частотасини камайтириши бўйича ўтказилган тадқиқотлар билан қўллаб-қувватланади.

https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/30390309/

https://pubmed.ncbi.nlm.nih.gov/36150675/?utm_source=gquery

👉 Гижжа бизнинг дўстимиз. Аскаридага қарши иммунитет астма хавфини оширади ва унинг кечишини кучайтиради, деб узоқ вақтдан бери ишонилган. Бироқ, янгиликларга кўра, гелминтлар аллергия ва астма даражасини камайтирадиган анти-аллергик моддаларни ҳосил қилади.

Аскарида цистатинлари Т-регулятор лимфоцитлар, Б-регулятор лимфоцитлар ишини фаоллаштиради ва яллиғланишни камайтиради. (тадқиқот ҳали нашр этилмаган)

👉 Урбанизация ва аллергия бир-бирига боғлиқ. Қишлоқ ҳудудларида аскаридоз кўпроқ ва уй чангига нисбатан аллергия камроқ учрайди.

Мақсад: паразитлар билан касалланганлардаги айнан қайси моддалар анти-аллергик таъсирга эга эканлигини билиб, биз улардан аллергияни олдини олиш ва даволашда фойдаланишимиз мумкин.

Давоми бор...

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17😢2
Истанбулдаги Конгресснинг 2-кунида (кеча) атроф-муҳитнинг аллергия ривожланишига таъсири ҳақида жуда яхши маълумотлар берилибди:

👉 1960-йиллардан бери хавфсизлиги бўйича етарли тадқиқотлар ўтказилмаган ҳолда 360 000 дан ортиқ кимёвий моддалар яратилган. Уларнинг аксарияти бизнинг эпителий барерларимизни бузади ва аллергия ва бошқа сурункали яллиғланиш касалликларига сабаб бўладиган иммун реакцияни қўзғатади.

Кундалик ювиш воситалари - идиш-товоқ ва кийимдаги қолдиқлар токсик таъсирга эга

👉 Эмулсификаторлар, сирт фаол моддалар, консервантлар - ичак ҳужайралари учун токсик моддалар хисобланади. Нанопластик моддалар ҳужайралар томонидан сўриладиган иммуномодулятор бўлиб, тўқима барерларига зарар етказади, рецепторларга ёпишади.

👉 Эпителий тўсиғи шикастланганда, токсик моддалар, бактериялар тўқималарга чуқурроқ кириб, иммунитет реакциясини қўзғатади.

https://link.springer.com/article/10.1007/s40629-022-00211-y‌‌

👉 Муҳим: Бу кимёвий моддалар шиллиқ қаватдан бактериялар каби қонга ўтиб кетмайди. Улар шиллиқ қаватда парчаланади. Лекин улар билан доимий алоқада бўлиш барернинг ўзи ва иммун тизимнинг нормал ишлашини ўзгариришига олиб келади ва сурункали яллиғланиш ва иммун жавобнинг ўзгаришини келтириб чиқаради, натижада аллергияга ривожланади.

👉 Экологик ўзгаришлар аллергик касалликларнинг частотаси ва оғирлик даражасига таъсир қилади. Атроф-муҳитнинг ифлосланиши эпителий тўсиқларига зарар етказади. Чанг бўронлари, айниқса, болаларда астманинг кучайиши хавфини оширади. Глобал исиш келгуси ўн йилликларда гулчангларнинг янада кўпайишига олиб келади.

Давоми бор...

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
⚡️Ҳомиладорлик пайтида ифлосланган ҳаво билан нафас олиш туғилган болаларида 6 ёшгача астма учраш хавфини оширади
https://www.atsjournals.org/doi/10.1164/rccm.201504-0658OC‌‌

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
👍5❤2
Пенициллин сабаб цефалоспоринни "отмен" қилманг!

Пенициллинлар ва цефалоспоринлар ўзаро тез-тез учровчи кесишган аллергенлар эканлиги бўйича тушунча энди эскирибди, чунки ўтказилган тадқиқотлар буни қўллаб-қувватламаган.

Амоксициллин ва аминосефалоспоринлар (цефалексин, цефаклор, цефадроксил) ўртасидаги ўзаро кесишган аллергия тез-тез учрайди ва бошқа цефалоспоринлар билан деярли ҳеч қачон юзага келмайди.

Ҳулоса: Пенициллинга аллергия берадиган беморларга "хавфсиз" тоифадаги цефалоспоринларни  тавсия этиш мумкин.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
👍11❤2
​​16-октябр Аллерголог-иммунологлар куни!

Ҳар йили 16-октябр бутунжахон аллерголог-иммунологлар касб байрами сифатида нишонлаб келинади.

Аллергия термини фанга илк бора РАСМАН 1906-йилда Веналик педиатр Клеманс Фон Пирки томонидан киритилган.

Барча аллерголог ва клиник иммунологларни бугунги касб байрамлари билан табриклайман!

Айтганча, 16-октябр Анестезиологларнинг ҳам касб байрами ҳисобланади.

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya)
👍12❤2
Атопик дерматити бор беморларда аллергик реакциялар умумий жараённинг бир қисми холос

❌ Беморларга қатъий диета тавсия қилишнинг ўзи етарли эмас. Диетадан ташқари биз терининг барер функциясини тиклашни, қуруқ тери холатини нормаллаштиришни, терига зарарли таъсир қилувчи моддаларни камайтиришни, иккиламчи инфекцияларга қарши комлекс даволашни мақсад қилишимиз керак.

Маълумотлар Россиялик аллерголог ва клиник иммунолог Ольга Жоголеванинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали олинмоқда

Каналга уланиш:
👉"Доктор Аллерголог" (@allergiya
👍14❤2