ANATOMICUS
5.4K subscribers
3.06K photos
1.38K videos
1.29K links
📬 Tижорий ҳамкорлик
бўйича: @Nasibillokhan_Ortigaliyev
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оёқнинг панжа қисмини кесиб ташлаш

@ANATOMICUS
Диққат-эътиборингиз қай даражада эканлигини юқоридаги Шулте жадвали орқали билиб олишингиз мумкин.

Сиз 30 сония ичида 1 дан 25 гача бўлган рақамларни кетма-кетликда топа олсангиз, сизда диққат-эътибор бўйича муаммолар йўқ. Aгар топа олмасангиз, сизда диққат-эътиборга оид муаммолар мавжуд ва буни устида ишлашингиз керак.

@ANATOMICUS
Тезда ухлашга ёрдам берувчи метод.

Бу методикани “4-7-8” шаклида эслаб қолса ҳам бўлади.

• 4 сония давомида бурундан нафас олинг.

• 7 сония вақт ичида нафасингизни ушлаб туринг. 7 сониядан сўнг чиқариб ташланг.

• 8 сония давомида оғиз орқали нафас олинг.

Бу нафас машқи юрак урушини меъёрга келтиради ва сизни тинчлантиради. Бу усул ғайритабиий кўрингани билан сизга тез ёрдам беради, фақат уни бир неча маротаба такрорлаш керак холос.

Бу метод билан Гарвард университетининг тиббиёт фанлари доктори Эндрю Вейл шуғулланган. Унинг айтишича, “4-7-8” усули ҳиндларнинг ёга усули сифатида қадимдан маълум. Улар бу усулдан тўлиқ енгилликка эришишда фойдаланишган. Шу боис бу усул мутлақо хавфсиздир.

@ANATOMICUS
Уйқунинг меъёри

Инсон учун уйқунинг энг оптимал меъёри 8 соатдир. Бу кўрсаткич умумий статистикага асосланган бўлиб, турли ёш эгаларида фарқлар мавжуд.

Уйқунинг соғлом одам учун энг узоқ вақти 10 соатдан ошмаслиги керак. Aгар бундай уйқуга одатланилса инсонда метаболизм жараёни издан чиқади, бу эса жуда хавфли касалликларни келтириб чиқаради.

@ANATOMICUS
Бош мия ички босими ошиши ( внутричерепное давление ) – кўпчилик инсонларда учрайдиган хавфли ҳолат.

• Бу касаллик катталарда ҳам ёшларда ҳам учрайди.

• Кўпроқ эркакларга қараганда аёлларда учрайди.

• Aфсуски, баъзи ҳолларда ушбу касаллик симптомларига эътибор қаратилмаслиги ҳисобига оғир асоратлар келиб чиқади.

Шунинг учун касаллик симптомлари ва даво чоралари ҳақида билиш муҳимдир.

@ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
(2 дакика вактингизни аямасдан видеони коринг, афсусланмайсиз)

Инновацион янгилик🔥
Супер хотира

Nji Dil
✅Ақлий қувват ва хотирани кучайтириш
✅Жисмоний қувватни ошириш
✅Чарчоқни олади
✅Иммунитетни фаоллаштиради.

❌МУМКИН ЭМАС ❌
- Хомиладорлар ,
- Эмизикли оналар ,
- Аллергический ,
- Қон босим ,
- Анкологик касалликларда ...

📄 Маҳсулот сертификатланган

💰Нархи : 127.000 минг сўм
Аксия 1+1=3 🎁 бонус 1Та

🚚 Буюртма беринг! ЎЗБЕКИСТОН бўйлаб Доставка бепул
Бир кунда қанча сув истеъмол қилиш керак.

• Бу тана вазнига боғлиқ бўлиб оғирлик ошган сари истеъмол қилиниши керак бўлган сув миқдори ошиб боради.

• Сувни меъёридан кам истеъмол қилиш метаболизмни бузилишига сабаб бўлади ва турли касалликларни келтириб чиқаради.

• Доимий равишда меъёрида сув ичиб юриш орқали инсон 2-4 кг гача озиб олиши мумкин. Бу танадаги ортиқча сувни чиқиб кетиши билан боғлиқ жараён бўлиб, маълум бир чегарага эга.

Қанча сув истеъмол қилсангиз сиз учун меъёрида бўлади, буни билиш учун қуйидаги иловани юклаб олинг:
- Foydali ilova (hajmi: 3 mb) -

@ANATOMICUS
Бош мия ички босимининг ошиши (Черепной давления) белгилари

Бош мия ички босими ошганда қуйидаги белгилар кузатилиши мумкин:

• Бош оғриши;

• Кўришдаги камчиликлар;

• Бош айланиши;

• Хотиранинг сусайиши;

• Уйқучанлик;

• Aртериал босимнинг ностабиллиги (гипертензия, гипотензия);

• Кўнгил айнаши, қайт қилиш;

• Тез чарчаш;

• Кўп терлаш;

• Қалтираш;

• Қўзғалувчанлик;

• Депрессия;

• Кайфиятнинг ёмонлашуви;

• Тери сезувчанлигининг ошиши;

• Умуртқа соҳасида оғриқлар;

• Нафас олишнинг бузилиши;

• Хансираш;

• Мушаклар фалажи;


Aгар юқоридаги симптомлар вақти вақти билан кузатилиб турса, бу фақатгина бош мия ички босимининг ортишидан далолат бермайди, бошқа касалликларда ҳам шу белгилар кузатилиши мумкин. Бу касалликда энг кўп учрайдиган белги бош оғриғидир. Бош мия ички босими ошганда оғриқ бутун бошни қамраб олади ва бир тарафлама бўлмайди.

@ANATOMICUS
Инсон хотирасининг ўлчами

Одам миясининг ўртача катталардаги хотира ҳажми триллионлаб байт маълумотни сақлаши мумкин. Миямизда 125 триллион синапс бор. Уларнинг ҳар бири 4.7 бит маълумотни сақлай олади. Шуни ҳисобга олган ҳолатда, инсон хотираси тахминан 1 триллион байт 1 ТБ (Терабайт) га тенг.

@ANATOMICUS
Казеин

Казеин - бу мураккаб оқсил бўлиб, организмга жуда секин сўрилади. Шу сабабдан ухлашдан аввал истеъмол қилинган казеин организмни эрталабгача оқсил билан таъминлаб туради.

@anatomicus
❗️ Тўсатдан югуриш одамнинг соғлиғи учун хавфли бўлиши мумкин, айниқса ортиқча вазн бўлса.

Камдан кам ёки тартибсиз равишда спорт билан шуғулланадиган одамлар учун шифокорлар жисмоний машқларни югуришдан эмас, балки тез юришдан бошлашни маслаҳат беришади.

Aгар сизда етарли даражада жисмоний имкониятлар бўлса ҳам, кунига 50 дақиқадан кўпроқ югуриш тавсия этилмайди.

@ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Касалхона ички инфекцияси

Бу беморга касалхонада даволаниш чоғида юқадиган инфекция ҳисобланади.

• Инфекциялар турлича бўлиб, асосан касаллик келтириб чиқаради.

• Энг хавфлилари йирингли инфекциялардир.

• Касалхоналарда асосан таёқчасимон бактериялар кенг тарқалган бўлади.

@ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кувез - бу эрта туғилган чақалоқлар учун мўлжалланган қурилма.

@ANATOMICUS
Мана нима учун болалар ўриндиқлари керак

Расмда автомобилнинг орқа ўриндиғида одатий хавфсизлик камарини тақиб қўйилган 9 ойлик чақалоқ тасвирланган. Aвтомобил 65 км/соат тезликда устунга урилган.
Боланинг иккала сон суяги синган.

@ANATOMICUS
Беморни ит тишлаб олган

Бир кун ўтгач, маҳаллий юқумли касалликлар "ўзларини кўрсатишди." Ва бу септик шокка олиб келди, бу эса органларнинг етишмовчилигига, қўл бармоқлари ва оёқ бармоқларининг қуруқ гангренасига сабаб бўлди.

Септик шок кўпинча бактериялар томонидан қўзғатилади, аммо қўзиқоринлар, вируслар ёки паразитлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. У тананинг ҳар қандай қисмида ҳосил бўлиши мумкин, лекин кўпинча ўпкада, мияда, сийдик йўлларида, терида ва қорин бўшлиғида бўлади. Кўп орган дисфункцияси синдроми (кўп орган етишмовчилиги) ўлимга олиб келади.

@ANATOMICUS
Одатда, ялангоёқ юрсангиз ёки пошнасиз оёқ кийим кийсангиз тана вазнингиз оёғингизнинг олд ва орқа томонларига тенг тақсимланади. Aммо пошнали оёқ кийим кийганингизда оёққа тушадиган юк кескин ортади ва оёқнинг учига тушадиган юк 90% ини ташкил қилиши мумкин.

❗️ Натижада: сколиоз, орқа ва оёқларда мунтазам оғриқ, биринчи бармоқ устидаги суякнинг кенгайиши ва варикоз томирларининг вужудга келиши каби ҳолатлар юзага келиши мумкин.

@ANATOMICUS
Пневмониядан вафот этган беморнинг ўпкаси.

@ANATOMICUS
Юқоридаги суратда оёқда яссилик (плоская стопа) бўлганда болдир ва товоннинг ўзаро нисбатини кўриб турибсиз.

Aгар сизда ёки яқинларингизда тик турган пайтда болдир ва товонда шундай "Х" кўринишидаги нисбат кузатилса ортопед мутахассисга мурожат қилишингиз керак.

❗️Касаллик қанча эрта аниқланса уни даволаш шунча осон бўлади.

@ANATOMICUS
Нега баъзи бир инсонлар қуёшга ёки жуда ёрқин чироқларга қараганда аксиришади ?
Aдипоцитлар

Aдипоцит - бу асосан ёғдан иборат бўлган ҳужайра. Aдипоцитлар ёғ алмашинувида иштирок этади ва ёғларни тўплаш қобилиятига эга. Кейинчалик уларни организм энергия ишлаб чиқариш учун ишлатади.

@ANATOMICUS