ANATOMICUS
5.4K subscribers
3.06K photos
1.38K videos
1.29K links
📬 Tижорий ҳамкорлик
бўйича: @Nasibillokhan_Ortigaliyev
Download Telegram
Чақмоқ уриши натижасида бемор танасида қолган куйиш излари!

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бундай протез тиш қўйиш мураккаб амалиёт ҳисобланади. Чунки бунда жағ суякларида ғовак бўшлиқ ҳосил қилишга тўғри келади.

@anatomicus
Илон чаққандан кейинги бармоқ! 🐍

Теннесси штатининг Франклин шаҳридаги ўрмонда метал йиғаётган беморга илон ҳужум қилди. Унинг сўзларига кўра, у илон тишлашини ҳис қилгаг, лекин ҳеч қандай аҳамият бермаган, чунки бу жуда оғриқли бўлмаган, лекин бир неча кундан кейин унинг бармоғи суратдаги ҳолатга келган.


⭕️ Илон чаққанда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар илон захарли бўлса, бу ҳалокатли якун топиши мумкин. Илон захари қонни ивитиб қўйиш хусусиятига эга бўлади, яъни томирлардаги қон "қотиб" қола бошлайди!

@anatomicus
Инсоннинг руҳан соғлом бўлиб дунёга келиши ёки ҳаётини шундай яшаб ўтишини катта бахт деб ҳисоблайман! Мана яна бир руҳиятида муаммо бўлган инсон рентгенограммаси!

У михни ўзи ютган ва ўз оёғи билан шифохонага келган. Шифокорларга чекиб бўлмагунича михни чиқариб ташлашга рухсат бермаган. Сўнгра шифокорлар михни чиқариб олишган.


@anatomicus
Экстракорпорал қон айланиши.

"Сунъий юрак - ўпка" аппарати инсоннинг ҳаётий фаолиятини, юрак ёки ўпканинг функцияларини қисман ёки тўлиқ бажарилишини таъминловчи махсус тиббий асбобдир.


@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўлимизда жойлашган нерв.

Барча ҳаракатлар ва сезгиларимиз айнан шу толалар орқали бош миямизга етиб боради.


@anatomicus
👍1
Мовий Мaффин синдроми.

Болада терида кўплаб кўк-бинафша излари ёки тугунлари пайдо бўлади. Бунинг сабаби терида гематопоетик ҳужайралар тўпланиши, терида қон кетиш ёки саратон касаллиги тарқалишидир.


@anatomicus
9 ҳафталик ҳомила экотопик(бачадондан ташқари) эканлиги аниқлангач олиб ташланди!

🔘 Бачадондан ташқари (эктопик) ҳомиладорлик — ҳомиладорлик асоратларидан бири бўлиб, унда уруғланган тухум ҳужайранинг имплантацияси бачадон бўшлиғидан ташқарида содир бўлади. Камдан-кам кузатиладиган истисно ҳолатлардан ташқари, эктопик ҳомиладорликда ҳомила ҳаётга лаёқатли бўлмайди, патология эса кўпинча ички қон кетиш туфайли онанинг соғлиғи учун хавфли саналади.

❗️ Эктопик ҳомиладорлик шошилинч тиббий ёрдамни талаб қиладиган ҳолатлар қаторига киради, тегишли тиббий ёрдамсиз бундай бузилиш онанинг ўлимига олиб келиши мумкин.

@anatomicus
👍1
🔨 Мих ўрта бармоқнинг ўрта бўғимидан тешиб ўтган. Албатта доимгидек эҳтиётсизлик оқибати...

@anatomicus
👀 Кўзнинг субконъюнуктивал тўқимасидан лоа-лоа деб аталадиган қуртни жарроҳлик йўли билан олиб ташлаш.

@anatomicus
Липома - ёғ ўсмаси, бириктирувчи тўқима ўсмаси; тери ости бириктирувчи бўшашган тўқима қатламида ривожланади. Мушаклар ва томир тўпламлари орасига чуқур кириб бориши мумкин.

Ўсимта юмшоқ мустаҳкамликга эга, мутлақо оғриқсиз ва осон ҳаракатчан. Секин ўсади. Липома ёғ тўқима кам бўлган жойларда кўпроқ учрайди: юқори орқа, елка-камар, соннинг ташқи юзаси. Липома одатда хавфли эмас.


@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Педиатрия факултети талабаси амалиёт вақтида тайёрлаган видео материал билан ўртоқлашди.

Жараён эрта туғилган чақалоқни текшириш.


@anatomicus
Ўт пуфагидан чиқариб олинган тошлар...

@anatomicus
Ортопантомограмма - бу тишларнинг панорамик думалоқ рентгенограммаси. Aйтганча, биз одамнинг одатий аъзоларидан бирини - ақл тишини ўсиб чиқиш жараёнини кўрябмиз.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Краниотомия - жарроҳлик амалиёти ёрдамида бош мияни очиш жараёни.

@anatomicus
Дум билан туғулган чақалоқ.

Баъзида шундай ҳолатлар учраб туради. Қиз чақалоқларда ўғил чақалоқдарга нисбатан 2 марта кўп учрайди.


@anatomicus
Бўлажак отанинг тажрибасиз нигоҳи орқали бу ҳомиладор хотинининг ултратовуш текшируви сурати ғалати бўлиб кўриниши аниқ.

Aслида бу ерда ғалати нарса йўқ. Ҳаракатланаётган ҳомиланинг расми инсон тасаввурига мос равишда баъзан ҳайратланарли нарсаларни ўзида акс эттиради.


@anatomicus
Гипертрихоз - тананинг ҳар қандай қисмида, шу жумладан, соч ўсишини назорат қилувчи андрогенларнинг таъсири остида бўлмаган жойларда ортиқча соч ўсиши.

Гипертрихознинг сабаби ҳомиладорлик пайтида ҳомилага турли хил салбий таъсирлар туфайли туғма мутациялар бўлиши мумкин. Гипертрихоз маълум касалликлар билан, мия жароҳати натижасида, бир қатор дориларни қўллаш билан ривожланиши мумкин.


@anatomicus