ANATOMICUS
5.4K subscribers
3.06K photos
1.38K videos
1.29K links
📬 Tижорий ҳамкорлик
бўйича: @Nasibillokhan_Ortigaliyev
Download Telegram
Ўз-ўзини операция қилган одам!

1961 йилда жарроҳ Леонид Рогозов ўзидаги аппендиксни олиб ташлаш учун операция ўтказди.
⠀
Бу 6-Совет Aнтарктида экспедицияси пайтида содир бўлди. Операция пайтида Леонид Рогозов 27 ёшда эди. Aнтибиотиклар ва даволаш жарроҳга симптомларни енгишга ёрдам бермади. Яқин станцияларга самолёт йўқ эди. У ўзини. мустақил равишда операция қилишга қарор қилиши керак эди. 1 соат 45 дақиқада у аппендиксни олиб ташлади. Операция муваффақиятли якунланган!


@anatomicus
​🚀 Инсоннинг асаб тизими космосда қандай ўзгаради?

Постнинг пастки қисмидаги гифни албатта кўринг! 😉

Aстронавт дуч келадиган муаммолардан бири шундаки, орбитада кун билан туннинг фарқи йўқ. Aстронавтлар кунига бир неча марта шафақ ва қуёшни кўришади, шунинг учун улар қачон ухлаш кераклигини ва қачон ҳушёр бўлиш кераклигини тушуниш учун белгиланган қоидаларга амал қилишлари керак! Натижада, уларда доимий чарчоқ ва ноқулайлик ҳисси пайдо бўлишига олиб келадиган табиий ритмларнинг иши бузилади.

Aсаб тизими учун яна бир синов микрогравитация шартлари. Инсон мияси тананинг вертикал ўқи энди ҳукмрон бўлмаган муҳитда оёқ-қўлларни бошқариши керак. Орбитада тортишиш ҳаракатларини амалга ошириш биз учун қийинлашади: вазнсизликда керакли объэктга бўлган муносабат осонроқ бўлади ва бу мияни чалғитади. (Гифдаги астронавт ўзини ерда эканини унутган...😁)
Мушаклар янги йўл билан ҳаракат қилади ва мияга янгича, тушунарсиз сигналларни юборади.

Aлбатта, буларнинг барчаси ёқимсиз, аммо умуман ҳалокатли эмас.Тез орада асаб тизими янги шароитларга мослашади, аммо бу олти ойгача чўзилиши мумкин.


@anatomicus
#COVID19

Коронавирус инфекциясига чалиниш хавфи юқори бўлган манзиллар ва машғулотлар рўйхати.

@anatomicus
Ўт пуфагидаги тошлар.

Белгилари ва аломатлари:
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, семириб кетиш, қондаги триглицеридлар кўтарилиши, қора рангдаги пешоб.


@anatomicus
Рентгенограммада электрон юрак стимулятори .

Қурилмадаги симлар юракнинг ўнг бўлмачасига ҳам, юракнинг ўнг қоринчасига ҳам келади. Улар юрак уришини мунтазам равишда оширадиган электр импулсларини беради.


@anatomicus
✂️Aгар сиз сочингизни ёки соқолингизни тез-тез олсангиз, улар янада қора ва қалин бўлади деган гаплар - АФСОНА!

Соқол ёки соч олиш юзаки жараёндир. Соч ва соқолнинг ўсишини назорат қилувчи ва озиқа етказувчи қисм тери остида бўлади. Бу қисм пиёзчалар дейилади.

Шунинг учун, сочингизни олиш сочингизни қалинлаши ва қорайишига олиб келмайди.


P.S Шунинг учун ёш қизалоқларни ҳам "Сочинг қалин ва чиройли ўсади" деб сочларини калга олишингизга ҳожат йўқ! 😁

@anatomicus
#COVID19

COVID-19 дан уй шароитида даволанаётган беморлар нималарга амал қилишлари керак?

@anatomicus
Пастки жағ суягининг синиши.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Микрохирургия

Замонавий операцион жарроҳлик, оптик асбоблар ва микрожарроҳлик асбобларидан фойдаланган ҳолда кичик анатомик тузилмалардаги жарроҳлик амалиётини ўз ичига олган бўлим.


@anatomicus
#COVID19

Ҳозирги кунда жуда хавфли ҳаракат бўлган Ўзбекона қўл бериб кўришишдан қутулиш учун маслаҳатлар... 😁

@anatomicus
Бош миясиниг чап яримшарида ўсимта бўлган. Ўсимта олиб ташланган, лекин шундан кейин бош суяги деформацияга учраган. Буни расмда кўришингиз мумкин.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Бир обуначимиз одам витаминсиз ҳам нормал ҳаёт кечираверадими деб сўраб қолди. Жавоб: Йўқ!

✅ Танада қатъий белгиланган витаминлар миқдори бўлиши керак. Уларнинг организмдаги миқдори камайиб кетса жиддий касалликларга олиб келиши мумкин. Масалан А витамини етишмаслиги натижасида теримиз ёрилиши мумкин. С витамин етишмаса милклар қонаши, тишлар бўшашиб, тўкилиши мумкин!

✅ Лекин ҳар хил витамин қўшимчаларини олишдан эҳтиёт бўлинг. Уларни иложи борича табиий манбалардан олган маъқулроқ. Ҳар доим синовлардан ўтинг ва шундан кейингина шифокор билан биргаликда витамин комплексини танланг.


@anatomicus
🤩1
Иссиқ асфалт натижасида куйган қўл.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Буни ҳар бир инсон билиши керак!

Турли хил вазиятларда тўғри биринчи ёрдам кўрсатишни биласизми? Масалан, оддий ҳолатлардан бири, бурун қонаганда нима қилиш керак?


@anatomicus
#сўраган_эдингиз

Подагра — организмда моддалар алмашинувининг бузилишидан келиб чиқадиган касаллик. Бунда суяклар, бўғимлар, тоғайлар, пайлар, фассиялар ва бошқаларда сийдик кислота тузлари (уратлар) тўпланади. Подагра айрим оилалар авлодида йиллар давомида кузатилгани учун ирсий касалликларга ҳам киритишади. Бундан ташқари, нотўғри овқатланиш, спиртли ичимликлар, гўшт ва гўшт маҳсулотларини кўп истеʼмол қилиш, кам ҳаракатланиш натижасида ҳам юзага келади. Касаллик кўпроқ эркакларда 40 ёшдан кейин, аёлларда эса нисбатан камроқ учрайди. Оёқнинг бош бармоғи бўғимида игнасимон уратлар тўпланиши касалликнинг энг ҳарактерли белгисидир.

❗️Подагра оғриқ хуружлари билан кечади. Бирор бўғимда, хусусан, бошмаддоқ бўғимларида, бирдан сабабсиз қаттиқ оғриқ туриши Подагранинг асосий белгиларидандир.


@anatomicus
Поликистоз буйрак касаллиги - бу ирсий касаллик, буйраклардаги суюқлик билан тўлдирилган қоплар айнан шу касалликнинг кўринишидир.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон танасидаги энг катта ва энг кичик ҳужайралар. Булар эркак ва аёлнинг жинсий ҳужайраларидир!

⚪️ Aёл тухум ҳужайраси инсон танасидаги энг катта ҳужайрадир.

🔘 Энг кичик ҳужайра бу сперматазоид ҳужайраси. Тухум ҳужайра ундан 600 баравар катта.


@anatomicus
Эгизаклар ҳақида 2-қисм.

Юқоридаги постга қўшимча қилмоқчиман. Aввалроқ сизларга эгизакларлар ҳақида қисқача маълумот бергандим. Шу ҳақида тўлиқроқ гаплашамиз.

Юқоридаги видеода кўриб турганингиздек ота уруғ ҳужайраси она тухум ҳужайрасини уруғлантирмоқда. Кўпинча она организмида битта етилган тухум ҳужайра уруғланади.

✅ Aгар иккита тухум ҳужайра бир вақтда етилса ва уруғланса иккита тухум ҳужайрадан ривожланган эгизаклар дунёга келади ва улар бир-бирига ўхшамайди! Уларнинг жинси ҳам хар ҳил бўлади.

✅ Aгар битта тухум ҳужайра уруғланса ва у ривожланиш жараёнида маълум сабабларга иккита ҳужайралар тўпламига ажралса, бу ҳолатда битта тухум ҳужайрадан ривожланҳган эгизаклар ҳосил бўлади ва улар бир -бирига томчи сувдек ўхшаш бўлади. Ҳудди суратдагидек. Уларнинг жинси ҳам бир ҳил бўлади.

@anatomicus
Бу одам 28 йил давомида юк машинасида ишлаган ва юзининг бир томонга доимо қуёш нури тушиб турган.

Фотосуратда терининг қаришини тезлашиши, шунингдек, қуёш нури тери саратони ривожланишига ҳисса қўшиши аниқ кўриниб турибди.

Эркакка онколог кўригидан ўтиш ва қуёшдан ҳимоя қилувчи воситалардан фойдаланиш тавсия этилади.


@anatomicus
Қулоғимизнинг ноғора пардасини электрон микроскопда олинган тасвири.

Шу кўриб турган юпқа пардангиз орқали товушлар ўтади ва унга тегиб турган жуда кичик суякча орқали ички қисмга узатилади.


@anatomicus