ANATOMICUS
5.4K subscribers
3.06K photos
1.38K videos
1.29K links
📬 Tижорий ҳамкорлик
бўйича: @Nasibillokhan_Ortigaliyev
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СOVID19
Эроннинг турли қисмларида пандемия қурбонлари учун қабрлар шошилиб кавланмоқда. Маҳаллий аҳоли қурбон бўлаётганлар сони ҳукумат томонидан етарлича камайтирилаётганига ишонишмоқда...

ANATOMICUS
Буйракдан чиқариб олинган тошлар.

Эркак сийиш пайтида ноқулайлик сезди, лекин касалхонага бормади. Натижада, буйракдаги оғриқ сабабли уни тез ёрдам машинаси олиб кетди.
Мана, ташхис ва операциядан кейинги расм нимани кўрсатди...

⭕️Ўз соғлигингизга бепарво бўлманг!


ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тилимиз фақатгина нутқимиз учун керакми?

Бирор нарсани чайнаётганингизда оғзингизни очинг ва кўзгуга қаранг, чайнашда давом этинг! Ана шунда тилнинг қандай ҳаракат қилишига, ҳар бир таом парчасини қандай қилиб тишларимиз остига ташлаётганига гувоҳ бўласиз!


Балки бу машғулот одобсизликдек туюлар, лекин ҳайратда қолишингиз аниқ...😉

ANATOMICUS
👍1
Aнонхия - бу қўллар ёки оёқлардаги тирноқларнинг касаллиги, бу касаллик бармоқларда тирноқ пластинкаси йўқлиги билан намоён бўлади.

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19
Москвадан ташқарида зудлик билан коронавирусга чалинган беморларни қабул қилиш учун янги касалхона қурилди!

ANATOMICUS
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😷 Тиббий ниқобни қандай ва қачон тақиш керак?
                                                        
Тиббий ниқоблар - бу "тўсиқ" ҳимоя тури. Ниқобнинг вазифаси йўталганда, аксирганда вируслар бўлиши мумкин бўлган намлик ёки томчиларини ушлаб қолишдан иборат ва ҳаво томчилари орқали юқадиган бошқа нафас олиш касалликларининг қўзғатувчиларидан ҳимоя қилишдир. Aммо ниқоб барча касалликлар учун даво эмаслигини ва олдини олишнинг ягона воситаси бўлолмаслигини тушуниш муҳимдир. Ниқоблар фақат олдини олишнинг бошқа усуллари билан самарали (контактни олдини олиш, қўлларни тез-тез ювиш, нарсаларни зарарсизлантириш). Биринчидан, ниқоблар аллақачон касал бўлганлар учун мўлжалланган: ниқоб йўталаётган ёки аксираётган одамнинг тупуригини ушлаб туради. Шундай қилиб, вирусли зарралар ҳавога сезиларли даражада камроқ киради ва бошқалар учун инфекция хавфи камаяди. Муҳим нуқта шундаки, доимий фойдаланишдан 2-3 соат ўтгач, ниқобни ўзгартириш керак.


ANATOMICUS
👍1
Фрамбезия - бу тропик мамлакатларда одам билан контактда бўлиш орқали юқадиган, бактериялар келтириб чиқарадиган юқумли касаллик.

ANATOMICUS
Кератоконус - шох парданинг дистрофик ўзгариши, унинг конуснинг деформациясига, кўриш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Кератоконус билан кўриш кескинлиги аста-секин пасаяди, объэктларнинг тасвирлари бузилади, порлаш ва ҳалолар пайдо бўлади, баъзида - оғриқ ва шох парданинг шаффофлиги кузатилади.

Бу касаллик мураккаб. Даволаш ва олдини олиш сабаби тушунарсиз бўлиб келмоқда. Ҳозирги вақтда кератоконус ривожланишининг ирсий назарияси тобора кўпроқ қўллаб-қувватланмоқда.


ANATOMICUS
Бу 10 сантиметрли игнани ютиб юборган 20 ёшли беморнинг рентгенограммаси.

Кўриниб турибдики, қиз ғайриоддий. Бундай ғалати ҳаракатнинг сабабини аниқлашнинг иложи бўлмади, улар қизни психиатр билан маслаҳатлашиш учун юборишди.


ANATOMICUS
👍1
57 ёшли эркак, йўғон ичак саратони учун дори-дармонларни қабул қилган: лейковорин, флороурацил, оксалиплатин. Эркакда эса қуйидаги реакция - терининг прогрессив гиперпигментацияси. Яъни, тери ҳужайраларида пигмент ишлаб чиқариш жараёни нормал ҳолатдан ошиб кетди!

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ултратовуш текширувида олинган бу тасвирларни кўриб асло зерикмайсиз. Қаранг, бола она қорнида нималар билан машғул... 😁

ANATOMICUS
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеодан парчани диққат билан кўриб чиқинг. Тирноқ остидаги терининг ранги қандай ўзгаришини кўряпсизми?

Бу капилляр пулс (Квинке пулси) - артериал пулс билан синхрон, яъни, бир вақтда вужудга келади. Ва бу тирноқ остидаги рангни ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Бу кўплаб патологик шароитларда, айниқса аорта клапни етишмовчилиги билан кузатилади.


ANATOMICUS
Кимдирда кун жуда омадсиз бошланди.

Оила карантин пайтида уйни таъмирлашга киришди ва аёлда бундай ҳолат юз берди. Рентгенограммадан кўриб турганингиздек жароҳат оғриқли...


ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юрак иш фаолиятининг 3-D модели.

Маълумот учун юракнинг бир кунлик қисқаришлар сони 100 000 та бўлиб, бу 20 тонна юкни 1 метр баландликка кўтариш кучига тенг!


ANATOMICUS
Кўз чандиғи

Эпиретинал мембрана - бу тўр парданинг тепасида ҳосил бўладиган ва қисқарадиган, кўзнинг тўр пардасида ажинлар пайдо бўлиб, кўриш қобилиятини ёмонлаштирадиган ингичка толали мембрана. Ушбу патологиянинг сабаблари кўзнинг механик шикастланишидир.
Яъни, расмда кўриб турган кўз чандиғи кўзга қандайдир жароҳат етиши, шикастланиш натижасидир...

ANATOMICUS
Кунни яхши маълумотлар билан давом эттирамиз!

Замонавий тиббиётнинг мўжизалари. Шифокорлар янги туғилган чақалоқда тана вазнининг камлигини бартараф қилишди ва кўриб турганингиздек бола ажойиб тарзда ўсмоқда... 😊


ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Видеодаги технология қон томиридаги тромбни олиб ташлаш технологияси.

ТРОМБ - қон томирида қоннинг ивиб қолиши натижасида қон томирида тўсиқ пайдо бўлади ва қон ҳаракати тўхтаб қолади.
Агар тромб жойидан силжиб кетган тақдирда юракка бориши ва тиқилиб қолиши мумкин.Бунинг натижасида юрак тўхтаб қолади...


ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19

Кучли видео: AҚШ шифокорлари ҳаёт учун курашнинг яна бир машаққатли босқичи олдидан ибодат қилишмоқда...!

⭕️ AҚШ статистикаси:
765 000 юқтирганлар
40 600 вафот этганлар
71 200 соғайиб кетганлар.


ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бемор 33 ёшли Энтони Кулкамп Диаз гитара чалаётган пайтда жарроҳлар миядан ўсимтани олиб ташлашган.

Энтони Диаз шифокорларга мурожаат қилганида, у қоқилиб йиқилиб тушганини ва шундан кейин ўз машинасининг маркасини талаффуз қила олмаганини айтди. Текширувлардан сўнг ҳалокатли касаллик аниқланди. Жарроҳлар ўсманинг 90 фоизини олиб ташлашга муваффақ бўлишди. Шифокорлар беморнинг аҳволи яхшиланганини қайд этишди ва у касалхонадан чиқарилди.


ANATOMICUS
Протея синдроми - жуда кам учрайдиган туғма касаллик бўлиб, унда тананинг айрим қисмларида ғайритабиий ўсиш кузатилади. Aксарият ҳолларда бош, оёқ-қўллар катталашади. Қисман гипертрофия билан тромбоз ва тромбоемболия, шунингдек турли хил неоплазмаларнинг пайдо бўлиш эҳтимоли юқори.

ANATOMICUS