ANATOMICUS
5.41K subscribers
3.06K photos
1.38K videos
1.29K links
📬 Tижорий ҳамкорлик
бўйича: @Nasibillokhan_Ortigaliyev
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Katarakta-ko'zning linzalarini loyqalanishi bilan bog'liq patologik holat va uning to'liq yo'qolishiga qadar turli darajadagi ko'rish buzilishlarini keltirib chiqaradi. Linzalarning loyqaligi uning tarkibiga kiruvchi oqsilning denaturatsiyasi bilan bog'liq. Kataraktaning rivojlanishiga hissa qo'shadigan ko'plab sabablar mavjud. Bularga quyidagilar kiradi: keksalik, salbiy ekologik ta'sirlar, genetik moslashuv, ayrim zararli dori-darmonlarni qabul qilish va boshqa umumiy kasalliklar....

@ANATOMICUS
ДНКнинг муздан ясалган ҳайкали...

@ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aортанинг имплантацияланган эндопротези.

@ANATOMICUS
Соғлом инсон юраги ва кардиомегалияга учраган юрак....

@ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қўлни трансплантация қилиш операция...

@ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳақиқий операциядан кейинги терини тикиш жараёни...

@ANATOMICUS
Кўз протезлари

Косметик кўз протезлари.Жуда ҳам чиройли кўринишда...

@ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
️Боланинг бурнидан бегона жисмни олиб ташлаш.Жуда ҳам ажойиб усул...

@ANATOMICUS
Кўз тўқимасидаги "Лоа Лоа" паразити.Жуда антиқа ...

@ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Протезни ишлаш тарзини текшириш...

@ANATOMICUS
Қандли диабетдан олдинги ва иккинчи тоифасида кузатиладиган аломатлар:

📌Тез-тез пешоб чиқариш

✅Қонда қанд миқдори юқори бўлса, буйраклар ортиқча глюкозани пешоб орқали чиқаришга ҳаракат қилади. Шунинг учун қандли диабет олди одамлар тез-тез, айниқса, кечаси кўпроқ ҳожатхонага чиқади.

📌Қаттиқ чанқоқ

✅Биринчи белги ўз-ўзидан иккинчи белгини келтириб чиқаради. Тез-тез пешоб, табиийки, тананинг сувсизланишга олиб келади ва одам доимо чанқайди. Ушбу ҳолатдаги одамлар қанчалар кўп суюқлик ичмасин, танада унинг миқдори етмайди. Шунингдек, танада пешоб билан бирга чиқиб кетадиган электролитлар – калий, магний ва бошқа минераллар ҳам камаяди.

📌Доимий очлик

✅Нафақат чанқоқ, балки очлик ҳиси ҳам қандли диабетнинг иккинчи тоифаси хабарчиси бўлиши мумкин. Ҳазм қилиш тизими озиқ-овқатларни оддий шакарга айлантиради, кейинчалик организм ундан фойдаланади. Қандли диабет билан оғриган одамларда қон оқимидаги глюкоза ҳужайра деворларига кира олмайди. Натижада қанчалик кўп овқат тановул қилинмасин, диабет олди ва иккинчи тоифадаги беморлар очликни ҳис қилади, сабаби тана чиндан ҳам оч қолган бўлади.

📌Доимий чарчоқ

✅Қанднинг самарасиз парчаланиши ва сўрилиши, айтиб ўтилганидек, тана тўқималарининг очлигига олиб келади. Бу эса доимий чарчоқ ва сустликни келтириб чиқаради.

📌Кўришда муаммо

✅Қондаги ортиқча миқдордаги шакар қон томирлари ва капиллярларига зарар етказади – уларнинг деворлари янада мўртлашади. Бу орқали кўзнинг кўриш қобилияти пасаяди, тасвир хиралашади. Aйтиш керакки, муаммо бир кўзда ёки иккаласида бирдан ўзини намоён қилиши мумкин.
Бундай вақтда қандли диабетни даволаш ишлари бошланмаса, вақт ўтиши билан кўриш қобилияти йўқолиши мумкин. Бундан иложи борича эҳтиёт бўлиш зарур.
Соғлиқни қайта тиклаш тезлигининг пасайиши
Ҳеч ким ўз-ўзидан танага жароҳат етказмайди. Оддийгина уй ҳайвони, масалан, мушук тирнаб олган яранинг тузалиши ва битиши учун ҳам ҳафта, балки ойлар керак бўлади. Бу ҳам қандли диабет белгиларининг аломатидир.
Сабаби қон томирлари ва капиллярларнинг деворлари қондаги қанд миқдоридан азият чекади, организм энди янгиланиш учун етарли ресурсларга эга эмас. Яраларнинг секин битиши инфекция юқиш даражасини орттиради.

📌Оёқ ва қўл учларининг увишиши ва оғриқ

✅Шакар қон айланишига таъсир ўтказади, бу эса асаб толаларини шикастлайди. Касалликнинг иккинчи тоифасидаги одамларда бу оғриқ, карахтлик ва бармоқлар ёки оёқ учларида увишиш пайдо қилади. Aйниқса, у оёқ учида кўпроқ кузатилади. Ушбу ҳолат нейропатия деб аталади ва бошқа аломатлар сингари вақт ўтиши билан ёмонлашиши мумкин.

📌Терининг қорайиши

✅Баъзи жойларда тери қалинлашиши ва рангда ўзгариш кузатилади. Одатда бўйин, қўлтиқ ости, бўғим териси ва тирсакларда бу каби ҳолатлар бўлиши мумкин.

📌Қичишиш ва тошма

✅Қон ва пешоб таркибидаги ортиқча глюкоза замбуруғлар ва бактерияларни кўпайтиради. Aлбатта, бактериялар ўз навбатида оғиз, қўлтиқ ости соҳаларида пайдо бўлади. Муаммоли жойлар одатда яллиғланади ва қичишади, тери юзасида турли тошма ва эт кўчиши кузатилади.

@ANATOMICUS
Жуда антиқа.Инсон организмидан топилган ғаройиб буюмлар.Бир нечта қошиқ,2та чўтка,пичоқ ва бошқа буюмлар топилган...

@ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бошнинг дермоид кистасини олиб ташлаш....

@ANATOMICUS
Кўзнинг мускуллари билан бирикиш жойи тасвирланган кўзнинг махсус модели.

@ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу касаллик асаб тизимига ва терига таъсир қилади, шунинг учун даволаш клиник кўринишига қараб ҳам неврологлар, ҳам дерматологлар томонидан амалга оширилади.
Бу юқумли бўлиб иммунитети паст бўлган одам уни ўзига юқтиради.

@ANATOMICUS
 Инсулт 2га бўлинади:Геморрагик ва ишемик.

✅Геморрагик инсулт ёки апоплекцияда мияга қон қуйилади. Гарчи инсулт кўпчилик одамларда тўсатдан пайдо бўлсада, бироқ касаллик нишонаси олдиндан сезилади. Масалан, гипертония касаллиги ва атеросклерозда мияга тўсатдан, кўпинча киши ҳаяжонланганда қон қуйилади. Баъзан бош ғувиллайди, оғрийди, айланади, бошда оғирлик сезилади. Қон қуйилиши (геморрагия) мия тўқимасини емириб, тегишли функцияларни бузади; киши ҳушдан кетиб, қусади, юзи қизаради, тез-тез чуқур, кўпинча хириллаб нафас олади, пулси таранг ва сийраклашган бўлади, ҳарорати кўтарилади, сийдик ва нажаси келмай қолади ёки беихтиёр чиқиб кетади. Ҳаёт учун хавфли бу ҳолат 1—3 кун давом этиб, кейин бемор ҳушига келади ва миянинг бирор соҳаси зарарланганлигини кўрсатувчи белгилар юзага чиқади; кўпинча гавданинг ўнг ёки чап қисми фалаж бўлади (гемиплегия), бемор тилдан қолади ёки тузук гапира олмайди. Бир неча ойдан кейин фалаж деярли барҳам топиши, бемор яна тилга кириши мумкин.

✅Ишемик инсулт мия томирларининг тромбози натижасида пайдо бўлади, бу мия тўқимасининг юмшаши — мия инфарктига сабаб бўлади. Бош оғриши, айланиши каби дастлабки белгилар пайдо бўлгандан кейин бемор ҳушдан кетмай, қўл ёки оёқ увишади, сўнгра парез ёки фалаж бўлади, сезиш қобилияти йўқолади ёки пасаяди, нутқ бузилади. Беморнинг ранги ўчган, кўз қорачиқлари тор, пулси заиф, аммо ҳарорати нормал бўлади. Бузилган функциялар бир неча ойда аслига келиши мумкин.

✅Эмболияга алоқадор инсултда мияда қон айланиши тўсатдан (баъзан жисмоний зўриқишдан) бузилади. Эмболиядан олдин кишининг умумий аҳволи оғирлашади: дармони қурийди, ҳаллослайди, юраги "ўйнайди", ҳарорати кўтарилади. Мия тўқимаси қонсизланганлиги туфайли қўл-оёқ фалаж бўлади, сезмайди, баъзан нутқ бузилади. Бузилган функциялар 1—3 ой ичида (баъзан тўла) тикланиши мумкин. Инсултнинг дастлабки белгилари пайдо бўлганда дарҳол врач чақириш, беморни тамомила тинч қўйиш керак. Кейин у врач маслаҳати билан парвариш қилинади.

✅Олдини олиш учун дам олиш, меҳнат қилиш ва овқатланишни тўғри йўлга қўйиш; руҳий-асабий зўриқмаслик, томир касалликларини ўз вақтида даволатиш лозим. Даво нафас олиш ва юрак-томир системаси фаолиятини барқарорлаштириш, миянинг қон билан таъминланишини яхшилаш, мияда шиш пайдо бўлишига йўл қўймаслик, жаррохлик усули ёки зарур дори-дармонлар билан бемор соғлигини тиклаш, шифобахш бадан тарбия, массаж ва ҳоказодан иборат. 


@ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Брикет ёрдамида тишларни текислаш...

@ANATOMICUS
Голландия психиатрия шифохонасидаги махсус стул.Бу стулдан энг зўравон ва асабийлашган беморларни тинчлантириш учун фойдаланилган.1938-йилда ундан кенг тарзда фойдаланилган.

@ANATOMICUS
Гемофталм

Бу кўзнинг турли хил хавфли касалликларининг асоратлари натижасида юзага келади.

@ANATOMICUS