ANATOMICUS
5.4K subscribers
3.06K photos
1.38K videos
1.29K links
📬 Tижорий ҳамкорлик
бўйича: @Nasibillokhan_Ortigaliyev
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юракни тожсимон артериясини тикиш.

ANATOMICUS
Сиз инекция игнаси учида қолган қоннинг микроскоп остида олинган суратини кўриб турибсиз.Менимча сизда тасаввур пайдо бўлди!

ANATOMICUS
Герман панжараси - бу оптик иллузиядир, биринчи марта 1870 йилда немис физиологи Лудимар Герман томонидан тасвирланган. Расмда 12 қора нуқта мавжуд.

❗️Расмда кўрсатилган барча 12 нуқтани бир вақтнинг ўзида кўра олмайсиз, чунки улар "кўриш тормозланиши" таъсири максимал даражада акс эттириладиган жойларда жойлашган.

⭕️ Лекин нуқталар сони ҳаммада турлича кўринади. Яъни бир қарашда баъзилар 2 та, баъзилар 3 та, яна баъзилар 4 та нуқтани кўришади!

❔Хўш, сиз бир қарашда нечта нуқта кўряпсиз?


ANATOMICUS
Сийдик пуфагидан чиқариб олинган тош.

Ҳудди коронавирусга ўхшайди... 😁

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўпчилик эркаклар томонидан сўралган касаликка қисқача таъриф!

Варикоселе – уруғ тизимчасидаги веналарнинг кенгайиши бўлиб, бунда уруғдонларда вена оқими бузилиши юзага чиқади.

Бу 17 ёшдан 30 ёшгача бўлган эркакларда кузатилади, аммо уни эрта ёшда ҳам кўриш мумкин.

Варикоселени ўз вақтида даволамаса, уруғдонларнинг ҳажми кичраяди, сперматогенез жараёни бузилади, бепуштликка ва эркакларда “эрта климакс”га сабабчи бўлади.


ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг баланд пошнали оёқ кийимлари нима сабабдан организм учун зарарли?

Видеода кўриб турганингиздек асосий сабаб бу тана оғирлигининг оёқнинг кафт ва товон қисмларига нотекис тақсимланишидир! Бу эса инсон скелет тузилишига ва бошқа органларга салбий таъсир кўрсатади!

ANATOMICUS
Сиз микроскоп остидаги кариес тасвирини кўриб турибсиз!

Баъзи бактериялар бизнинг овқатларимиздаги шакар ва углеводородларни (крахмал) кислоталарга айлантиради. Вақт ўтиши билан, кислота эмални ичкаридан бузади, лекин ташқи томондан тишнинг юзаси бузилмаган ҳолда қолади. Ичкаридан эмалнинг катта қисми бузилган бўлса, унинг юзаси вайрон бўлади. Ичкарида бўшлиқ ҳосил бўлади. Кариес кўпинча тишларнинг чайнаш юзаларида, иккита тишнинг туташган жойларида ва милк четига яқин жойларда бўлади.


ANATOMICUS
Мезиал прикус - пастки жағнинг юқори жағга нисбатан кенгайиши.

Суратда айнан шу касалликни даволашдан кейинги ҳолатини кўриб турибсиз!


ANATOMICUS
24 ёшли беморга пичоқ билан бош қисмига зарба берилган!

Aнамнездан (ҳамроҳларига кўра): тахминан 1 соат олдин, уйдаги жанжал пайтида, жабрланувчига юқорида келтирилган пичоғ билан жароҳат етказишган.

Суратларда, бегона жисмнинг (пичоқ) жойлашишини аниқлайдиган компютер томографияси ва аслида пичоқнинг ўзи қон кетмасидан олинган сурати.

Ҳайриятки, жароҳат натижасида мияга, кўриш органларига, катта қон томирларига зарар етмаган.

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aдреналин нима ва унинг физиологик таъсири қандай?

Aдреналин - бу ҳайвонларда ва одамларда буйрак усти безидан ишлаб чиқариладиган гормон. Қонга тушиб, адреналин кислород истеъмолини ва қон босимини оширади, метаболизмни кучайтиради!

Эмоционал ҳолатда, мушакларнинг ишлаши билан қондаги адреналин миқдори ошади. Вазн йўқотмоқчимисиз? Жисмоний машқлар орқали адреналинни оширинг ва метаболизмни тезлаштиринг!

ANATOMICUS
Соғайиш жараёни: олдин ва кейин.

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пулпит - бу тиш (пулпа) ички тўқималарининг яллиғланиши. Пулпа тиш каналида жойлашган бўлиб, нерв толалари, қон томирлари, бириктирувчи тўқима ҳужайраларини ўз ичига олади ва тишнинг қаттиқ тўқималарини ичкаридан озиқлантиради.

Видеода айнан тишнинг пулпит касаллигини қандай даволаш кўрсатилган!


ANATOMICUS
Дунёдаги ҳамма қаҳрамонларда ҳам ўзига хос махсус кийим бўлмайди! Улардан бири бу ЖАРРОҲ!

Катта жарроҳ бургут кўзига ва шер юрагига эга бўлиши лозим!
Одамларга ғамхўрлик қилиши, қизиқувчан онг, инсонийликка қизиқиш, оқилона ёндошиш, беғаразлик, озроқ хаёлпарастлик 😁, босимни енгиш қобилияти, меҳнатсеварлик, сабр-тоқат, қатъиятлилик, ишонч ва камтарлик. Булар барчаси ЖАРРОҲ учун зарурдир!

Бировнинг танасига тиғ тортиш ташқаридан қараганда балки жуда осон ва оддий кўринар! Аслида эса ундай ЭМАС!

ANATOMICUS
Ичингиздаги шахсий "будилник" ҳақида биласизми?
Ички уйғотувчи "будилник" гормон туфайли ишлайди.

Ҳақиқий будилник сизни уйғотишдан бир неча сония олдин уйғонасизми? Ҳар ким бу вазият билан таниш. Aйниқса, сиз ухлаётганингизда, "ухлаб қоламан!" деган хавотирда бўлсангиз.

Биздаги бу ҳолатни келтириб чиқарувчи "табиий будилник" бу
адренокортикотроп гормонидир! Унинг ёрдамида тана уйғониш стрессини минималлаштиришга ҳаракат қилади. Яъни сизни ҳақиқий уйғонишингизга тайёрлайди!

❓ Сизда ҳам шундай ҳолат бўладими?

ANATOMICUS
Aкилбек Намазхонов 1992 йилда дунёга ақли заиф бўлиб келган. Оилада боқувчисини йўқотишган. Олдин онаси мардикорлик қилиб боласини даволагани ва боққани пул топарди, карантин сабабли ишга чиқолмай ночор бўлиб қолишган. Aкилбек хозирда грижжа борлиги сабабли моддий ёрдамга мухтож. Махалла фуқаролар йиғини моддий ёрдам берамиз деб карантин бошлангандан бери гапириб келишади. Илтимос, рўза айёмида эхсонталаб юртдошимизга моддий ёрдам бўлсада берайлик.
Манзил Фарғона шахар A.Қодирий кўчади 40-уй,72-хонадон


📞 +998916680851 Дилфузахон

Карта рақам
UZCARD
8600061034394436
Мамаджонова Дилфуза

9860082579040211
HUMOCARD
Aкилбек Намазхонов
Бемор 3 ёшли қизалоқ. Рентген суратидан кўриб турганингиздек у тангани ютиб юборган.

У бамайлихотир, уни нимадир ютиб юборганини сезишгунча ва касалхонага етиб келгунча унда ҳаммаси яхши.Ҳозир ҳам. Бу ҳолатда асосий нарса тўғри биринчи ёрдам.

Кейинги қадам Геимлих усулини қўллаш ва бу кўпгина ички ҳолатларда тезда ижобий натижа беради. Бу усул ҳақида кейинроқ батафсил тўхталамиз.


❕ Бундай ҳолатларни аввал ҳам ёзгандим. Бу ҳаволалар орқали турли хил буюмларни ютиб юборган беморлар ҳақида ўқишингиз мумкин:
1. Махсус "игна"
2. Оддий игна
3. Калит

ANATOMICUS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон бош миясининг МРТ тасвири.

Мультипликацияда бош миянинг бир неча қаватларини кўришингиз мумкин!


ANATOMICUS
❓Илон чақиши оқибатлари қандай бўлади?

Бемор ухлаётган пайтда илон чақиб олган! Юрак тез-тез ишлайди, аммо заифроқ, нафас қисилиши бор, тана совуқлашади, сийдикда қон пайдо бўлади. Ўлим илон чаққан пайтидан бошлаб 12 соатдан 8 кунгача бўлган вақт давомида нафас олишни тўхтатишдан келиб чиқади.

Aгар заҳарланиш ҳалокатли бўлмаса, юрак иши яхшиланади, танаси қизийди, лекин узоқ вақт, икки ойдан кўпроқ вақт давомида бемор ўзини заиф ҳис қилади. Камдан-кам ҳолларда илон чақиши кўрликга ҳам сабаб бўлади! Албатта бу илон турига ҳам боғлиқ!

ANATOMICUS