ANATOMICUS
5.4K subscribers
3.06K photos
1.38K videos
1.29K links
📬 Tижорий ҳамкорлик
бўйича: @Nasibillokhan_Ortigaliyev
Download Telegram
🫁 Битта ўпка билан яшаса бўладими ?

Кўп одамлар биладики, одам битта буйрак билан яшаши мумкин. Мутахассисларнинг таъкидлашича, одам битта ўпка билан яшай олади.

Битта ўпка билан яшаш одамнинг жисмоний қобилиятини чеклаб қўйса ҳам, дунёда шундай одамлар бор ва улар битта ўпка билан яшаб келмоқдалар.

@anatomicus
❗️Доимий чанқоқлик касаллик белгиси бўлиши мумкинми ?

Aлбатта, бўлиши мумкин. Кучли чанқоқлик ва кўп сув ичиш истаги қандли диабетнинг ривожланаётганлигини кўрсатадиган хавотирли белгидир.

Қондаги глюкоза миқдори ошса гипоталамусдаги чанқоқлик маркази қўзғалади ва организмда қонни сув билан суюлтириш истаги пайдо бўлади. Қонни суюлтириш эса глюкоза концентрациясини камайтиришга ёрдам беради.

⚠️ Қандли диабетдан ташқари, чанқоқлик гипоталамус ва буйрак касалликларининг аломати бўлиши мумкин.

@anatomicus
🩸Қон инсон тана вазнининг 7 - 10% фоизини ташкил этади.

Бу дегани 70 килограмм вазнга эга соғлом инсонда 5 - 6 килограмм атрофида қон бўлади.

@anatomicus
🦌Суратда кийик танасига санчилган ўқни суяклар қоплаб олганлигини кўришингиз мумкин.

Ўқ санчилгандан сўнг кийик тирик қолган ва анча вақт у билан биргаликда яшаган.

Ps/: Ҳайвонларга ҳам ишониб бўлмай қолди🤦‍♂

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🧪Саратон ҳужайраси ситотоксик моддалар таъсирида нобуд бўлмоқда

@anatomicus
🤚Кафтнинг анатомик модели

@anatomicus
👁 Aнизокория - бу ўнг ва чап кўз қорачиқларининг ўлчамлари турлича бўлишидир.

Ушбу ҳолатдаги инсонларда фазовий идрокнинг бузилиши, кўриб чиқилаётган тасвирнинг бузилиши ва визуал чарчоқнинг ошиши каби муаммолар бўлади.

📄Бу хасталик бир қатор кўз ва неврологик касалликларда кузатилади.

@anatomicus
Трихомегали

⭕️Бу кирпикларнинг меъёридан ортиқча ўсиши. Бу туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин.

📄Орттирилган трихомегали одатда танадаги метаболик бузилишларнинг огоҳлантирувчи белгисидир.

Суратдаги беморда бу касаллик саратонга қарши дориларни қабул қилиш натижасида келиб чиққан.

@anatomicus
🔪Пичоқ билан йиртилган бармоқ рентгенографияси

@anatomicus
#top10
Ер юзидаги инсон учун хавфли бўлган бактерияларнинг
Топ 10 талиги:


10- E. Coli

9- Clostridium Botulinum

8- Salmonella

7- Vibrio cholera

6- Tetanus

5- Klebsiella

4- Staphylococcus

3- Syphilis

2- Streptococcus

1- Tuberculosis


( 1 - поғона бу энг хавфлиси ҳисобланади )

Давоми бор...

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вена томирларини аниқловчи электро-оптик қурилма билан амалиётлар

@anatomicus
🔬Суратда бактериофаглар бактерия ҳужайрасини ўраб олишганни кўришингиз мумкин

Бактериофаглар - фойдали вируслар. Бактерияларни ичида топланади ва ёриб чиқиш орқали нобуд қилади.

@anatomicus
👍1
Рейно касаллигини тепловизор асбоби ёрдамида кўриш

Инфрақизил спектр соғлом қўл(чапда) ва бемор қўли(ўнгда) ўртасидаги фарқни график тарзда кўрсатади.

@anatomicus
Тиш нервларининг мия билан боғланиши

@anatomicus
Ишемик инсулт
(инсулт майдони қизил рангда кўрсатилган)

@anatomicus
Донордан трансплантация қилиш учун олинган укол игнасидаги қизил суяк илиги ҳужайралари.

@anatomicus
🔬Вена қон томирининг микроскоп остида кўриниши!

Aйтганча, қизиқ бир факт: веналардаги махсус клапанлар туфайли томирлардан қон орқага оқмайди. Aгар улар йўқ бўлса, унда барча қон томирлардаги қон том маънода бир неча сонияда тортишиш кучи таъсирида оёқларга оқиб тушар ва тўпланиб қолар эди.

@anatomicus
Бир нечта қовурғалар синиши тасвирланган рентгенограмма.

@anatomicus
Буйракда амилоидоз.

Амилоидоз - ҳужайрадан ташқарида оқсиллар алмашинувининг бузилиши, оралиқ тўқималарда аномал фибриллали мураккаб оқсиллар – амилоид ҳосил бўлиши ва тўпланиб қолиши.

Бу касаллик ирсий омилларга боғлиқ. Кўриб турган оқ доғларингиз айнан тўпланиб қолган оқсиллар.

@anatomicus
Терининг гемангиомаси

ГЕМAНГИОМA – қон томирларининг "яхши" ўсма касаллиги ҳисобланиб, бир қатор ҳолатларда жараёнга қўшни тўқималар: мускул ёки нерв тўқимаси, тери ости ёғ клетчаткаси ёки жигар ҳужайралари қўшилиши билан кечади.

Гемангиома фаол ўсиш даврида кескин катталашишига қарамай - "ёмон" ўсма яъни рак эмас.

@anatomicus