ANATOMICUS
5.4K subscribers
3.06K photos
1.38K videos
1.29K links
📬 Tижорий ҳамкорлик
бўйича: @Nasibillokhan_Ortigaliyev
Download Telegram
Кўринишидан турли хил эгизаклар, тўғрими?

Бу чақалоқлар битта тухум ҳужайрадан пайдо бўлган эгизаклар экан. Аммо монозиготик эгизаклар бир-бирига бир томчи сув сингари ўхшашлари кераклиги ҳақидаги одатий қарашларга зид равишда ҳар хил кўринишда туғилган... 🤷‍♂


❓ Ўзи умумман эгизаклар ҳақида, улар нега баъзан бир хил, баъзан ҳар хил туғилиши ҳақида биласизми?

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳушдан кетиш! (Видеода одам ҳавода ҳушидан кетганини, дўсти эса унга ёрдамга келиб парашютини очиб юборганини кўришингиз мумкин.)

Тўсатдан ҳушни йўқотиш, бу ҳолат нисбатан ортиқроқ жиддий жисмоний ёки ҳиссий юк билан содир бўлиши мумкин.

Ҳушни йўқотишнинг сабаблари ҳар хил бўлиши мумкин, аммо уларнинг барчаси, қоида тариқасида, битта нарсага бориб тақалади: мияда қон айланишининг ўткир бузилиши.

@anatomicus
Кўриб турганингиз қорин бўшлиғи рентгеногоаммаси. Ва у ерда бегона жисм, пичоқ. Уни шунчаки суғуриб олиш ярамайди! Бу орқали органлар зарарланиши мумкин. Бу ишни жарроҳлар эҳтиёткорлик билан амалга оширадилар!

@anatomicus
Экзофтальм - қалқонсимон без фаолиятининг кучайиб кетиш аломатларидан биридир.

Қалқонсимон без тироксин номли гормон ишлаб чиқаради. Без фаолияти кучайиб кетса гармон ҳам кўп ишлаб чиқарилишни бошлайди ва натижада организмда бир қатор ўзгаришлар рўй беради. Шу қаторда кўз чақчайиши ҳам!

@anatomicus
Ўт пуфагидан чиқариб олинган тошлар. Сизга қандай билмадим, лекин менга улар жуда чиройли кўринябди...🤷‍♂

@anatomicus
❗️Бемор ўз юрак операциясини ҳушини йўқотмаган ҳолда бошдан ўтказди. Чунки жарроҳлар умумий наркоз ўрнига эпидурал анестезия ўтказишга қарор қилишди.

Эпидурал анестезия
- бу ҳушсизлантириш усулларидан бири бўлиб, унда наркоз моддалари катетер орқали умуртқа поғонаси эпидурал бўшлиғига киритилади. Эпидурал беҳушликнинг фойдаларидан бири шундаки, сиз ҳушингизни йўқотмайсиз, аммо оғриқни ҳис қилмайсиз. Лекин онгли равишда ҳаммасини кўриб, сезиб турасиз!

@anatomicus
Беморнинг танасида муваффақиятсиз инъэкциядан кейин қолган 75 синган игна топилган. Ушбу тўпламни олиш учун тажрибали жарроҳлар кўп меҳнат қилишлари керак бўлди.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Лазерли ёрдамида бадандаги татуни ўчириш.

Нур жўнатувчи асбоб терига тегмасдан таъсир қилади. Лазер татуировканинг молекуляр тузилиши йўқ қилади, тату рангсизланади, сўнгра бўёқнинг қолган қисми табиий равишда ювилади.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Миокард инфаркти механизми.

Кўпинча асосий сабаб юрак мушакларига қон олиб борувчм томирни ёпилиб қолиши ва қон мушакарни кислород ва озиқ модда билан таъминлай олмаслигидир.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўпка артерияси ёки унинг ён шохларини тромблар билан тўсилиб қолиши.

Тромблар асосан тананинг пастки қисмида ёки тос бўшлиғининг кенг томирларида кўпроқ ҳосил бўлади.


@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Обуначиларимиз томонидан сўралган саволлардан бири!

❓ "Aйтинг-чи, умумий наркознинг қандай асоратлари бор?"

Aсоратлар унчалик кўп эмас, улар камдан-кам ҳолларда учрайди, аммо шунга қарамай улар учраб туради ва улар қуйидагилар: интубация пайтида тишларга зарар етиши мумкин; ўпка инфекцияси; анестетик дорига аллергик реакция; кўзнинг шикастланиши; асабнинг шикастланиши; психологик травма (агар операция пайтида бемор уйғонган бўлса); умумий наркоз туфайли ўлим ҳам ҳар йили содир бўлади(ҳар 10 минг умумий наркоздан битта ҳолат ўлим билан якун топади).

@anatomicus
Кичик ижтимоий реклама:

"Бир кичик ҳаракат сизнинг келажагингизни ўзгартириши мумкин."

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Блефаропластика - юқори ва пастки қовоқларнинг ортиқча терисини йўқ қилиш.

Кўз қовоғининг юқори ва пастки қисмида ёғ тўқимаси ҳосил бўлади. Кўпинча, орбитада ҳаддан ташқари кўпайган тери ости ёғи умумий ноқулайликларни, кўзнинг тез чарчашини ва аниқлик ва кўриш кескинлигини пасайишига олиб келади.

@anatomicus
Уч ёшли қиз темир тақинчоқни ютиб юборганидан кейин тез ёрдам бўлимига олиб келинган. Қиз нормал нафас ололмади ва унинг йўтали бор эди.

Шифокорлар зудлик билан қизнинг эндоскопиясини ўтказдилар ва юрак шаклидаги тақинчоқни олиб ташлашди.


@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана қандай қилиб лаб имплантлари ўрнатилади...😬

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўриб турганингиз 30 йил давомида кунига бир қути сигарет чекган 52 ёшли эркакнинг ўпкалари!

⭕️ Хўш, бу ёлғон демоқчимисиз? Келинг унда бу ростлигини бир мисол билан кўриб чиқамиз. Барчамиз печка ёки ўчоқларнинг тутун чиқдиган мўриларини кўрганмиз. Тутун у ердан шунчаки чиқиб кетади, яъни тўхтамайди, тўпланмайди. Лекин шунда ҳам уларни қанчалик қорайиб кетишини кўрганмиз! Хўш, сигарет тутуничи? У ўпкада тўпланади ва орқага қайтади. Демак ўпкада тутун таркибидаги анчагина модда "ўтириб" қолади.

Шунчаки унутмайлик, захарни ўз пулимизга сотиб олмоқдамиз! Ундан ҳам ёмони танамиз бизга Аллоҳ томонидан омонатга берилган. Омонатга хиёнат қилмайлик...


@anatomicus
Тароқсимон соч синдроми - бу бошдаги сочларнинг кесма шакли ўзгариши билан ифодаланадиган ва натижада чиқадиган сочларни тарашнинг мумкин эмаслиги билан намоён бўладиган ноёб генетик аномалия.

Одатда 3 ойдан 12 ёшгача бўлади.


@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Плеврал пункция усули.

Плеврал пункция - бу кўкрак қафасининг плевра бўшлиғини тешиш орқали амалга ошириладиган жараёндир.


Ушбу амалиёт қон (гемоторакс), йиринг (пиоторакс) ёки бошқа тўпланган суюқликларни олиб ташлаш учун мўлжалланган. Суюқликни олиб ташлаш ўпкага йўқолган ҳажмни қайтаришга имкон беради, суюқлик тўлиши натижасида одам нафас ололмайди ва ноқулайликни бошдан кечиради.

@anatomicus
12 ҳафталик ҳомиланинг бош миясини кўриб турибсиз!

@anatomicus
Яна бир неча доза қабул қилса, қўллари ҳавога кўтарилади... 🤦‍♂😁

@anatomicus