ANATOMICUS
5.4K subscribers
3.06K photos
1.38K videos
1.29K links
📬 Tижорий ҳамкорлик
бўйича: @Nasibillokhan_Ortigaliyev
Download Telegram
Курарино номли синдромда 10 кунлик чақалоқнинг суяклари.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жигар кўчириб ўтказиш.

Жигар трансплантацияси бошқа муқобил даволаш усуллари мавжуд бўлмаган ҳолларда жигарнинг қайтариб бўлмайдиган, прогрессив шикастланиши бўлган беморлар учун ягона радикал даволаш усулидир.

Жигар трансплантациясига муҳтож беморлар ва уларнинг яқинлари операциянинг мураккаблигидан хабардор бўлишлари, операциядан кейинги даврда узоқ муддатли реабилитацияга ва умр бўйи иммуносупрессив терапияни қабул қилишга тайёр бўлишлари керак.


@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соч трансплантацияси бу бош ёки танадаги соч фолликулаларини йиғиш ва уларни алопесия жойига кўчиришни ўз ичига оладиган жараёндир. Бу муолажа ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳам кенг амалга оширилмоқда!

@anatomicus
Буйракда амилоидоз.

Амилоидоз - ҳужайрадан ташқарида оқсиллар алмашинувининг бузилиши, оралиқ тўқималарда аномал фибриллали мураккаб оқсиллар – амилоид ҳосил бўлиши ва тўпланиб қолиши. Бу касаллик ирсий омилларга боғлиқ. Кўриб турган оқ доғларингиз айнан тўпланиб қолган оқсиллар.


@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бемор танасидаги саратон ҳужайралари кимётерапия муолажасидан аввал ва кейин.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тонзиллитни жарроҳлик йўли билан даволаш.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойлик олимлар ҳар қандай яраларни дарҳол ёпиши мумкин бўлган био елим яратдилар.

Ултрабинафша нур билан фаоллаштирилганда у ишончли ҳимоя қобиғига айланади, қон кетишини тўхтатади ва қон оқимини бутунлай тўхтатишга(қон ивишига) ёрдам беради.


@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хўш, бугун саратон касаллиги турларидан бири, МЕЛАНОМА ҳақида гаплашамиз!

⭕️ Меланома - бу меланин (терига қора рангни берадиган пигмент) ишлаб чиқарадиган ҳужайралардаги саратон касаллиги.

Кўзларда меланин ишлаб чиқарадиган ҳужайралар ҳам мавжуд ва шунинг учун уларда меланомалар пайдо бўлиши мумкин. Кўзнинг меланомасини даволаш мумкин. Эҳтимол, баъзи бир кичик кўз меланомаларини даволаш кўришга халақит бермаслиги мумкин. Aммо катта меланомаларни даволаш одатда кўришни йўқотишига олиб келади.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦴 Бизда нечта суяк бор?

Болалигимизда бизда кексаликка қараганда суякларимиз сони кўп бўлади.

Янги туғилган чақалоқнинг 350 суяги бор, катта ёшли одамда эса атиги 208 бўлади.

Кейинчалик болаларнинг кўп суяклари бир-бирига қўшилиб кетади.


@anatomicus
Пичоқ жароҳатидан кейин беморнинг қўлидаги чоклар.

Жароҳат нисбатан кичик майдонига эга, аммо етарлича катта чуқурликка эга.


@ANATOMICUS
Доимий алкогол истеъмол қилган инсон жигари.

Диафрагма остида жойлашган ва жуда кўп турли хил физиологик функцияларни бажарадиган умуртқали ҳайвонларнинг, шу жумладан одамларнинг энг катта бези.

Унинг асосий вазифаси қонни филтрлашдир. Қон таркибидаги зарарли ва захарли моддаларни зарарсизлантиради. Шу сабабли ҳам алкогол уни тез ишдан чиқаради.


@anatomicus
Поликория - кўзнинг кам учрайдиган туғма нуқсони, қорачиқда бир ёки бир нечта тешикларнинг мавжудлиги.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦷 Тишларнинг ўзига хослиги.

Тишлар тананинг бошқа суякларидан ёки умумман бошқа органлардан фарқли ўлароқ, ўзини-ўзи қайта тиклай олмайдиган ягона органдир.


❕ Организмдаги энг тез тикланувчи, ўзини-ўзи регенерация қилувчи орган бу жигар. Унинг 3/2 қисмини олиб ташласак ҳам, қолган қисми ўз-ўзини регенерация қилади ва жуда тезлик билан дастлабки ҳолига қайтади!

@anatomicus
❔Шу кунларда саратон касалликлари ҳақида кўп маълумот берябман. Чунки обуначиларимиздан кўплаб саволлар келябди. Менимча бу маълумотлар барча учун фойдали бўлади.

🦴 Остеосаркома 30-35 ёшдаги аёлнинг ўнг елка суягида топилган.

🔘 Остеосаркома - бу суяк тўқимасидан келиб чиққан хавфли ўсимта. Бу суяклардаги энг кенг тарқалган зарарли жараён.


@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буйрак ўсимтасини лапароскопик резекция қилиш(кесиб олиб ташлаш).

@anatomicus
Жарроҳлар 15 ёшли беморнинг қўлини сақлаб қолишди.

❓ Мана нима содир бўлган: ўспирин кўл устидан тарзанка орқали ўтмоқчи бўлган, арқон эса унинг кафтига тегиб, нерв толаларини, артерияларни, суякларни ва пайларни йиртиб ташлаган.

Операция бир неча босқичларни ўз ичига олди: нейроваскуляр тузилишларни бирлаштириш, суякнинг жойига келтириш, трай ва мушакларнинг тиклаш, терини ёпиш!


@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Боланинг сўриш рефлекси она қорнидаёқ намоён бўлади. Қаранг, у бармоқларини сўрябди... 😊

@anatomicus
Билакнинг даволанмаган гигант шишиши.

Суякнинг гигант ҳужайрали ноёб ўсмаси, агрессив ўсимтадир. Одатда бу скелет суяги ўсиши тугагандан сўнг 20 ёшдан 40 ёшгача бўлган катталарда учрайди.


@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳомилада юзнинг ривожланиш босқичлари.

@anatomicus
Бемор учун 3D принтерида протез бурун ясалди ва беморга қўйилди.

@anatomicus