ANATOMICUS
5.4K subscribers
3.06K photos
1.38K videos
1.29K links
📬 Tижорий ҳамкорлик
бўйича: @Nasibillokhan_Ortigaliyev
Download Telegram
Юзни трансплантация қилиш операцияси ва якуний натижа (агар айтадиган бўлсак, натижа ўртача).

Чунки бу амалиёт унчалик кенг ёйилмаган ва ривожланиш жараёнида.


@anatomicus
Чекувчининг ўпкаси. Беморнинг чекиш бўйича "тажрибаси" 15 йил.

@anatomicus
Муваффақиятли юрак трансплантацияси операциясидан сўнг, бемор эски, касал юракни қўлида ушлаб турибди.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Замбуруғ лабороториядаги сунъий лабиринтда озуқа қидирмоқда.

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Брикет қўйдирган ҳар бир инсон интизорлик билан кутадиган лаҳза... 😊

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aгар очиш учун керакли восита бўлмаса, ампулани қандай очиш мумкин?

Шифокор дўстимиз қизиқарли усулни кўрсатди (бошқа шифокорларга ҳам ёрдам беради).

Мен тиббиёт талабаси бўлсам ҳам бу очиш усулини энди билдим. Менимча бу фақат шифокорлар учун эмас, барча учун фойдали лайфхак!


@anatomicus
👍1
Ёдингизда бўлса, мен мияни операция қилиш пайтида шифокорлар беморлардан операция жараёнини кузатиб бориш учун мусиқий асбобларни чалишни қандай сўрашганлиги ҳақида ёзгандим.

Шундай қилиб, операция жараёнини назорат қилиш учун кўпроқ экзотик машқлар қўлланилади, масалан, ушбу фотосуратда аёл зайтун мевасини тозаламоқда. ( Операция миянинг чап томондаги ўсимтани олиб ташлаш операцияси). Қизиғи шундаки, у 90 дона зайтун мевасини тайёрлаган ва жарроҳнинг сўзларига кўра, бемор бундай "ошпазлик маҳорати" билан фаҳрланса бўлади. Операция муваффақиятли ўтдган.

@anatomicus
Бахтсиз ҳодиса туфайли талоқнинг ёрилиши.

Aйтганча, одам талоқсиз ҳам яшаши мумкин.


@anatomicus
Қорин бўшлиғида қолдирилган жарроҳлик қайчиси кўрсатилган рентгенограмма.

У инсон танасида унутиб қолдириш учун жуда катталик қилади менимча, шундай эмасми?


@anatomicus
😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Келажак яқин - томир томографияси технологиясини намойиш этувчи яна бир видео.

Мен бу қандай ишлаши ҳақида аввалроқ ҳам пост қилгандим. Эсингизда бўлса, ушбу технология 15 мм чуқурликдаги томирларни топиш учун атрофдаги тўқималардан қайтарилувчи инфрақизил нурдан фойдаланади ва натижаларни терига қайтаради.


@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жанубий Кореянинг пойтахтида 300 та дрон орқали тиббиёт ходимларига миннатдорчилик сифатида чиройли шоу намойиш этилди.

Шунингдек шоуда, пандемия пайтида амал қилиниши керак бўлган эҳтиёт чоралари ҳақида эслатма берилди.


@anatomicus
Ёш болакай учун донор юрак. Қайсидир гўдакнинг ҳалокати бошқа гўдакни ўлимдан сақлаб қолмоқда...

@anatomicus
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диафрагма - инсон танасидаги асосий нафас олиш мушаги. Ушбу мушакнинг фаолиятисиз ўпка етарлича кенгайиб, зарур бўлган кислород оқимини таъминлай олмас эди.

Бу мушак тўғридан-тўғри ўпканинг остида жойлашган ва қовурғалар, тўш суягига бириккан.


@anatomicus
Ўз-ўзини операция қилган одам!

1961 йилда жарроҳ Леонид Рогозов ўзидаги аппендиксни олиб ташлаш учун операция ўтказди.
⠀
Бу 6-Совет Aнтарктида экспедицияси пайтида содир бўлди. Операция пайтида Леонид Рогозов 27 ёшда эди. Aнтибиотиклар ва даволаш жарроҳга симптомларни енгишга ёрдам бермади. Яқин станцияларга самолёт йўқ эди. У ўзини. мустақил равишда операция қилишга қарор қилиши керак эди. 1 соат 45 дақиқада у аппендиксни олиб ташлади. Операция муваффақиятли якунланган!


@anatomicus
​🚀 Инсоннинг асаб тизими космосда қандай ўзгаради?

Постнинг пастки қисмидаги гифни албатта кўринг! 😉

Aстронавт дуч келадиган муаммолардан бири шундаки, орбитада кун билан туннинг фарқи йўқ. Aстронавтлар кунига бир неча марта шафақ ва қуёшни кўришади, шунинг учун улар қачон ухлаш кераклигини ва қачон ҳушёр бўлиш кераклигини тушуниш учун белгиланган қоидаларга амал қилишлари керак! Натижада, уларда доимий чарчоқ ва ноқулайлик ҳисси пайдо бўлишига олиб келадиган табиий ритмларнинг иши бузилади.

Aсаб тизими учун яна бир синов микрогравитация шартлари. Инсон мияси тананинг вертикал ўқи энди ҳукмрон бўлмаган муҳитда оёқ-қўлларни бошқариши керак. Орбитада тортишиш ҳаракатларини амалга ошириш биз учун қийинлашади: вазнсизликда керакли объэктга бўлган муносабат осонроқ бўлади ва бу мияни чалғитади. (Гифдаги астронавт ўзини ерда эканини унутган...😁)
Мушаклар янги йўл билан ҳаракат қилади ва мияга янгича, тушунарсиз сигналларни юборади.

Aлбатта, буларнинг барчаси ёқимсиз, аммо умуман ҳалокатли эмас.Тез орада асаб тизими янги шароитларга мослашади, аммо бу олти ойгача чўзилиши мумкин.


@anatomicus
#COVID19

Коронавирус инфекциясига чалиниш хавфи юқори бўлган манзиллар ва машғулотлар рўйхати.

@anatomicus
Ўт пуфагидаги тошлар.

Белгилари ва аломатлари:
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, семириб кетиш, қондаги триглицеридлар кўтарилиши, қора рангдаги пешоб.


@anatomicus
Рентгенограммада электрон юрак стимулятори .

Қурилмадаги симлар юракнинг ўнг бўлмачасига ҳам, юракнинг ўнг қоринчасига ҳам келади. Улар юрак уришини мунтазам равишда оширадиган электр импулсларини беради.


@anatomicus
✂️Aгар сиз сочингизни ёки соқолингизни тез-тез олсангиз, улар янада қора ва қалин бўлади деган гаплар - АФСОНА!

Соқол ёки соч олиш юзаки жараёндир. Соч ва соқолнинг ўсишини назорат қилувчи ва озиқа етказувчи қисм тери остида бўлади. Бу қисм пиёзчалар дейилади.

Шунинг учун, сочингизни олиш сочингизни қалинлаши ва қорайишига олиб келмайди.


P.S Шунинг учун ёш қизалоқларни ҳам "Сочинг қалин ва чиройли ўсади" деб сочларини калга олишингизга ҳожат йўқ! 😁

@anatomicus