Andijon viloyati YHXB Axborot xizmati | Rasmiy kanal
4.09K subscribers
35.5K photos
6.4K videos
6 files
5.34K links
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
Download Telegram
🚸Мактабларда йўл ҳаракати тарғиботлари давом этмоқда

Андижон шаҳридаги 10-сонли умумтаълим мактабида ЙПХ ходимлари томонидан бошланғич синф ўқувчилари иштирокида «Биз намунали пиёдамиз!» шиори остида қизиқарли тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари, пиёдаларнинг мажбуриятлари, йўлни хавфсиз кесиб ўтиш тартиби ҳамда светофор ишораларига амал қилишнинг аҳамияти содда ва тушунарли тарзда етказилди.

Асосий мақсад — болаларда йўл ҳаракати маданиятини шакллантириш, уларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдан иборат.

Андижон вилояти ИИБ ЖXX ЙҲХБ Ахборот хизмати
👏1
Пиёдалар ва велосипедчилар хавфсизлиги — доимий эътиборда

Андижон шаҳар кўчаларида пиёдалар ва велосипедчилар иштирокида содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ҳуқуқий тарғибот ва профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, йўлни белгиланган жойлардан кесиб ўтиш, велосипедда ҳаракатланишда хавфсизлик талабларига амал қилиш ҳамда йўлда бошқа ҳаракат иштирокчиларига нисбатан ҳушёр ва масъулиятли бўлиш зарурлиги тушунтирилмоқда.

Зеро, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳар бир инсоннинг ҳаёти ва саломатлигини асрашда муҳим аҳамиятга эга.

Андижон вилояти ИИБ ЖXX ЙҲХБ Ахборот хизмати