Andijon viloyati YHXB Axborot xizmati | Rasmiy kanal
4.09K subscribers
35.5K photos
6.4K videos
6 files
5.34K links
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг расмий саҳифаси
Download Telegram
🚸Мактабларда йўл ҳаракати тарғиботлари давом этмоқда

Андижон шаҳридаги 10-сонли умумтаълим мактабида ЙПХ ходимлари томонидан бошланғич синф ўқувчилари иштирокида «Биз намунали пиёдамиз!» шиори остида қизиқарли тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тадбир давомида ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари, пиёдаларнинг мажбуриятлари, йўлни хавфсиз кесиб ўтиш тартиби ҳамда светофор ишораларига амал қилишнинг аҳамияти содда ва тушунарли тарзда етказилди.

Асосий мақсад — болаларда йўл ҳаракати маданиятини шакллантириш, уларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш ҳамда болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишдан иборат.

Андижон вилояти ИИБ ЖXX ЙҲХБ Ахборот хизмати
👏1
Пиёдалар ва велосипедчилар хавфсизлиги — доимий эътиборда

Андижон шаҳар кўчаларида пиёдалар ва велосипедчилар иштирокида содир этилиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида ҳуқуқий тарғибот ва профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Тарғибот тадбирлари давомида фуқароларга йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, йўлни белгиланган жойлардан кесиб ўтиш, велосипедда ҳаракатланишда хавфсизлик талабларига амал қилиш ҳамда йўлда бошқа ҳаракат иштирокчиларига нисбатан ҳушёр ва масъулиятли бўлиш зарурлиги тушунтирилмоқда.

Зеро, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш ҳар бир инсоннинг ҳаёти ва саломатлигини асрашда муҳим аҳамиятга эга.

Андижон вилояти ИИБ ЖXX ЙҲХБ Ахборот хизмати
Andijon viloyati YHXB Axborot xizmati | Rasmiy kanal
Photo
#МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмасдан автомашина бошқарган шахс тасвирланган видеолавҳа кенг тарқалиб, жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрихон тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилди.

Ўрганишлар давомида 2009 йилда туғилган фуқаро А.А. ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган ҳолда, яқин қариндошига тегишли бўлган «Chery 7 Pro» русумли автомашинани тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юргани ҳамда ушбу ҳолат акс этган видеотасвирларни ўзининг ижтимоий тармоқдаги шахсий саҳифасига жойлаштиргани аниқланди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида автомашинанинг эгаси ҳамда уни бошқарган шахс аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 135-моддасига асосан тегишли шахсларга нисбатан электрон маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Автомашина вақтинчалик сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.

Ҳурматли фуқаролар!
Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш — ҳар бир иштирокчининг қонуний мажбурияти ва ўзгалар ҳаётига бўлган масъулиятидир. Ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмасдан транспорт воситасини бошқариш нафақат қонун талабларини бузиш, балки инсон ҳаёти ва саломатлигига жиддий хавф туғдириш ҳамдир.

Ижтимоий тармоқларда эътибор қозониш ёки машҳурликка эришиш мақсадида йўл ҳаракати қоидаларини бузишга асло йўл қўйиб бўлмайди. Ҳар бир қоидабузарликка қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилади.

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати
🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bayram_tadbiri

“25-oktyabr - Ichki ishlar organlari xodimlari kuni” bayrami munosabati bilan Andijon viloyati IIBda o‘tkazilgan tantanali bayram tadbiri tafsilotlari

©"Andijon MTRK" telekanalining "Andijon axboroti" informatsion dasturi

🌐Website | 🗳Facebook | ✅Telegram | 📷Instagram | 📹Youtube