arabic.uz (hikmatlar)
38.4K subscribers
19.9K photos
202 videos
6 files
11.9K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
давоми

Аммо Аллоҳ таоло ҳақида: «Аллоҳ буюк ва Олийдир», десак, бунинг маъноси инсонлар уни улуғлагани учун эмас.
Аллоҳнинг буюклиги ва олийлиги Унинг Зотида собитдир. У инсонларнинг таъзимига муҳтож эмас. Барча махлуқот Унга муҳтождир, У эса ҳеч кимга муҳтож эмас.
   Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таборака ва таолонинг шундай деганини айтиб бердилар:
«Эй бандаларим, Мен Ўзимга зулмни ҳаром қилдим. Уни сизларнинг ўртангизда ҳам ҳаром қилдим, бас, бир-бирингизга зулм қилманглар!
 Эй бандаларим, Мен ҳидоят қилганлардан бошқа барчангиз залолатдасиз, бас, Мендан ҳидоят сўранглар, сизларни ҳидоят қиламан.
  Эй бандаларим, Мен таом берганлардан бошқа барчангиз очсиз, бас, Мендан таом сўранглар, сизларга таом бераман.
  Эй бандаларим, Мен кийинтирганлардан бошқа барчангиз яланғочсиз, бас, Мендан кийим сўранг, сизларни кийинтираман.
  Эй бандаларим, сизлар кечаю кундуз гуноҳ қиласизлар, Мен эса барча гуноҳларни мағфират қиламан. Мендан мағфират сўранглар, сизларни мағфират қиламан!
  Эй бандаларим, сизлар Менга зарар етказмоқчи бўлсангиз, асло етказа олмайсиз. Менга фойда келтирмоқчи бўлсангиз, асло фойда келтира олмайсиз.
  Эй бандаларим, сизларнинг аввалгию охиргиларингиз, инсу жинларингиз орангиздаги қалби энг тақволи кишидек бўлса ҳам, бу нарса Менинг мулкимда ҳеч нарсани зиёда қилмайди.
  Эй бандаларим, сизларнинг аввалгию охиргиларингиз, инсу жинларингиз қалби энг фисқу фужурга тўлган кишидек бўлса ҳам, бу нарса Менинг мулкимдан ҳеч нарсани камайтирмайди.
  Эй бандаларим, сизларнинг аввалгию охиргиларингиз, инсу жинларингиз бир сайҳонликда туриб, Мендан сўрашсаю, мен ҳар бир инсонга сўраган нарсасини берсам ҳам, бу нарса Менинг ҳузуримдаги нарсани денгизга ботириб олинган игна
(денгиздаги сувни) камайтирганчалик ҳам камайтирмайди.
  Эй бандаларим, бу амалларингизни
(номаи аъмолингизга) сақлаб қўяман, сўнг уларни сизларга тўлиқ қайтариб бераман. Ким (номаи аъмолида) яхшилик топса, Аллоҳга ҳамд айтсин, ким бундан бошқа нарса топса, фақат ўзинигина маломат қилсин!».
 
(Ровий) Саъид айтади: «Абу Идрис Ҳавлоний қачон шу ҳадисни сўзлаб берса, чўккалаб олар эди». Имом Муслим ривояти.
   Гоҳида инсонни улуғлаш ва таъзим қилиш сабабли ўша инсонда буюклик ва олийлик пайдо бўлади. Лекин Аллоҳ таолонинг буюклиги ва олийлиги бундай эмас. Аллоҳ таолонинг буюклиги инсонларнинг Уни улуғлаши ёки таъзим қилиши билан эмас, балки У Зотнинг Ўзи зотан буюк ва Олий бўлганидандир.
  Инсонлар Аллоҳни улуғлайдиларми ёки улуғламайдиларми, Уни танийдиларми ёки танимайдиларми, Уни барча айбу нуқсонлардан поклайдиларми ёки покламайдиларми — буларнинг ҳеч бири Аллоҳ таолога бирор фойда ҳам, зарар ҳам етказмайди.
Аллоҳ барча сифатларида буюк ва Олий Зотдир. Инсонлар баъзан бирор кишини «улуғ» ёки «буюк» деб аташади. Масалан, «фалончининг бойлиги жуда катта, у буюк инсон» дейишса ва суриштирилса, унинг бойлиги икки юз миллион, уч юз миллион, балки, бир миллиард ёки тўрт миллиарддир. Рақам қанчалик катта бўлмасин, барибир уни чегаралаб турувчи рақам бор.
Аммо «Аллоҳ улуғдир» дейилса, олимлар айтадики: «Унинг улуғлигининг чегараси йўқдир».
Унинг улуғлиги чексиздир. Исломда бу мутлақликни ифодалайдиган энг гўзал сўз — «Аллоҳу Акбар» (Аллоҳ буюкдир) калимасидир. Унинг қудратини қанчалик билсанг ҳам, Аллоҳ ундан-да каттароқ(улуғроқ)дир.
Унинг илмини қанчалик билсанг ҳам, Аллоҳ ундан-да каттароқдир.
Унинг раҳматини қанчалик билсанг ҳам, Аллоҳ ундан-да каттароқдир.
Унинг салтанатини, жалолини қанчалик билсанг ҳам, Аллоҳ ундан-да каттароқдир.

давоми бор...

@arabicuz
❤25😢15👍11🔥3
давоми

Инсоний буюкликнинг бошланиши бўлади. Бир инсон ҳақида: «фалончи аввал ҳеч вақоси йўқ эди, ҳозир эса бойлиги билан буюк бўлиб кетди» дейилади. Демак, бу инсоний буюкликнинг бошланиш нуқтаси бор. Ёки «фалончи подшоҳ бўлди — у аввал оддий аскар эди», «фалончи илмда катта доктор бўлди — у аввал илмсиз эди» дейилади. Яъни, банданинг улуғлигининг бошланиши бор. Аммо: «Аллоҳ улуғдир» дейилса, Унинг улуғлигининг бошланиши йўқ ва Унинг жалолининг охири йўқдир.
Инсон ақли Унинг улуғлигини қамраб ололмайди: «ал-Азим» — ақллар Унинг улуғлигининг моҳиятини англашга йўл топа олмайдиган ва қалб кўзи Унинг ҳақиқатини қамраб ололмайдиган Зотдир. Яъни, инсон Аллоҳнинг улуғлигини тўлиқ тасаввур қилиши мутлақо имконсиздир.
Аллоҳ таоло айтади: «Гуноҳинг учун истиғфор айт», Ғофир сураси, 55-оят.
Яна айтади: «Аллоҳ сенинг аввал ўтган гуноҳларингни ва кейингиларини мағфират этиши...»,  Фатҳ сураси, 2-оят.
Яна айтади: «Батаҳқиқ, Аллоҳ Набийнинг ҳамда унга ўзларидан бир гуруҳнинг қалблари тойиб кетай деганидан кейин қийинчилик соатида эргашган, сўнгра Аллоҳ тавбаларини қабул қилган муҳожирлар ва ансорларнинг тавбасини қабул қилди”, Тавба сураси, 117-оят.
Бу оятларда Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан «гуноҳ» сўзи келгани ҳақида баъзи уламолар шундай деганлар: “Бу Пайғамбар алайҳиссаломга хос ҳолатдир. Чунки Расулуллоҳ алайҳиссалом Аллоҳнинг азамати ва улуғлигини ҳар гал аввалгидан ҳам чуқурроқ таниб борганлар. Ҳар сафар маърифатлари зиёда бўлганида, аввалги ҳолларини кам деб билиб, янада кўпроқ истиғфор айтганлар.
Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳнинг маърифатида қанча юқори даражага кўтарилсалар, Аллоҳни муносиб даражада таниш ҳақини адо қилолмадим, деб ўзларини ожиз ҳисоблаганлар”.
Агар мен бир мисол келтирсам, Аллоҳнинг мисоли эса олийдир. Тасаввур қилинг, бир инсон университет дипломига эга. Кейин сиз тўсатдан унинг магистрлик даражаси борлигини билиб қолдингиз. Уни магистр деб ўйлаб юрганингизда, тўсатдан докторлик (PhD) унвонига эга эканини билдингиз. Кейин эса унинг 30та китоб муаллифи экани, уларнинг баъзилари дунёда ягона асарлар эканидан хабар топдингиз. Унинг илмидан сиз билмаган янги бир қирра очилган сари, уни танишда нақадар нуқсонга йўл қўйганингизни ҳис қиласиз.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «гуноҳлари» ҳам мана шундай бўлган бўлиши мумкин. У зотга Аллоҳ азза ва жалланинг улуғлигидан янги бир қирра намоён бўлган сари, аввалги маърифатлари бу улуғлик қаршисида камдек туюлган ва шу сабабли истиғфор айтишни ўзларига лозим тутганлар.
  Инсонларнинг барчаси Аллоҳнинг борлигига маълум даражада иймон келтирадилар. Аммо инсонни Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган иймон — Ал-Азим бўлган Аллоҳга, яъни Унинг азамати ва буюклигига ҳақиқий иймон келтиришдир.
Агар инсон Аллоҳнинг ал-Азим эканига ҳақиқий иймон келтирса, Аллоҳга осийлик қилишдан ҳаё қилади.
Аллоҳнинг амрларидан юз ўгириш унга оғир келади.
Аммо Аллоҳнинг ал-Азим эканига иймон келтирмаган киши Аллоҳга ҳақиқий итоат қила олмайди.
Касби корида, мол-дунё тўплашда, аёллар билан муносабатларда, бошқаларга зулм қилишда ёки шахсий манфаатларида Аллоҳдан қўрқмайдиган инсондан:  «Аллоҳнинг борлигига ишонасизми?» — деб сўралса, у: «Албатта, мен мўминман», дейди.
  Ундай бўлса, нима учун Аллоҳга осийлик қилади?
Чунки у Аллоҳнинг борлигига иймон келтирган, лекин Аллоҳнинг ал-Азим эканига ҳақиқий иймон келтирмаган.
Унинг иймони фитрий ва зарурий иймондир.
Аммо касбий иймон — инсоннинг жиддий саъй-ҳаракати билан ҳосил бўладиган иймон бўлиб, у Аллоҳнинг ал-Азим эканига ҳақиқий ишонишдир.
Зеро, Аллоҳнингал-Азим эканига иймон келтириш инсонни Аллоҳга итоат қилишга етаклайди.
Қайси иймон Аллоҳга итоат қилишга етакламаса, унинг фойдаси йўқ.

давоми бор...

@arabicuz
❤23😢14👍10🔥3
давоми

Шайтонга қаранг. У Аллоҳнинг борлигини билмасмиди? Унда иймондан мутлақо ҳеч нарса йўқмиди? Аллоҳ таоло Иблиснинг сўзини ҳикоя қилиб айтади: «У:"Эй Роббим! Мени йўлдан оздирганинг сабабли, албатта, мен уларга ер юзида (гуноҳларни) зийнатлаб кўрсатаман ва уларнинг барчасини албатта йўлдан оздираман", деди», Ҳижр сураси, 39-оят.
Яна Иблис айтди: «Сенинг иззатинг ила қасамки, уларнинг барчасини албатта йўлдан оздираман», Сод сураси, 82-оят.
Лекин Иблис Аллоҳни билгани ва бу сўзларни айтгани унга ҳеч қандай фойда бермади. Чунки у Аллоҳга осий бўлди ва кофирлардан бўлди.
Яъни, сиз фақат: «Бу борлиқни яратган Илоҳ бор», деб ишонсангиз, бунинг ўзи сизни саодатга етказмайди. Чунки бундай иймон Аллоҳга итоат қилишга етакламайди. Бу жиҳатдан у Иблиснинг иймонига ўхшайди.
Инсон Роббимиз Аллоҳнинг қуйидаги сўзларини ўқиб, ҳайратланиб қолади: «Тутинглар уни ва кишанланглар! Сўнгра жаҳаннамга киритинглар! Сўнгра уни етмиш қулочли занжирга солинглар! Чунки у улуғ Аллоҳга иймон келтирмаган эди», Ал-Ҳаққо сураси, 30–33-оятлар.
Инсон ҳайрон бўлиб: «Нима учун у дўзахга лойиқ бўлди? Ахир у Аллоҳнинг борлигини инкор қилмаган-ку?» деб сўрайди. Бунинг жавоби шуки, у ал-Азим бўлган буюк Аллоҳга ҳақиқий иймон келтирмаган эди.
Шунинг учун у Аллоҳнинг амрларини арзимас деб билди, Унинг буйруқларига осий бўлди, гуноҳ қилди, душманлик қилди, диндан юз ўгирди ва охири дўзахга муносиб бўлди.
Чунки инсон ал-Азим бўлган Аллоҳга ҳақиқий иймон келтирмаса, ҳеч қачон Аллоҳга ҳақиқий итоат қила олмайди.
Натижада унинг дўзахдаги азоби гуноҳлари, маъсиятлари, зулмлари ва душманликлари сабабли бўлади.
Буларнинг барчаси инсон ўз Роббисининг қадрини билмаганининг натижасидир.

Аллоҳнинг «Ал-Азим» исмидан мўминнинг насибаси

Сиз Аллоҳнинг азаматини қалбингизда ҳис қилсангиз, нафсингиздаги улуғворлик, кибр ва манманлик қандай йўқ бўлиб кетишини кўрар эдингиз.
Масалан, бир инсон 1948 йилда ишлаб чиқарилган эски машинага эга бўлса, у машинанинг камчиликлари кўп бўлади. Кейин у баҳоси жуда қиммат бўлган, замонавий янги машинани кўриб қолса, ўзининг эски машинаси билан фахр қила оладими? Албатта, йўқ.
Агар бир кишининг ер остида юз метрлик, қуёш кирмайдиган уйи бўлса-ю, кейин у шаҳарнинг энг нуфузли даҳаларидан бирида жойлашган, майдони тўрт юз метр бўлган, жуда гўзал манзарага эга, ичида энг ҳашаматли мебеллар ва безакларнинг барча турлари мавжуд бўлган уйга кирса... Шундан кейин ҳам у ўз уйи билан фахрлана оладими?! Ва кўрган нарсаси қаршисида: «Уйимми? Уйимда кўрган нарсам олдида ҳеч вақо йўқ экан!» деб бўйнини чўза оладими?!
Агар бир киши армияда хизмат қилса ва сержант унвонига эга бўлса-ю, кейин генерал билан бирга ўтирса... У сизга: «Мен ҳам ҳарбий соҳада хизмат қиламан, мен сержантман, у эса генерал» деб айта оладими ёки жим бўлиб қоладими? Албатта, жим бўлиб қолади.
Агар қишлоқдаги бир ўқитувчи университет профессори ва элликта китобнинг муаллифи бўлган зотнинг ҳузурида ўтирса... Ўша ўқитувчи сизга: «Мен ҳам, менинг илмим ҳам... Мен фалон қишлоқда дарс бераман» деб айта оладими ёки жим бўладими? Табиийки, жим бўлиб қолади!
Бир бозорчи савдо-саноат палатаси аъзоси, молиявий айланмаси саксон миллион бўлган кишининг қаршисида ўтирса: «Мен ҳам савдогарман» дея оладими?
Худди шунингдек, тиббиёт ҳамшираси кардиохирург (юрак жарроҳи) қаршисида турганда ҳам шундай. Мисоллар жуда кўп. Бутун борлиқнинг Яратувчиси қаршисида турган инсон эса: «Мен кимман?!» деб айта оладими?!

давоми бор...

@arabicuz
❤19😢12👍9🔥4
давоми

Мана шу – фано (ўзликни унутиш, йўқлик) ҳолатидир... Агар сен Аллоҳни Азим деб кўрсанг, ўзлигинг эриб, ғойиб бўлади. Шунинг учун ҳам мўминни камсуқум ва тавозели ҳолда топасан. Чунки у Аллоҳнинг улуғлигини кўргандир. У ҳеч қачон: «Мен», деб айтмайди, балки: «Мен эриб битдим, эй Роббим! Сен Билувчисан, биз эса жоҳиллармиз, эй Роббим! Сен Қодирсан, биз эса заифлармиз, эй Роббим! Сен Ғанийсан , биз эса фақирлармиз, эй Роббим! Биз Сен билан бормиз», дейди.
Мўмин киши Аллоҳнинг ал-Азим исми билан одобланадиган энг биринчи одоб кибр, мутакаббирлик, такаббурлик ва ўзига бино қўйишнинг йўқолишидир. Қачонки инсонда кибр, такаббурлик, манманлик ва ўзига бино қўйиш йўқолса, Аллоҳ унинг азизлиги, шарафини янада зиёда қилади.
Ер юзида Аллоҳ азиз қилган, номини улуғлаган ва мақомини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомларидан ҳам юқори қилган бирор инсон бор деб ўйлайсизми?!
  Сиз Мадинаи мунавварага қайси вақтда борманг, у ерда албатта миллионлаб намозхонни сиғдира оладиган масжиди Набавийни кўрасиз. Инсонлар ер юзининг турли бурчакларидан — Покистондан, Америкадан, Филиппиндан, Австралиядан, Хитойдан, Ҳиндистондан ва бошқа юртлардан Пайғамбар алайҳиссаломни зиёрат қилиш учун келадилар.
Бу зот инсонларга нима бердиларки, улар ҳузурларида кўзларига ёш олиб, чексиз одоб ва эҳтиром билан турадилар?
Мен, ер юзида зикри Пайғамбар алайҳиссаломники каби баланд қилинган, мақоми у кишиники каби юксалтирилган бошқа бир инсон бор деб эътиқод қилмайман.
Шу билан бирга, айни вақтнинг ўзида Аллоҳга энг муҳтож, У Зотга энг кўп ёлворган, Унинг ҳузурида энг кўп тавозе қилган инсон ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар. Аллоҳга бўлган муҳтожлигингизни қанча зиёда қилсангиз, Аллоҳ сизга шунча азизлик беради.
Қачонки сиз Аллоҳга тавозе қилиб, зорланиб, муҳтожлигингизни изҳор қилсангиз, Аллоҳ сизнинг зикрингизни юксалтиради.
Ҳар куни ер юзида беш вақт азонда: «Ашҳаду ан ла илаҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан Расулуллоҳ», деган калима айтилганда Пайғамбар алайҳиссаломнинг муборак исмлари бутун дунё бўйлаб тилга олинади.
Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломдан бошқа қайси инсоннинг умри билан қасам ичган? «Умрингга қасамки, албатта, улар ўз мастликларида сарсон бўлиб юрибдилар”, Ҳижр сураси, 72-оят.
Бу оятда Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломнинг мақомларини юксалтириб, у зотнинг умрлари билан қасам ичган.
Сиз Аллоҳга муҳтож бўлиб, ҳожатларингизни Ундан сўраганингизда ва шундай деганингизда:
"Эй Роббим! Мен ҳеч нарсани билмайман, Сен ҳар нарсани билувчи Зотсан.
Мен кучсизман, қувватим Сенинг фазлинг биландир.
Мен муҳтожман, мени беҳожат қилгин.
Мен жоҳилман, менга илм ато этгин.
Мен халқ ичидаги энг заифларданман.
Эй Роббим! Сен буюк ва карамли Зотсан”, десангиз Аллоҳ сизга азизлик ато этади.

давоми бор...

@arabicuz
😢17❤15👍10🔥7
давоми

Сиз эришган ҳар бир муваффақиятингиз ҳақида:
«Бу Роббимнинг менга берган фазлидир.
Аллоҳ мени муваффақ қилди.
Аллоҳ мени ҳурмат қилди.
Аллоҳ менга бу ҳақда сўзлашни муяссар қилди.
Аллоҳ тилимни равон қилди.
Аллоҳ менга Ўзига итоат қилишда ёрдам берди.
Аллоҳ фарзандларим тарбиясида ёрдам берди.
Аллоҳ ризқ топишимда ёрдам берди.
Аллоҳ мени динимда мустақим қилди», деб айтинг.
Бу борада биз учун энг яхши намуна — Юсуф алайҳиссаломдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Агар Сен уларнинг макрини мендан нари қилмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан», деди.
Юсуф сураси, 33-оят.
Юсуф алайҳиссалом барча муваффақиятларини Аллоҳнинг ёрдами билан эканини эътироф қилдилар.
Асл масала — Аллоҳ таоло билан бўлган муносабатингизда муҳтожлигингизни изҳор қилиб, У Зотга одоб билан ёлворишингиздир.
Чунки Аллоҳ ҳар жиҳатдан буюк ва Азим Зотдир.
Нафсингизни Аллоҳнинг ҳузурида ҳақир деб билишингиз лозим.
Бу борада энг яхши намуна — саҳобаи киромлардир.
Аллоҳ таоло Бадр ғазоти ҳақида айтади: “Батаҳқиқ, Бадрда сизлар озчилик бўлганингиз ҳолда ҳам Аллоҳ сизларга нусрат берди. Бас, Аллоҳга тақво қилинглар, шояд шукр қилсангиз”, Оли Имрон сураси, 123-оят.
Саҳобалар қурол-аслаҳа жиҳатидан ҳам, сон жиҳатидан ҳам оз эдилар. Улар уч юздан сал ортиқ киши эдилар. Мушриклар эса минг киши атрофида эдилар. Шундай бўлса-да, Аллоҳ таоло саҳобаларга ғалаба насиб қилди.
Аммо Ҳунайн ғазотида саҳобалар ўн минг нафар эдилар. Улар қурол-аслаҳа ва сон жиҳатидан ҳам жуда кучли эдилар.
Шунда баъзи саҳобалар: «Бугун биз сон жиҳатидан оз эмасмиз», дедилар.
Аллоҳ таоло бу ҳақда айтади: «Албатта, Аллоҳ сизларга кўп жойларда, шунингдек, Ҳунайн кунида ҳам нусрат берди. Ўшанда кўплигингиз сизларни мағрур қилган эди. Лекин у сизларга ҳеч қандай фойда бермади. Ер кенг бўлишига қарамай, сизларга тор бўлиб қолди. Сўнг орқангизга қараб қочдингиз», Тавба сураси, 25-оят.
Таниқли хатиблардан бири жума куни жуда таъсирли хутба қилди. Минбардан тушиб, намозни бошлади. Лекин «Фотиҳа» сурасини эсидан чиқарди. Аллоҳ гоҳида инсонни шу тарзда унуттириб қўяди.
Ҳа, Аллоҳ гоҳида инсон яхши биладиган нарсасини ҳам унуттириб қўяди.
Шунинг учун ҳеч қачон «мен», деб фахрланманг. Аллоҳнинг тоатига, илм мажлисига, солиҳ амалларга ва намозга бирор дунёвий нарсани ҳаргиз устун қўйманг.
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ: «Илмига амал қиладиган ва инсонларга таълим берадиган олим осмон аҳли наздида улуғ мақомли киши ҳисобланади», дедилар. Чунки у ўзини доимо Аллоҳга муҳтож ва ҳақир деб билади.
Агар Аллоҳнинг ал-Азим эканини англасангиз, Улуғ Зотни улуғлаш сизнинг бурчингизга айланади. Унинг амрини улуғлайсиз, Пайғамбарини улуғлайсиз, Китобини улуғлайсиз, мўминларни улуғлайсиз, одамларга илм ўргатаётган олимларни улуғлайсиз. Уларни ҳақорат қилмайсиз, обрўларига тажовуз қилмайсиз, камситмайсиз.
Баъзан, Аллоҳга чақираётган бир кишини кўрасиз-да, унинг ўзини катта иш қилаётгандек тутишига қараб: «Бу жуда кичик одам», деб баҳолайсиз. Ҳолбуки, ҳақиқатда кичик бўлган — сизсиз. Чунки сиз Аллоҳнинг валийларини улуғлашни билмадингиз. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Огоҳ бўлинглар! Аллоҳнинг валийларига ҳеч қандай хавф йўқ ва улар маҳзун ҳам бўлмайдилар. Улар иймон келтирган ва тақво қилган зотлардир», Юнус сураси, 62–63-оятлар.

давоми бор...

@arabicuz
❤25😢14👍7🔥5
давоми

Масалан,
жамоат транспортида кетаётганингда мусулмонларга хос либосдаги бир киши чиқиб келса, ҳурмат юзасидан унга жойингни бўшатиб берсангиз, сиз унинг шахсини эмас, балки динни ва унинг динга мансублигини улуғлаган бўласиз.
Агар диндор, диёнатли бир инсонни кўриб, уни менсимасангиз, паст кўрсангиз, Аллоҳнинг азобига дучор бўлишингиздан қўрқинг. Айниқса, уламоларнинг шаънига тил теккизиб, уларнинг ақидаси, манҳажи ёки дини ҳақида билмасдан гапирадиган, уларни камситадиган ва ҳақорат қиладиган кишиларни Аллоҳ таоло Ўзига дўст бўлган авлиёларига адоват қилганлари ва уларга тажовуз этганлари учун қаттиқ жазолайди.
  Шунинг учун мўмин киши Аллоҳ таолони улуғлаши, Унинг Китобини, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни, У Зотнинг амр ва қайтариқларини ҳамда дин нишоналарини улуғлаши лозим.
Бунинг далили Аллоҳнинг қуйидаги сўзидир: «Ана шундай. Ким Аллоҳнинг нишоналарини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақвосидандир”, Ҳаж сураси, 32-оят.
  Қуръонни улуғлаш ҳам шу жумладандир. Чунки у Аллоҳ таолонинг Каломидир. Шунинг учун мусҳафни уйнинг баланд ва муносиб жойида сақлаш, уни паст ёки ҳақорат саналадиган жойларга қўймаслик лозим. Мусҳафни эҳтиром қилиш — Аллоҳни улуғлашнинг белгисидир. Намозни улуғлаш ҳам Аллоҳни улуғлашнинг белгисидир. Шунингдек, Унинг амру қайтариқларини эҳтиром қилиш ҳам Аллоҳ азза ва жаллани улуғлашнинг далилидир. Мана шу — буюк Аллоҳга иймон келтирган мўмин эгаллаши лозим бўлган иккинчи мақомдир.
Баъзи уламолар мўминнинг Аллоҳ таолонинг ал-Азим исми билан одоби ҳақида сўз юритиб, шундай деганлар: “Агар инсоннинг ақлида Аллоҳ азза ва жаллани улуғлаш туйғуси ғолиб келса, у Роббисига бўйсунади, Унинг тақсимотига рози бўлади, Унинг ўрнига бошқасини хоҳламайди, Унинг ҳукмига эътироз билдирмайди ҳамда имкони борича Унинг розилигини қўлга киритиш учун ҳаракат қилади. Чунки Роббисининг азаматини ҳақиқатан англаган киши учун дунё ва ундаги барча нарсалар жуда кичик бўлиб қолади. Шунинг учун бошига бир мусибат тушса, у: «Эй Азим Зот!» дейди.
Имом Муслим Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда келтиришича, бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, мол сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга икки тоғ оралиғини тўлдирадиган миқдорда қўй-эчкилар ҳадя қилдилар. У ўз қавми олдига қайтиб: «Эй қавмим! Исломни қабул қилинглар. Муҳаммад шундай саховат билан берадики, гўё фақирликдан ҳеч қачон қўрқмайди!» деди.
Агар Аллоҳ азза ва жалла сенинг қалбингда ҳақиқий улуғликка эга бўлса, сен учун тилла билан тупроқ баробар бўлиб қолади. Аллоҳ учун кўп нарсани сарфлайсан ва Унинг йўлида ҳеч қандай қийинчиликни оғир санамайсан.
Энди савол туғилади: улуғ инсонлар кимлар?
Улар — Аллоҳнинг пайғамбарлари, Унинг валий бандалари ва мўминлардир. Ана ўшалар ҳақиқий буюк зотлардир.
Масалан, Пабло Пикассо каби рассомнинг асарларидан бири миллионлаб маблағга сотилган бўлиши мумкин. Аммо бу унинг Аллоҳ наздида буюк эканини англатмайди. Шунингдек, машҳур рассомлар, санъат аҳли, Америкада темир-саноат соҳасининг эгалари, нефт магнатлари ва дунё наздида буюк саналадиган бошқа бой-бадавлат кишилар ҳам ҳақиқий буюклар эмаслар.
Ҳақиқий буюк инсон — пайғамбардир. Ҳақиқий буюк инсон — Аллоҳнинг валийсидир. Ҳақиқий буюк инсон — Аллоҳ азза ва жаллага иймон келтирган мўминдир. Ана шундай кишилар ҳақида: «фалончи  буюк инсон», деб айтишга ҳақли бўлинади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан бизга ушбу илмлардан манфаат беришини, бизга яхшилик ва Тўғри Йўлни илҳом қилишини сўрайман.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлари" асари асосида.
 
@arabicuz
❤44👍12😢9🔥7
14109. Ибн Касир айтади: Бир куни Ибн Саммок Ҳорун ар-Рашиднинг ҳузурига кирди. Ҳорун ар-Рашид сув сўради. Унга совутилган сув солинган кўза келтирилди.
Шунда у Ибн Саммокка: «Менга насиҳат қилинг», деди.
Ибн Саммок деди: «Эй мўминлар амири, агар сизга ушбу бир қултум сувни бериш ман этилганида, уни қанча эвазига сотиб олган бўлардингиз?».
Ҳорун ар-Рашид: «Мулк-салтанатимнинг ярмига», деб жавоб берди.
Ибн Саммок: «Ёқимли иштаҳа, ичинг», деди.
У сувни ичиб бўлгач, Ибн Саммок яна сўради: «Айтинг-чи, агар ушбу сувнинг баданингиздан чиқиши тўсилиб қолса, уни баданингиздан чиқариш учун қанча эваз берардингиз?»
Ҳорун ар-Рашид: «Мулкимнинг қолган ярмини», деди.
Шунда Ибн Саммок: «Ярмининг қиймати бир қултум сувга, қолган ярмининг қиймати эса бир марта пешоб чиқаришга тенг бўлган мулк — аслида ўзаро талашишга ва берилишга лойиқ эмасдир!», деди. Буни эшитиб Ҳорун ар-Рашид йиғлаб юборди.

“Ал бидоя ван ниҳоя”дан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤66😢51👍20🔥9
14110. Қайтарилиши шарт бўлган қарзлар...

Яхшилик Одам боласи учун зое кетмайди... Гуноҳ эса, ҳатто маълум вақт ўтса ҳам, унутилмайди...
Дайён – Аллоҳ таолодир, У тирикдир ва ҳеч қачон ўлмайди...
Эй Одам боласи, хоҳлаганингча масхара қил... хоҳлаганинг устидан кул... хоҳлаганингга тажовуз қил... хоҳлаганингни дилини оғрит... ва хоҳлаганингга яхшилик қил...
Зеро, Аллоҳ зарра қадар яхшиликни ҳам зое қилмайди... зарра қадар ёмонликни ҳам зое қилмайди...
Қандай яхшилик қилган бўлсанг, охиратдан олдин шу дунёнинг ўзидаёқ унинг мукофотини оласан...
Ва қандай ёмонлик қилган бўлсанг, кичикми ёки каттами, охиратдан олдин шу дунёнинг ўзидаёқ худди шундай жазосини оласан...

Чунки Роббимиз муҳлат беради, лекин эътиборсиз қолдирмайди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢106❤62👍25🔥7😱2
Амаллар сандиғи

📜(Умрнинг ўтадиган) кунлари инсонлар учун хазина(сандиқлари)дир. Улар инсонлар унинг ичига жойлаб борадиган яхшилик ва ёмонликлар билан лиммо-лим тўлади. Қиёмат кунида эса бу хазиналар ўз эгаларига албатта очилади.

Ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢64❤37👍17🔥1😱1
14111. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Мохов касаллигига чалинганларга узоқ тикилиб қараманглар”, дедилар.
Ибн Можа ривояти.

Изоҳ: Беморнинг кўнглини оғритмаслик: Ислом инсонларнинг қалби ва ғурурини ҳимоя қилишга катта эътибор қаратади. Оғир ёки ногиронлик келтирувчи касалликка чалинган инсонга тик қараб туриш унинг қалбини синдириши, хижолатга қўйиши ва руҳий азоб бериши мумкин. Шунинг учун бундай беморларнинг ҳиссиётини ҳурмат қилиб, уларга узоқ тикилиб қараш қайтарилган.
  Руҳий саломатлик ва ортиқча ваҳиманинг олдини олиш: Ҳар хил оғир дардга чалинган кишиларга узоқ тикилиш инсонда қўрқув, ваҳима ёки ёқимсиз ҳаёлларни уйғотиши мумкин. Бу эса инсоннинг хотиржамлигига салбий таъсир кўрсатади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤76👍37😢29🔥8
Соғинч

📜Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Умматимда менга муҳаббати кучли бўлган шундай кишилар борки, улар мендан кейин келишади ва аҳлини ва молини фидо қилиб бўлса ҳам, мени кўришни орзу қилишади».

Имом Муслим ривояти.


◽️Изоҳ: Расулуллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриш — имоннинг энг улуғ кўринишларидан биридир. Мусулмонларнинг у зотга бўлган муҳаббат даражаси ўз имонлари ва қилаётган тоат-ибодатларининг даражасига қараб бир-биридан фарқ қилади.
Мусулмон кишининг Набийга ва у зотнинг суннати шарифларига эргашиши қанчалик ортса, бу у зот соллаллоҳу алайҳи ва салламга бўлган муҳаббати ва имонининг зиёда эканидан далолат беради.
Ушбу ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларига
"муҳаббати кучли бўлган шундай кишилар" - у зотнинг вафотларидан кейинги даврда яшайдиган ва мавжуд бўладиган кишилар эканини хабар бермоқдалар. Бунга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган даврга замон жиҳатидан яқин ёки узоқ бўлган (вафотларидан кейин келган) барча кишилар, мусулмонлар киради.
Улардан бири,
"аҳлини ва молини фидо қилиб бўлса ҳам" Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш шарафига эришишни орзу қилади ва буни жуда-жуда хоҳлайди. Яъни, қалбидаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган имоннинг кучлилиги ва чексиз муҳаббати сабабли у зотни бир бор кўришни ўз аҳли ва молидан устун кўради.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤109😢64🔥14👍10🤩2
14112. Агар бирор шармандали ҳолатни ўз кўзим билан кўрсам, уни кийимим билан ёпган бўлур эдим. Зеро, фаҳшни ёйиб юрувчи уни қилган кимса кабидир.
 
Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢125❤52👍24🔥13😱6
14113. Ажабланарлиси шундаки, инсонга ҳаром ейиш, зулм, зино, ўғрилик, хамр ичиш, ҳаромга қараш ва бошқа шу кабилардан сақланиш ҳамда эҳтиёт бўлиш осон туюлади-ю, аммо тилининг ҳаракатидан сақланиш унга қийин кечади.
Хатто шундай кишини кўрасанки, уни дини, тақвоси ва ибодати билан таърифланади, лекин у Аллоҳнинг ғазабини келтирадиган, аҳамият бермайдиган сўзларни гапиради ва улардан биргина сўз сабабли машриқу мағриб оралиғидаги масофадан ҳам пастроққа қулайди.
Қанчадан-қанча одамларни кўрасан, ошкора фаҳш ишлар ва зулмдан ўзини тийган-у, лекин тили билан тириклар ва вафот этган инсонларнинг обрў-шаънига тегадиган нолойиқ сўзларни айтаверади ва нима деяётганига парво қилмайди.
 
“Дард ва даво” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢112❤48👍18🔥9😱1
Мадина

Ҳар бир шаҳар ҳам шаҳар деб номланурми?
Йўқ, агар «ал-Мадина» дейилса — бу айнан ўша Мадинадир, ўша(Пайғамбар шаҳри)дир.
У - қалблар ором оладиган "Тойба"(покиза шаҳар)дир.
Мадина — бу дунёда мавжуд бўлган (нафслар шифо топувчи) руҳий шифохонадир.
Кимки қалбига саломатлик истаса, бас, Мадина сари талпинсин, у ерга борсин.
У осмондан ерга енгиллик билан нозил қилинган олий, самовий бир намунадир.
Яъни у, ерга туширилган жаннатнинг бир парчаси, бўлагидир.
Гўё одамларга: «Сизларга жаннат ҳақида сўзлаб беришди, агар унинг намунасини кўрмоқчи бўлсангиз, ана шу маконга боринглар», дейилгандек...

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤128😢61👍17🔥14🤩5
14114. Кечикиб берилган жавоб совиб қолган овқатга ўхшайди: очликни қондиради, лекин ҳеч қандай мазаси бўлмайди.
 
Низор Қаббоний.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤94👍49😢34🔥9🤩4😱2
14115. Тасбеҳ — барча махлуқотлар: инсонлар, жинлар, фаришталар, ҳайвонлар, наботот ва жамодот  - яъни, ўсимликлар ва жонсиз нарсаларнинг Аллоҳга тасбеҳ айтишидир.
Аллоҳ таоло: «Уни етти осмону ер ва улардаги зотлар поклаб ёд этурлар. Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар. Албатта, У ўта ҳилмлидир, ўта мағфиратлидир», деган. (Исро сураси, 44 – оят)

- Тасбеҳ — Аллоҳ таолони ҳар қандай нуқсондан пок деб билиш ва Унинг барча гўзаллик ҳамда камолот сифатларига эга эканини эътироф этишдир.

- Тасбеҳ — тавҳид, ҳамд ва вараъни ўзида жамлаган ибодатдир. Аллоҳ таоло: «Бу – менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт»», деган. Юсуф сураси, 108 – оят.

- Тасбеҳ — тилда енгил, мезонда оғир бўлган ибодатдир. У Раҳмонга суюклидир*. Қалбни поклайди, кўксни кенгайтиради, ғам-ташвишни кетказади, ғафлатни бартараф этади, нафсга куч-қувват бағишлайди ва фаолликни тиклайди.
 
Изоҳ: *Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Икки калима бор – Раҳмонга суюкли, тилга енгил, тарозида оғирдир: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии, Субҳааналлоҳил-ъазиим».
 
Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤57👍18🔥9😢5