arabic.uz (hikmatlar)
38.4K subscribers
19.9K photos
202 videos
6 files
11.9K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
Мадина

Ҳар бир шаҳар ҳам шаҳар деб номланурми?
Йўқ, агар «ал-Мадина» дейилса — бу айнан ўша Мадинадир, ўша(Пайғамбар шаҳри)дир.
У - қалблар ором оладиган "Тойба"(покиза шаҳар)дир.
Мадина — бу дунёда мавжуд бўлган (нафслар шифо топувчи) руҳий шифохонадир.
Кимки қалбига саломатлик истаса, бас, Мадина сари талпинсин, у ерга борсин.
У осмондан ерга енгиллик билан нозил қилинган олий, самовий бир намунадир.
Яъни у, ерга туширилган жаннатнинг бир парчаси, бўлагидир.
Гўё одамларга: «Сизларга жаннат ҳақида сўзлаб беришди, агар унинг намунасини кўрмоқчи бўлсангиз, ана шу маконга боринглар», дейилгандек...

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤150😢74👍21🔥15🤩6
14114. Кечикиб берилган жавоб совиб қолган овқатга ўхшайди: очликни қондиради, лекин ҳеч қандай мазаси бўлмайди.
 
Низор Қаббоний.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤111👍64😢38🔥11🤩4😱2
14115. Тасбеҳ — барча махлуқотлар: инсонлар, жинлар, фаришталар, ҳайвонлар, наботот ва жамодот  - яъни, ўсимликлар ва жонсиз нарсаларнинг Аллоҳга тасбеҳ айтишидир.
Аллоҳ таоло: «Уни етти осмону ер ва улардаги зотлар поклаб ёд этурлар. Уни ҳамди ила поклаб ёд этмаган ҳеч бир нарса йўқ. Лекин уларнинг тасбеҳини англамайсизлар. Албатта, У ўта ҳилмлидир, ўта мағфиратлидир», деган. (Исро сураси, 44 – оят)

- Тасбеҳ — Аллоҳ таолони ҳар қандай нуқсондан пок деб билиш ва Унинг барча гўзаллик ҳамда камолот сифатларига эга эканини эътироф этишдир.

- Тасбеҳ — тавҳид, ҳамд ва вараъни ўзида жамлаган ибодатдир. Аллоҳ таоло: «Бу – менинг йўлимдир. Мен Аллоҳга ишонч ила чақираман ва менга эргашганлар ҳам. Аллоҳ покдир. Ва мен мушриклардан эмасман», деб айт»», деган. Юсуф сураси, 108 – оят.

- Тасбеҳ — тилда енгил, мезонда оғир бўлган ибодатдир. У Раҳмонга суюклидир*. Қалбни поклайди, кўксни кенгайтиради, ғам-ташвишни кетказади, ғафлатни бартараф этади, нафсга куч-қувват бағишлайди ва фаолликни тиклайди.
 
Изоҳ: *Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Икки калима бор – Раҳмонга суюкли, тилга енгил, тарозида оғирдир: «Субҳааналлоҳи ва биҳамдиҳии, Субҳааналлоҳил-ъазиим».
 
Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤100👍31🔥15😢9
Ихлос

📜"Менинг ҳаққим (савобим) Аллоҳнинг зиммасидадир", Юнус сураси, 72 оят.

Бир ҳаким зотдан: «Бахилликдан-да қабиҳроқ нима бор?» дея сўрашганда «Яхшилик қилувчининг миннати», дея жавоб берган экан.
Қилаётган ҳар ишингизда Аллоҳнинг розилиги диққат марказингизда бўлсин.
Бировдан мукофот кутманг.
Мақтов, олқишларга интизор бўлманг.
Одамлар розилигини кўзлаб қилган ҳар ишингиз шунинг учунгина бўлади.
Аллоҳ йўлида қилган амалларингиз Аллоҳ учун бўлади.

Шамсуддин Муҳаммад ибн Абу Бакр раҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги гапи жуда қўрқинчли: «Ихлос қилмасанг (амалинг Аллоҳ учун бўлмаса), ўзингни уринтириб ўтирма!»


▫️Адҳам Шарқовийнинг "Расаилу минал Қуръан" (Қуръондан мактублар)" китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤83😢55👍29🔥13😱1
14116. Ҳикоятлар, қиссалар - Аллоҳ таолонинг қўшинларидан бир қўшиндир, Аллоҳ улар орқали Ўз валийларининг қалбларини мустаҳкамлайди. Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу ояти далилдир: “Расулларнинг хабарларидан сенга қисса қилиб бераётганимизнинг барчаси ила қалбингни саботли қилурмиз”, Ҳуд сураси, 120- оят.
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: «Уламолар ҳақидаги ҳикоялар ва уларнинг гўзал ахлоқлари (ибратли ҳоллари) мен учун фиқҳнинг кўп масалаларидан кўра суюклироқдир. Чунки улар ўша зотларнинг одобидир", деганлар.
Бунга Аллоҳ таолонинг ушбу оятлари далилдир: “Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир. Бас, уларнинг ҳидоятига эргаш”, (Анъом сураси, 90 -оят)
ҳамда “Батаҳқиқ, уларнинг қиссаларида ақл эгалари учун ибрат бор эди”, (Юсуф сураси, 111-оят).
 
“Рисолатул мустаршидин”нинг муқаддимасидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤90👍25🔥16😢2🤩1
😢131❤36👍17🔥5😱1
Forwarded from Hilol Nashr
#устозлар_билан_мутолаа

✨ «Руҳий тарбия» китоби ҳақидаги суҳбатга ташриф буюринг! (17-суҳбат)

📖 Китоб ҳақида устоз Анвар Аҳмад суҳбат қилиб берадилар.

✅ Одатдаги савол-жавоб учун «Ҳадис ва ҳаёт» силсиласининг 15-жузининг 53-бетидан бошлаб ўқиб келиш вазифа қилинган. Тўғри жавоб топганларга китоб ҳадя қилинади. 🎁

📆 Тадбир эртага 14:00 да «Hilol-Nashr» нашриётининг суҳбатгоҳида бошланади.

Марҳамат, навбатдаги илмий суҳбатимизда кўришгунча! 😊


📍 «Hilol-Nashr» бош дўкони

@hilolnashr
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤36👍25🔥2
14117. Эрталаб ҳаёлингизга келиши зарур бўлган энг биринчи фикр - Аллоҳга ҳамд айтиш ва Унинг неъматларига шукр қилиш бўлиши керак.
 
Муҳаммад Ғаззолий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤164👍45🔥29😢26🤩3
📣 Устоз Анвар Аҳмад билан «Руҳий тарбия» китоби ҳақида суҳбатимиз бошланди


🌐 YouTube орқали томоша қилинг

@hilolnashr
👍27❤21🔥2😢2
Ҳикмат

📜"Бас, Раббинг улар вояга етиб, Раббингнинг раҳмати бўлмиш хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди", Каҳф сураси, 82-оят.

Аллоҳга ишонинг.
Сабабини билмасангиз-да, неъматларнинг келишида ҳикмат бор эканига ишонинг.
Негалигини англамасангиз-да, маҳрумлик раҳмат эканига ишонинг.
Вақт-соати келганда биласиз, Аллоҳнинг сизга раво кўргани сиз ўзингизга раво кўрганингиздан чандон яхшироқ эканини...

Адҳам Шарқовийнинг "Расаилу минал Қуръан" (Қуръондан мактублар)" китобидан.

▫️Изоҳ: "Деворга келсак, у шаҳардаги икки етим боланики бўлиб, унинг остида икковларининг хазинаси бор эди. Уларнинг оталари солиҳ одам эди. Бас, Роббинг икковларининг вояга етишини ва хазиналарини чиқариб олишларини ирода қилди. Роббинг тарафидан раҳмат ўлароқдир", Каҳф сураси, 82-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤71😢37👍22🔥1🤩1
14118. Раҳматли отам (шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудда) Замахшарийнинг «Каламун навабиғ» китобидаги ушбу: “Тожирнинг шараф-у шуҳрати — ҳамёнида, олимнинг шараф-у шуҳрати эса — дафтар-у китобларидадир”, сўзларини жуда кўп иқтибос келтирар эдилар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤89🔥28😢26👍17🤩3
Марҳамат

📜Солиҳ кишилардан бирига: «Менга Аллоҳнинг фазли карами ҳақида гапириб беринг», дейилди.
У зот: «Аллоҳ сенинг гуноҳ қилаётганингни кўриб туради, шунда қалбингни пушаймонликка тўлдиради.
Сўнгра сенга истиғфорни илҳом қилади ва сени мағфират қилади. Кейин сендан рози бўлади ва ёмонликларингни яхшиликларга алмаштириб қўяди",
деди.

Аллоҳим, бизнинг аввалгию охирги гуноҳларимизни мағфират қил!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢153❤72👍26🔥15
Янгилик

📚Google Play даги "Ҳикматлар”  иловасига янги тўплам қўшилди

"Ўзи хоҳлаган кишисига ҳикматни берар. Кимга ҳикмат берилса, дарҳақиқат, унга кўп яхшилик берилибдир. Фақат ақл эгаларигина эслатма олурлар",
Бақара сураси, 269 - оят.

💻Маълумки, Google Play иловалар дўконига “Ҳикматлар” номи остида ҳар бири 500 тадан иборат 28-тўплам кўринишида электрон илова жойланган ва у доимий тўлдириб борилади.
🔖Шу кунларда илованинг юқори қисмида жойлашган "Сараланган 500та ҳикмат" рукни янги ҳикматлар билан бойитилиб, ҳар бири алоҳида 3 та тўпламга ажратилди. Уларнинг адади 1500тага етказилди.

👉Google Playга кириб Ҳикматлар иловасини смартфон ёки ноутбукингизга ўрнатиб олишингиз мумкин.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
👍43❤26🤩6🔥3
14119. Шарафли ва олийжаноб нафс зулмга ҳам, фаҳшга ҳам, ўғрилик ва хиёнатга ҳам асло рози бўлмайди. Чунки у бундай тубанликлардан кўра анча улуғроқ ва юқоридир.
Хор, пасткаш ва тубан нафс эса бунинг буткул аксидир (яъни, у мана шундай разилликларга рози бўлади ва уларни бажонидил қилади).
Зеро, ҳар бир нафс ўзига мос ва ўзига муносиб бўлган, ўзининг табиатига ўхшаш нарсаларга мойил бўлади.
Аллоҳ таолонинг ушбу сўзининг маъноси ҳам айнан мана шудир: “Ҳар ким ўз ҳолича амал қилур. Бас, Роббингиз ким тўғри йўлдалигини яхши билувчидир”, деб айт”,  Исро сураси, 84 – оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤73😢62👍20🔥9
Фурсат

📜Бошланишни ўзгартириш учун ортга қайта олмайсиз, аммо турган жойингиздан бошлаб ниҳояни ўзгартиришингиз мумкин.

Изоҳ: Инсон ўтмиши ёки ҳаёт йўлини ортга қайтиб ўзгартира олмайди. Аммо у ҳар қандай вазиятда ҳам айни турган нуқтасидан туриб келажаги ва унинг якуни (гўзал бўлиши учун) янгидан бошлаши мумкин. Ҳар доим (тавба билан) янги саҳифа очиш ва ҳаётни яхши томонга ўзгартириш кеч эмас.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤74😢42👍25🔥16
14120. Бахт-саодатнинг етти масдари 

1. Ҳусни сурат, кўркамлик; 
2. Тансиҳатлик;  
3. Узоқ умр;
4. Кўп илм;
5. Қўли очиқлик, мол-дунё;
6. Яхши ном, обрў; 
7. Дўстни ва душман олдида тамкин, куч-қувватга эга бўлиш.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤105👍43🔥15😢15
Интилиш

📜"Орангизда дунёни истайдиган кишилар ҳам бор ва орангизда охиратни истайдиган кишилар ҳам бор...",
Оли Имрон сураси, 152 - оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤106😢85👍31🔥7
14121. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Ҳақ кишилар билан танилмайди, аксинча, кишилар ҳақ билан танилади”, деди.

Изоҳ: Ҳақиқат мутлақ ва мустақил мезондир. Шунинг учун кимнингдир гапи ёки амали ҳақ эканини билиш учун унинг шахсиятига эмас, балки ўша гап ёки амалнинг ҳақиқатга қанчалик мувофиқ келишига қаралади.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤100🔥37👍30🤩5😢4
14122. Муваффақиятсизлик ва тавфиқ сирлари Аллоҳнинг ҳузуридадир. Ҳар бир муваффақиятсизлик ҳам Аллоҳ томонидан юборилган жазо эмасдир...
 
Доктор Мустафо Маҳмуд.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤120😢51👍25🔥11
Қалб

📜Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳу айтади:"...Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен одамларнинг қалбларини кавлашга ёки қоринларини ёриб кўришга буюрилган эмасман», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

◽️Маъноси: Менга одамларнинг зоҳирига (ташқи амалларига) қараб ҳукм қилиш буюрилган, сирлар эса (дилларидаги яширин ниятларига яраша охиратда ҳукм чиқариш) Аллоҳ таолога хосдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
❤103😢48👍24🔥9